КРИПТОГРАФИК НОСИММЕТРИК УСУЛЛАР ЁРДАМИДА МАЪЛУМОТЛАРНИ ШИФРЛАШ ВА ҚАЙТА ШИФРЛАШ ДАСТУРИНИ ЯРАТИШ

Мухамадазиз Расулмухамедов, Абдулхай Азимов, Нуриддин Ғаффаров
Маълумотлар омборини лойиҳалаш ва яратишдан олдин шу маълумотлар омборига жойлаштириладиган ахборотларнинг умумий тузилиши ҳақида тасаввурга эга бўлиш лозим. Маълумотлар омборидан керакли саволларга жавоб олиш ва маълумотларга турли ўзгартиришлар киритиш учун ҳам унинг умумий тузилишини билиш мақсадга мувофиқ. Чунки маълумотлар омборида қандай маълумотлар борлигини билсангизгина уларга мос саволларни қўя оласиз. Бир ахборотни турли хил воситалар орқали ва турли шаклларда ифодалаш мумкин. Ахборотларни ифодаловчи воситалар мажмуи маълумотлар модели деб аталади. Албатта, турли одамлар ташқи дунёни турлича талқин қиладилар ва улар ҳақида турлича билимга эга бўладилар. Шунинг учун ҳам ҳақиқий дунё ва ундаги ҳодисаларни англашда турлича моделлардан фойдаланадилар.
80

Koʻrishlar

22

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos