Авторы

  • Фарход Худойшукуров
    ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.115547

Аннотация

Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун халқимиз учун ҳеч нарса билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо неъматдир [2]. Шу боис, Ўзбекистонда мустақиллик қўлга киритилган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятда барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини асраш устувор вазифалардан бирига айланди [3]. Айниқса сўнгги йилларда ички ишлар тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий тузилмаларини оптималлаштириш, қуйи бўғин бўлинмалари натижадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

145

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ МАЪМУРИЙ ҚАМОҚҚА ОЛИНГАН

ШАХСЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА САҚЛАШ МАХСУС

ҚАБУЛХОНАЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ МАЗМУН-МОҲИЯТИ

ҲАМДА АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАРИНИНГ ИЛМИЙ ТАҲЛИЛИ

Худойшукуров Фарход Турсоатович

ИИВ Академияси мустақил изланувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.15796925

Тинчлик ва соғлиқ – бу ҳар бир инсон, бутун халқимиз учун ҳеч нарса

билан ўлчаб бўлмайдиган бебаҳо неъматдир [2]. Шу боис, Ўзбекистонда
мустақиллик қўлга киритилган дастлабки кунлардан бошлаб жамиятда
барқарорликни таъминлаш, фуқароларнинг тинчлиги ва осойишталигини
асраш устувор вазифалардан бирига айланди [3]. Айниқса сўнгги йилларда
ички ишлар тизимини комплекс ислоҳ қилиш, унинг таркибий
тузилмаларини

оптималлаштириш,

қуйи

бўғин

бўлинмалари

натижадорлигини оширишга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга
оширилмоқда.

Жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликка қарши кураш ва

ҳуқуқбузарликлар профилактикасини самарали йўлга қўйиш, аҳолининг
ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролар онгида “Қонун – устувор,
жиноятга жазо муқаррар” деган ҳаётий тамойилни қарор топтириш
бўйича жиддий ўзгаришлар жорий этилмоқда.

Айни пайтда, ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган

шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари фаолиятини
давр талаби асосида ташкил этиш, унинг асосий вазифа ҳамда
функцияларини аниқ белгилаш ва тақсимлаш, шунингдек, улар
фаолиятини бошқаришни такомиллаштириш соҳада амалга оширилаётган
ислоҳотларнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланди.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг фаолияти ўзига хослиги
билан ажралиб туради. Хусусан, ишнинг ҳажми ва миқёси ҳамда маъмурий
тартибда қамоқ жазоси тайинлаган судлар қарорларининг ижросини
таъминлаш вазифаларини амалга оширишдаги аҳамиятини инобатга
олганда,

ушбу

йўналиш

ички

ишлар

органларининг

асосий

функцияларидан бири ҳисобланади.

Маъмурий-ҳуқуқий муносабатларнинг ҳар бир иштирокчиси ўз

ҳуқуқий мақомига эга бўлганидек, ички ишлар органлари маъмурий
қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус
қабулхоналарининг ҳам ўтган давр ичида ўзига хос ҳуқуқий мақоми


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

146

шаклланди. Ушбу муассасанинг ҳуқуқий мақомини тўлиқ тушуниш
авваламбор, ушбу фаолиятга оид тушунчаларнинг мазмун-моҳиятини
чуқур англаб олишга бевосита боғлиқдир.

Амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ, маъмурий қамоққа олиш

тушунчасига қуйидагича таъриф келтирилган:

маъмурий қамоққа олиш

– маъмурий жазо тури бўлиб, у шахсни

жамиятдан вақтинча ажратиб қўйиш шароитларида сақлашдан иборат ва
уч суткадан ўн беш суткагача бўлган муддатга, фавқулодда ҳолат режими
шароитларида эса жамоат тартибига тажовуз қилганлиги учун ўттиз
суткагача бўлган муддатга қўлланилади [4].

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари фаолиятининг мазмун-моҳиятини
билиб олиш учун ушбу муассасаларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш
органлари хусусан, ички ишлар органлари тизимидаги ўрнини ҳамда
бошқарув тизимини ўрганиш талаб этилади.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг тизимини бўйсунув
принципидан келиб чиққан ҳолда, қуйидаги уч гуруҳга ажратилади.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг тизимини марказий ва
ҳудудий бошқарув бўғинларига бўлган ҳолда ўрганиш мумкин.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг марказий бошқарув бўғини –
Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги
департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати ҳисобланади.

Ўзбекистон

Республикаси

Ички

ишлар

вазирлиги

Жамоат

хавфсизлиги департаменти Жамоат тартибини сақлаш хизмати ўз
тизимдаги маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш
махсус қабулхоналари фаолиятига “Махсус муассасалар устидан назорат
қилиш бўлими” орқали ташкилий-услубий раҳбарликни амалга оширади.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг ҳудудий бошқарув бўғини –
Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар ва
Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар Ички
ишлар бошқармаси ҳисобланади.

Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент

шаҳар ва Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ҳамда вилоятлар


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

147

Ички ишлар бошқармаси ўз таркибидаги маъмурий қамоққа олинган
шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари фаолиятини
Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси ва
уни таркибига кирувчи Махсус муассасалар устидан назорат қилиш гуруҳи
каби таркибий тузилмалар орқали бошқаради ҳамда назоратни амалга
оширади.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарини фаолиятини самарали ташкил
этишнинг асосий омилларидан бири – уни амалга оширувчи субъектлар,
айниқса, бошқарув функцияси учун масъул бўлган раҳбарлар томонидан
ушбу соҳа фаолиятнинг асосий принципларини мукаммал билиши ҳамда
риоя этишини таъминлашидир.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналарининг фаолияти бир қатор
принциплар яъни, ушбу соҳанинг фаолият мазмуни ҳамда ташкил
этишини белгилайдиган муҳим қоидалар асосида амалга оширилади.

Ўрганишлар шуни кўрсатадики, амалдаги норматив-ҳуқуқий

ҳужжатларда ҳамда юридик адабиётларда бевосита ички ишлар органлари
маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус
қабулхоналари фаолиятини ташкил этишнинг ўзига хос хусусиятларини
инобатга олган ҳолда асосий принциплари келтирилмаган.

Ўзбекистон

Республикасининг

қонунлари

ва

қонуности

ҳужжатларидан келиб чиққан ҳолда, ички ишлар органлари маъмурий
қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари
ўз фаолиятини ижтимоий адолат, қонунийлик, инсонпарварлик,
шахсларнинг

шаъни

ва

қадр-қимматини

ҳурмат

қилиш,

фуқароларнинг

ҳуқуқ

ҳамда

эркинликларини муҳофаза қилиш каби принциплар асосида ташкил
этиши керак деб ҳисоблаймиз.

Мазкур асосий принциплар,

биринчидан,

ушбу соҳадаги ижтимоий

муносабатларнинг ўзига хос хусусиятларга эгалигини,

иккинчидан,

фаолиятни амалга ошириш ходимлардан ўта юқори масъулият, огоҳлик,
ҳушёрлик ва хушмуомалалик талаб қилишини,

учинчидан,

уларга риоя

этиш эса ҳар бир ходимдан ўз мажбурият ва ҳуқуқларини аниқ билиши,
уларни амалда қўллаш бўйича чуқур билим, кўникма ҳамда бой тажрибага
эга бўлишни,

тўртинчидан,

ҳар бир соҳавий хизмат ва таркибий

тузилмалар ходимлари, айниқса раҳбарларидан ташаббускор, ташкилотчи,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

148

фидойи бўлишни,

бешинчидан,

ўзлари амалга ошираётган фаолиятни

танқидий таҳлил асосида баҳолашини, масъулиятни тўлиқ ўз зиммасига
олишини, шунингдек хизмат вазифаларини самарали бажаришга аввало
ўзлари ишонишлари ҳамда кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда уларни
ҳам ишонтира олишлари зарурлигини тақозо этмоқда.

Ижтимоий адолат принципи

сифатида ҳар қандай фуқаронинг ўз

ҳаёти, соғлиғига тажовузлардан ҳимоялашни сўраб ички ишлар
органларига мурожаат этишида, фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари
ва

қонуний

манфаатларига

тажовуз

қилувчи

ғайриқонуний

қилмишлардан ҳимояланишда тенг ҳуқуқларга эга эканлигида намоён
бўлади. Ушбу ҳуқуққа ички ишлар органларининг фуқароларнинг
мурожаатномаларини кўриб чиқиш ва улар юзасидан зарур чоралар
кўриш мажбурияти мос келади.

Мазкур принцип, масалан, ҳуқуқбузарлик содир этган ҳар бир шахс

адолатли жазога тортилиши, ғайриқонуний қилмиш билан жазо ўртасида
мослик бўлиши, айбсиз ҳеч бир шахс жавобгарликка тортилмаслиги ва
жазоланмаслиги учун ҳуқуқий нормаларнинг тўғри қўлланишини талаб
этади.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари ва улар ходимларининг барча
ҳаракатлари адолатли бўлмоғи керак.

Қонунийлик принципи

нинг асосий талабларидан бири ички ишлар

органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш
махсус

қабулхоналарининг

ходимлари

томонидан

хизмат

мажбуриятларини бажариш чоғидаги ўзининг қонунга хилоф хатти-
ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) оқлаш учун: а) хизмат манфаатларини;
б) иқтисодий жиҳатдан мақсадга мувофиқликни; в) юқори турувчи
мансабдор шахсларнинг қонунга хилоф талаблари, буйруқлари ва
фармойишларини; г) қонунга мувофиқ бўлмаган бошқа бирор-бир ҳолатни
рўкач қилиши мумкин эмаслигининг қатъий белгиланганлигидир.

Муассаса ходимлари томонидан хизмат ўташда ушбу қоидаларга риоя

этмаслик ёки уларни ҳар қандай кўринишдаги бузиш амалдаги қонун
ҳужжатларида белгиланган жавобгарликни келтириб чиқаради.

Инсонпарварлик принципи

ўз моҳиятига кўра, ички ишлар

органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш
махсус қабулхоналари ва ходимларининг фаолияти инсонпарварлик
хусусиятига эга, чунки у сақланаётганларни шахс сифатида жиноятлардан


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

149

ва бошқа ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоялашга, уларга ҳуқуқий,
ижтимоий, психологик, тиббий ва бошқа турдаги ёрдам кўрсатишга,
шунингдек, жамиятда қабул қилинган хулқ-атвор нормалари ва
қоидаларини сингдиришга қаратилган.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул

қилиш ва сақлаш махсус қабулхоналари ўз фаолиятини амалга оширишда
жавобгарликка тортилаётган шахсга ҳимояланиш ҳуқуқини таъминлаш
инсонпарварликнинг кўриниши ҳисобланади. Ички ишлар органлари
маъмурий қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус
қабулхоналари ходимлари томонидан ҳақорат қилиши, ғайриинсоний ёки
сақланаётганларнинг шаъни ва қадр-қимматини камситувчи ҳаракатлар
қилишларига йўл қўйилмайди.

Шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш

принципи.

Ички ишлар органлари маъмурий қамоққа олинган шахсларни

қабул қилиш ва сақлаш махсус қабулхона ходимлари маъмурий тартибда
қамоқ жазоси тайинлаган судлар қарорларининг ижросини таъминлашда
шахсларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилишлари шарт.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 13-моддасида

Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга
асосланиши, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-
қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши
шунингдек, 26-моддада инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсиз
эканлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги
мустаҳкамланган [1].

Фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини муҳофаза қилиш

принципи

.

Маъмурий тартибда қамоқ жазоси тайинлаган судлар

қарорларининг ижросини таъминлашда ички ишлар органларининг
масъул бўлган мансабдор шахслари томонидан сақланаётган ва
қўриқланаётган шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари муҳофаза қилиниши
шарт. Белгиланган тартибдаги ҳуқуқий нормаларга асосланмаган ҳолда
мазкур муассасада сақланиши мумкин эмас.

Масъул бўлган ички ишлар органлари ва мансабдор шахслар қонунга

хилоф равишда сақланаётган ёки амалдаги ҳуқуқий асосларда назарда
тутилганидан ортиқ муддат қамоқда сақланган ҳар қандай шахсни дарҳол
озод қилиши шарт.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

150

Фуқароларнинг шахсий ҳаёти, уларнинг ўзаро ёзишмалари, телеграф

алоқалари ва телефон орқали сўзлашувларининг сир сақланиши қонун
билан қўриқланади.

Сақланаётганларни почта-телеграф жўнатмаларини ноқонуний йўл

билан хатлаб қўйиш ва уларни олиб қўйиш, телефонлар ва бошқа
телекоммуникация

қурилмалари

орқали

олиб

бориладиган

сўзлашувларни эшитиб туриш, улар орқали узатиладиган ахборотни олиш
фақат амалдаги қонунчиликда белгиланган ҳолларда ва тартибда амалга
оширилиши мумкин.

Хизмат фаолиятини олиб бориш жараёнида шахснинг ҳуқуқ ва

эркинликларини бузиш оқибатида унга етказилган зарар қонунчиликда
белгиланган асослар ва тартибда ундирилиши лозим.

Ўрганишлардан келиб чиққан ҳолда айтиш мумкинки,

юқоридагилардан ташқари ички ишлар органлари маъмурий
қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус
қабулхона ўз фаолиятида қуйидаги принципларга ҳам риоя этилиши
талаб қилинади:

фаолиятнинг ошкоралиги ва шаффофлиги, тақдим этиладиган

ахборотдан ҳамманинг фойдаланиши мумкинлиги, унинг ўз вақтида
берилиши ва ишончлилиги;

ички ишлар органлари фаолияти тўғрисида ахборот тақдим этишда –

фуқароларнинг ўз шаън ва қадр-қимматини тажовузлардан, ўз шахсий
ҳаётига аралашувлардан ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқлари ва қонуний
манфаатларига, шунингдек, фуқаролар ва юридик шахсларнинг ишчанлик
обрўсини ҳимоя қилишга бўлган ҳуқуқларига риоя этиш, ахборотнинг ўз
вақтида берилиши ва ишончли бўлиши, фавқулодда вазиятлардан
муҳофаза қилиш чораларининг олдиндан кўрилиши;

фуқаролик жамияти институтлари билан ижтимоий шерикчиликда:

қонунга бўйсуниш; тенг ҳуқуқлилик; очиқлик ва шаффофлик;
ҳаммабоплик; мустақиллик; холислик; ўзаро ҳурмат, манфаатларнинг
инобатга олиниши ва масъулият каби принципларга риоя этилиши талаб
қилинади.
Хулоса сифатида шуни айтиш мумкинки, ички ишлар органлари маъмурий
қамоққа олинган шахсларни қабул қилиш ва сақлаш махсус
қабулхоналарининг фаолияти ташкил этишда бевосита ўзига хос
хусусиятларини инобатга олган ҳолда асосий принципларини қонун


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

151

ҳужжатлари доирасида белгилаб қўйилиши, ушбу соҳадаги фаолиятни
муҳим қоидалар асосида ташкил этиш имконини беради.

Фойдаланилган адабиётлар:

1. Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси
Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон
Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул
қилинган) // https://www.lex.uz/uz/docs/6445145
2. Мирзиёев Ш.М. Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига
йўлланган байрам табриги // [Электрон манба]. – https: //
president.uz/uz/lists/ view/4719.
3. Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойишталик
гарови: Монография / Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2014. – Б. 78.
4. Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби
тўғрисида”ги ЎРҚ-420-сон (2017 йил 9 январь) қонуни // Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон..

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Конституцияси (Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган) // https://www.lex.uz/uz/docs/6445145

Мирзиёев Ш.М. Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларига йўлланган байрам табриги // [Электрон манба]. – https: // president.uz/uz/lists/ view/4719.

Ички ишлар идораларидаги ислоҳотлар – тинчлик ва осойишталик гарови: Монография / Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2014. – Б. 78.

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги ЎРҚ-420-сон (2017 йил 9 январь) қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.04.2021 й., 03/21/683/0375-сон..