MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
94
ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ БАҲОЛАШ
МЕТОДЛАРИ: ЕВРОПА МАМЛАКАТЛАРИ ТАЖРИБАСИ
Нажмиддинов Муроджон Миролим ўғли
Тошкент давлат юридик университети магистранти
E-mail: mmnajmiddinov@gmail.com
ORCID: 0000-0001-5298-9496
https://doi.org/10.5281/zenodo.13122118
АННОТАЦИЯ
:
Баҳолаш молия тизимининг энг муҳим соҳаларидан
бири саналади. Баҳолаш сотиб олиш, сотиш, тўлов қобилиятини аниқлаш,
юридик шахсларнинг устав капиталини шакллантириш, уларни қўшиш
ва ажратиш сингари кўплаб молиявий масалаларда асосий рол ўйнайди.
Номоддий актив сифатида интеллектуал фаолият натижаларини баҳолаш
бир қанча ўзига хос жиҳатларга эга. Мақолада интеллектуал мулк
объектларини баҳолаш методлари Европа мамлакатлари, шу жумладан,
Буюк Британия, Германия ва Италия тажрибаси асосида таҳлил
қилинади.
Калит сўзлар
:
Бозор қиймати методи, харажат методи, даромад
методи, дастлабки ва қайта баҳолаш, патент аудити, бир марталик қиймат,
роялти ставкаси.
ABSTRACT
: Valuation is one of the most important areas of the financial
system. Valuation plays a key role in many financial matters, such as buying,
selling, determining the solvency, formation of the authorized capital of legal
entities, as well as their mergers and separation. Evaluation of the results of
intellectual activity as an intangible asset has a number of features. The article
analyzes the methods of the evaluation of intellectual property based on the
experience of European countries, including the UK, Germany and Italy.
Key words
: market value method, cost method, income method, initial and
revaluation cost, patent audit, one-time cost, royalty rate.
Ўрта асрларда асар муаллифи сифатида эътироф этилиш ҳуқуқ эмас,
балки имтиёз саналган. Бу имтиёз эса муаллифнинг илтимосига кўра
фақатгина монарх томонидан берилган. Қоида тариқасида, имтиёз адабий
асарларга тақдим этилган ва бу амалиёт камдан-кам кузатилган. Кўплаб
олимлар ва санъат аҳли ўз ижодини яратувчанлик фаолияти
ҳисоблашмаган. Улар ўзларини фақатгина илоҳий билимни моддий тарзда
ифодаловчи «воситачи»лар деб билишган. Шу нуқтаи назардан, ўз ижоди
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
95
учун ҳақ талаб қилиш маъносиз ва гуноҳ сифатида қабул қилинган
1
.
Бугунги кунда эса мазкур «маъносиз ва гуноҳ» иш кўплаб низолар
марказига
айланмоқда.
Интеллектуал
фаолият
натижаларини
тижоратлаштириш,
интеллектуал
мулк
секьюритизация
қилиш,
интеллектуал мулк секьюритизация қилиш, бой берилган фойдани
ҳисоблаш бўйича судда низолашишдаги энг муҳим масала интеллектуал
мулкни баҳолаш саналади.
Номоддий актив сифатида интеллектуал фаолият натижаларини
баҳолаш бир қанча ўзига хос жиҳатларга эга. Биринчидан, интеллектуал
мулк объектлари, шу жумладан, муаллифлик ҳуқуқи объектлари –
нусхалари осонгина кўпайтирилиши ва тарқатилиши мумкин бўлган
номоддий ахборот объектлари саналади. Шунингдек, нусха кўпайтириш ва
тарқатиш бундан асарларни тўғридан-тўғри яратишга қараганда
молиявий жиҳатдан сезиларли даражада кам харажат талаб қилади. Бу эса,
ўз навбатида, контрафакт товарларнинг кенг тарқалишига шароит
яратади.
Иккинчидан,
моддий
объектлардан
фарқли
равишда
интеллектуал мулк эгасидан ташқари унинг муаллифи ҳам мавжуд. Шу
туфайли, мазкур икки субъект қарашлари ўзаро мувофиқ келмаслиги
мумкин. Бу кўплаб ҳуқуқий қарама-қаршиликларга сабаб бўлиб,
интеллектуал мулк объектларини баҳолаш натижаларига таъсир қилади.
Учинчидан, бир вақтнинг ўзида бир ёки бир нечта интеллектуал мулк
объектига нисбатан мулкий ҳуқуқларнинг эгалари бир нечта юридик ва
(ёки) жисмоний шахслар бўлиши мумкин
2
.
Баҳолаш молия тизимининг энг муҳим соҳаларидан бири саналади.
Баҳолаш сотиб олиш, сотиш, тўлов қобилиятини аниқлаш, юридик
шахсларни қўшиш ва ажратиш сингари кўплаб молия соҳаларида асосий
рол ўйнайди. Интеллектуал мулкни баҳолашдан ўтказиш учун кўплаб
индивидуал сабаб ва мотивлар мавжуд. Баҳолаш, масалан, битим, нарх ва
стратегик мақсадлар, гаровни молиялаштириш, солиқни режалаштириш
учун амалга оширилади
3
. Баҳолаш жараёни кўпроқ маълумот тўплашни,
шунингдек, интеллектуал мулк қийматига бевосита таъсир қилувчи
иқтисодиёт, саноат ва муайян бизнесни чуқур тушунишни талаб қилади.
1
М.Нажмиддинов (2021), Эйнштейндан Юлдуз Усмоновагача: муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ
https://bugun.uz/2021/12/10/eynshteyndan-yulduz-usmonovagacha-muallif
lik-huquqi-bilan-bogliq-top-5-bahs/
2
Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш ва баҳолаш: услубий қўлланма/ Б.Ходжаев
ва бошқалар. – 2021 й. – Б. 358
3
Collan, M. and Heikkilä, M., 2011, Enhancing Patent Valuation with the Pay-Off Method, Journal
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
96
Шунинг учун бундай маълумотлар ташқи ва (ёки) ички манбалардан
тўпланиши мумкин.
Интеллектуал фаолиятдан олинадиган активларга патентлар, саноат
намуналари, товар (хизмат кўрсатиш) белгилари, муаллифлик ва турдош
ҳуқуқлар ҳамда тижорат сирларини киритиш мумкин. Бутунжаҳон
интеллектуал мулк ташкилоти (кейинги ўринларда – БИМТ) мазкур
номоддий активларнинг пулдаги қийматини аниқлашда уч принципиал
методни келтиради
4
. Шу жумладан, улардан дастлабкиси даромад методи
(income method) саналади. Мазкур методда интеллектуал мулк, хусусан,
патентлар қиймати мазкур патентлардан фойдаланиш орқали келажакда
олинадиган пул маблағлари оқими прогнозидан келиб чиқади. Шунга
мувофиқ, мазкур ёндашув интеллектуал мулкни ҳисобга олган ҳолда
қўшилган нархни белгилаш орқали қийматни аниқлашга қаратилган
бўлиб, бунда интеллектуал мулк баҳоси сотилган маҳсулот ҳажми ва жами
фойда олиш учун маҳсулотнинг устама нархини аниқлаш орқали
белгиланади.
Баҳолашнинг навбатдаги ёндашуви бозор методи (market method)
ҳисобланади. Унда интеллектуал мулкнинг қиёсий бозор қийматини
белгилаш учун бозор ёндашуви охирги ўхшаш бозор битимларидан келиб
чиқади. Бозор қийматининг асосида таққосланаётган мулк муайян нархга
эга бўлган ҳолларда шунга яқин нархларда мол-мулкни тасарруф қилиш
мумкинлиги ҳақидаги тахмин ётади. Бу усул содда ва бозор
маълумотларига асосланган афзалликларга эга, шунинг учун у кўпинча
роялти ставкалари, солиқ ва даромад усули учун киритилган
маълумотларни аниқлашда тахминий қийматларни ўрнатиш учун
ишлатилади.
БИМТнинг интеллектуал мулкни баҳолашдаги сўнгги ёндашуви
харажат методи (cost method) саналади. Мазкур методда харажатларга
асосланган методология интеллектуал мулкни яратишнинг ҳақиқий
тарихий харажатлари ёки унинг ўрнини босувчи қийматни белгиловчи
воситалар асосида интеллектуал мулк қийматини аниқлашга қаратилади.
Интеллектуал мулк ўрнини босувчи қийматни белгилаш интеллектуал
мулк ҳимоясини лойиҳалаштириш ёки алмаштириш харажатлари
(нархи)ни аниқлаш орқали амалга оширилади.
БИМТнинг мазкур ёндашувлар умумий принципларни ўзида
ифодалайди. Мамлакатлар миллий қонунчилиги доирасида интеллектуал
4
Valuing Intellectual Property Assets. URL:
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
97
фаолият натижаларини баҳолашда бунга қараганда кенгроқ ёки тор
доирасида критериялар назарда тутилади. Мисол учун, Буюк Британия
қонунчилигида интеллектуал мулкни баҳолашда харажат, бозор қиймати
ва даромад ёки иқтисодий фойда методларидан фойдаланилади.
Бирлашган қироллик интеллектуал мулк қонунчилигига асосан харажат
методи интеллектуал фаолият натижасини ишлаб чиқиш ёки яратиш учун
қилинган харажатларга асосланади. Шунингдек, у шунга ўхшаш маҳсулот
ёки хизматни қайта яратиш ёки ишлаб чиқиш қанчага тушиши
мумкинлигини ҳам баҳолайди. Бунда товарнинг жорий бозор қийматини
ҳисобга
олинмайди.
Одатда
харажатларга
қилинган
меҳнат,
фойдаланилган материал ва ускуналар, тадқиқот ва ишланмалар,
прототип яратиш, синов ва тажрибалар, нормативларни тасдиқлаш ва
сертификатлаш, интеллектуал мулкни рўйхатдан ўтказиш, шунингдек,
коммунал хизматлар, турар жой ва ёрдамчи ходимлар учун умумий
харажатлар киритилади.
Шунингдек, мазкур ёндашув асосида номоддий активларни
баҳолашда қуйидаги факторлар ҳам муҳим бўлиши мумкин: вақт –
ҳуқуқни сотиб олиш орқали, харидор ўз интеллектуал мулк объектларини
тадқиқ қилиш ва ривожлантириш вақтни беҳуда сарфламайди; харажат –
агар ўз интеллектуал мулкини қайта яратишга ҳаракат қилса, харидор
камида шунча пул сарфлайди; муваффақият – харидор интеллектуал
мулкини яратишда муваффақият қозонмаслиги мумкин; ҳимоя: харидор
ўз интеллектуал мулкини ҳимоя қила олмаслиги мумкин. Интеллектуал
мулк активларини баҳолашнинг мазкур усули бизнесни сотиб олаётганда
умумий
баҳолашга
ёрдам
беради.
Шунингдек,
у
активлар
ривожланишининг дастлабки босқичида бўлганида ҳам ҳисобга олинади.
Аммо бунда фойда эмас, балки харажатларга эътибор қаратилади.
Бозор қиймати методида товарнинг бозордаги сўнгги нархи асосида
унинг қиймати аниқланади. Буюк Британия қонунчилигига кўра, мазкур
метод интеллектуал мулкнинг нархини аниқлашнинг ишончли усули
саналади. Бунда бозорда ўхшаш маҳсулотларни сотиш ёки лицензиялашни
баҳолаш фойдали мезон бўлиши мумкин. Мазкур метод билан боғлиқ
муаммо шундаки, интеллектуал мулк транзакциялари бўйича чоп этилган
маълумотларни топиш жуда қийин бўлиши мумкин, чунки улар кўпинча
махфий бўлади. Интеллектуал мулк транзакцияларини умумлаштириш
қийин.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
98
Патентларни баҳолаш учун мазкур методдан фойдаланиш
имкониятлари кам. Бунинг сабаби, патентнинг қиймати унинг янгилигига
боғлиқ саналади. Бу янгилик шуни англатадики, таққосланадиган
маълумотлар бўлиши мумкин эмас. Бироқ, мазкур метод объектив
ва ҳуқуқнинг эгалари ва уларнинг истеъмолчилари томонидан қабул
қилинган нархга асосланган қийматнинг реал таҳлилини таъминлайди.
Бозор қиймати методи ҳар қандай бозор секторида тўланадиган юқори,
паст ва ўртача роялти ставкаларини ўрганиш учун фойдали бўлиши
мумкин. Масалан, лицензия шартномаси бўйича музокаралар олиб
борилаётганда, келишилган саноат тармоғи муҳокама учун асос бўлиши
мумкин.
Даромад ёки иқтисодий фойда методи келажакда интеллектуал мулк
ҳуқуқларини яратиши келтириши мумкин бўлган даромадга қаратилган.
Метод ҳуқуқнинг иқтисодий ҳаёти давомида ҳосил қилиши мумкин бўлган
келажакдаги даромадни ҳам, мазкур даромадни яратиш харажатларини
ҳам ҳисобга олади. Таваккалчилик ва молиявий харажатлар тенг равишда
ҳисобга олинади. Якуний натижа «соф жорий қиймат» сифатида
тавсифланади. Аммо мазкур метод билан боғлиқ бир қатор
қийинчиликлар мавжуд. Шу жумладан, интеллектуал мулкнинг иқтисодий
ҳаётини баҳолаш қийин, бир неча йил давомида олинган даромадни
ҳисоблаш жараёни мураккаб. Шунингдек, мазкур методдан фойдаланишда
қуйидаги факторлар инобатга олинади: потенциал бозор ҳажми,
рақобатнинг табиати, иқтисодий муҳитдаги ўзгаришлар, интеллектуал
мулкни рўйхатдан ўтказиш ва муҳофазалаш билан боғлиқ харажатлар
5
.
Интеллектуал мулкни баҳолаш соҳасидаги Буюк Британия
қонунчилигининг ўзига хос жиҳати шундаки, мазкур процедурада
интеллектуал мулкни баҳолаш бўйича чеклистдан фойдаланилади. Бунда
намунавий саволларга берилган жавобларга нисбатан 0 дан 5 гача бўлган
баҳолар шакллантирилади
6
.
Германияда интеллектуал фаолият натижаларини баҳолаш БИМТ
ёндашувлари, яъни харажат, даромад ва бозор методлари ёрдамида амалга
оширилади
7
. Мазкур методлар интеллектуал мулкнинг барча шакллари
учун универсал критерия саналади. Алоҳида олинган объект доирасида
5
Valuing your intellectual property. Guidance. URL:
https://www.gov.uk/guidance/valuing-your-intellect
ual-property#methods-for-valuing-ip
6
IPR valuation checklist. URL:
https://assets.publishing.service. gov.uk/government/ uploads/system/ upl
oads/attachment_data/file/385848/Intellecual_Property_Right_valuation_checklist.pdf
7
Intellectual Property Valuation in Germany. URL:
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
99
баҳолашнинг қўшимча критерияларидан фойдаланилиши мумкин. Шу
жумладан, патентларни баҳолашда илмий-иқтисодий тадқиқотларга
асосланган ва қисман бизнес бошқарувидаги амалиётлардан келиб
чиқадиган бир қанча замонавий усуллар мавжуд. Уларга мисол сифатида
портфолио таҳлили (portfolio analysis), патент аудити (patent audit), ҳаётий
айланиш таҳлили (life cycle analysis) ва фойда қиймати таҳлилини (profit
value analysis) келтириш мумкин
8
.
Италия қонунчилигида активларни баҳолашда учта умумий қабул
қилинган ёндашув қўлланилади: таннарх, бозор ва даромад. Ушбу усуллар
ўз илдизларини кўчмас мулкни баҳолашда топсада, улар номоддий
активларни баҳолаш ва роялти ставкаларини аниқлашга мослаштирилган.
Таннарх ёндашуви активларни яратиш ва уларни такомиллаштиришга
сарфланган харажатларга асосланиб, қиймат миқдорини белгилайди.
Ушбу ёндашув ёрдамида аниқланган қийматлар, шунингдек, эгаликда
бўлган номоддий активни алмаштириш учун кутилаётган харажат
сифатида ҳам кўриб чиқилади. Таннарх ёндашуви кўпинча янги мулкни
баҳолашда ёки бошқа ёндашувлар учун зарур бўлган маълумотлар мавжуд
бўлмаганда қўлланилади. Аммо таннарх ёндашувининг камчилиги
сифатида келажакдаги даромад ва (ёки) фойда оқимларини, бозор
шароитларини, хизмат муддатини ва иқтисодий фойда олиш билан боғлиқ
хавф ҳисобга олинмаслигини келтириш мумкин.
Бозор ёндашуви номоддий активларни томонлар ўртасидаги
таққосланадиган битимлар асосида баҳолайди. Тегишли таққосланадиган
операцияларни кўриб чиқаётганда, уларнинг ҳақиқатан ҳам солиштириш
даражасини баҳолаш муҳимдир. Бунда мазкур ёндашув асосида баҳолашни
амалга оширишда компанияларнинг тузилиши, томонлар ўртасидаги
нисбий савдолашиш қуввати, саноат, бозор ҳажми, томонларнинг
бозордаги улуши, ялпи ва соф даромад, бозорга кириш учун ҳар қандай
иқтисодий, ҳуқуқий, норматив, сиёсий ёки бошқа тўсиқларга эътибор
қаратилади. Агар таққослаш учун хусусиятлари жиҳатидан ўхшаш
номоддий активлар мавжуд бўлса, мазкур ёндашув актив қийматининг
ишончли аксини беради.
Даромад ёндашуви номоддий активларни келажакда кутилаётган
даромад оқимларининг жорий қийматидан келиб чиққан ҳолда баҳолайди
ва номоддий объектлар учун бир марталик қиймат ва роялти
8
Methods for Evaluating IP Assets in View of Legal Technical and Business Related Factors.
URL:
https ://www.mondaq.com/germany/patent/17534/valuation-of-patents
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
100
ставкаларини аниқлашнинг энг кенг тарқалган усулларидан бири
саналади. Мазкур ёндашувдан фойдаланиш учун учта параметрни
ҳисоблаш керак: активдан келажакда олинадиган даромад оқими, даромад
оқимининг давомийлиги, яъни активнинг қолган фойдали муддати ҳамда
даромад оқимини амалга ошириш билан боғлиқ хатар. Келажакдаги
даромад оқимининг давомийлиги мулкнинг қонуний муддати (масалан,
патент учун 10 дан 20 йилгача) ёки технологик муддатини прогноз қилиш
орқали аниқланади. Даромад оқимини амалга ошириш билан боғлиқ хатар
даромадга ёндашувнинг иккита параметри билан таъминланиши мумкин:
даромаднинг прогноз қилинадиган йиллик миқдори ва жорий қийматни
ҳисоблашда ишлатиладиган дисконт ставкаси. Интеллектуал мулкдан
келажакдаги даромадлар оқимини аниқ ҳолатларга қараб турли
ёндашувлар ёрдамида аниқлаш мумкин
9
.
Интеллектуал фаолият натижаларини баҳолаш борасида Швеция
қонунчилиги Буюк Британия қонунчилигига анча ўхшаш: баҳолаш
жараёни харажат, бозор қиймати ва даромад ёки иқтисодий фойда
методларидан фойдаланган ҳолда амалга оширилади. Хусусан, харажат
методи бўйича баҳолаш номоддий активни яратиш учун зарур бўлган
харажатларга ёки шунга ўхшаш маҳсулот ёки хизматни қайта яратиш ёки
ишлаб чиқиш қанчага тушиши мумкинлигига асосланади. Унда
маҳсулотнинг жорий иқтисодий қийматини ҳисобга олинмайди.
Номоддий активлар ва ҳуқуқларни баҳолашда маҳсулотнинг бозор
қиймати асосида баҳоланиши яхши ёндашув бўлиши мумкин. Номоддий
активларнинг бозор баҳоси қийматини яхши баҳолаш имконини беради.
Мазкур метод билан боғлиқ муаммо шундаки, номоддий мулк ва
ҳуқуқларни ўтказиш тўғрисида ошкор этилган маълумотларни топиш
қийин бўлиши мумкин, чунки улар кўпинча махфий бўлади. Яхши
таққослаш учун етарлича ўхшаш трансферлар кам. Ҳеч қандай трансфер
бир хил эмас. Даромад ёки иқтисодий фойда методи эса номоддий
активнинг келажакда ҳосил қилиши мумкин бўлган даромадига эътибор
қаратади. Метод ҳуқуқнинг амал қилиш муддати давомида ишлаб
чиқариши мумкин бўлган келажакдаги даромадларни ҳам, бунинг учун
харажатларни ҳам ҳисобга олади
10
.
9
Valuation approaches of income attributable to intangibles. URL:
https://www.transferpricingitaly.сom
/en/metodi-di-valutazione-del-reddito-attribuibile-ai-beni-immateriali/
10
Valuation of intangible assets. URL:
https://www.prv.se/en/entrepreneurs/strategy-for-intangible-assets
/valuation-of-intangible-assets/
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
101
Швеция амалиётининг ўзига хос
томони
шундаки, унда
ISO 10668:2010 стандартидан кенг фойдаланилади. Мазкур стандарт товар
(хизмат кўрсатиш) белгилари қийматини ўлчаш процедуралари ва
методларига қўйилган талабларни белгилайди
11
.
Ўзбекистонда эса номоддий активлар Бухгалтерия ҳисобининг миллий
стандарти 7-сонли БҲМС асосида баҳоланади. Мазкур ҳужжатда номоддий
активлар сифатида корхона томонидан узоқ муддат мобайнида ишлаб
чиқариш, ишлар бажариш, хизматлар кўрсатиш ёки товарларни сотиш
жараёнида фойдаланиш мақсадида ёхуд маъмурий ва бошқа
функцияларни амалга ошириш учун ушлаб туриладиган, моддий-ашёвий
мазмунга эга бўлмаган идентификацияланадиган мол-мулк объектлари
эътироф этилади. Номоддий активларнинг бозор қийматини аниқлаш
дастлабки ва қайта баҳолаш орқали амалга оширилади.
Барча турдаги номоддий активларнинг дастлабки баҳоси бошланғич
қиймат бўлиши керак ва улар бухгалтерия ҳисобига ушбу қиймат бўйича
қабул қилинади. Номоддий активларнинг бошланғич қийматини аниқлашда
ҳуқуқдан воз кечиш шартномасига асосан ҳуқуқ эгасига тўланган
суммалар, рўйхатдан ўтказиш йиғимлари, давлат божлари, патент
божлари ва бошқа шунга ўхшаш тўловлар, божхона божлари ва йиғимлари,
суғурталаш бўйича харажатлар, номоддий активларни харид қилиш
муносабати билан тўланадиган солиқлар ва йиғимлар суммалари, ахборот
ва маслаҳат хизматлари учун тўланган суммалар, воситачиларга
тўланадиган суммалар ҳамда активдан мақсадга кўра фойдаланиш учун
уни яроқли ҳолатга келтириш билан бевосита боғлиқ бошқа харажатлар
инобатга олинади. Номоддий активларни қайта баҳолашда эса номоддий
активларнинг баланс қийматини жорий бозор нархлари даражасига
мувофиқлаштириш
мақсадида
уларни
вақти-вақти
билан
аниқлаштирилади
12
.
Хулоса сифатида айтиш мумкинки, интеллектуал фаолият натижаларини
тижоратлаштириш,
интеллектуал
мулк
секьюритизация
қилиш,
интеллектуал мулк секьюритизация қилиш, бой берилган фойдани
ҳисоблаш бўйича судда низолашишдаги энг муҳим масала интеллектуал
мулкни баҳолаш саналади. Баҳолаш, масалан, битим, нарх ва стратегик
мақсадлар, гаровни молиялаштириш, солиқни режалаштириш учун амалга
11
Brand valuation — Requirements for monetary brand valuation. URL:
https://www.iso.org/ru/standard/46032.html
12
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги “Ўзбекистон Республикаси
бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (7-сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни янги таҳрирда
тасдиқлаш тўғрисида”ги 35-сон буйруғи. URL:
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
102
оширилади. БИМТ нормативлари ва хорижий давлатлар қонунчилиги
қиёсий таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, номоддий активни баҳолаш асосан
уч ёндашув – харажат, даромад ва бозор қиймати методлари ёрдамида
амалга оширилади. Алоҳида олинган объект доирасида баҳолашнинг
қўшимча критерияларидан фойдаланилиши мумкин.
Иқтибослар/Сноски/References:
1.
Леонтьев Б.Б., Мамаджанов Х.А. Повышение капитализации и
инвестиционной привлекательности компаний за счет интеллектуальной
собственности. – М.: 2019. – 168 с.
2.
G.B. Halt Jr., et al., Intellectual Property and Financing Strategies for
Technology
Startups,
DOI
10.1007/978-3-319-49217-9_3.
Springer
International Publishing AG 2017. P.14-15
3.
Интеллектуал фаолият натижаларини тижоратлаштириш ва
баҳолаш: услубий қўлланма/ Б.Ходжаев ва бошқалар. – 2021 й. – Б. 358
4.
Collan, M. and Heikkilä, M., 2011, Enhancing Patent Valuation with the
Pay-Off Method, Journal of Intellectual Property Rights, 16, 5, 377-384
5.
М.Нажмиддинов (2021), Эйнштейндан Юлдуз Усмоновагача:
муаллифлик ҳуқуқи билан боғлиқ ТОП-5 баҳс, Bugun.uz. URL:
https://bugun.uz/2021/12/10/
eynshteyndan-yulduz-usmonovagacha-
mualliflik-huquqi-bilan-bogliq-top-5-bahs/
6.
Valuing Intellectual Property Assets. URL:
https://www.wipo.int/sme/en/value ip assets/
7.
Valuing your intellectual property. Guidance. URL:
https://www.gov.uk/guidance/valuing-your-intellectual-property#methods-
for-valuing-ip
8.
IPR valuation checklist. URL:
https://assets.publishing.service.gov.uk/government/uploads/system/uploads
/attachment_data/file/385848/Intellecual_Property_Right_valuation_checklist.p
df
9.
Intellectual Property Valuation in Germany. URL:
https://www.lawyersgermany.com/intellectual-property-valuation-in-germany
10.
Methods for Evaluating IP Assets in View of Legal Technical and Business
Related Factors. URL:
https://www.mondaq.com/germany/patent/17534/valuation-of-patents
11.
Valuation approaches of income attributable to intangibles. URL:
https://www.transferpricingitaly.com/en/metodi-di-valutazione-del-reddito-
attribuibile-ai-beni-immateriali/
12.
Valuation of intangible assets.URL:
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
103
https://www.prv.se/en/entrepreneurs/strategy-for-intangible-
assets/valuation-of-intangible-assets/
13.
Brand valuation — Requirements for monetary brand valuation. URL:
https://www.iso.org/ru/standard/46032.html
14.
Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг 2005 йил 25 мартдаги
“Ўзбекистон Республикаси бухгалтерия ҳисобининг Миллий стандарти (7-
сонли БҲМС) «Номоддий активлар»ни янги таҳрирда тасдиқлаш
тўғрисида”ги 35-сон буйруғи. URL: https://lex.uz/acts/627308