MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
19
ИССИҚЛИК, ГАЗ, ВОДОПРОВОДДАН ФОЙДАЛАНИШ
ҚОИДАЛАРИНИ БУЗИШ БИЛАН БОҒЛИҚ ЖИНОЯТЛАРНИ
ПРОФИЛАКТИКАСИ
Ярлакабов Мардонбек Умурзакович
ИИВ Академияси магистратурасининг ташкилий-тактик бошқарув
мутахассислиги тингловчиси, подполковник
https://doi.org/10.5281/zenodo.12670638
Бу борадаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун
юртимизда зарур меъёрий-ҳуқуқий асослар яратилган жумладан,
Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш
тўғрисида”ги, “Электрон ҳукумат тўғрисида”ги, “Киберхавфсизлик
тўғрисида”ги, “Электрон рақамли имзо тўғрисида”ги қонунлари
1
ҳамда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Рақамли Ўзбекистон – 2030»
Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисидаги ПФ-6079-сон Фармони
2
Ҳукумат қарорлари
билан “Электр энергиясидан фойдаланиш қоидалари, Табиий газдан
фойдаланиш қоидалари”, “Электр тармоғи хўжалиги объектларини
муҳофаза қилиш қоидалари” қабул қилинган.
Шунингдек, фаол ривожланиб бораётган бозор иқтисодиёти
муносабатлари шароитида ушбу меъёрий-ҳуқуқий асослар давр талаблари
асосида янада такомиллаштирилиб борилмоқда. Юртимизда рақамли
иқтисодиётни фаол ривожлантириш, барча тармоқлар ва соҳаларда, энг
аввало, давлат бошқаруви, таълим, соғлиқни сақлаш ва қишлоқ
хўжалигида замонавий ахборот-коммуникация, рақамли технологияларни
кенг жорий этиш бўйича комплекс чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, электрон ҳукумат тизимини такомиллаштириш, дастурий
маҳсулотлар ва ахборот технологияларининг маҳаллий бозорини янада
ривожлантириш, республиканинг барча ҳудудларида IT-паркларни
ташкил этиш, шунингдек, соҳани малакали кадрлар билан таъминлашни
кўзда тутувчи устувор лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бундан ташқари,
40 дан ортиқ ахборот тизимлари билан интеграциялашган геопортални
ишга тушириш, жамоат транспорти ва коммунал инфратузилмани
бошқаришнинг
ахборот
тизимини
яратиш,
ижтимоий
соҳани
рақамлаштириш ва кейинчалик ушбу тажрибани бошқа ҳудудларда жорий
1
Ўзбекистон Республикасининг “Энергиядан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 1997 йил 25 апрель, 412-I-сон
Қонуни
2
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Электр энергияси ва табиий газдан фойдаланиш
тартибини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги 2018 йил 12 январдаги 22-сон
Қарори
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
20
қилишни назарда тутувчи «Рақамли Тошкент» комплекс дастури
изчиллик билан амалга оширилмоқда. Мамлакатимизда рақамли
индустрияни жадал ривожлантириш, миллий иқтисодиёт тармоқларининг
рақобатбардошлигини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2020 йил 5 октябрда «Рақамли Ўзбекистон – 2030»
Стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида ПФ6079-сон Фармони билан «Рақамли Ўзбекистон –
2030» Стратегияси тасдиқланган. Мазкур Стратегия иқтисодиёт
тармоқлари, ижтимоий соҳа ва давлат бошқаруви тизимининг жадал
рақамли ривожланишини таъминлаш, шу жумладан электрон давлат
хизматларини кўрсатиш механизмларини янада такомиллаштириш
мақсадида ишлаб чиқилган.
Ушбу Стратегия Ўзбекистон Республикасининг рақамли иқтисодиёт
ва электрон ҳукуматни ривожлантиришнинг стратегик мақсадлари,
устувор йўналишлари ҳамда ўрта ва узоқ муддатли истиқболли
вазифаларини белгилайди, шунингдек, БМТнинг Барқарор ривожланиш
мақсадлари ва Электрон ҳукуматни ривожлантириш рейтингида
белгиланган
устувор
вазифалардан
келиб
чиқиб,
рақамли
технологияларни янада кенг жорий этиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Юқорида келтирилган фикрлардан келиб чиқиб шуни таъкидлаш керакки,
мазкур соҳада яратилаётган имкониятлар, ҳуқуқ ва эркинликлар ҳамда
ижтимоий муносабатларга тажовуз қилиниши яъни юқорида қайд этилган
қонун ва қонун ости ҳужжатлар талабларининг бузилиши – ҳуқуқбузарлик
деб ҳисобланади ҳамда муайян юридик жавобгарликка тортилишга сабаб
бўлади.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси
тўғрисида”ги 2014 йил 14 май қонунининг 3-моддасида ҳуқуқбузарлик
қуйидагича таърифланган “Ҳуқуқбузарлик – содир этилганлиги учун
маъмурий ёки жиноий жавобгарлик назарда тутилган айбли
ғайриҳуқуқий қилмиш (ҳаракат ёки ҳаракатсизлик)дир
3
.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодексининг 10-моддасига асосан маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
қонунчиликка биноан маъмурий жавобгарликка тортиш назарда
тутилган, шахсга, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларига,
мулкчиликка, давлат ва жамоат тартибига, табиий муҳитга тажовуз
3
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги 2014 йил 14 май, ЎРҚ-371-сон
Қонуни
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
21
қилувчи ғайриҳуқуқий, айбли (қасддан ёки эҳтиётсизлик орқасида) содир
этилган ҳаракат ёки ҳаракатсизлик – маъмурий ҳуқуқбузарликдир [9].
Мазкур ҳуқуқбузарлик учун маъмурий жавобгарлик, башарти бу
ҳуқуқбузарлик ўз хусусиятига кўра жиноий жавобгарликка тортишга
сабаб бўлмаган тақдирда, амалга оширилади.
Ҳуқуқбузарликнинг иккинчи тури яъни жиноят (жиноий
ҳуқуқбузарлик) маъмурий ҳуқуқбузарликдан ижтимоий хавфлилиги
ҳамда шахснинг содир этган жинояти учун ҳукм этилганида юзага
келадиган “судланганлик” ҳуқуқий ҳолати билан фарқ қилади. Ўзбекистон
Республикаси Жиноят кодексининг 14-моддасига биноан Жиноят кодекси
билан тақиқланган, айбли ижтимоий хавфли қилмиш (ҳаракат ёки
ҳаракатсизлик) жазо қўллаш таҳдиди билан жиноят деб топилади
4
.
Жиноят кодекси билан қўриқланадиган объектларга зарар
етказадиган ёки шундай зарар етказиш реал хавфини келтириб
чиқарадиган қилмиш ижтимоий хавфли қилмиш деб топилади.
Ўзбекистон
Республикаси
Маъмурий
жавобгарлик
тўғрисидаги
кодекснинг Махсус қисми 14 та бобида жами 14 тур(соҳа)даги
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик назарда тутилган.
Шулардан энергиядан фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар жами 3
та бобда назарда тутилган, 3 та тур(соҳа)га тажовуз қилувчи
ҳуқуқбузарликлар ҳисобланади. Уларни қуйидагича таснифлашимиз
мумкин.
Биринчиси
бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
“Мулкка тажовуз қилувчи ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик”
деб номланган VII бобининг “” деб номланган 61-моддасининг учинчи
қисмида Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-
сонли Қонунига асосан қуйидагича “Умумий фойдаланишдаги электр,
иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига тижорат мақсадларида
ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни,
совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг
пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг
кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш
йўли билан электр энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни
ўғирлаш тарзида содир этилган оз миқдорда талон-торож қилганлик учун
– базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача
4
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 1994 йил 22 сентябрь, Ўзбекистон
Республикаси Олий Кенгашининг Ахборотномаси, 1995 й., 3- сон.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
22
миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий
қамоққа олишга сабаб бўлади” баён этилган.
Иккинчиси
бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
“Саноатдаги, қурилишдаги ва иссиқлик ҳамда электр энергиясидан
фойдаланиш соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик”
деб номланган IХ бобида электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш
қоидаларини бузганлик учун 100–103 моддаларида яъни жами 4 та
моддада назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни содир этганлик
учун маъмурий жавобгарлик белгиланган. Бошқача қилиб айтганда 4 та
турдаги қонунга хилоф қилмишлар учун маъмурий жавобгарлик назарда
тутилган.
Улар қуйидагилардир: 100-модда. Электр ва иссиқлик энергиясини
беҳуда сарфлаш;
101-модда. Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш
қоидаларини бузиш;
102-модда. Электр тармоқларини муҳофаза қилиш қоидаларини
бузиш;
103-модда. Газдан ёқилғи ёки хом ашё сифатида фойдаланиш билан
боғлиқ бўлган ҳуқуқбузарликлар.
Учинчиси
бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
“Бошқарувнинг
белгиланган
тартибига
тажовуз
қилувчи
ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик” деб номланган ХVI бобига
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 13 мартдаги ЎРҚ-822-сонли
Қонунига асосан киритилган
Демак, юқорида кўриб чиқилган таснифланишдан келиб чиқиб шуни
таъкидлашимиз
мумкин
энергиядан
фойдаланиш
соҳасидаги
ҳуқуқбузарликлар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
маъмурий жавобгарликни белгиловчи Махсус қисмининг 3 та бобида 3 та
соҳага тажовуз қилувчи жами 6 та моддада назарда тутилган (6 турдаги)
маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланган.
Уларнинг айримларини мазмунини кўриб чиқиб юридик таҳлил
қиладиган бўлсак:
Биринчиси
, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 61-
моддасига учинчи қисм сифатида янги киритилган “Умумий
фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ ёки водопровод тармоқларига
тижорат мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр
энергиясини, табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
23
асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст
етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш
мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини,
табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган оз
миқдорда талон-торож қилиш” ҳуқуқбузарлиги учун – базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн бараваридан йигирма бараваригача миқдорда жарима
солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб
бўладиган маъмурий жавобгарлик белгиланган. Мазкур ҳуқуқбузарликни
юридик малакалашда қуйидаги масалаларни албатда эътиборга олиш
зарур.
Башарти талон-торож қилинган мулкнинг қиймати базавий
ҳисоблаш миқдорининг ўттиз бараваридан ошмаса, бундай талон-торож
оз миқдордаги талон-торож қилиш деб ҳисобланади. Тижорат мақсади
деганда – жисмоний ёки юридик шахслар томонидан муайян фаолиятда
фойда ёки даромад олишга қаратилган мақсад тушунилади. Ушбу
ҳуқуқбузарликнинг юридик таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг объекти – умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик,
газ ёки водопровод тармоқлари тизимидан фойдаланиш соҳасидаги
қонунчилик билан қўриқланадиган ижтимоий муносабат(қоида)лардир.
Шунингдек, энергия манбайи сифатидаги мулкчилик ҳисобланади.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони – фақат ғайриҳуқуқий
ҳаракатларда ифодаланадиган қуйидаги энергия тармоқларига тижорат
мақсадларида ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини,
табиий газни, совуқ ёки иссиқ сувни ҳисобга олиш асбобларига, шу
жумладан уларнинг пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёхуд ҳисобга
олиш асбобларининг кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга
ташқаридан аралашиш йўли билан электр энергиясини, табиий газни,
совуқ ёки иссиқ сувни ўғирлаш тарзида содир этилган қилмишлардир.
Ҳуқуқбузарликнинг умумий субъекти – 16 ёшга тўлган ақли расо
жисмоний шахслар ҳам шунингдек, 18 ёш ва ундан юқори ёшда бўлган
мансабдор шахслар ҳам содир этишлари мумкин. Ҳуқуқбузарликнинг
субъектив томони – Ғаразли мақсадларда энергиядан, иссиқлик, электр,
газдан ўзбошимчалик билан тижорат мақсадида уланиб фойдаланишда
ёхуд ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига
қасддан
шикаст
етказиш
ёхуд
ҳисобга
олиш
асбобларининг
кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
24
йўли билан энергияни ўғирлаш тарзида фақат – қасддан (тўғри қасд)
содир этиладиган қилмиш ҳисобланади.
Иккинчиси
, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш деб номланган 100-
моддасида “Электр ва иссиқлик энергиясини беҳуда сарфлаш, яъни электр
двигателларидан, электр печлари ва бошқа электр ҳамда иссиқлик
ускуналаридан мунтазам равишда, ишлаб чиқариш зарурати бўлмаган
ҳолда тўлиқ фойдаланмаслик ёки уларни бекорга ишлатиб қўйиш,
зичланган ҳаво, сув ва иссиқликнинг мунтазам равишда нобуд бўлиши,
энергия билан таъминловчи ташкилотларнинг рухсатисиз хизмат
бинолари ва бошқа биноларни иситиш учун, шунингдек ишлаб чиқариш
жараёнида назарда тутилмаган бошқа мақсадлар учун электр
энергиясидан фойдаланиш, ёритиш учун электр энергиясидан
хўжасизларча фойдаланиш – учун мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш
миқдорининг беш бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлиши.
Худди
шундай
ҳуқуқбузарлик
маъмурий
жазо
чораси
қўлланилганидан кейин бир йил давомида такрор содир этилган бўлса, –
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн беш бараваридан
ўттиз бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу
ҳуқуқбузарликнинг юридик таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг объекти – умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик,
газ тармоқлари тизимидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик билан
қўриқланадиган ижтимоий муносабат(қоида)лардир. Ҳуқуқбузарликнинг
объектив томони – ғайриҳуқуқий ҳаракатлар ёки ҳаракатсизликларда ҳам
ифодаланиши этилган қилмишлардир. Ҳуқуқбузарликнинг субъекти – 18
ёш ва ундан юқори ёшда бўлган фақат мансабдор шахслар ҳисобланади.
Ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони – қасддан ҳам эҳтиётсизлик
орқасидан ҳам содир этиладиган қилмиш ҳисобланади.
Учинчиси
, бу Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг
Электр, иссиқлик энергияси, газдан фойдаланиш қоидаларини бузиш деб
номланган 101-моддасида “Умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик, газ
тармоқларига ўзбошимчалик билан уланиш ёки улардан фойдаланиш
қоидаларини бошқача тарзда бузиш ёхуд электр, иссиқлик энергияси,
табиий газни ҳисобга олиш асбобларига шу жумладан уларнинг
пломбаларига қасддан шикаст етказиш ёки бундай ҳисобга олиш
асбобларининг
кўрсаткичларини
ўзгартириш
мақсадида
уларга
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
25
ташқаридан аралашганлик учун, – фуқароларга базавий ҳисоблаш
миқдорининг ўн бараваридан ўн беш бараваригача, мансабдор шахсларга
эса – йигирма бараваридан йигирма беш бараваригача миқдорда жарима
солишга сабаб бўлади. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер
участкаларида қурилган бинолар ҳамда иншоотларни электр энергияси,
иссиқлик ва газ таъминоти ташкилотлари томонидан электр, иссиқлик ва
газ тармоқларига ўзбошимчалик билан улаш, — мансабдор шахсларга
базавий ҳисоблаш миқдорининг етмиш бараваридан саксон беш
бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Ушбу
ҳуқуқбузарликнинг юридик таркибини қуйидагича ифодалаш мумкин.
Ҳуқуқбузарликнинг объекти – умумий фойдаланишдаги электр, иссиқлик,
газ тармоқлари тизимидан фойдаланиш соҳасидаги қонунчилик билан
қўриқланадиган ижтимоий муносабат(қоида)лардир.
Ҳуқуқбузарликнинг объектив томони – фақат ғайриҳуқуқий
ҳаракатларда
ифодаланадиган
қуйидаги
энергия
тармоқларига
ўзбошимчалик билан уланиш ёхуд электр энергиясини, табиий газни
ҳисобга олиш асбобларига, шу жумладан уларнинг пломбаларига қасддан
шикаст етказиш ёхуд ҳисобга олиш асбобларининг кўрсаткичларини
ўзгартириш мақсадида уларга ташқаридан аралашиш йўли билан содир
этиладиган қилмишлардир.
Ҳуқуқбузарликнинг субъекти – биринчи қисмида баён этилган 16
ёшга тўлган жисмоний шахслар шунингдек мансабдор шахслар
ҳисобланади. Иккинчи қисмида баён этилган ҳуқуқбузарлик бўйича фақат
мансабдор шахслар ҳисобланади. Ҳуқуқбузарликнинг субъектив томони –
фақат қасддан содир этиладиган қилмиш ҳисобланади. Тўртинчиси, бу
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг Электр тармоқларини
муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш деб номланган 102-моддасида “1000
вольтгача кучланишли электр тармоқларини (ҳаво, ер ости ва сув ости
электр узатиш, киритма ва тақсимлаш қурилмаларини) муҳофаза қилиш
қоидаларини бузиш, башарти бу ҳол истеъмолчиларни электр энергияси
билан таъминлашда узилишга, электр тармоқларининг шикастланишига
ёки халқ хўжалигига бошқа хил зиён етишига олиб келса ёки олиб келиши
мумкин бўлса, – фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўндан бир
қисмидан иккидан бир қисмигача, мансабдор шахсларга эса – иккидан бир
қисмидан икки бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Ушбу ҳуқуқбузарликнинг юридик таркибини қуйидагича ифодалаш
мумкин.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
26
Ҳуқуқбузарликнинг объекти – Электр тармоқларини муҳофаза
қилиш
қоидаларидир.
Ҳуқуқбузарликнинг
объектив
томони
–
ғайриҳуқуқий ҳаракат билан ҳам ҳаракатсизлик билан ҳам содир этилиши
мумкин бўлган қилмишдир. Ҳуқуқбузарликнинг субъекти – 16 ёшга
тўлган ақли расо фуқаролар ҳам шунингдек мансабдор шахслар ҳам
бўлиши мумкин. мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг
беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб
бўлади. Худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси
қўлланилганидан кейин бир йил ичида такрор содир этилган бўлса, —
мансабдор шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг ўн бараваридан ўн
беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. 101-м.(электр
энергияси ва газдан фойдаланиш қисмида мансабдор шахсларга нисбатан)
назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб
чиқиб жазо қўллашга ваколатлидир.Ички ишлар органлари (248-м.)
номидан 101-моддада (бундан Ўзбекистон Республикаси Энергетика
вазирлиги ҳузуридаги Электр энергияси, нефть маҳсулотлари ва газдан
фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига тааллуқли ишлар мустасно)
назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар аниқланган тақдирда, ички
ишлар
органлари
таянч
пунктларининг
профилактика
катта
инспекторлари ва инспекторлари маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги
баённомани тузишга ҳамда ваколатли органга (Судга) баённома, бошқа
ҳужжатлар ва иш бўйича ашёвий далилларни кўриб чиқиш учун
юборадилар.
Юқорида кўриб чиқилган масалалардан келиб чиқиб шуни
таъкидлаш керакки, мамлакатимизда замонавий ахборот-коммуникация,
рақамли технологиялар шунингдек, энергияни тежаш, ундан оқилона
фойдаланишиш соҳасидаги ижтимоий муносабатлар норматив-ҳуқуқий
жиҳатдан тўлиқ ҳуқуқий тартибга солинган ҳамда маъмурий ва
жиноийҳуқуқий жиҳатдан муҳофазаланган.
Зеро, мазкур қонунчиликни бузганликда айбдор бўлган шахслар
белгиланган
тартибда
жавобгарликка
тортилади.
Шу
боис,
жамиятимизнинг барча аъзолари мазкур қонунчилик ҳужжатларининг
мазму-моҳияти ва талабларини тушуниши, ўрганиши ҳамда уларга риоя
этишлари муҳим аҳамият касб этади. Бу борада эса тушунтириш тарғибот
ташвиқот ишларини янада жадаллаштириш ва ривожлантириш мақсадга
мувофиқдир.