Авторы

  • Фарход Бобомуродов
    Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил изланувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.mmms.52587

Ключевые слова:

инсон ҳуқуқлари терговга қадар текширув ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятлар.

Аннотация

Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар таҳлил қилиниб, қонунчиликка ўзгартириш киритилиши асослантирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

145

ИЧКИ ИШЛАР ОРГАНЛАРИ ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИДА

ИНСОН ҲУҚУҚЛАРИ, ЭРКИНЛИКЛАРИ ВА ҚОНУНИЙ

МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИНИНГ “ТЕЗКОР-ҚИДИРУВ ФАОЛИЯТИ

ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН НОРМАЛАРИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Бобомуродов Фарход Боймуротович

Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси мустақил

изланувчиси, юридик фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD)

E-mail: farhod86b@ mail.ru

https://doi.org/10.5281/zenodo.13859835

Аннотация.

Мақолада тeзкор-қидирув фаолиятида инсон ҳуқуқлари,

эркинликлари ва қонуний манфаатларини таъминлашда ички ишлар
органлари тезкор бўлинмалари амалиётида учраётган реал муаммолар
таҳлил

қилиниб,

қонунчиликка

ўзгартириш

киритилиши

асослантирилган, хулоса ва тавсиялар ишлаб чиқилган.

Таянч сўзлар:

инсон ҳуқуқлари, терговга қадар текширув, ахборот

технологиялари соҳасидаги жиноятлар.

Ички ишлар органлари тезкор-қидирув фаолиятида (кейинги

ўринларда ТҚФ деб юритилади) инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва
қонуний манфаатларини таъминланиши долзарб масалалардан биридир.
ТҚФни амалга оширувчи органларнинг ходимлари терговга қадар
текширув ёки муайян жиноят иши доирасида тезкор-қидирув тадбирлари
(кейинги ўринларда ТҚТ деб юритилади)ни ўтказиш жараёнида инсон
ҳуқуқлари, эркинликлари, қонуний манфаатларини таъминлаш шарт.
Бунинг учун қонунчиликдаги нормаларда юзага келган бўшлиқларни
бартараш этиш ва зарур ҳуқуқий механизмларни амалий фаолиятга
татбиқ этиш лозим. ТҚФ тўғрисидаги 344-сонли Қонун қабул қилиниб,
сўнгги ўн икки йил мобайнида ушбу қонунга тегишли ўзгартишлар
киритилди. Хусусан, тезкор-қидирув тадбирларига ҳуқуқий таъриф
берилди; “сўров” сўзи “сўровномалар” сўзи билан алмаштирилди; почта
сўзидан кейин “куръерлик” сўзи қўшилди; ушбу қонун билан Жиноят-
процессуал кодекснинг (кейинги ўринларда ЖПК деб юритилади)
нормаларини ўзаро уйғунлигини таъминлашда ТҚФни амалга оширувчи
органлар ваколатининг чегараси аниқлаштирилди; ТҚФни амалга
оширувчи органлар 4 тадан 7 тага кўпайтирилди; қонунда “банк сирига
оид маълумот” жумласи киритилди ва маълумотлар тўплаш ТҚТ сифатида
амалга оширилиши белгиланди; махсус ваколатли давлат органларининг


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

146

кучлари ва воситалари билан ТҚТларини ўтказиш белгиланди[1–10].
Албатта

бу

ўзгартишлар

ТҚФ

соҳасидаги

ижтимоий-ҳуқуқий

муносабатларни тартибга солишда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, тезкор
бўлинмалардан маълум функцияларни бажарилишини талаб этади. Инсон
ҳуқуқлари олий қадрият бўлганлиги боис, ушбу масалага жиддий
ёндашиб, ТҚФ тўғрисидаги нормаларида мавжуд ҳуқуқий бўшлиқларни
бартараф этиш лозим. Тадқиқ қилинаётган мавзу бўйича хориж
қонунчилиги нормаларини мазмун-моҳияти таҳлил қилинганида ТҚФда
инсон ҳуқуқларини таъминлашга оид муҳим қоидалар белгиланганлиги
жумладан, Осиё ва Европанинг айрим давлатлари қонунчилигига кўра,
ТҚФда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлашда ўндан ортиқ
қоидалар хусусан, асосий тушунчалар, тамойиллар, ТҚФни амалга
оширувчи органларнинг ҳуқуқий мақоми (ҳуқуқлари ва мажбуриятлари),
ТҚТларини

ўтказишнинг

асослари,

шартлари

ҳамда

ТҚФга

кўмаклашувчиларнинг мақомини белгилашга доир қоидалар ўз
ифодасини топган. Энг асосий ушбу ўзгартиришларнинг мазмуни таҳлил
қилинган ТҚФ тўғрисидаги қонунларининг ЖПК нормалари билан
ҳамоҳанг эканлигидан далолат беради. Масалан, ТҚТларини ўтказиш
шарти сифатида хориж давлатлар қонунчилигида жумладан, Россия
Федерацияси,

Абхазия,

Озарбайжон,

Арманистон,

Қирғизистон,

Тожикистон Республикаларининг ТҚФ қонунларига кўра, фуқароларнинг
конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ
ТҚТларни ўтказишга суднинг рухсати (санксияси)ни олиниши; Moлдова
ТҚФ қонунига кўра, ТҚТларини ўтказилишида 1-6 ойгача муддат
белгиланганлиги,

ушбу

ижобий

жиҳатлар

инсон

ҳуқуқларини

таъминлашда муҳим институтлар ҳисобланиб, қонунчиликка ТҚТларини
ўтказишнинг муддатини қонунда белгиланиш ва турар жойларни ёки
бошқа фуқароларни шахсий дахлсизлик ҳуқуқларини чеклаш билан
боғлиқ ТҚТ ўтказишда суднинг санкциясини олиниши, конституциявий
нормаларни ижросини таъминлашда бевосита хизмат қилади.

Бизнинг қонунчиликдаги мавжуд бўшлиқларни бартараф этилишида

илғор хориж қонунчилигининг нормаларидан кенг фойдаланиш орқали
ТҚФ тўғрисида қонун нормаси билан ЖПК нормаларини ўзаро
мутаносиблигини таъминлаш лозим. Масалан, ЖПКда терговга қадар
текширув институти жорий қилинган бўлиб, ИИОлари тезкор
бўлинмалари томонидан терговга қадар текширувни амалга оширишда
ТҚТлари амалга оширилмоқда, лекин бу ТҚФ тўғрисидаги қонун


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

147

нормасида акс этмаган. Шунингдек, ИИОларига олиб келинган
шахсларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларини
ҳимоя қилишни таъминлаш, уларга нисбатан қийноққа солиш, бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр-қимматни камситувчи муомала ва
бошқа ноқонуний ҳаракатлар содир этилишининг олдини олиш мақсадида
ИИОларида терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг
ходимлари томонидан ИИВнинг (06.06.2021 йил 191 сон эски буйруқ)
26.02.2024-йилдаги 101-сон “

Айрим процессуал ҳаракатлар ёки бошқа

тадбирларни ички ишлар органларининг маъмурий биноларида амалга
ошириш тартиби тўғрисида

”ги йўриқномасига биноан замонавий

жиҳозланган сўровхоналарда сўров ТҚТни амалга оширмоқда. ТҚФ
тўғрисидаги қонунда сўров тадбирини терговга қадар текширувни амалга
оширувчи oрган ходими ўтказиши ҳақида қоидалар йўқ. Амалиётда
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органларнинг ходимлари
томонидан иш юритувидаги материаллар юзасидан қонуний қарорлар
қабул қилишда сўров ва маълумотлар тўплаш ТҚТлари амалга
оширилмоқда. Маласан, “112”, “102” тизими орқали келиб тушган жиноят
ҳақида хабарлар ва ҳодисалар юзасидан бир ойгача терговга қадар
текширув ишлари ўтказилиб, ишга алоқадор бўлган фуқаролар ҳақида
маълумотлар тўпланади. Шунингдек, ҳозирда ахборот технологиялари
соҳасидаги жиноятлар салмоғи жиҳатдан кўп содир этилиб, мазкур
жиноятларни аксарияти фош этилмасдан фуқароларга етказилган моддий
зарар қопланмасдан қолмоқда. Бунга асосий сабаб,

биринчидан,

малакали

мутахассисларнинг етишмаслиги;

иккинчидан,

банк органлари билан

тезкорликда ҳамкорлик қилинмаслигидир. Бунинг олдини олиш учун банк
сирига оид маълумотларни жиноят ишини қўзғатилгандан кейин эмас,
балким жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари қабул
қилиниши биланоқ, терговга қадар текширув бошланиши билан амалга
оширилсагина, ижобий натижаларга эширилади ва етказилиши мумкин
бўлган моддий зарарлар ўз вақтида тўхтатиб қолинади. Maълумотлар
тўплаш ТҚТни “

терговга қадар текширув

”дан бошланишини қонунда

белгилаш зарур. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасининг
“Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги (2014,
2017) Қонуни қабул қилиниб, мазкур қонун ва ЖПКнинг 329-моддасига
биноан ИИО тезкор ходимлари жисмоний ва юридик шахсларнинг
мурожаатларини кўриб чиқишда ТҚТлари амалга оширилиб, бир ой


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

148

муддатда қарорлар қабул қилишмоқда. Бу ҳам ТҚТни ўтказиш асоси
сифатида қонунда белгиланмаган.

Юқорида билдирилган фикр-мулоҳазалардан келиб чиқиб, ИИОлари

ТҚФда инсон ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини
таъминлашда Ўзбекистон Республикасининг “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида”ги Қонунга қуйидагича ўзгартириш киритиш:

биринчидан,

таҳлил қилинган хориж қонунчилик нормаларига

асосланиб, ТҚТлари бошқа давлатлар ҳудудида ўтказилганида халқаро
шартномаларда назарда тутилган муҳим қоидалар асосида иш
юритилишини инобатга олиб, ушбу қоидани қонунчилик нормасида
белгилаш;

иккинчидан,

ИИОлари тезкор бўлинмалари томонидан қонунда

назарда тутилмаган лекин доимий бажариб келаётган функцияларини
қонунчиликка вазифа ва мажбурият сифатида киритиш;

учинчидан,

ТҚФни амалга оширувчи oрган сифатида Миллий

гвардия органига ҳуқуқий мақом берилиши ва ИИОлари тезкор
бўлинмалари билан жиноятчиликка қарши курашишда самарали
ҳамкорликни ташкил этиш. Бу орқали жамоат жойларида содир
этилаётган жиноятларнинг олдини олиш ва фош этиш аҳволи яхшиланиб,
жисмоний ва юридик шахсларга етказилиши мумкин бўлган турли зарар
ва зиённи олдини олиш ёки етказилган зарарнинг қоплаш имкониятини
оширади;

тўртинчидан,

ТҚФнинг вазифаларини самарали ҳал этишда

ИИОлари тезкор бўлинмаларининг ҳуқуқларини кенгайтириш, масалан
қидирув ишини ташкил етишда ОАВ билан ҳамкорликни бепул амалга
оширилишни ТҚФ тўғрисида қонунга қоида сифатида киритиш;

бешинчидан,

ТҚТлари терговга қадар текширувда ўтказилаётгани

ёки ИИВни терговга қадар текширувни амалга оширувчи хизматлари
сўров ва маълумотлар тўплаш ТҚТларни ИИВнинг тегишли буйруғига
биноан амалга оширилаётганлигини инобатга олиб, “

терговга қадар

текширувни амалга оширувчи органлар

” жумласини ТҚФ тўғрисидаги

қонунга киритиш;

олтинчидан,

сўнгги беш йилда ахборот технологияларидан

фойдаланиб кибермаконда мулкий турдаги жиноятлар кўп содир
этилаётганлиги, мазкур жиноятларга кескин қарши курашишда ТҚТлари
ўтказилсада, лекин бу қонун нормаси билан тартибга солинмаганлиги
боис, “

ахборот технологиялари соҳасидаги жиноятларга қарши


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

149

курашишида тезкор-қидирув тадбирлари ўтказилади

” мазунидаги қоидани

ТҚФ тўғрисидаги қонунга киритиш;

еттинчиндан,

давлатимиз раҳбарининг 25.07.2022-йилдаги ПҚ-333-

сон Қарори билан тасдиқланган Йўл хаританинг 3-бандида: “тезкор
киритиш ва ниқобланган операция тушунчаларига янги таъриф ишлаб
чиқиш” вазифаси қўйилганди. Сабаби, ушбу ТҚТларни таърифини бир-
биридан фарқи йўқ. Хориж қонунчилиги нормалари ўрганилганида ушбу
икки тадбир мазмун жиҳатдан бошқа тадбир эканлигини маълум бўлди.
Mолдова Республикаси “Махсус-қидирув фаолияти тўғрисида” қонуннинг
30-моддасида: “Ниқобланган фаолият” тадбири баён этилиб, мазмунига
кўра, “Тезкор киритиш" тезкор-қидирув тадбири эканлигини англатади.
Бизнинг қонунда тезкор киритиш ва ниқобланган операция икки
мустақил тадбир сифатида кўрсатилган. Ушбу тадбирларнинг таърифлари
мазмунан бир хил маънони англатмоқда. Тезкор киритишда жиноий
муҳит ёки криминоген объектга тезкор ходим ёки кўмаклашувчи шахс
киритилиши;

ниқобланган

операцияда

киритилган

шахснинг

имкониятидан фойдаланиш мазмунида таъриф берилганлиги ва ушбу
таърифлардан ушбу тадбирларни ўтказилиш вақти нуқтаи назаридан,
мантиқан битта ТҚТ эканлигини кўриш мумкин. Амалиётда ТҚФнинг
вазифаларини ҳал қилишда тезкор киритиш ТҚТ ўтказилганида албатта,
киритилганнинг имкониятидан фойдаланилиб, муайян натижага
эришилади. Шу ўринда ҳақли саволлар туғилади. Тезкор киритиш ТҚТ
нима учун ўтказалади? Ходим ёки фуқарони фақат жиноий муҳит ва
объектга киритиш учунми? ёки киритилганидан сўнг маълум вақтда
уларнинг имкониятлари ва ёрдамидан фойдаланиб натижаларга эришиш
учунми? Ниқобланган операция ТҚТнинг таърифида “киритилган
шахснинг имкониятларидан” жумласи қўлланилганлиги, тезкор киритиш
ТҚТ мантиқан давом этаётганлигини, фикримизча, тезкор киритиш
тадбири натижасидан қатъий назар объектга киритилганнинг
функциялари ўз ниҳоясига етганидан бошлаб, ушбу тадбирни
тамомланган деб ҳисобланади. Мазкур икки тадбирни ўтказишнинг ўзига
хос

хусусиятини

инобатга

олиб,

икки тадбирларнинг конкрет тушунчасини ва фарқини қонун нормасида
аниқ баён этиш;

саккизинчидан,

ТҚФ тўғрисидаги қонуннинг 14-моддасида назарда

тутилган тезкор эксперимент тушунчаси, тергов эксперименти
тушунчасини мазмунига ўхшаб қолган. Бўлиб ўтган ҳодиса қайта


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

150

тикланмасдан, балки режалаштирилган, тайёргарлик кўрилаётган
жиноятни самарали фош этиш мақсадида чораларни кўрилиши, бу тезкор
эксперимент ҳисобланади.Албатта бунинг учун тезкор маълумот,
хабарлар ёки ариза бўлиши талаб этилади. Амалиётда коррупциявий ва
мулкий турдаги жиноятларни фош этилишида тезкор эксперимент
ўтказилади. Шу боис, тадбирни ўтказишнинг зарурий шартини
тушунчанинг мазмунига киритиш, тергов экспериментининг мазмунини
англатувчи ортиқча сўзларни чиқариб ташлаш;

тўққизинчидан,

ҳозирги реал вазиятда тезкор ходимлар ТҚТларини

қандай асосларга (

аризалар, хабар ва бошқ.

) кўра, амалга ошираёганлигини

таҳлил қилган ҳолда ТҚТларини ўтказишнинг асосларини кенгайтириш;

ўнинчидан,

ТҚТларни ўтказилишида шартларига риоя қилиш инсон

ҳуқуқларини таъминлаш учун муҳим жиҳат ҳисобланиб, идоравий
назоратни амалга оширувчи oрган раҳбари ва судни ролини ошириш энг
асосий масала бўлиб, Россия Федерацияси, Абхазия, Озарбайжон,
Арманистон каби Республикаларининг “Тезкор-қидирув фаолияти
тўғрисида”ги Қонунлари мазмунида фуқароларнинг конституциявий
ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ ТҚТларини
ўтказишга суднинг рухсат бериши тартиби белгиланган бўлиб, шахснинг
конституциявий ҳуқуқлари ва эркинликларини чеклаш билан боғлиқ
ТҚТларини ўтказишга фақат судни санкцияси асосида ўтказилиши
қоидасини ТҚФ тўғрисидаги қонун мазмунига киритиш;

ўн биринчидан,

ТҚТларини ўтказиш шартлари юзасидан айрим хориж

давлатларнинг қонунчилик нормалари ўрганилганида, ТҚТларини
ўтказишда 1-6 ойгача муддат белгилангани; РФ, Тожикистон
Республикаси ТҚФ қонунларига кўра, кечиктириб бўлмайдиган вазиятда
ТҚТлари амалга оширилганида, ушбу тадбир бошланиши билан 48 соат
ичида прокурор орқали суднинг рухсати (санкция)ни олиш ёки
ТҚТларини ўтказишни тўхтатиш; Беларусь ТҚФ қонунига кўра, ТҚТлари
рухсат талаб этилмайдиган ва орган раҳбарининг қарори билан
ўтказиладиган ТҚТга ажратилгани; ўрганилган 11 та давлатларнинг ТҚФ
тўғрисидаги қонунлари (Украина 9-м; Қозоғистон 12-м; Россия 8, 8

1

-м;

Қирғизистон 9-м; Литва 15-м; Тожикистон 8-м; Moldova 20-м; Беларусь 19-
м; Арманистон 31-м; Озарбайжон 13-м; Абхазия 8-м)да “

прокурор билан

келишиш

” қоидасининг йўқлиги; хориж қонунчилик нормаларининг

ижобий жиҳатларни “Тезкор-қидирув фаолияти тўғрисида”ги қонунда
белгилаш лозим. Биринчи навбатда ТҚТларини


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

151

3 гуруҳга: рухсат талаб этилмайдиган, орган раҳбарининг ва суднинг

рухсати билан ўтказиладиган ТҚТларга таснифлаб, ТҚФни амалга
оширувчи органларнинг мансабдор шахси томонидан 6 та, ТҚФ органи
раҳбарининг рухсати билан 7 та, суднинг санкцияси билан 5 та (

3 та

махсус, банк сири ва турар жойлар

) ТҚТларнинг ўтказилишини қонун

нормасида шарт сифатида белгилаш;

ўн иккинчидан,

ТҚТларини ўтказишда ИИОлари тезкор бўлинмаларига куч

ва воситалар (

фуқаролар, пул маблағлари ва бошқ.

) кераклиги боис, ТҚФ

тўғрисидаги қонунга тезкор бўлинмаларга кўмаклашадиган шахсларнинг
ҳуқуқий мақомини, шунингдек зарур пул маблағларининг шаклланиш
манбаларини ТҚФ тўғрисидаги қонунда белгилаш таклиф этилади.

Фойдаланилаган адабиётлар рўйхати:

1.Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 03/19/581/4004-сон;
08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.
2.Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон
“Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 943-модда.
3.Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сон
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон;
30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон;
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-
сон, 03/22/763/0306-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.
4.Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 15-январдаги ЎРҚ-516-сон
“Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни
молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши
муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни //
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й.,
03/19/516/2484-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; 26.02.2021 й.,


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

152

03/21/677/0155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон.
5.Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сон
“Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти
такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун
ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/588/4115-
сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон;
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-
сон; 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.
6.Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон
“Хавфсизлик

ва

мудофаа

соҳасидаги

қонун

ҳужжатлари

такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг
айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш
тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси,
05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон;
Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-
сон.
7. Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сон
“Баъзи

давлат

органларининг

фаолияти

такомиллаштирилиши

муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун
ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”Қонуни //
Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й.,
03/19/597/4193-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси,
18.08.2022 й., 03/22/790/0751-сон, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон.
8. Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сон
“Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва еркинликларини муҳофаза қилишга
қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан
ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни // Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон.
9. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сон
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар
киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий
базаси.


background image

MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE

International scientific-online conference

153

10. Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сон
“Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари
миллий базаси

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикасининг 2016 йил 25 апрелдаги ЎРҚ-405-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2016 й., 17-сон, 173-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 08.11.2019 й., 03/19/581/4004-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 6 сентябрдаги ЎРҚ-442-сон “Суриштирув институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 36-сон, 943-модда.

Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 16 октябрдаги ЎРҚ-448-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.10.2017 й., 03/17/448/0126-сон; 30.01.2018 й., 03/18/463/0634-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон, 03/22/763/0306-сон; 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2019-йил 15-январдаги ЎРҚ-516-сон “Иқтисодий жиноятларга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 16.01.2019 й., 03/19/516/2484-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон; 26.02.2021 й., 03/21/677/0155-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 24.11.2021 й., 03/21/730/1089-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 18 февралдаги ЎРҚ-522-сон “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги баъзи давлат органлари фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2019 й., 2-сон, 47-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.12.2019 й., 03/19/588/4115-сон; 08.01.2020 й., 03/20/601/0025-сон, 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон; 21.04.2022 й., 03/22/765/0332-сон, 29.10.2022 й., 03/22/798/0972-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 5 сентябрдаги ЎРҚ-564-сон “Хавфсизлик ва мудофаа соҳасидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.09.2019 й., 03/19/564/3690-сон; 20.10.2020 й., 03/20/642/1396-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.07.2021 й., 03/21/703/0723-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2019 йил 24 декабрдаги ЎРҚ-597-сон “Баъзи давлат органларининг фаолияти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”Қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.12.2019 й., 03/19/597/4193-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 18.08.2022 й., 03/22/790/0751-сон, 04.11.2022 й., 03/22/800/0990-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 30 ноябрдаги ЎРҚ-651-сон “Фуқароларнинг шахсий ҳуқуқ ва еркинликларини муҳофаза қилишга қаратилган қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонуни // Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.12.2020 й., 03/20/651/1577-сон.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 21 апрелдаги ЎРҚ-683-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси.

Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 28 июндаги ЎРҚ-697-сон “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонуни // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси