MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
90
БУҚОҚ КАСАЛЛИГИ ВА УНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Азиза Ширинова Чорикулиевна
Aлфраганус университй ӯқитувчиси
Рахматова Муниса Ормон қизи
Aлфраганус университй Талабаси
https://doi.org/10.5281/zenodo.15275497
Анотация:
Мазкур мақолада буқоқ касаллиги, унинг келиб чиқиш сабаблари,
белгилари ва оқибатлари ҳақида маълумотлар берилган. Шунингдек, уни
олдини олиш чора-тадбирлари, йод етишмаслигига қарши кураш усуллари
ва аҳолини соғлом турмуш тарзига ўргатишнинг аҳамияти ҳақида сўз
боради. Мақола тиббий соҳада ўқувчи талабалар ва аҳоли учун фойдали
манба бўла олади.
Калит сўзлар:
Буқоқ, қалқонсимон без, йод етишмаслиги, профилактика, соғлом
турмуш тарзи.
Асосий қисм
Ҳозир энг кўп тарқалган хасталиклардан бири қалқонсимон без
касаллигидир. Буқоқнинг олдини олиш, келиб чиқиш сабабларини
аниқлаш, даволаш усуллари бўйича кўп ишлар қилинган бўлса – да, у
ҳалигача жиддий муаммо бўлиб келмоқда. Жаҳон соғлиқни сақлаш
ташкилоти (ЖСТ) маълумотига қараганда, дунёда 1,5 – 2 млрд. Киши йод
танқислигидан азият чекаяпти. 655 млн. Кишида эндемик буқоқ, 5 млн.дан
ортиғида эндемик кретинизм (жиннилик) ва психомотор ўзгаришлар
аниқланган. 43 млн. Киши йод етишмаслигидан мия фаолиятида салбий
ўзгариш сабабли ақлан заифдир. Сўнгги 10 йил ичида эндокринологлар
ҳисобида турган ва назорат қилинаётган буқоқ хасталиги бор беморлар
сони Ўзбекистонда 4 – 5 баробар ортиб, 400 мингдан ошиб кетди.
Ўрта Осиёда буқоқ касаллиги учраши тўғрисида илк маълумот берган
одам машҳур саёҳатчи Марко Поло бўлган. У 13 – асрда юртимиз ҳудудида
жуда кўп одамларда буқоқ касаллиги борлиги, уларнинг бўйни йўғон ва
семиз эканлигини ёзиб қолдирган. Маълумотларга қараганда, юртимизда
қалқонсимон без касалликларининг асосини ташкил қиладиганлар катта
ёшдаги 100 минг аҳолига нисбатан ҳисобланганда 2847 беморни ташкил
этади.
Қалқонсимон без анатомияси ва физиологияси
Қалқонсимон без бўйиннинг олдинги қисмида жойлашган бўлиб, чап
ва ўнг бўлаклардан иборат. Катта кишиларда 25 – 30 граммни ташкил
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
91
қилади. Унинг ҳажми кишининг жинсий етилиш даврида ва
ҳомиладорликда катталашади. Кейинчалик 50 ёшдан сўнг аста – секин
кичрая боради.
Қалқонсимон безнинг узунлиги ўнгдан 3 – 4 см, чапдан 3 – 6 см, эни 3
– 4 см, қалинлиги 1 – 2 см.ни ташкил қилади. Ташқи томондан фиброз
капсула билан ўралган бўлиб, бириктирувчи тўқима орасида трахея
ҳалқасига боғланган.
Табийки, унинг ёнидан бўйиннинг қон томири ва асаб тугунчалари
ўтади. Қалқонсимон без юқори ва пастки қалқонсимон артериялари
ёрдамида қон билан таъминланади. Инсон организмида қалқонсимон без
бошқа органларга нисбатан юқори даражада қон билан таъминланиши
жиҳатдан фарқ қилади.
Қалқонсимон без бир қанча майда бўлаклардан иборат, бўлаклар
фоликулалардан ташкил топади. Фоликулалар ички девори фоликуляр
эпителий (триоцитлар) билан қопланган. Фоликула бўшлиғи коллоид
модда билан қопланган. Коллиоид модданинг 95 фоизини йод ташкил
қилади.
Тиреоцитлар орқали тиреоид гормонлар синтези юз беради ва у
қалқонсимон безнинг асосий массасини ташкил этади. Ушбу без иккита
гормон – тироксин ва учйод – тироксин ишлаб чиқаради, булар бевосита
қонга ажратилади.
Аҳолида йод танқислигининг кечиши
Йод етишмаганда қалқонсимон без фаолиятининг бузилиши
натижасида жисмоний ўсишнинг орқада қолиши кузатилади. Хулоса
қилиб айтганда, эндемик буқоқнинг кейинги йилларда 2 – 2,5 баробар
кўпайиб кетганлиги ва болалар орасида хасталик 50 – 60 фоизни ташкил
қилишига организмда йод элементининг етишмовчилиги асосий
сабабдир.
Бизнинг кузатишимизча, йод танқислиги болаларнинг ақлий,
жисмоний ривожланишида орқада қолишига олиб келади. Бундай
болаларни бўйи паст, вазни кичик, ҳаракатлари суст бўлиб, керакли
ахборотларни кеч қабулмқилади. Оғир йод танқислигида кретизм
касаллиги кўп учрайди.
Йодга бўлган эҳтиёж
Йод одам организмига жуда зарур бўлиб, қалқонсимон безнинг
нормал фаолияти учун керакли бўлган элементдир. ЖСТ ишлаб чиққан
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
92
тавсияларга биноан одамларнинг йодга бўлган кунлик эҳтиёжи ҳар
хилдир.
Йодга бўлган эҳтиёж
Янги туғилган чақалоқлар ва
2 ойгача бўлган гўдаклар
50 мкг
2 – 6 ёшли болалар
90 мкг
7 – 12 ёшли ўқувчилар
120 мкг
12 ёшдан катталар
150 мкг
Ҳомиладор
ва
эмизикли
аёллар
200 мкг
Ялпи йод профилактикаси
Энг самарали ва арзон усул ош тузини йодлашдир. Чунки истеъмол
қилинадиган озиқ – овқат маҳсулотлари таркибига туз ҳар куни
қўшилади. Йод профилактикасида бошқа муқобил усулларни ҳам қўллаш
мумкин. Бунга йодланган ёғ, нон, сув киради. Дунёдаги кўпгина
мамлакатларда ош тузини йодлаш буқоққа қарши энг самарали усул деб
тан олинган. Текширишлар шуни кўрсатадики, бутун жаҳон бўйича аҳоли
учун ош тузини йодлашга кетган харажат 1 млн. 200 минг долларни
ташкил қилар экан. Барча йод танқислиги касалликларининг олдини
олиш, асоратларини даволаш учун сарф бўладиган маблағ бундан 190
марта кўп бўлиб, 192 млн. Бу борадаги энг тўғри йўл касаллик аломатлар
пайдо бўлиши билан эндокринолог шифокорга мурожаат қилиш
эканлигини унутмаслик лозим.
Хулоса:
Буқоқ касаллиги инсон соғлиғига салбий таъсир кўрсатувчи жиддий
муаммолардан биридир. Унинг асосий сабаби — организмда йод
моддасининг етишмаслигидир. Бу касалликни олдини олиш учун аҳоли
ўртасида тиббий тарғибот ишларини кучайтириш, йодланган туздан
фойдаланиш, соғлом овқатланиш ва профилактик кўриклардан ўтишни
йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга. Шу йўл билан бу касалликни эрта
аниқлаш ва бартараф этиш имкони пайдо бўлади.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ш. Қурбонов, З. Тўраева. Тиббиёт асослари. — Тошкент: «Ўқитувчи»,
2019. — 215 б.
MODELS AND METHODS IN MODERN SCIENCE
International scientific-online conference
93
2. Р. Ҳамраев. Эндокрин касалликлар ва уларни олдини олиш. —
Самарқанд: СамДУ нашриёти, 2021. — 180 б.
3. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги. Йод
етишмаслигига қарши кураш бўйича методик тавсиялар. — Тошкент,
2020. — 35 б.