ИЗУЧЕНИЕ СОСТОЯНИЕ ПОЛОСТИ РТА У ДЕТЕЙ ДОШКОЛЬНОГО ВОЗРАСТА С ИСКУССТВЕННЫМ ВСКАРМЛИВАНИЕМ

CC BY f
51-53
33
Поделиться
Камалова , Ф. ., & Сафарова, М. (2022). ИЗУЧЕНИЕ СОСТОЯНИЕ ПОЛОСТИ РТА У ДЕТЕЙ ДОШКОЛЬНОГО ВОЗРАСТА С ИСКУССТВЕННЫМ ВСКАРМЛИВАНИЕМ. Журнал стоматологии и краниофациальных исследований, 2(3), 51–53. https://doi.org/10.26739.2181-0966-2021-3-9
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Искусственное вскармливание является фактором риска развития многих стоматологических заболеваний у детей. Употребление большого количества углеводистой пищи, кормление сладкими молочными и кисломолочными продуктами способствуют развитию кариеса у детей до года и впоследствии ведут к преждевременному удалению молочных зубов. Все вышеперечисленные факторы и то, что распространенность кариеса и его осложнений, зубочелюстных аномалий у детей с каждым годом растет, а это утверждает, что данная тема остается актуальной.

Похожие статьи


background image

|

№3 | 2021

 

51 

 

Камалова Феруза Рахматиллаевна 

                                               Сафарова Машхура Селеймановна 

                                              

Бухоро давлат тиббиёт институти 

 

СУНЪИЙ ОЗИҚЛАНТИРИШДА БЎЛГАН МАКТАБ ЁШИГАЧА  БОЛАЛАРДА ОҒИЗ БЎШЛИҒИ ХОЛАТИНИ 

ЎРГАНИШ 

 
 

 

http://dx.doi.org/10.26739/2181-0966-2021-3-9 

 

 

                                                                                          АННОТАЦИЯ 

Сунъий  озиклантириш  -  болаларда  стоматологик  касалликлар  ривожланиши  учун  хавф  омили  хисобланади.  Кўп 

миқдорда углеводли озик - овкатларни истеъмол қилиш, ширин сут махсулотлари билан озиқлантириш бир ёшгача бўлган 
болаларда  кариес  ривожланишига  сабаб  бўлади,  бундан  ташқари  сут  тишларининг  муддатидан  олдин  чиқишига  олиб 
келади. Юқоридаги барча омиллар болаларда кариес ва унинг асоратлари, тиш - жағ тизими аномалиялари тарқалишининг 
йил сайин ортиб бораётгани мавзунинг долзарблигини исботлайди. 

Калит сўзлар: 

сунъий озиқлантириш,  она сути, стоматологик  касалликлар,  кариес,  пародонт, сут  тиши  тишлови, 

махаллий омиллар, озиқ – овқат махсулотлари. 

 

                                                                    Камалова Феруза Рахматиллаевна 

                                                                    Сафарова Машхура Сулеймановна 

                                           Бухарский государственный медицинский институт 

 

ИЗУЧЕНИЕ СОСТОЯНИЕ ПОЛОСТИ РТА У ДЕТЕЙ ДОШКОЛЬНОГО ВОЗРАСТА С ИСКУССТВЕННЫМ 

ВСКАРМЛИВАНИЕМ 

                                                                                                    АННОТАЦИЯ 

      Искусственное  вскармливание  является  фактором  риска  развития  многих  стоматологических  заболеваний  у  детей. 
Употребление большого количества углеводистой пищи, кормление сладкими молочными и кисломолочными продуктами 
способствуют развитию кариеса у детей до года и впоследствии ведут к преждевременному удалению молочных зубов. Все 
вышеперечисленные факторы и то, что распространенность кариеса и его осложнений, зубочелюстных аномалий у детей с 
каждым годом растет, а это утверждает, что данная тема остается актуальной. 

Ключевые слова:

 искусственное вскармливание, материнское молоко, стоматологические заболевания, кариес, пародонт, 

молочный прикус, местные факторы, продукты питания. 

 

                                                                        Feruza R. Kamalova 

                                                                        Mashkhura S. Safarova 

                                                                        Bukhara State Medical Institute 

 

COMPREHENSIVE ASSESSMENT OF THE STATE OF THE ORAL CAVITY IN PRESCHOOL CHILDREN WITH 

ARTIFICIAL FEEDING 

                                                                                                     АNNOTATION 

     

Artificial feeding is a risk factor for the development of many dental diseases in children. Eating a large amount of carbohydrate 

foods, feeding with sweet dairy and sour milk products contribute to the development of caries in children under one year old and 
subsequently lead to premature extraction of milk teeth. All of the above factors and the fact that the prevalence of caries and its 
complications, dentoalveolar anomalies in children is growing every year, and this confirms that this topic remains relevant. 

Key words

: artificial feeding, breast milk, dental diseases, caries, periodontium, milk bite, local factors, food. 

 

Кўкрак  билан  озиқлантириш  –  табиатдан  аёлга  хос 

бўлган  энг  табиий  ва  муҳим  вазифалардан  бири.  Она 
сутининг барча озиқ – овқатлари овқат ҳазм қилиш тизими 

ва  метаболизмнинг  ўзига  хос  хусусиятларига,  боланинг 
ошқозон  –  ичак  трактининг  функционал  имкониятларига 
мос келади ва унга етарли ривожланишни таъминлайди. Она 


background image

|

№3 | 2021

 

52 

 

сути  болаларнинг  оптимал  жисмоний  ва  психологик 
ривожланиши  учун  ноёб  озиқ-овқат  махсулотидир.  У 
боланинг  эхтиёжларига  мос  келувчи  нафақат  озиқ-овқт 
махсулоти, балки гормонал ўсиш ва ҳимоя қилувчи омиллар 
мажмуи ҳамдир. 

Икки  ёшга  тўлгунга  қадар  эмизикли  болалар  камроқ 

касал бўлиб, уларнинг ўлим кўрсаткичлари она сути билан 
қисқа  муддат  озиқланган  ёки  сунъий  равишда  озиқланган 
чақалоқларга 

нисбатан 

паст 

бўлади. 

Ўтган 

йили 

мамлакатимизда 

фақат 

кўкрак 

сути 

билан 

озиқлантиришнинг ўртача даражаси 54.4 % ни ташкил этди, 
энг 

юқори 

кўрсатгичлар 

Бухоро 

вилояти 

ва 

Қорақалпоғистонда  қайд  этилди.  Туғуқхонадан  чиқариш 
вақтида  ушбу  турдаги  овқатланишнинг  тарқалиши  юқори 
улушга  эга,  аммо  кейинги  ойларда  камаяди.  Эмизишни 
тарғиб  қилиш  масалалари  бўйича  Соғлиқни  сақлаш 
вазирлиги  ЮНИСЕФ  билан  шифокорларнинг  касбий 
ривожланиши учун фаол ҳамкорлик қилмоқда.  

Максад. 

Сунъий  озиқланадиган  болаларда  асосий  тиш 

касалликларининг  олдини  олиш  мақсадида    биз  қуйидаги 

вазифалар

ни бажардик: сунъий ва табиий озиқлантиришда 

бўлган  мактабгача  ёшдаги  болаларда  оғиз  бўшлиғи  ва 
тишларнинг ҳолатини ўрганиш. 

Мазкур вазифаларни ҳал этиш учун Бухоро вилоятидаги 

52,  16,  20,  5,  мактабгача  таълим  муассасаларида  тадқиқот 
ўтказдик.  Ишни  бажариш  учун  150  та  ота  –  оналаридан 
сўровнома  ўтказдик  ва  3  ёшдан  7  ёшгача  бўлган 
болаларнинг  оғиз  бўшлиғи  ҳолати  ўрганилди.  Тадқиқот 
доирасида барча беморлар икки гуруҳга бўлинди: 

1)  табиий  озиқлантишда  бўлган  болалар;  2)  сунъий 

озиқлантиришда бўлган болалар;

 

Тадқиқот  давомида  сўров  натижаларига  кўра:  туғилган 

пайтдан бошлаб ўрганилаётган гуруҳдаги болаларнинг 87 % 
табиий  озиқлантиришда  бўлган,  аммо  12  ойгача  бўлган 
даврда сунъий озиқлантиришга  кўчирилган. Улардан  19  % 
болалар табиий озиқлантиришда 1 ойдан ортиқ бўлмаган. 44 
%  болалар  3-6  ойлик,  50  %  6-9  ойликда  сунъий 
озиқлантиришга ўтказилган. Фақат 43 % болалар 1 йилгача 
табиий 

озиқлантиришда 

бўлган. 

ойлик 

табиий 

озиқлантиришдан  кейин  болаларни  аксарияти  1  ёшгача 
сунъий ёки аралаш овқатга ўтказилган, бу 73 % ташкил этди. 
Кўпчилик  ҳолларда  ота  оналар  буни  гиполактия,  онанинг 
эрта ишга (ўқиш) чиқиши ва эмизишни амалга оширишнинг 
мумкин эмаслигига боғлашади. 

Ҳаётининг 

биринчи 

йилида 

болаларни 

сунъий 

озиқлантириш сут тишларининг эрта чиқишига олиб келади. 
Бу эса тиш қаттиқ тўқималарининг емирилиши, кариеснинг 
ривожланишига,  тишнинг  йўқотилишига  олиб  келади  ва 
доимий  тишлов  шаклланишига  салбий  таъсир  кўрсатади. 
Туғилишидан  сунъий  озиқлантиришда  бўлган  болаларга 
пастки  жағ  озиқ  тишларининг (ўртача  2  ой) ва пастки жағ 
иккинчи  молярларининг  (3  ой  учун)  илгари  чиқиши  хос 
ҳисобланади.  Болаларнинг  сут  тишларини  муддатидан  кеч 
чиқиши 2.8 % ҳолларда қайд этилганлиги аниқланди. Бунда 
пастки  марказий  курак  тишлар  бир  йилдан  кейин  пайдо 
бўлган,  бу  эса  боланинг  сут  тишлари  чиқиш  жараёнига 
генетик омилларнинг таъсири билан боғланган. 

Тишларнинг  чиқиш  физиологияси  уларнинг  нафақат 

чиқиш  муддати,  балки  жуфтлиги  ва  чиқишнинг  кетма-
кетлигини ҳам ўз ичига олади. 

Кариоз зарарланиш болалар ҳаётининг илк йилида барча, 

иккинчи  йилида  95,2  %  ,  учинчи  йилида  60,6  %  -  тишлар 

емирилиши “шиша идишга  боғлиқ”  (“babi  bottlesyndrome”, 
“бутылочный  кариес”)  ҳисобланади.  Бу  ясси  кариес 
сифатида  бахоланиб,  унда  кесувчи  тишларнинг  танглай  ва 
даҳлиз  томони  зарарланади.  Қозиқ  тишларнинг  чиқиш 
муддати  кечроқ  бўлгани  сабабли  улар  камдан  –  кам 
ҳолларда зарарланади. Пастки жағ кесувчи тишларини тил 
ҳимоя қилганлиги сабабли улар зарарланмайди.  

Кўкрак  сути  билан  озиқланишнинг  кам  ёки  умуман 

йўқлиги  диспактериоз  ривожланишига  олиб  келиши 
мумкин. 

Бундан 

ташқари 

тиш 

ва 

парадонт 

касалликларининг  ривожланиши,  овқат  ҳазм  қилиш 
жараёнига  ҳам  салбий  таъсир  қилади.  Қатор  тадқиқотлар 
шуни  кўрсатадики  боланинг  кукракдан  эмиши  чайнов 
мушакларининг ривожланишида катта аҳамиятга эга, бу илк 
болалик  даврида  юз  жағ  системасининг  шаклланишига 
таъсир 

қилади. 

Ретроспектив 

маълумотларга 

кўра, 

патологик  тишлов  сунъий  озиқланган  чақалоқлар  орасида 
1,84 марта кўп намоён бўлади. Ва бу таъсир ушбу турдаги 
овқатланишнинг  давомийлиги  билан  кучайиб  боради. 
Камида 12 ой давомида табиий озиқланган болалар чайнов 
функциясининг  ўртача  кўрсаткичлари  сунъий  озиқланган 
болаларникига  қараганда  сезиларли  даражада  юқори 
бўлади.  

Табиий  ва  сунъий  озиқлантиришда  бўлган  илк  ёшдаги 

болаларнинг  стоматологик  ҳолатини  бахолаганда  пастки 
жағнинг фаол  ҳаракати, оғизнинг айланма мушакларининг 
яхши  ривожланганлиги,  ярим  айлана  шаклдаги  кучли 
ривожланган  милк  сўрғичлари  қайд  этилди,  бу  эса  ўз 
навбатида 

жағларнинг 

уйғун 

ривожланишини 

ва 

кейинчалик  физиологик  тишлов  шаклланишига  замин 
яратади.  Сунъий  озиқлантиришда  бўлган  болаларда  эса 
аксинча, пастки жағининг ютиш ҳаракатлари кузатилди, бу 
кейинчалик  пастки  жағ  ўсишининг  кечикишига  ва 
патологик тишлов шаклланишига олиб келиши мумкин.  

Шундай  қилиб  бизнинг  тадқиқотларимиз  натижалари 

асосий стоматологик касалликларни шаклланишида сунъий 
озиқлантиришнинг 

юқори 

салбий 

кўрсаткичларини 

кўрсатди.  

Юқоридаги 

маълумотларга 

асосланиб, 

қуйидаги 

хулосаларга  келдик:  сунъий  озиқлантиришда  бўлган 
болалар  асосий  стоматологик  касалликлар  ривожланиши 
хавфи  остидадир,  бу  эса  олдини  олиш  мумкин  ва  олдни 
олиш  керак  бўлган  муаммоларимиздан  ҳисобланади. 
Ҳомиладор 

аёллар 

орасида 

маърифий 

тушунтириш 

ишларни  мунтазам  равишда  амалга  ошириш,  уларга 
болаларда  кенг  тарқалган  стоматологик  касалликлар 
ривожланиш  хавфи  омилларини  тушунтириш,  болани  ҳеч 
бўлмаганда бир йилгача табиий озиқлантириш зарурлигини 
тушунтириш муҳимдир. Ота – оналар асосий стоматологик  
касалликларни  эрта  аниқлаш  ва  олдини  олиш  мақсадида 
тиш  шифокорига  болани  мунтазам  профилактик  кўрувга 
қатнашини шакллантириш муҳимдир.  

Болани  сунъий  озиқлантиришга  ўтказишда,  қўшимча 

овқатлар беришдан олдим педиатр ва стоматологлар билан 
мааслахатлашган  ҳолда  амалга  ошириш  лозим.  Ширин сут 
махсулотлари  ва  қўшимчалар  билан  озиқлантиришни  рад 
этиш зарур. 

Тишлар  патологиясини  эрта  аниқлаш  ва  олдини  олиш 

учун  тиш  шифокорига  боланинг  мунтазам  профилактик 
кўруви  учун  ота-онанинг  маъсулиятини  шакллантириш 
муҳимдир.  

 

 


background image

|

№3 | 2021

 

53 

 

Литература 

 

1.

 

SafarovaMashxuraSulaymonovnaComprehensive assessment of the oral cavity condition in preschool children with 
artificial feeding// World Bulletin of Social Sciences Vol.3 No.10(2021): WBSS 75-77  

2.

 

Kamalova F.R. Development and evaluation of the effectiveness of the dental dental examination program for children with 
diabetes in adverse envir-onmental Conditions// Academicia10 Issue 1, January. - 2020. Vol. 1. - Р. 1364 - 1366. 

3.

 

Сафарова  М.С.,  Хамитова Ф.А.  Непосредственное  влияние  заболеваний  челюстно-лицевой  области  и  зубов  на 
психику и внутренные органы// Тенденции и перспективы развития науки и образования в условиях глобализации

. – 

2015. - №2 – С. 4-6. 

4.

 

https://johuns.net/index.php/abstract/30.html 

5.

 

https://johuns.net/index.php/abstract/31.html 

6.

 

Сафарова  М.С.,  Камалова  Ф.Р.  Профилактика  основных  стоматологических  заболеваний  у  детей  дошкольного 
возраста//  Вопросы//  Вопросы  науки  и  образования  №25  (150),  2021  научно  теоретический  журнал 
HTTPS://SCIENTIFICPUBLICATION.RU 

 

  

 

 

 

Библиографические ссылки

SafarovaMashxuraSulaymonovnaComprehensive assessment of the oral cavity condition in preschool children with

artificial feeding//World Bulletin of Social Sciences Vol.3 No.l0(2021): WBSS 75-77

Kamalova F.R. Development and evaluation of the effectiveness of the dental dental examination program for children with diabetes in adverse envir-onmental Conditions.// AcademicialO Issue 1, January. - 2020. Vol. 1. - P. 1364 - 1366.

Сафарова M.C., Хамитова Ф.А. Непосредственное влияние заболеваний челюстно-лицевой области и зубов на психику и внутренние органы// Тенденции и перспективы развития науки и образования в условиях глобализации. -2015. -№2 —С. 4-6.

https://johuns.net/index.php/abstract/30.html

https://johuns.net/index.php/abstract/31 html

Сафарова М.С., Камалова Ф.Р. Профилактика основных стоматологических заболеваний у детей дошкольного возраста// Вопросы// Вопросы научен и образования №25 (150), 2021 научно теоретический журнал HTTPS://SCIENTIFICPUBLICATION.RU

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов