ОРГАНИЗАЦИЯ МЕДИЦИНСКИХ УСЛУГ В ЭПИДЕМИЧЕСКОМ ЦЕНТРЕ COVID-19

CC BY f
67-73
44
9
Поделиться
Умирзаков, З., Ризаев, Ж., Умиров, С., & Рустамова, Д. (2022). ОРГАНИЗАЦИЯ МЕДИЦИНСКИХ УСЛУГ В ЭПИДЕМИЧЕСКОМ ЦЕНТРЕ COVID-19. Журнал стоматологии и краниофациальных исследований, 2(3), 67–73. https://doi.org/10.26739.2181-0966-2021-3-13
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Среди факторов, определяющих интенсивность заражения от пациентов во время вспышки до окружающих, является то, как долго эти пациенты были со своими семьями с момента их заболевания до их изоляции (госпитализации). Важно изучить и подробно проанализировать причины вспышки COVID-19, условия, которые способствуют или предотвращают распространение инфекции в будущем в рамках этой вспышки. Это исследование позволило определить частоту рецидивов, степень поражения очагов, «факторы риска» и «очаги» среди людей, контактировавших со вспышками COVID-19.

Похожие статьи


background image

|

№3 | 2021

 

67 

 

Умирзаков Зокир Бахриддинович,  

Ризаев Жасур Алимжанович 

Самарқанд давлат тиббиёт институти 

Умиров Сафар Эргашевич 

Тиббиёт ходимларининг касбий  

малакасини ривожлантириш маркази 

Рустамова Дилдора Абдумамедовна 

Тошкент тиббиёт академия 

 

COVID-19 ЭПИДЕМИК ЎЧОҒИДА ТИББИЙ ХИЗМАТНИ ТАШКИЛЛАШТИРИШ 

 
 
 

http://dx.doi.org/10.26739/2181-0966-2021-3-13 

 

 

АННОТАЦИЯ 

Эпидемик ўчоқдаги пациентлардан атрофдагиларга инфекциянинг юқиш жадаллигини белгиловчи омиллар орасида мазкур 
пациентлар  касалланганидан  то  ажратилгунига  (госпитализация  қилунгунига)  қадар  қанча  вақт  мобайнида  оиладагилар 
билан бирга бўлганлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. COVID-19 эпидемик ўчоғининг пайдо бўлиш сабабларини, келгусида 
мазкур ўчоқ доирасида инфекциянинг тарқалишига кўмаклашувчи ёки тўсқинлик қилувчи шарт-шароитларни атрофлича 
ўрганиш ва таҳлил этиш муҳим илмий-амалий аҳамиятга эга. Амалга оширилган мазкур тадқиқотимиз COVID-19 эпидемик 
ўчоқларида  мулоқотдаги  шахслар  ўртасида  такрорий  ҳолатлар  частотасини,  ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражасини, 
“хавф омиллари” ни ва “ўчоқлилик” ни аниқлаш имконини берди. 

Калит сўзлар:

 COVID-19, эпидемик ўчоқнинг зарарланганлиги, мулоқотдаги шахслар кузатувини ташкиллаштириш, хавф 

омили, ўчоқлилик. 

 

Умирзаков Зокир Бахриддинович  

Ризаев Жасур Алимжанович 

Самаркандский государственный медицинский институт 

Умиров Сафар Эргашевич 

Центр развития профессиональной  

квалификации медицинских работников 

Рустамова Дилдора Абдумамедовна  

Ташкентская медицинская академия 

 

ОРГАНИЗАЦИЯ МЕДИЦИНСКИХ УСЛУГ В ЭПИДЕМИЧЕСКОМ ЦЕНТРЕ COVID-19 

 

АННОТАЦИЯ 

Среди факторов, определяющих интенсивность заражения от пациентов во время вспышки до окружающих, является то, 
как долго эти пациенты были со своими семьями с момента их заболевания до их изоляции (госпитализации). Важно изучить 
и  подробно  проанализировать  причины  вспышки  COVID-19,  условия,  которые  способствуют  или  предотвращают 
распространение инфекции в будущем в рамках этой вспышки. Это исследование позволило определить частоту рецидивов, 
степень поражения очагов, «факторы риска» и «очаги» среди людей, контактировавших со вспышками COVID-19.  

Ключевые  слова: 

COVID-19,  эпидемическая  вспышка,  организация  наблюдения  за  коммуникаторами,  факторы  риска, 

вспышки  

 

Zokir B. Umirzakov 

Jasur A. Rizaev 

Samarkand State Medical Institute  

Safar E. Umirov 

Professional Development Center 


background image

|

№3 | 2021

 

68 

 

qualifications of medical workers 

Dildora A. Rustamova

 

Tashkent Medical Academy 

 

ORGANIZATION OF MEDICAL SERVICES AT THE COVID-19 EPIDEMIC CENTER 

 

ANNOTATION 

Among the factors that determine the intensity of infection from patients during an outbreak to those around them is how long 

these patients were with their families from the time of their illness to their isolation (hospitalization). It is important to study and 
analyze in detail the causes of the COVID-19 outbreak, conditions that facilitate or prevent the spread of infection in the future as 
part of this outbreak. This study made it possible to determine the frequency of relapses, the degree of lesion of the foci, "risk factors" 
and "foci" among people who had contact with outbreaks of COVID-19.  

Keywords

: COVID-19, epidemic outbreak, organization of monitoring of communicators, risk factors, outbreaks

 

 

COVID-19  нинг  ҳудудий,  жумладан  эпидемик  ўчоқ 
доирасида  тарқалиш  жараёни  кўп  омилли  ҳодиса,  шу 
омиллар  орасида  беморларни  барвақт  аниқлаш/ажратиш, 
эпидемик ўчоқдаги (жамоадаги, хонадондаги) одамларнинг 
мутлоқ  сони,  хонадон  аъзоларининг  ҳар  бирига  тўғри 
келувчи  майдон  ўлчами  ва  уларнинг  тиббий  тавсияларга  
хайрихоҳлиги  ҳал  қилувчи  аҳамиятга  молик  омиллар 
ҳисобланади  [1-3, 8].      
COVID-19  эпидемик  ўчоғидаги  мулоқотдаги  шахсларга 
батамом  ўчоқ  ташқарисидаги  манбалардан,  жумладан 
бирламчи  пациент  билан  умумий  манбадан  ҳам  ёки 
эпидемик  ўчоқдаги  пациентлардан  ҳам  инфекция  юқиши 
мумкин. 

Эпидемик 

ўчоқдаги 

пациентлардан 

атрофдагиларга 

инфекциянинг 

юқиш 

жадаллигини 

белгиловчи 

омиллар 

орасида 

мазкур 

пациентлар 

касалланганидан 

то 

ажратилгунига 

(госпитализация 

қилунгунига)  қадар  қанча  вақт  мобайнида  оиладагилар 
билан бирга бўлганлиги ҳал қилувчи аҳамиятга эга. COVID-
19 эпидемик ўчоқларидаги такрорий ҳолатлар қанчалик кеч 
аниқланиб,  кеч  ажратилса  ўчоқларнинг  фаоллик  муддати 
шунчалик узоқ давом этади  [4-7]. 
COVID-19 эпидемик ўчоғининг пайдо бўлиш сабабларини, 
келгусида 

мазкур 

ўчоқ 

доирасида 

инфекциянинг 

тарқалишига  кўмаклашувчи  ёки  тўсқинлик  қилувчи  шарт-
шароитларни  атрофлича  ўрганиш  ва  таҳлил  этиш  муҳим 
илмий-амалий  аҳамиятга  эга  бўлиб,  ушбу  касалликнинг 
эпидемиологик  хусусиятлари  ва  соғлиқни  сақлашни 
бошқариш  борасида  муҳим  маълумотларни  тақдим  этиш 
баробарида,  мулоқотдаги  шахсларга  нисбатан  самарали 
даволаш-ташхислаш  ва  эпидемияга  қарши  тадбирларни 
танлаш,  қўллаш,  ташкиллаштиришга  доир  ёндошувларни  
ишлаб чиқиш имконини беради. 

Ишнинг 

мақсади

COVID-19 

эпидемик 

ўчоғида 

мулоқотдаги 

шахсларга 

тақдим 

этиладиган 

тиббий 

хизматлар  кўламини  асослаш  ва  мазкур 
хизматларни 

ташкиллаштиришга 

доир 

ёндошувларни  ишлаб чиқишдан иборат.  

Тадқиқот  материаллари  ва  усуллари

Мазкур  тадқиқотни  амалга  ошириш  учун 
Самарқанд вилоятида қайд этилган 111 та 
COVID-19  нинг  оилавий  эпидемик  ўчоғи 
танлаб  олинди  ва  уларда  фаол  тиббий 
кузатув 

амалга 

оширилди. 

Аввало, 

эпидемик ўчоқдаги бирламчи пациентнинг 
инфекция 

манбаини 

ҳамда 

касаллик 

тарқалишига олиб келиши мумкин бўлган 

шарт-шароитларни  ойдинлаштириш  учун,  мазкур  пациент 
ва 

унинг 

оила 

аъзолари 

ўртасида 

эпидемиологик 

суриштирув  ўтказилди.  Ҳар  бир  эпидемик  ўчоқнинг 
ҳудудий  ва  вақт  бўйича  чегаралари,  санитар-гигиеник 
ҳолати, 

инфекциянинг 

келгусида 

тарқалишига 

кўмаклашувчи омиллар мавжудлиги, яшовчиларнинг сони, 
истиқомат қилувчиларнинг яшаш зичлиги (хонадондаги ҳар 
бир  яшовчига  тўғри  келадиган  майдон),  карантин-чеклов 
талабларига  нисбатан  хайрихоҳлик  –  уларга  риоя  этиш 
истагининг  ва  шарт-шароитларнинг  мавжудлиги  каби 
жиҳатлар 

ўрганилди. 

Тадқиқ 

этилаётган 

эпидемик 

ўчоқларда истиқомат қилувчи жами 833 нафар шахслар 14 
кун  давомида  тиббий  кузатувга  олинди.    Мулоқотдаги 
шахслар  3  марта  -  дастлабки  пациент  аниқланган  куни  (0-
кун) ва 1 ҳафта оралиқ муддатлар билан яна 2 марта (7- ва 
14-кунлар)  SARS-CoV-2  РНК  си  мавжудлигига  нуклеин 
кислоталарни 

амплификациялаш 

усулида 

(НКАУ) 

лаборатория  текширувларидан  ўтказилди.  Тадқиқотни 
бажариш 

жараёнида 

ижтиомоий, 

эпидемиологик, 

вирусологик 

ва 

статистик 

усуллар 

қўлланилди. 

Кўрсаткичларнинг  ўртача  хатолиги,  аниқлик  даражаси 
ҳисобланди. 

Олинган  натижалар  ва  уларнинг  муҳокамаси

.  Тадқиқ 

этилаётган  эпидемик  ўчоқларда  истиқомат  қилувчи  жами 
833  нафар  шахсни  белгиланган  муддат  (14  кун)  давомида 
кузатиш  натижасида,  улардан  25,8%  шахсларда  COVID-19 
касаллигига  хос  клиник  аломатлар  аниқланди  (1-расм). 
Жумладан,  эпидемик  ўчоқда  кузатилаётган  шахслар 
орасидаги  қайта  касаллик  сифатида  қаралувчи  хос  клиник 
аломатларга эга ҳолатлар биринчи бемор аниқланиб, тиббий 
кузатув  бошланганидан  кейинги  дастлабки  2  кун  ичида 
6,6%,  кузатувнинг  3-10  кунларида  11,2%  ва  11-14  кунлари 
8,0% шахсда аниқланди.   

 

1-расм. COVID-19 эпидемик ўчоқларида бирламчи пациент билан мулоқотдаги шахслар ўртасида қайта касаллик 

ҳолатларининг аниқланиш динамикаси ва частотаси (Самарқанд вилояти, 2020 й., %) 


background image

|

№3 | 2021

 

69 

 

 

Бирламчи  пациент  госпитализация  қилинганидан  кейин 
дастлабки  2  кун  давомида  эпидемик  ўчоқларда  COVID-19 
ташхис  этилган  55  нафар  шахслар  учун,  инфекция  юқиши 
ўчоқдаги  бирламчи  пациент  билан  умумий  манбадан  ёки 
бошқа  манбадан  содир  бўлганлик  эҳтимоли  юқори.  Яъни,  
эпидемик ўчоқдаги бирламчи пациент ўз вақтида аниқланиб 
госпитализация  қилинган  бўлса,  мазкур  ҳолатлар  учун 
инфекция манбаи сифатида қаралмаслиги лозим. 
Кузатувнинг  3-14  кунлари  мобайнида  ўчоқда  аниқланган 
такрорий  ҳолатлар  учун,  юқори  эҳтимоллик  билан,  шу 
жойда  қайд  этилган  бирламчи  пациент  инфекция  манбаи 
сифатида  хизмат  қилган  деган  хулосага  келинди.  Кўриниб 

турибдики,  эпидемик  ўчоқлардаги  бирламчи  пациентлар 
кузатувнинг 

дастлабки  14 

кунлигида 

кузатилаётган 

мулоқотдаги шахслар учун 19,2% ҳолатда инфекция манбаи 
бўлиб хизмат қилишган.         
Мулоқотдаги шахслар дастлабки пациент аниқланган куни 
(0-кун) ва 1 ҳафта оралиқ муддатлар билан яна 2 марта (7- 
ва 14-кунлар) SARS-CoV-2 РНК си мавжудлигига нисбатан 
нуклеин  кислоталарни  амплификациялаш усулида (НКАУ) 
текширилди  (1-жадвал).  НКАУ  ёрдамида  текширув  билан 
мулоқотда  бўлишган  барча  шахслар  –  833  нафар  киши 
қамраб  олинди  ва  уларнинг  жами  240  (28,8%)  нафарида 
SARS-CoV-2 РНК си аниқланди.  

1-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларида бирламчи пациент билан мулоқотдаги шахслар ўртасида SARS-CoV-2 РНК 

сининг аниқланиш динамикаси ва частотаси (Самарқанд вилояти, 2020 й.) 

 

Ж

а

м

и

 

м

ул

о

қ

от

д

аг

и

 

ш

ахс

л

ар

 с

он

и

 

ПЗР усулида текшириш 
I-марта (0-кун) 

II-марта (7-кун) 

III-марта (14-кун) 

Жами ПЗР + 

Ж

а

м

и

 

т

е

к

ш

и

р

и

л

д

и

 

 

Шундан  
ПЗР + 

Ж

а

м

и

 

т

е

к

ш

и

р

и

л

д

и

 

Шундан  
ПЗР + 

Ж

а

м

и

 

т

е

к

ш

и

р

и

л

д

и

 

Шундан  
ПЗР + 

 

М

ут

л

 

±

%

 

М

ут

л

 

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

833

 

833

 

66

 

7,

0

,

9

 

767

 

81

 

10,

1,

1

 

686

 

93

 

13,

1,

3

 

240

 

28,

1,

6

 

 

 Хусусан,  COVID-19  эпидемик  ўчоқларида  мулоқотдаги 
шахсларни  бирламчи  пациент  аниқланган  куни  (0-кун) 
текшириш  натижасида,  уларнинг  66  (7,9%),  1  ҳафтадан 
кейин  81  (10,6%)  ва  2  ҳафтадан  кейин  эса  93  (13,6%) 
нафарида SARS-CoV-2 РНК си мавжудлиги кузатилди.  
COVID-19  эпидемик  ўчоқларида  мулоқотдаги  шахсларни 
тиббий  кузатиш  жараёнида  аниқланган  клиник  аломатлар 
борасидаги  маълумотлар  ва  SARS-CoV-2  РНК  сига 
нисбатан  лаборатория  текширувининг  натижалари  ўзаро 
таққосланди (2-жадвал).  
COVID-19  эпидемик  ўчоқларида  бирламчи  пациент  билан 
мулоқотдаги  шахсларни  дастлабки  14  кун  мобайнида 

тиббий кузатиш ва лаборатория текширувларидан ўтказиш 
жараёнида  бирламчи  пациент  билан  оилавий  шароитда 
мулоқотда  бўлишган  833  нафар  шахсларнинг    183  (21,9%) 
нафарида,  бир  пайтнинг  ўзида  COVID-19  га  хос  клиник 
аломатлар  ва  SARS-CoV-2  РНК  сининг  мусбат  натижаси, 
яъни  касалликнинг  тасдиқланган  ҳолати  қайд  этилди. 
Мулоқотдаги шахсларнинг 32 (3,8±%) нафарида касалликка 
хос клиник аломатлар мавжуд бўлгани ҳолда, SARS-CoV-2 
РНК  сига  нисбатан  лаборатория  текширувининг  манфий 
натижаси, яъни касалликнинг 

2-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларида бирламчи пациент билан мулоқотдаги шахсларда касалликнинг клиник 

кўринишлари ва SARS-CoV-2 РНК си аниқланиш частотаси ўртасидаги боғлиқлик (Самарқанд вилояти, 2020 й., 

N=833) 

 

Ж

а

м

и

 м

у

л

о

қ

от

д

аг

и

 

ш

ахс

л

ар

 с

он

и

 

C

O

V

ID

-19 

к

л

и

н

и

к

ас

и

 

м

ав

ж

уд

 в

а

 

S

A

R

S

-C

oV

-2 

Р

Н

К

 с

и

 м

у

с

ба

т

 

C

O

V

ID

-19 

к

л

и

н

и

к

ас

и

 

м

ав

ж

уд

 в

а

 

S

A

R

S

-C

oV

-2 

Р

Н

К

 с

и

 м

ан

ф

и

й

 

C

O

V

ID

-19 

к

л

и

н

и

к

ас

и

 й

ў

қ

 

в

а 

S

A

R

S

-C

oV

-2

 

Р

Н

К

 с

и

 м

у

с

ба

т

 

Ж

а

м

и

 C

O

V

ID

-19 

г

а 

хо

с

 к

л

и

н

и

к

 

в

а/

ё

к

и

 л

абор

а

т

ор

 

ал

о

м

ат

 м

ав

ж

уд

 

ш

ахс

л

ар

 с

он

и

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

833 

183 

21,9±1,4  32 

3,8±0,7 

57 

6,8±0,9 

272 

32,6±1,6 

 
эҳтимоллиги  мавжуд  ҳолати    кузатилди.  57  (6,8%)  нафар 
мулоқотдаги  шахсларда  касалликка  хос  бирон  клиник 
аломатлар  намоён  бўлмасдан,  лаборатория  текширувида 

SARS-CoV-2 

РНК  сининг  мусбат  натижаси, 

яъни 

инфекциянинг 

симптомсиз 

кечиши 

(ташувчилиги) 

кўринишидаги  тасдиқланган  шакли аниқланди.  Шу  тариқа 


background image

|

№3 | 2021

 

70 

 

эпидемик  ўчоқларда  дастлабки  ҳолат  қайд  этилиши 
муносабати  билан  мулоқотдаги  шахслар  ўртасида  14  кун 
мобайнидаги  фаол  тиббий  кузатувни  (обсервацияни)  олиб 
бориш  ва  лаборатория  текширувларини  амалга  ошириш 
натижасида  272  (32,6%)  нафар  шахсда  COVID-19  нинг 
такрорий  ҳолатлари  аниқланди.  Мулоқотдаги  шахслар 
ўртасида  касалликка  хос  бирон  клиник  аломатлар  намоён 
бўлмасдан,  лаборатория  текширувида  SARS-CoV-2  РНК 
сининг  мусбат  натижаси  (6,8%)  қайд  этилиши,  COVID-19 
эпидемик  ўчоқларида  мазкур  касалликнинг  яширин 
эпидемик жараёни кечишини исботлайди. Бу ҳолат, COVID-
19 пациентларига нисбатан инфекция манбаини аниқлашда 
ва  аҳоли  ўртасида  жамоавий  иммунитет  шаклланишини 
баҳолашда албатта инобатга олиниши шарт.      
Юқорида  келтирилган  маълумотлар,  асосан  COVID-19 
эпидемик  ўчоқларидаги  бирламчи  пациент  билан  бевосита 
боғлиқ такрорий ҳолатларни тавсифлайди. Шу билан бирга, 
соғлиқни  сақлаш  амалиётидан  яхши  маълумки,  аксарият 
ҳолларда ўчоқдаги иккиламчи – такрорий ҳолатлардан ҳам 
келгусида  инфекциянинг  юқиши  (такрорий  ҳолатлар 
занжири)  давом  этиши  мумкин.  Айниқса,  COVID-19  каби 
ўта  ўнғай  юқиш механизми  -  ҳаво-томчи механизм  орқали 
юқувчи  ва  “экзотик”,  яъни  аҳолининг  мутлоқ  аксарият 
қисми иммунитетга эга бўлмаган касалликларда, эпидемик 

жараён  узлуксизлигининг  бундай  кўриниши,  деярли 
муқаррар табиий бир ҳодиса ҳисобланади. 
Назарий жиҳатдан, COVID-19 нинг максимал яширин даври 
(14  кун)  мобайнида  ўчоқда  қайта  касаллик  ҳолати  қайд 
этилмаслигига  қараб  эпидемик  ўчоқ  фаоллиги  барҳам 
топганлиги  ҳақидаги  хулосага  келиниши  мумкин.  Лекин, 
юқорида  кузатилганидек  COVID-19  нинг  симптомсиз, 
атипик  шакллари  мавжудлиги  боис,  мазкур  ўчоқда 
эпидемик  фаоллик  якунланганлигининг  мезони  сифатида, 
касалликка хос 2 максимал яширин давр мобайнида (28 кун) 
мулоқотдаги  шахслар  ўртасида  такрорий  ҳолатлар  қайд 
этилмаслиги  қабул  қилиниши  мақсадга  мувофиқ.  Шу 
боисдан,  COVID-19  эпидемик  ўчоқларидаги  такрорий 
ҳолатлар  қайд  этилиш  давомийлигини,  яъни  ўчоқнинг 
фаоллик муддатини аниқлаш мақсадида, мазкур ўчоқда қайд 
этилаётган  такрорий  ҳолатлар  динамикасининг  таҳлили, 
дастлабки ҳолат билан боғлиқ кузатув муддати тугаганидан 
кейин ҳам яна давом эттирилди. 
Натижада, кузатувнинг дастлабки 14 кунида 63 та (56,8%), 
иккинчи 14 кунликда 21 та (18,9%), учинчи 14 кунликда 5 та 
(4,5%) ва тўртинчи 14 кунлигида эса 3 та (2,7%) эпидемик 
ўчоқларда  COVID-19  нинг  такрорий  ҳолатлари  қайд 
этилиши давом этган (3-жадвал).  

3-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларидаги такрорий ҳолатлар қайд этилишининг давомийлиги (Самарқанд вилояти, 2020 

й., N=111) 

 

Жами 
эпидемик 
ўчоқлар сони 

COVID-19 эпидемик ўчоқларида такрорий ҳолатлар қайд этилиш муддатлари, 14 кунлик 

Жами 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

111 

63

 

56,

4

,7

 

21

 

18,

3

,7

 

5

 

4,

1

,9

 

3

 

2,

1

,5

 

92

 

82,

3

,6

 

 

Кўриниб  турибдики,  COVID-19  эпидемик  ўчоқларининг 
зарарланганлик 

даражаси 

– 

ўчоқларда 

такрорий 

ҳолатларнинг қайд этилганлик даражаси 82,9% дан иборат. 
Юқори  эпидемик  фаоллик  -  инфекциянинг  мулоқотдаги 
шахсларга аксарият юқиши (75,7%) биринчи ва иккинчи 14 
кунликда  содир  бўлган  ва  бу  ҳолат  ҳаво-томчи  механизм 
билан 

юқувчи 

инфекцияларга 

хос 

эпидемиологик 

аломатлардан  бири  сифатида  қаралиши  зарур.  Умуман 
олганда,  кейинги  14  кунликлар  (иккинчи-тўртинчи  14 
кунликлар) 

мобайнида 

эпидемик 

ўчоқларда 

амалга 

оширилган  кузатувлар  ва  лаборатория  текширувлари 
натижасида 29 та эпидемик ўчоқда мулоқотдаги шахслардан 
80  нафарида  COVID-19  нинг  такрорий  ҳолатлари  ташхис 
этилди.  Шу  тариқа  амалга  оширилган  умумий  кузатув 
муддати мобайнида (4 та 14 кунлик муддат) мулоқотдагилар 
ўртасида қайд этилган такрорий касалланиш ҳолатларининг 
жами сони 352 (42,3%) нафарни ташкил этди.  
Кузатувнинг  тўртинчи  14  кунлиги  якунига  етгандан  кейин 
эса  (яъни,  бешинчи  14  кунликдан  бошлаб),  мазкур  111  та 

эпидемик  ўчоқларнинг  биронтасида  ҳам  COVID-19  нинг 
такрорий ҳолатлари қайд этилмади. 19 та (17,1%) эпидемик 
ўчоқда бирламчи ҳолатдан кейин такрорий ҳолатлар умуман 
қайд этилмади, яъни мазкур ўчоқлар бирламчи ҳолат билан 
барҳам топиб, фаоллигини тўхтатди.   
COVID-19  нинг  ҳудудий,  жумладан  эпидемик  ўчоқ 
доирасида тарқалиш жараёни кўп омилли ҳодиса эканлиги 
боис,  тадқиқотнинг  навбатдаги  босқичида  COVID-19 
эпидемик  ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражаси  мазкур 
ўчоқда  яшовчи  кишиларнинг  сонига  таққослаб  таҳлил 
этилди (4-жадвал).  
Тадқиқ  этилаётган  111  та  эпидемик  ўчоқларда  истиқомат 
қилувчиларнинг  ўртача сони  8,5  (3-17) нафардан иборат. 3 
нафар шахс яшовчи хонадонлар сони 13 та бўлиб, улардан 5 
тасида (38,5%) такрорий ҳолатлар қайд этилди. Хонадонда 
истиқомат  қилувчи  кишилар  сони  4-6  нафардан  (21  та) 
иборат  бўлганида  эпидемик  ўчоқларнинг  зарарланганлик 
даражаси  61,9%,  7-10  нафарни  (56  та)  ташкил  этганида  
94,6% дан иборат.  

 

 


background image

|

№3 | 2021

 

71 

 

4-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларида яшовчилар сони ва зарарланганлик ўртасидаги боғлиқлик (Самарқанд вилояти, 

2020 й.) 

 

Ж

а

м

и

 ў

ч

о

қ

 с

он

и

 

Ж

а

м

и

 

зар

ар

 

л

ан

г

ан

 

COVID-19 эпидемик ўчоқларида яшовчилар сони ва зарарланганлик даражаси 

4-6 

7-10 

11-17 

жа
ми 

Зарар 
ланган 

жам
и 

Зарар 
ланган 

жами 

Зарар 
ланган 

жами 

Зарар 
ланган 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

111

 

92

 

 

82,

3,

6

 

13

 

5

 

38,

4,

6

 

21

 

13

 

61,

4,

6

 

56

 

53

 

94,

2,

1

 

21

 

21

 

100

 

 
Истиқомат  қилувчи  кишилар  сони  11-17  нафардан  (21  та) 
иборат  хонадонларнинг  барчасида  касалликнинг  такрорий 
ҳолатлари 

кузатилди, 

яъни 

эпидемик 

ўчоқларнинг 

зарарланганлик даражаси 100,0% ни ташкил этади. Кўриниб 
турибдики, 

эпидемик 

ўчоқда 

истиқомат 

қилувчи 

шахсларнинг  мутлоқ  сони  ошиши  баробарида  мутаносиб 

равишда  ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражаси  ҳам  ошиб 
борган.  Корреляция  коэффициенти:  р=1,  таққосланаётган 
кўрсаткичлар кучли тўғри корреляцион алоқадорликка эга. 
Яъни,  хонадонда  яшовчи  кишилар  сонининг  юқорилиги 
эпидемик  ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражаси ошишида 
“хавф омили” бўлиб хизмат қилади.       

5-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларидаги яшаш майдонининг ўлчами ва зарарланганлиги ўртасидаги боғлиқлик 

(Самарқанд вилояти, 2020 й.) 

 

Жами 
ўчоқ 
сони 

Жами зарар 
ланган 

COVID-19  эпидемик  ўчоқларидаги  яшаш  майдони  ўлчами  ва  зарарланганлик 
даражаси 

˂9 м

2

 

9-11 м

2

 

12-14 м

2

 

≥15 м

2

 

Жа 
ми 

Зарар 
ланган 

Ж 
ами 

Зарар 
ланган 

Ж 
ами 

Зарар 
ланган 

Ж 
ами 

Зарар 
ланган 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

М

ут

л

±

%

 

111

 

92

 

82,

3

,6

 

1

1

 

11

 

100,

0

 

33

 

31

 

93,

2

,3

 

57

 

45

 

78,

3

,9

 

10

 

5

 

50,

4

,7

 

 
COVID-19 эпидемик ўчоғидаги яшаш майдони ўлчамининг 
зарарланганлик  даражасига  таъсирини  баҳолаш  учун,  ҳар 
бир хонадондаги умумий яшаш майдони, мазкур хонадонда 
истиқомат қилувчилар сонига тақсимланиб ҳар бир кишига 
тўғри  келувчи  яшаш  майдони  аниқланди.  Эпидемик 
ўчоқлар,  хонадон  аъзоларига  тўғри  келадиган  яшаш 
майдони ўлчамига кўра 4 гуруҳга ажратилди: ˂9 м2, 9-11 м2, 
12-14 м2 ва ≥15 м2. Мазкур маълумотлар асосида COVID-19 
эпидемик  ўчоқларининг  зарарланганлик  даражаси  ҳар  бир 
кишига  тўғри  келувчи  яшаш  майдон  саҳнига  таққослаб 
таҳлил этилди (5-жадвал).  
COVID-19  қайд  этилган  хонадон  аъзоларига  ˂9  м2  кам 
яшаш  майдони  тўғри  келувчи  эпидемик  ўчоқлар  11  та 
бўлиб, 

уларнинг 

барчасида 

касалликнинг 

такрорий 

ҳолатлари  кузатилган,  яъни  зарарланганлик  даражаси 
100,0%  га  тенг.  Хонадон  аъзоларига  тўғри  келувчи  яшаш 
майдонининг  ўлчами    9-11  м2  дан  иборат  эпидемик 
ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражаси  93,9%,  12-14  м2  да 
78,9%  ва  ≥15  м2  эса  50,0%.  Демак,  хонадон  аъзоларининг 
ҳар  бирига  тўғри  келувчи  яшаш  майдонининг  ўлчами 
ошиши  билан  эпидемик  ўчоқларнинг  зарарланганлик 
даражаси  пасайиб  боради,  яъни  мазкур  кўрсаткичлар 
ўртасида 

тескари 

боғлиқлик 

мавжуд. 

Корреляция 

коэффициенти:  р=-1,  таққосланаётган  кўрсаткичлар  кучли 
тескари 

корреляцион 

алоқадорликка 

эга. 

Хонадон 

аъзоларига  тўғри  келувчи  яшаш  майдонининг  ўлчамининг 
камайиши эса эпидемик ўчоқнинг зарарланганлик даражаси 
ошиши нуқтаи назаридан “хавф омили” ҳисобланади.    

6-жадвал 

COVID-19 эпидемик ўчоқларининг “ўчоқлилик” даражаси (Самарқанд вилояти, 2020 й.) 

 

Қайд этилган COVID-19 

ҳолатлари  сони 

COVID-19 эпидемик ўчоқларининг сони 

19 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

21 

 

 

 

 

 

 


background image

|

№3 | 2021

 

72 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

13 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

46 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

  
Юқорида 

олинган 

маълумотлар 

асосида 

эпидемик 

ўчоқларнинг  “ўчоқлилиги”  баҳоланди  (6-жадвал).  Таҳлил 
натижалари  шуни  кўрсатадики,  19  та  (17,1%)  COVID-19 
эпидемик  ўчоқларида  фақат  1  нафардан  пациент  қайд 
этилган,  яъни  касалликнинг  бирламчи  ҳолатидан  кейин 
такрорий  ҳолатлар  кузатилмаган.  COVID-19  эпидемик 
ўчоқларининг 6 тасида (5,5%) 2 нафар, 21 тасида (18,9%) 3 
нафар, 5 тасида (4,5%) 4 нафар, 13 тасида (11,7%) 5 нафар, 
46 тасида 6 (41,4%) ва 1 тасида (0,9%) 8 нафардан пациент 
қайд  этилган.  COVID-19  нинг  ҳар  бир  эпидемик  ўчоғига 
тўғри келадиган пациентлар сонининг ўртача қиймати 4,2 га 
тенг бўлиб, ўчоқларнинг аксариятида - 46 тасида (41,4%) 6 
нафардан пациентлар қайд этилган. 

Хулосалар

.  COVID-19  нинг  111  та  эпидемик  ўчоқларида 

дастлабки ҳолат қайд этилиши муносабати билан 833 нафар 
мулоқотдаги 

шахслар 

ўртасида 

биринчи 

14 

кун 

мобайнидаги  фаол  тиббий  кузатув  ва  лаборатория 
текширувларини  амалга  ошириш  натижасида  63  та  ўчоқда 
яшовчи 272 (32,6%) нафар шахсда COVID-19 нинг такрорий 
ҳолатлари  аниқланди.  Жумладан  касалликка  хос  бирон 
клиник  аломатлар  намоён  бўлмасдан,  фақат  лаборатория 
текширувида  SARS-CoV-2  РНК  сининг  мусбат  натижаси 
6,8%  ҳолатда  қайд  этилди,  бу  эса  COVID-19  нинг  клиник 
жиҳатдан симптомсиз кечиши мумкинлигини, яъни мазкур 
инфекция учун муайян даражада яширин эпидемик жараён 
ҳодисаси  хос  эканлигини  кўрсатади.  Бу  ҳолат,  мазкур 
инфекция  эпидемик  жараёни  жадаллигини  ва  аҳоли 
ўртасида  жамоавий  иммунитет  шаклланишини  баҳолашда, 
ҳамда  COVID-19  пациентларига  нисбатан  инфекция 
манбаини аниқлашда албатта инобатга олиниши шарт.   
Эпидемик  ўчоқларда  кейинги  14  кунликлар  (иккинчи-
тўртинчи  14  кунликлар)  мобайнида  амалга  оширилган 
кузатувлар ва лаборатория текширувлари натижасида яна 29 
та  эпидемик  ўчоқда  яшовчи  мулоқотдаги  шахслардан  80 
нафарида  COVID-19  нинг  такрорий  ҳолатлари  ташхис 
этилди,  яъни  умумий  кузатув  муддати  мобайнида 
мулоқотдагилар 

ўртасида 

қайд 

этилган 

такрорий 

касалланиш ҳолатларининг жами сони 352 (42,3%) нафарни 
ташкил  этди.  Бу  ҳолат  COVID-19  нинг  оилавий  эпидемик 
ўчоқларида  эпидемик  жараён  жадаллиги  мулоқотдагилар 
ўртасида  юқори  суръатларда  кечишидан  далолат  беради. 
Йўлга  қўйилган  карантин-чеклов  тадбирлари  туфайли,  бу 

тахлит  юқори  суръатдаги    эпидемик  жараён  жадаллиги 
фақат оилавий эпидемик ўчоқлар доирасида намоён бўлди. 
Агарда  тегишли  карантин-чеклов  тадбирларига  риоя 
этилмаса  бутун  ҳудуд  миқёсида  эпидемик  жараён 
жадаллиги юқори суръатларда кечиши мумкин.      
 Кузатувнинг тўртинчи 14 кунлиги якунига етгандан кейин 
эса  (яъни,  бешинчи  14  кунликдан  бошлаб),  мазкур  111  та 
эпидемик  ўчоқларнинг  биронтасида  ҳам  COVID-19  нинг 
такрорий  ҳолатлари  қайд  этилмади.  COVID-19  эпидемик 
ўчоқларининг  зарарланганлик  даражаси  –  ўчоқларда 
такрорий  ҳолатларнинг  қайд  этилганлик  даражаси  82,9% 
дан 

иборат. 

Эпидемик 

ўчоқларда 

инфекциянинг 

мулоқотдаги  шахсларга  аксарият  юқиши  (75,7%)  биринчи 
ва иккинчи 14 кунликда содир бўлди ва бу ҳолат ҳаво-томчи 
механизм билан юқувчи инфекцияларга хос эпидемиологик 
аломатлардан бири сифатида қаралиши зарур. 19 та (17,1%) 
эпидемик  ўчоқда  бирламчи  ҳолатдан  кейин  такрорий 
ҳолатлар  умуман  қайд  этилмади,  яъни  мазкур  ўчоқлар 
бирламчи ҳолат билан барҳам топиб, фаоллигини тўхтатди.  
Эпидемик  ўчоқда истиқомат  қилувчи  шахсларнинг мутлоқ 
сони  ошиши  баробарида  мутаносиб  равишда  ўчоқларнинг 
зарарланганлик даражаси – такрорий ҳолатлар қайд этилиш 
частотаси  ҳам  ошиб  боради,  яъни  мазкур  кўрсаткичлар 
ўртасида тўлиқ тўғри корреляцион боғлиқлик мавжуд.      
Эпидемик  ўчоқда  хонадон  аъзоларининг  ҳар  бирига  тўғри 
келувчи  яшаш  майдонининг  ўлчами  ошиши  билан 
ўчоқларнинг  зарарланганлик  даражаси  пасайиб  боради, 
яъни  мазкур  кўрсаткичлар  ўртасида  тўлиқ  тескари 
корреляцион боғлиқлик мавжуд. 
Амалга  оширилган  мазкур  тадқиқотимиз  COVID-19 
эпидемик  ўчоқларида  мулоқотдаги  шахслар  ўртасида 
такрорий 

ҳолатлар 

частотасини, 

ўчоқларнинг 

зарарланганлик  даражасини,  “хавф  омиллари”  ни  ва 
“ўчоқлилик” ни аниқлаш имконини берди. Шу билан бирга, 
тадқиқот  натижасида  олинган  маълумотлар,  мулоқотдаги 
шахсларни фаол тиббий кузатувга олиш, SARS-CoV-2 РНК 
си  мавжудлигига  лаборатория  текширувларини  амалга 
ошириш заруриятини асослаб беради. Эпидемик ўчоқларда 
мазкур 

тиббий 

хизматларнинг 

йўлга 

қўйилиши 

пациентларни  барвақт  ва  тўлиқ  аниқлаш,  COVID-19 
эпидемик  жараёни  жадаллигини  пасайтириш  имконини 
беради.   

 
Фойдаланилган адабиётлар. 

 

1. Асадов Д.А., Xакимов В.А., Турсунова Д.А. Плановая иммунизация населения в период кризисных  ситуаций (в условиях 
пандемии COVID-19) / Ж. Гепато-гастроэнтерологических исследований. – Том-1. - Самарқанд, 2021. - №1 – с. 9-12 
2. Атабеков Н.С., Норбоев Х.Н., Анварова Л.У. Ўзбекистонда COVID-19 га қарши эпидемик кураш тажрибаси ва уюшган 
жамоаларда касалликни эпидемиологик таҳлили / Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси. 2021. - №5. – б. 15-20 
3.  Временные  методические  рекомендации  профилактика,  диагностика  и  лечение  новой  коронавирусной  инфекции 
(COVID-19) / Версия 11 (07.05.2021). – Москва, 2021. - 225 с. 
4.  Костина  О.  В.,  Краснов  В.  В.,  Преснякова  М.  В.  Характеристика  биохимических  показателей  крови  в  острый  период 
COVID-19  в  зависимости  от  тяжести  состояния  больных  /  Ж.  Гепато-гастроэнтерологических  исследований.  –  Том-1.  - 
Самарқанд, 2021. - №1 – с. 70-74 


background image

|

№3 | 2021

 

73 

 

5.  Носирова  М.  П.,  Иномзода  Дж.,  Асфияева  Х.М.,  Шамсутдинова  Г.  А.  Течение  коронавирусной  инфекции  на  уровне 
первичного звена у пациентов, страдающих сахарным диабетом / Ж. Гепато-гастроэнтерологических исследований. – Том-
1. - Самарқанд, 2021. - №1 – с. 108-111 
6.  Умиров  С.Э.,  Сафаева  К.С.  ва  б.  Клиник  эпидемиология  /  Т.:  “Тафаккур  бўстони”,  2017.  –  151  Б.  7.  Умиров  С.Э., 
Умирзаков З.Б. ва б. / Тиббиёт ходимларида COVID-19 кечишининг айрим клиник-эпидемиологик жиҳатлари / Тошкент 
тиббиёт академияси ахборотномаси. 2021. - №5. – б. 168-173 
8. Умирзаков З.Б., Ризаев Ж.А., Умиров С.Э.  ва б. Основы обеспечения адекватной организации профилактики COVID-19 
/ Ж. Биология ва тиббиёт муаммолари. – Самарқанд, 2021. - №2 (127). – б. 134-140 
 

 

 

 

Библиографические ссылки

Асадов Д.А., Хакимов В.А., Турсунова Д.А. Плановая иммунизация населения в период кризисных ситуаций (в условиях пандемии COVID-19) / Ж. Гепато-гастроэнтерологических исследований. - Том-1. - Самарканд, 2021. - №1 - с. 9-12

Атабеков Н.С., Норбоев Х.Н., Анварова Л.У. Узбекистонда COVID-19 га карши эпидемик кураш тажрибаси ва уюшган жамоаларда касалликни эпидемиологик тахлили / Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси. 2021. - №5. - б. 15-20

Временные методические рекомендации профилактика, диагностика и лечение новой коронавирусной инфекции (COVID-19) / Версия 11 (07.05.2021). - Москва, 2021. - 225 с.

Костина О. В., Краснов В. В., Преснякова М. В. Характеристика биохимических показателей крови в острый период COVID-19 в зависимости от тяжести состояния больных / Ж. Гепато-гастроэнтерологических исследований. - Том-1. -Самарканд, 2021. - №1 - с. 70-74

Носирова М. П., Иномзода Дж., Асфияева Х.М., Шамсутдинова Г. А. Течение коронавирусной инфекции на уровне первичного звена у пациентов, страдающих сахарным диабетом / Ж. Гепато-гастроэнтерологических исследований. - Том-1. - Самарканд, 2021. - №1 - с. 108-111

Умиров С.Э., Сафаева К.С. ва б. Клиник эпидемиология / Т.: “Тафаккур бустони”, 2017. - 151 Б. 7. Умиров С.Э., Умирзаков З.Б. ва б. / Тиббиёт ходимларида COVID-19 кечишининг айрим клиник-эпидемиологик жихатлари ! Тошкент тиббиёт академияси ахборотномаси. 2021. - №5. - б. 168-173

Умирзаков З.Б., Ризаев Ж.А., Умиров С.Э. ва б. Основы обеспечения адекватной организации профилактики COVID-19 / Ж. Биология ва тиббиёт муаммолари. - Самарканд, 2021. - №2 (127). - б. 134-140

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов