112
ХЛОРОРГАНИК БИРИКМАЛАРНИ МЕЪДА ОСТИ БЕЗИНИНГ
СЕКРЕТОР ФАОЛИЯТИГА ТАЪСИРИ
Бабаджанова Ф.А.
Тошкент педиатрия тиббиёт институти
Пестицидлар таъсирида меъда секретор фаолиятининг ўзгаришлари
фаолий жиҳатдан меъда билан чамбарчас боғланган меъда ости бези
фаолиятида акс этади. Пестицидларни меъда ости безининг ацинар
аппаратига бевосита таъсир этиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Адабиётларда хлорорганик бирикмаларнинг меъда ости безини
ташқи секретор фаолиятига таъсир этиши ҳақидаги маълумотлар мавжуд.
Жумладан, гексохлорциклогексан (ГХЦГ) билан ишловчи шахслар
текширилганда, ўн икки бармоқли ичак ичидаги моддада панкреатик
ферментлар фаоллигининг сезиларли даражада пасайиши кузатилган.
В.П.Безуглый ва муаллифдошларининг тадқиқотларида липаза
фаоллигининг 2/3 га ва трипсин фаоллигининг 1/3 га пасайиши ҳақида
маълумотлар олинган.
Турли
хлорорганик
бирикмалар
таъсирида
панкреатик
ферментларнинг секрециясигина эмас, инкрецияси ҳам ўзгаради. Масалан,
этиленхлоргидрин ва тетрахлорпропен маълум дозаларда каламушлар
қонидаги трипсин миқдорини оширади ва трипсин ингибитори
фаоллигини пасайтиради.
Ўтказилган
тадқиқотларнинг
кўрсатишича,
хлорорганик
пестицидлар меъда ости безининг ташқи секретор фаолиятига таъсир
этиши мумкин. Аммо, мавжуд маълумотларга таяниб, хлорорганик
бирикмалар таъсирида меъда ости безининг секретор фаолияти ўзгариши
ҳақида тўлиқ тасаввурга эга бўлиш қийин.
Ишдан мақсад:
ГХЦГ ни
меъда ости безининг секретор фаолиятига
таъсирини ўрганиш.
Материаллар ва усуллар
.
Тажрибалар иккала жинсга мансуб зотсиз
оқ каламушларда ўтказилди. Меъда ости безининг фаолий ҳолати ҳақида
ингичка ичакдаги химус ва без гомогенатидаги асосий панкреатик
ферментлар: липазани Г.К.Шлыгин ва муаллифдошлари, амилазани
А.М.Уголев модификациялаган Смит
-
Рой ва протеазаларни Гросс усули
бўйича аниқланган фаоллигига қараб хулоса қилинди. Жониворлар (300та)
5 та гуруҳга ажратилди ва ушбу гуруҳлардан бири назорат вазифасини
бажарди. II, III, IV, V гуруҳ каламушларининг меъдасига ГХЦГ нинг
мойли эритмасидан ЛД
50
нинг 1/3, 1/5, 1/20, 1/50 дозада юборилди
(ЛД
50
=177,0 мг/кг).
113
Биринчи доза бир маротаба, қолганлари эса тажрибаларнинг
охиригача ҳар куни юборилди. Назорат гуруҳидаги каламушлар меъдасига
мос миқдорда ёғ юборилди.
Тадқиқотлар натижалари.
Препаратни бир маротаба юборгандан
кейин 6 соатдан сўнг каламушларнинг ингичка ичагидаги химусда асосий
панкреатик ферментлар фаоллигининг пасайиши рўй берди. Амилаза, липаза
ва протеазалар фаоллиги назорат гуруҳидаги жониворларга нисбатан хос
равишда 72, 72 ва 35% га паст бўлди. Ушбу ўзгаришлар орган гомогенатида
липаза ва амилаза фаоллигини пасайиши сабаб, деб қараш мумкин. Бунда ҳам
худди химусдаги каби, кўпроқ амилолитик фаоллик пасайди.
Каламушларга ГХЦГ юборилгандан кейинги дастлабки соатларда
асосий панкреатик ферментлар секрецияси камайишига қарамай, уларнинг
бездаги фаоллиги сусайди. Бунга ацинар ҳужайраларда ферментлар
синтезланиши жадаллигининг сусайиши, деб баҳо бериш мумкин.
Препарат юборилгандан 24 соатдан кейин ичак химусидаги липаза,
протеазалар
ва амилаза фаоллиги сезиларли даражада пастлигича қолди.
Тажриба ва назорат гуруҳидаги жониворларнинг меъда ости бези
гомогенатида ушбу ферментлар фаоллиги деярли бир хилда бўлди.
Шундай қилиб, жониворларни ГХЦГнинг нисбатан катта дозалари
билан захарлаш асосий панкреатик ферментлар секрециясини сусайтиради
ва меъда ости безида уларнинг синтезланиши жадаллигини бирмунча
камайтиради.
Хулосалар:
1.
ГХЦГ меъда ости бези ташқи секретор фаолиятининг сезиларли
даражада силжишини юзага келтиради.
2.
Меъда ости бези ташқи секретор фаолиятининг ўзгариш йўналиши
ва чуқурлиги препаратнинг дозасига ва уни қўллаш давомийлигига боғлиқ.
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Каримова
Г., & Аминов
С. (2022). Гепатопротективная
активность
биологической активной добавки «Дармонал»
при токсическом
гепатите,
in
Library,
22(4),
123-
126.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17424
2.
Каримов, Р., & Юнусов, А. (2022). Проблемы перекисного окисления
липидов в аспекте гепатопротекторов.
Library, 22(4), 109-
117. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17306
3.
Каримова,
Г.,
Зияева,
LU
., & Мирзаахмедова, К. (2023). Влияние
дармонала
и
соеденений
фитина
на
белковый
обмен
при
экспериментальном токсическом гепатите. Журнал биомедицины и
практики, 7(3/1), 212
-216. https://doi.org/10.26739/2181-9300-2021 -3-32
114
4.
Аскаръянц, В., Расулова, С., Турдиева, 3., & Геворгян,
Г.
(2022).
Анализ расстройства взаимодействия желудочно
-
кишечного тракта и
центральной нервной системы,
in Library, 22(4), 67-
71. извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17403
5.
Аикходжаева, Д., & Ахраров, X. (2023). Особенности влияния гипертермии
на экзокринную поджелудочная секреция растущих крыс,
in Library, 20(1).
извлечено от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17693
6.
Бабаджанова, Ф., Камилова, X., Эркаева, С., & Равшанова, С. (2021).
Парасимпатическая нервная система и ее влияние на пищеварительную
систему,
in
Library,
27(4),
151-
157.
извлечено
от
https://inlibrary.uz/index.php/archive/article/view/17695