Транслокация бўлувчи микроорганизмларнинг тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишидаги ўрни

Н Нуралиев, K Сувонов, Г Манасова
Мақсад тажрибавий ўткир ингичка ва йўғон ичак тутилишида бактериал транслокация интенсивлигини баҳолаш учун ичак микрофлораси вакилларининг мезентериал лимфатик тугунлар, жигар, талоқ ва ўпкадан униш фоизини тажриба муддатларига боғлиқ ҳолда ўрганиш бўлди. Аниқланишича, бактериал транслокация интенсивлиги турли муддатларда (24, 48, 72 соат) бир биридан ишонарли фарқ қилди, интенсивлик мезентериал лимфа тугунлари ва жигарда талоқ ва ўпкага нисбатан яққол намоён бўлди. Мезентериал лимфа тугунлари ва жигардан микроорганизмлар униш фоизи бактериал транслокация интенсивлигини баҳолаш учун тажрибавий микробиологик мезон сифатида тавсия этилди
84

Koʻrishlar

21

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos