Болдир суякларининг диафизи синишларида компрессион -дистракцион остеосинтезни қўллаш натижалари

С Ибрагимов, X Саматов, Р Мирзаев
Мақолада 540 нафар беморларда болдир суякларини Илизаров бўйича ўтказилган остеосинтез натижалари келтирилган. Беморларни 2 та гуруҳга бўлиб ўрганилган. Биринчи гуруҳга кирган 486 нафар беморларда синган суяк бўлакларини бир вақтни ўзида жойлаштиришга харакат қилиниб, 4 ҳалқадан иборат Илизаров қурилмасида маҳкамланган. Жойлашмай қолган суяк бўлакларини аста-секинлик билан қурилма ёрдамида жойлаштирилган. 80 % беморларда суякларни битиши ўз вақтида бўлган. 20 % ида эса секин битиш, битмаслик ва сохта бўғимлар кузатилган. Иккинчи гуруҳга кирган 54 нафар беморда суяк бўлаклари ЭОП ёрдамида бир вақтни ўзида яхши жойлаштирилиб, Илизаров қурилмасида махкамланган. Иккинчи гуруҳга кирган беморларнинг биттасидан (хамроҳ касалликлар: семизлик III-даражаси, қандли диабет кузатилган) ташқари хаммасида суякларнинг битиши ўз вақтида бўлган. Буни сабабини суяк бўлакларини ўз вақтида яхшилаб жойлаштириш ва битганга қадар қаттиқ махкам ушлаб туриш билан боғланади.
114

Koʻrishlar

23

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos