Ўткир ва сурункали экспериментал остеомиелитларда иммун тизим кўрсаткичлари орасидаги корреляцион боғлиқлик ҳолати

А Маткурбанов, З Аллаберганова, Ш Султонова, Э Исмоилов
Биосферада жойлашган барча тирик мавжудотлар бир-бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ҳаѐтий жараѐнлар ўзаро муносабатлар асосида кечади. Бу тасаввурлар қадимдан маълум бўлиб, уларни сифатий ва миқдорий боғлиқлигини аниқлаш зарур эди. Ушбу масалани биринчи марта 1806 йилда Ж.Ковье ечишга ҳаракат қилди ҳамда фанга ―корреляция (лотинча ―correlatio - боғлиқлик) терминини киритди [3]. Корреляция бу икки ва ундан ортиқ кўрсаткичларнинг ўзаро боғлиқлиги ва ўзгарувчанлигини кўрсатиб берувчи тушунчадир. Ўзаро боғлиқ вариантлар, уларнинг кучи, манфий ѐки мусбат эканлигига қараб жараѐннинг бориши тўғрисида тасаввурга эга бўлиш мумкин. Бу кўрсаткични бошқа патологик ҳолатлар сингари остеомиелитларда ҳам аниқлаш муҳим [1, 2].
84

Koʻrishlar

15

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos