А Бабажанов, А Тоиров, А Ахмедов, Э Худойбердиев, Б Мухитдинов
2014-2017 йилларда Самарқанд шаҳар тиббиёт бирлашмаси хирургия бўлимларида ўткир холангит билан даволанган 236 нафар беморлар таҳлил қилинди. Текширишларимизда беморларни келиб чиқиш сабабига кўра 4 гуруҳга бўлдик. 1-гуруҳ: ўт-тош касаллиги ва унинг асоратлари 75,8% (179); 2 гуруҳ-панкреатобилиар соҳа ўсмалари 10,2 (24); 3-гуруҳ ўт йўллари стриктураси 5,1% (12);
жигарнинг парзитар касалликлари 8,9% (21). Олинган натижалар шуни кўрсатдики, умумий
беморларнинг кўпчилигини (92,8%) ўт-тош касаллиги ва унинг асоратлари ташкил қилди. Бу гуруҳдаги беморларни холецистэктомия ва ҳар хир усулда ўт йўллари дренажланди. Ўткир холангит билиар тракт обстукцияси натижасидаги полиэтиологик характердаги патология бўлиб, унинг диагностикаси ва даволаш тактикаси режалаштирилган ҳолда индивидуал ёндошувларга асосланиб
танлаш муҳимдир. Ўткир холангитнинг кечиш оғирлигини ва унинг оқибатларини, рационал диагностикасини, тактик ва техник муаммоларни хал қилишда беморларни этиологик факторларига қараб гуруҳларга ажратиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз