Ципринолнинг шошилинч хирургияда қўлланилиши

У Абдуллаев, С Баймаков, С Мамаражабов
23 нафар бемор (деструктив аппендицит билан - 14 нафар бемор, деструктив холецистит би-лан – 7 нафар бемор, ўн икки бармок ичак яраси перфорацияси билан - 2 нафар бемор) ларни даво-лаш натижалари таҳлили қилинди. Операциядан кейинги даврда йирингли яллиғланиш асоратлари ривожланиш даражаси ва Ципринол воситасини деструктив аппендицитларда, холециститларда, перфоратив яраларда вена ичига монотерапия кўринишида юборишнинг самарадорлиги ўрганилди. Ципринол воситаси билан антибиотикотерапия ўтказилган беморларда операциядан кейинги асоратлар кузатилмади. Бундан ташқари, бу препаратни суткасига 1-2 мартадан (антибиотикларни бошқа схемалардагидек 5-6 марта юбориш схемасидан фарқли улароқ) вена ичига буюриш келажаги истикболли ҳисобланади.
154

Koʻrishlar

26

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos