Задачи управления системой правоприменения

inLibrary
Google Scholar
doi
 
Выпуск:
Отрасль знаний
CC BY f
30-35
33
43
Поделиться
Бурхонова, Г. (2021). Задачи управления системой правоприменения. Актуальные проблемы гуманитарных наук, 1(1), 30–35. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/problems_of_humanities/article/view/3621
Гульрукс Бурхонова, Академия Генеральной прокуратуры

независимый научный сотрудник

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье анализируются задачи управления системой принудительного нсполнительния н исследуются взгляды ученых на этот счет.


background image

30

МАЖБУРИЙ ИЖРО ТИЗИМИ

БОШҚАРУВИНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Гулрух Бурхонова,

Бош прокуратура Академияси мустақил изланувчиси,

g.burhonova1989@mail.ru,

тел.: (97) 422 61 91.

Аннотация:

Мазкур мақолада мажбурий ижро тизими бошқарувининг вазифалари

таҳлил этилган бўлиб, бу борада олимларнинг фикрлари ўрганилган.

Калит сўзлари:

Мажбурий ижро тизими, бошқарув, фаолият, суд, қарздор,

шахс, ундирув, жавобгар.

Abstract:

The article analyzes the tasks of managing the compulsory enforcement system

and examines the views of scientists on this matter.

Key words:

compulsory enforcement system, management, activity, court,

debtor, person, collection, responsible.

Аннотация:

В статье анализируются задачи управления системой принудительного

исполнительния и исследуются взгляды ученых на этот счет.

Ключевые

слова:

системой

принудительного

исполнительния,

управление, деятельность, суд, должник, лицо, взыскание, ответственный.


Суд ҳужжатларини ижро этишда ижро органларининг аҳамияти беқиёсдир.

Бугунги кунда мамлакатмиз ижро органларнинг бу беқиёс аҳамиятини англаган
ҳолда, уни ислоҳ қилишга қаратилган бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 29 майдаги «Электр

энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов
интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини
тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ижросини
таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон
Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси
фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги Қарори билан Ўзбекистон Республикаси
Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси ташкил этилгани ушбу
ислоҳотлардан биридир.

Мажбурий ижро тизими бошқарувининг вазифалари ва мақсадини аниқлаб

олишда ижро иши юритувчи субъектлар, яъни иштирокчилари, улар
фаолиятнинг босқичлари борасида ҳам тўхталиб ўтиш муҳим аҳамиятга эгадир.
Қонун ҳужжатларида ижро ишини юритиш босқичлари алоҳида кўрсатилмаган
ва босқичларга бўлинмаган, фақат ижро ишини қўзғатиш, тамомлаш, тугатиш
каби ҳаракатлар кўрсатилган. Бироқ ижро ишини юритиш иштирокчилари
ҳақида Қонун[1]нинг 2-бобида «Ижро иши юритишда иштирок этувчи

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

31

шахслар»га бир неча моддалар (9-модда. Ижро иши юритишдаги тарафлар;
13-модда. Ижро иши юритишда тарафлар вакилларининг иштироки; 18-модда.
Ижро иши юритишда холисларнинг иштироки; 83-модда. Давлат ижрочиси)
кўрсатилган.

Қатор адабиётлар[2]да ижро иши юритуви иштирокчилари

таснифи

юзасидан хилма-хил фикрлар билдирилган. Уларнинг айримларида[3] ижро иши
юритуви иштирокчилари икки гуруҳга ажратилган:

1) Ижро ҳужжати бўйича талабларни амалга оширувчи шахслар;
2) Ижро ишини юритишга кўмаклашувчи (бошқа) шахслар.
Яна бошқа тадқиқотларда[4] ижро ишини юритиш субъектлари икки гуруҳга

бўлинади: Ижро ишини юритишнинг асосий иштирокчилари (давлат ижрочиси,
ундирувчи, қарздор, уларнинг вакиллари ва бошқалар); Ижро ишини юритишга
кўмаклашувчи (ҳамкорлик қилувчи) иштирокчилар (судья, прокурор, ички ишлар,
банк, солиқ, маҳалла ва бошқ).

Айрим тадқиқотларда ижро ишини юритиш соҳасидаги муносабатлар бир

неча турларга ажратилган, масалан А.В.Рего[5] ўз тадқиқотида ижро иши
юритуви соҳасида вужудга келадиган муносабатларни тўрт гуруҳ бўйича
таснифлаган: Мажбурий ижрони амалга ошириш борасидаги ҳуқуқий
муносабатлар; Мажбурий ижро бюроси юқори турувчи органлари (шаҳар,
вилоят, республика) томонидан амалга ошириладиган ҳуқуқий муносабатлар;
Ижро босқичида суд назоратини амалга ошириш билан боғлиқ ҳуқуқий
муносабатлар;

Бошқа органлар ҳужжатларини ижроси билан боғлиқ ҳуқуқий

муносабатлар.

Дарҳақиқат,

Мажбурий

ижро

бюросининг

асосий

вазифалари

қуйидагилардан иборатдир:

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини

таъминлаш;

ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан

назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши
юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир
ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш;

замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда

мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш;

суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини

такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини
ошириш[6].

Бюронинг асосий вазифаларидан

бири суд ҳужжатлари ва бошқа органлар

ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда
ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда
сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш ҳисобланади:

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

32

a) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини

таъминлаш соҳасида: суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг
мажбурий ижросини таъминлайди, мажбурий ижро этиш қонун билан бошқа
давлат органларига юклатилган ҳужжатлар бундан мустасно; ваколатли
органларнинг мол-мулкни, шу жумладан ҳуқуқбузарлик буюмлари ва қуроллари
ҳамда ашёвий далилларни давлат даромадига ўтказиш ёки йўқ қилиб ташлашни
назарда тутувчи қарорларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ижро
қилади; хатланган ва олиб қўйилган мол-мулкнинг баҳоланиши, сақланиши ва
сотилишини ташкил қилади; суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатлари
мажбурий ижросини таъминлашда, шу жумладан қарздорларнинг пул маблағлари
ва бошқа мол-мулкини қидиришда давлат органлари, кредит ва бошқа ташкилотлар
билан ўзаро ҳамкорлик қилади, ушбу мақсадларда кўрсатилган давлат
органларининг маълумотлар базаларидан белгиланган тартибда фойдаланади;
қарздор - жисмоний шахслар ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришни
амалга оширади, бу мақсадларда тезкор-қидирув фаолиятини амалга оширади,
шунингдек ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва бошқа давлат органлари билан ҳамкорлик
қилади; ўз ваколатлари доирасида жисмоний ва юридик шахсларнинг аризалари,
таклифлари ва шикоятларини кўриб чиқади; аҳолининг ҳуқуқий маданиятини
ошириш, қонун ва одил судловни ҳурмат қилиш, жисмоний ва юридик шахслар
ўртасида суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини сўзсиз ва ихтиёрий
равишда бажариш заруриятини шакллантириш бўйича комплекс чора-тадбирларни
амалга оширади; оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик билан
ҳамкорлик қилади, уларни ўз фаолияти натижалари тўғрисида хабардор қилади,
ушбу мақсадларда семинарлар, брифинглар, пресс-конференциялар, давра
суҳбатлари ва бошқа тадбирларни ўтказади;

б) ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя этилиши устидан

назоратни амалга ошириш, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро
этишдан бўйин товлаш ёки ижро этилишига тўсқинлик қилиш, ижро иши юритиш
тўғрисидаги қонун

ҳужжатлари бошқа тарзда бузилганлигига доир

ҳуқуқбузарликларга қарши курашиш соҳасида: ижро иши юритиш тўғрисидаги
қонун ҳужжатларига, шу жумладан ижро иши юритиш тарафлари, баҳолаш
ташкилотлари, ижро ҳужжатлар бўйича мол-мулкни сақлаш ва сотиш ишларини
амалга оширувчи ташкилотлар, банк ва бошқа кредит ташкилотлари, қарздорга иш
ҳақи ёки бошқа унга тенглаштирилган тўловларни тўлаётган ташкилотлар
(шахслар) ҳамда мажбурий ижро органи ҳисобланмаган ва суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижросини таъминловчи ташкилот ва мансабдор
шахслар, шунингдек қарздорларга нисбатан қонун ҳужжатларида белгиланган
ҳуқуқий таъсир чораларини амалга оширувчи ташкилотлар ва мансабдор шахслар
томонидан риоя этилиши устидан назоратни амалга оширади; суд ҳужжатлари ва
бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишга оид қонун ҳужжатлари бузилишининг
олдини олиш, бартараф этиш, шунингдек бузилган ҳуқуқларни тиклаш чораларини
кўради; суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро қилмаслик
ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва уларнинг олдини олишда ички ишлар
органлари, бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари билан ўзаро
ҳамкорлик қилади; суд қарори ёки бошқа ижро ҳужжатларини бажармаслик, банд

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

33

солинган мол-мулкни қонунга хилоф равишда тасарруф этиш, шунингдек вояга
етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсларни, ота-онани моддий таъминлашдан
бўйин товлашга, ижро иши юритиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари бошқа тарзда
бузилганлигига доир ҳуқуқбузарликлар бўйича суриштирув ва терговга қадар
текширувни амалга оширади; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни
юритади, Бюро ваколатига тааллуқли ишларни кўриб чиқади ва маъмурий жазо
қўллайди; маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш амалиётини
таҳлил қилади, уларнинг ҳисобини олиб боради ҳамда ушбу соҳада ягона
амалиётни шакллантириш чораларини кўради; Бюро ваколатига тааллуқли ишлар
бўйича терговга қадар текширув ва суриштирув ўтказади, шунингдек тезкор-
қидирув фаолиятини амалга оширади; терговга қадар текширув ва суриштирув
ўтказиш, процессуал қарорлар қабул қилиш, тезкор-қидирув тадбирларини амалга
ошириш амалиётини ўрганиб боради, уларнинг ҳисобини юритади ва бу борада
фаолият самарадорлигини ошириш чораларини кўради.

в) замонавий ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда

мажбурий ижро тизими тезкорлиги ва самарадорлигини таъминлаш соҳасида: ижро
ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритади; ижро
иши юритувлари ягона электрон базасини юритади; Ижро ҳужжатлари юзасидан
қарздорликларни ундириш масалалари бўйича ягона идоралараро электрон
ҳамкорлик тизими ишлашини таъминлайди; Алимент мажбуриятларини ижро
этиш ва назорат қилишнинг ягона ахборот тизими ишлашини таъминлайди; қонун
ҳужжатлари билан белгиланган рўйхатга мувофиқ йирик битимлар, айрим турдаги
молия-кредит хизматлари, халқаро йўловчи ташиш хизматлари ва давлат
хизматларини амалга оширишда ижро ҳужжатлари бўйича тўланмаган қарздорлик
мавжудлигини онлайн режимда текшириш учун (ҳуқуқий таъсир чораларини
амалга ошириш учун) давлат органлари ва ташкилотларининг Бюро маълумотлар
базаларига уланишини таъминлайди; Бюро органлари иш юритувидаги ижро
ҳужжатлари

бўйича

ижро

ҳаракатлари

амалга

оширилишининг

автоматлаштирилган мониторинги бўйича давлат интерактив хизматини
кўрсатади; электрон онлайн-аукционлар оператори билан электрон ҳамкорлик
қилади ҳамда ижро ҳаракатларини олиб бориш давомида хатланган мол-мулкни
реализация қилиш таомилига электрон тижоратни жорий этиш бўйича чоралар
кўради; Бюро зиммасига юклатилган вазифаларни тезкорлик билан ва самарали
бажариш мақсадида мажбурий ижро органлари ахборот тизимлари, ахборот
ресурслари ва маълумотлар базасини такомиллаштириш чораларини кўради; Бюро
органларида ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва шахсга доир маълумотларни
ҳимоя қилиш чораларини кўради; ахборот тизимлари, ресурслари ва маълумотлар
базасини ишлатиш, ахборот хавфсизлигини таъминлаш соҳасида Бюро
ходимларининг малакасини ошириш бўйича комплекс чора-тадбирларни амалга
оширади.

г) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида

халқаро ҳамкорликни амалга ошириш соҳасида: суд ҳужжатлари ва бошқа органлар
ҳужжатларини мажбурий ижро этиш масаласида хорижий давлатлар мажбурий
ижро органлари ва бошқа ваколатли давлат органлари билан халқаро ҳамкорлик
қилади;

халқаро

шартномалар

юзасидан

Ўзбекистон

Республикаси

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

34

мажбуриятларининг суд қарорлари ижросига оид қисми ҳамда ижро ҳужжатлари
бўйича жисмоний шахслар-қарздорларни қидириш қисми бажарилишини ташкил
қилади; хорижий давлатларнинг мажбурий ижро органлари, бошқа ваколатли
органлари ҳамда ихтисослаштирилган халқаро ташкилотлар билан суд
ҳужжатларини ижро этишда ўзаро ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш масалаларида,
шунингдек қонуний кучга кирган суд қарорлари бўйича активларни қайтариш
масалаларида ҳамкорлик қилади; суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини
ижро этиш соҳасида ҳамкорлик масалалари бўйича халқаро шартномалар
лойиҳаларини ишлаб чиқишда қатнашади; Бюро ваколатига тааллуқли масалалар
бўйича халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан, шунингдек Суд ижрочилари
халқаро иттифоқи билан белгиланган тартибда ўзаро ҳамкорлик қилади.

д) суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини

такомиллаштириш, давлат ижрочилари фаолиятининг самарадорлигини ошириш
соҳасида: суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш соҳасида
ҳуқуқни қўллаш амалиётини таҳлил қилади ва умумлаштиради ҳамда уни
такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади; ижро иши юритиш тизимини
такомиллаштиришга қаратилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб
чиқади ва уларни тайёрлашда иштирок этади, ўз ваколати доирасида ижро иши
юритишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилади; самарали
иш услубларини ишлаб чиқади ва амалиётга жорий қилади, Бюро давлат ижрочилари
ва бошқа ходимларини бошланғич тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва касб маҳоратини
ошириш чораларини кўриш бўйича тизимли ишларни олиб боради; эришган
натижаларга қараб Бюро ходимларини ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий
рағбатлантириш чораларини кўради, Бюро давлат ижрочилари ва бошқа ходимлари
ишини рейтинг баҳолаш тизимини жорий этади.

Бюро органларида ички хавфсизликни таъминлайди, Бюро органлари

ходимлари фаолиятига ноқонуний аралашиш, хизматни ўташ билан боғлиқ
ходимлар ва уларнинг оила аъзоларининг шахсий ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулкини
таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўради; ижро иши юритишда сансалорлик
ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш бўйича чоралар кўради; Бюро
органларида коррупцияга қарши курашиш ва олдини олиш бўйича тизимли иш
олиб боради, Бюро органларида коррупцияга қарши назорат тизимини
(«комплаенс-назорат») жорий этади ва ишлашини таъминлайди. давлат
ижрочилари ва бошқа ходимлар томонидан Мажбурий ижро органларида хизматни
ўташ қоидалари ва одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этилиши устидан қаттиқ
назоратни таъминлайди.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2001 й.,

9-10-сон, 169-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2007 й., 31-32-сон, 315-модда, 50-51-сон, 506-модда; 2008 й., 14-15-сон,
91-модда, 94-модда; 2009 й., 3-сон, 9-модда; 2010 й., 37-сон, 315-модда, 38-сон,
328-модда; 2013 й., 1-сон, 1-модда; 2014 й., 20-сон, 222-модда; 2015 й., 33-сон,
439-модда, 52-сон, 645-модда; 2016 й., 39-сон, 457-модда; 2017 й., 37-сон,
978-модда, Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 05.01.2018 й.,

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки


background image

35

03/18/456/0512-сон,

10.01.2018 й., 03/18/459/0536-сон; 30.01.2018 й.,

03/18/463/0634-сон; 2019 й., 2-сон, 47-модда, 24.05.2019 й., 03/19/542/3177-сон,
30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон, 29.08.2019 й., 03/19/558/3662-сон, 23.10.2019 й.,
03/19/572/3943-сон; 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон.

2.

Морозова И.Б. Субъекты исполнительного производства : Дис. ... канд.

юрид. наук. 12.00.01, 12.00.03. . –Москва, 1999. – Б. 225 c. РГБ ОД, 61:99-12/444-7.;
Валеев Д.Х. Процессуальное положение лиц, участвующих в исполнительном
производстве. Дис. ... канд. юрид. наук : 12.00.03 : Казань, 1999. – С.166. РГБ ОД,
61:00-12/165-X.

3.

Морозова И.Б., Треушников А.М. Исполнительное производство.

Учебное-практическое пособие. 3-е изд, пер и доп.- Москва: Городец, 2004. –
С.528.

4.

Аргунов В.В., Борисова Е.А., Салогубова Е.В., Скрипников И.А.,

Треушников А.М., Под ред.: Треушников М.К.: Гражданский процесс.
Хрестоматия. Учебное пособие. 2-е изд., пер и доп. – Москва: Городец, 2005. –
С.896.

5.

Рего А.В. Правоотношения в исполнительном производстве : Дис. ... канд.

юрид. наук. 12.00.15. Москва, 2004. . – С.191. РГБ ОД, 61:05-12/375.

6.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 йил 5 июнь,

22-сон, 425-модда.

ПРОКУРАТУРА ОРГАНЛАРИ ТОМОНИДАН ИНСОН ВА

ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВА

ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР

ТАЖРИБАСИ

Хабибулло Мирсоатов,

Тошкент давлат юридик университетини

мустақил изланувчиси.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил

7 январда прокуратура органлари ходимлари куни олдидан бир гуруҳ соҳа

ходимлари билан учрашганда қуйидагиларни таъкидлаб ўтган эдилар:

“Мустабид тузум даврида одамлар прокуратура органлари ходимларини фақат

қораловчи, жазоловчи тизим вакиллари сифатида биларди. Биз ушбу соҳа

фаолиятини халқаро талаблар даражасида қайта ташкил қилишда ижобий

натижаларга эришмоқдамиз. Прокуратура органлари кундалик ҳаётимизда

қонун устуворлигини таъминлаш, юридик ва жисмоний шахсларнинг қонуний

ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга

хизмат қилиши зарур.”[1]

Бу борадаги вазифаларни самарали ҳал қилишда ривожланган

давлатларнинг тажрибасини таҳлил қилиш, улар асосида миллий прокуратура

тизимини ислоҳ қилиш ва уни фуқароларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи

органга айлантириш бўйича такллифлар ишлаб чиқишда муҳим аҳамиятга эга.

Секция №1. Юридик фанлар / Legal sciences / Юридические науки

Библиографические ссылки

Узбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси. 2001 й, 9-10-сон. 169-модда; Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами. 2007 й., 31-32-сон. 315-модда, 50-51-сон. 506-модда: 2008 й., 14-15-сон. 91-модда, 94-модда: 2009 й.. 3-сон. 9-модда; 2010 й.. 37-сон. 315-модда. 38-сон. 328-модда; 2013 й.. 1-сон. 1-модда; 2014 й.. 20-сон, 222-модда; 2015 й.. 33-сон. 439-модда. 52-сон. 645-модда; 2016 й., 39-сон. 457-модда; 2017 й.. 37-сон. 978-модда. Конун хужжатлари маълумотлари миллнй базаси. 05.01.2018 й..03/18/456/0512-сон. 10.01.2018 й.. 03/18/459/0536-сон: 30.01.2018 й„ 03/18/463/0634-сон; 2019 й.. 2-сон, 47-модда. 24.05.2019 й.. 03.19/542/3177-сон. 30.07.2019 й., 03/19/551/3493-сон, 29.08.2019 й.. 03/19 5583662-сон. 23.10.2019 й.. 03/19/572/3943-сон: 04.12.2019 й., 03/19/586/4106-сон.

Морозова И.Б. Субъекты исполнительного производства : Дис. ... канд. юрид. наук. 12.00.01, 12.00.03. . -Москва. 1999. - Б. 225 с. РГБ ОД. 61:99-12/444-7.; Валеев Д.Х. Процессуальное положение лиц. участвующих в исполнительном производстве. Дис.... канд. юрид. наук: 12.00.03 : Казань. 1999. - С.166. РГБ ОД. 61:00-12/165-Х.

Морозова И.Б.. Треушников А.М. Исполнительное производство. Учебное-практическое пособие. 3-е изд. пер и доп - Москва: Городец. 2004. -С.528.

Аргунов В.В.. Борисова Е.А.. Салогубова Е.В.. Скрипников И.А.. Треушников А.М., Под ред.: Треушников М.К.: Гражданский процесс. Хрестоматия. Учебное пособие. 2-е изд., пер и доп. - Москва: Городец. 2005. -С.896.

Рего А.В. Правоотношения в исполнительном производстве : Дис.... канд. юрид. наук. 12.00.15. Москва. 2004.. - С.191. РГБ ОД, 61:05-12/375.

Узбекистон Республикаси конун хужжатлари туплами. 2017 йил 5 нюнь. 22-сон. 425-модда.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов