Кам сув талабчан боғловчи таркиблари

Axtamovich Iskandar, Xamid Yusupov

Охирги йилларда самарали қўшимчалар, суперпластификаторларни қўллаш натижасида портландцемент танқислик муаммосини ҳал этишда кам сув талабчан боғловчиларни тадқиқотлаш энг асосий долзарб муаммо бўлмоқда. Боғловчи моддани механик-кимёвий фаоллаштириш, яъни майин майдаланган фаол минерал қўшимчаларни қўшиш, цементни майинлик даражасини ошириш ва суперпластификаторларни қўллашни кенгайтириш юқори даражада цементни тежаш учун имконият беради. Цемент танқислигини ўсишига боғлиқ бўлган факторлар, юқори сифатли хом ашё ресурсларини камайиши, саноат чиқиндилар хажмини ошиши ва экологик муаммоларни кўпайиши асосий сабаб бўлиб келмоқда, натижада цемент ва бетон материалларида ҳар хил минерал қўшимчаларни миқдорий қўлланиши актуал муаммо бўлмоқда.

39

Koʻrishlar

17

Yuklashlar

hh-index

0

Iqtibos