“Психология ва педагогика: муаммо ва ечимлар”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 8 сентябрь 2021 й.)
12
подготовка видеороликов «Ценности узбекского народа», «Культура и
традиции народов Узбекистана», демонстрирующие тенденции этнотуризма для
иностранных туристов;
в сотрудничестве с зарубежными университетами (Католический
университет Лувена, Университет Бельгии и Университет Чибу, Япония)
проведение презентаций для туристических компаний и организаций о
потенциале этнотуризма Узбекистана, его основные тенденции и перспективы
развития;
разработать словарь туристических и этнографических терминов на
английском-русском-узбекском языках.
При изучении данной проблемы решаются такие задачи, как:
систематизируются территориальные особенности различных историко-
этнографических регионов республики, богатая материальная и нематериальная
культура, традиции и праздники;
классифицируются этнографические группы наций, народов, наций в
республике;
определяется потенциал этнотуризма, его основные тенденции и
перспективы развития;
будет создан этнографический атлас Узбекистана «I-Etnoatlas».
Исходя из вышеизложенного важно разработать научный комплекс мер по
сохранению, рациональному использованию и восстановлению природных
ресурсов и естественной окружающей среды, в том числе видового разнообразия
флоры и фауны, богатства недр, чистоты вод, лесов и атмосферы Узбекистана и
в том числе всей Земли. Охрана природы имеет экономическое, историческое,
социальное и государственное значение.
Использованная литература:
1. Расулев А. Ф., Тростянский Д. В. Современные аспекты обеспечения
экономической безопасности Узбекистана // Экономика региона. — 2012. —
№ 2. — С. 280.
БЎЛАЖАК ЎҚИТУВЧИЛАРНИ ИЖТИМОИЙ-
ПЕДАГОГИК ФАОЛИЯТГА ТАЙЁРЛАШДА
“ИЖТИМОИЙ ПЕДАГОГИКА” ФАНИНИНГ ЎРНИ
Маматханова Наргиза Тохировна,
Наманган давлат университети докторанти,
Аннотация
Мазкур мақолада олий таълим муассасаларида бўлажак ўқитувчиларни
ижтимоий-педагогик фаолиятга тайёрлашда “Ижтимоий педагогика” фанини
ўқитилиши, республикада ушбу ўқув адабиётининг нашр ҳолати, уларнинг
Секция №2. Педагогика фанлари/ Pedagogical sciences /Педагогические науки
“Психология ва педагогика: муаммо ва ечимлар”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 8 сентябрь 2021 й.)
13
афзаллик ва камчиликлари таҳлил қилинган. Жумладан, мазкур ўқув
адабиётларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этишнинг ўзига хос
жиҳатларига урғунинг берилмаганлиги ихтисослик хусусиятларини ўзида акс
эттирувчи ўқув манбаини яратиш каби зарурияти асослаб берилган.
Аннотация
В данной статье анализировано обучение в высших учебных заведениях
дисциплины «Социальная педагогика» при подготовке будущих учителей к
социально-педагогической деятельности, издание данной учебной литературы
по республике, преимущества и недостатки этих изданий. В частности, в данных
учебных дисциплинах не уделено внимание к особенностям организации
социально-педагогической деятельности, что и утверждает необходимость
создания источника обучения.
Annotation
This article analyzes the training in higher educational institutions of the
discipline "Social Pedagogy" in the preparation of future teachers for social and
pedagogical activities, the publication of this educational literature in the republic, the
advantages and disadvantages of these publications. In particular, in these academic
disciplines, attention is not paid to the peculiarities of the organization of socio-
pedagogical activities, which confirms the need to create a source of training.
Калит сўзлар:
“Ижтимоий педагогика”, ўқув адабиёти, ўқув қўлланма,
ижтимоий-педагогик фаолият, ижтимоий педагогика асослари
Ключевые слова:
«Социальная педагогика», учебная дисциплина, учебное
пособие,
социально-педагогическая
деятельность,
основы
социальной
педагогики
Keywords:
"Social pedagogy", academic discipline, textbook, social and
pedagogical activity, fundamentals of social pedagogy
Ўзбекистон Республикаси узлуксиз таълим тизимида “Ижтимоий
педагогика” фанининг ўқитилиши йўлга қўйилганлигига ҳали у қадар кўп вақт
бўлмаган бўлса-да, бу борада муайян ишлар амалга оширилди. Жумладан,
фаннинг умумий моҳиятини очиб берувчи Давлат таълим стандарти, ўқув
дастурлари ишлаб чиқилди; ўқув адабиётлари тайёрланди.
М.Қуронов, З.Қурбонниёзоваларнинг муаллифликларида тайёрланган
“Ижтимоий педагогика” ўқув қўлланмаси республикада чоп этилган дастлабки
ўқув нашри ҳисобланади. Ушбу қўлланма айни вақтда олий таълим
муассасаларида талабаларга ижтимоий педагогика асослари, ижтимоий-
педагогик фаолият мазмуни, тамойиллари ва ташкилий-технологик элементлари
тўғрисидаги билимларни беришда муҳим амалий аҳамият касб этмоқда.
Қўлланмада “Ижтимоий педагогика” фанини ўқитишдан кўзланган мақсад,
фаннинг предмети, ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил этувчи субъектлар,
ижтимоий-педагогик фаолият объектлари, шахснинг шаклланишига таъсир
этувчи ижтимоий омиллар, ижтимоий педагогнинг таълим муассасаларидаги
ўрни ва роли каби масалаларнинг моҳияти очиб берилган. Бироқ, ушбу ўқув
қўлланмада ҳам мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик
фаолиятни ташкил этишнинг ўзига хос жиҳатларига урғунинг берилмаганлиги
Секция №2. Педагогика фанлари/ Pedagogical sciences /Педагогические науки
“Психология ва педагогика: муаммо ва ечимлар”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 8 сентябрь 2021 й.)
14
ихтисослик хусусиятларини ўзида акс эттирувчи ўқув манбаини яратиш
заруриятини кун тартибига олиб чиқмоқда.
Бугунги кунда республика олий таълим муассасаларида “Ижтимоий
педагогика” фанини ўқитишда Н.М.Эгамбердиева, А.В.Мудрик томонидан
ҳамда М.А.Галагузова таҳрири остида чоп этилган адабиётлар асосий манба
бўлиб келмоқда.
Республикамиз олимларидан Н.М.Эгамбердиева томонидан илк бор
“Ижтимоий педагогика” номли дарслик нашр эттирилиб, мазкур тушунчага
қуйидагича таъриф берилган: “Ижтимоий педагогика – шахснинг
ижтимоийлашуви
қонуниятларини
ўрганиш,
жамиятнинг
ижтимоий
муаммоларини ҳал қилиш мақсадида ижтимоий педагогик фаолиятнинг
самарали методларини ва технологияларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни
қўллашга қаратилган педагогика соҳаси”
.
Р.А.Мавлонова ва Н.Ҳ.Воҳидоваларнинг қайд этишича
“
Ижтимоий
педагогика – бу ижтимоий таълим-тарбия фаолиятининг махсус методларига эга
педагогиканинг мустақил бўлимидир”.
Сўнгги йилларда нашр эттирилган З.Т.Салиеванинг “Ижтимоий
педагогика” номли ўқув қўлланмасида мазкур тушунчанинг қуйидаги
умумлашган таърифи таклиф этилган: “Ижтимоий педагогика бола
ижтимоийлашуви қонуниятларини ўрганадиган, мутахассисларни ижтимоий
тарбия ва таълим усуллари ҳамда технологиялар билан таъминлайдиган фан, деб
таъриф берсак, ўринли бўлади”.
А.В.Мудрик томонидан тайёрланиб, ўрта махсус таълим учун
мўлжалланган “Основы социальной педагогики” (“Ижтимоий педагогика
асослари”) дарслиги кириш ва асосий боблар (4 та боб)дан ташкил топган.
Боблар остида ёритилган ҳар бир мавзудан кейин мустақил назорат учун
саволлар, ҳар бир боб якунида эса мустақил ишлаш учун адабиётлар рўйхати
тақдим этилган. Дарслик мазмунига кўра ижтимоийлаштириш, ижтимоий тарбия
моҳияти ва таълим муассасаларида (дарсликда “тарбия муассасалари”
тушунчаси қўлланилган) шахсни ривожлантириш учун шарт-шароитларни
яратиш масалаларини ёритишга хизмат қилади. Ундан фойдаланиш жараёнида
талабалар шахсни ижтимоийлаштириш омиллари ва ижтимоий тарбия мақсади,
вазифалари. омиллари, тамойиллари ҳамда шахс томонидан ижтимоий
тажрибани орттириш йўллари тўғрисидаги маълумотларни олиш имкониятига
эга бўладилар. Мазкур дарслик ижтимоий-педагогик фаолиятнинг асосий
жиҳатларидан умумий тарзда хабардор қилса-да, бироқ, мақсадига кўра
мактабгача таълим муассасаларида ижтимоий-педагогик фаолиятни ташкил
этиш жараёнининг моҳиятини ёритишга йўналтирилмаган. Бу ўринда шуни ҳам
таъкидлаб ўтиш лозимки, дарслик айрим хусусиятларига кўра янги авлод
дарсликларини яратишга қўйилган талабларга тўла жавоб бера олмайди. Зеро,
замонавий дарсликларда мавзуларнинг баёни тасвирлар билан бойитилиши,
таълим олувчини мустақил фикрлаш ва таълим олишга ундовчи элементлар
билан бойитилиши (мас., жадваллар, тасвирлар яратиш ёки тестларни ечиш
кабилар), таянч тушунчаларнинг моҳияти очиб берилиши (мас., луғатлар
ёрдамида) ва албатта, хулосанинг бўлиши мақсадга мувофиқдир.
Секция №2. Педагогика фанлари/ Pedagogical sciences /Педагогические науки
“Психология ва педагогика: муаммо ва ечимлар”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 8 сентябрь 2021 й.)
15
М.А.Галагузованинг умумий таҳрири остида чоп этилган “Социальная
педагогика. Курс лекций” (“Ижтимоий педагогика. Маърузалар курси”) ўқув
қўлланмаси олий таълим муассасаларининг талабалари учун мўлжалланган.
Қўлланманинг муҳим ютуғи унинг янги авлод дарсликларини яратишга
қўйилувчи талабларга мувофиқ яратилганлигидадир. Бу ҳолатни унинг
мундарижаси билан танишиш чоғидаёқ англаш мумкин. Ўқув қўлланманинг
мундарижаси кириш сўзи, 21 та маърузани ўз ичига олувчи асосий боблар,
таркибига “Ижтимоий педагогика” курсининг дастури ҳамда 100 соатга
мўлжалланган ўқув-мавзуий режани олган семинар ва амалий машғулотлар,
семинар ва амалий машғулотларнинг режалари, курс ишларининг намунавий
мавзулари, курс имтиҳонларининг саволлари, адабиётлар рўйхатидан иборат.
Қўлланмада ҳар бир маъруза мавзу баёни, ўз-ўзини назорат учун саволлар ҳамда
фойдаланиш учун тавсия этилган адабиётлар рўйхати каби таркибий
элементлардан ташкил топган.
Семинар ва амалий машғулотлар режаларини беришда ўзига хос
ёндашилганлиги ўқув қўлланмасининг амалий қийматини янада оширган.
Мавзулар бўйича режаларни ёритишда самарали методика тавсия этилган бўлиб,
унда қуйидагилар акс этади: 1) таянч тушунчаларнинг шарҳи; 2) амалий
машғулотларнинг асосий шакллари сифатида тавсия этилган семинарларнинг
режалари ёки семинар-баҳслар учун саволлар, муаммоли саволлар; 3) адабиётлар
рўйхати; 4) рефератлар учун мавзулар.
Педагогик олий таълим муассасаларида талабаларни ижтимоий-педагогик
фаолиятга тайёрлашда В.И.Курбатовнинг умумий таҳрири остида чоп этилган
“Социальная работа” (“Ижтимоий иш (фаолият)” номли ўқув қўлланмасидан ҳам
самарали
фойдаланиш
мумкин.
Ўқув
қўлланмасининг
тузилмаси
қуйидагилардан таркибий элементларни ўз ичига олади: кириш сўзи, асосий
боблар (жами 7 боб), адабиётлар рўйхати, ижтимоий ходимнинг луғат-
маълумотномаси. Қўлланманинг асосий ютуғини унда адабиётлар рўйхати
умумий тарзда эмас, балки ҳар бир боб учун алоҳида-алоҳида тавсия
қилинганлиги, таянч тушунчаларнинг алоҳида ажратиб кўрсатилганлиги ҳамда
луғат-маълумотноманинг илова қилинганлиги билан белгилаш мумкин. Бироқ,
бу ўринда ўқув қўлланмасининг янги авлод дарсликларига қўйилган талабларга
мувофиқ яратилмаганлигини ҳам айтиб ўтиш лозим. Асосий бобларда мавзулар
(жами 39 та мавзу) бўйича маълумотларнинг оддий баён усулида берилганлиги;
мавзу баёнининг турли расмлар, тасвирлар, схемалар ёки жадваллар билан
бойитилмаганлиги; назорат саволларининг илова қилинмаганлиги; шунингдек,
талабаларни мустақил ўқишга ундовчи кўрсатмаларнинг қайд қилинмаганлиги
эса қўлланманинг талабаларда фан асосларини ўзлаштиришга нисбатан қизиқиш
ва ўқиш фаоллигини юзага келтиришдаги имкониятларини сезиларли равишда
пасайтиради.
И.П.Подласыйнинг “Педагогика” дарслигида қуйидагича таъриф мавжуд:
“Ижтимоий педагогика ижтимоий муҳитнинг шахсни шакллантиришга ва
ижтимоий тарбия муаммоларига таъсири қонуниятларини ўрганувчи фандир.
Секция №2. Педагогика фанлари/ Pedagogical sciences /Педагогические науки
“Психология ва педагогика: муаммо ва ечимлар”
Республика илмий-амалий конференция материаллари (Тошкент, 8 сентябрь 2021 й.)
16
“Ижтимоий педагогика” фани бўйича нашр этилган ўқув адабиётларининг
таҳлили соҳага оид манбаларининг камлиги, аксарият адабиётларнинг рус
тилида эканлигини келтириб чиқарди.
Гарчи олий таълим муассасаларида талабаларни ижтимоий-педагогик
фаолиятга тайёрлаш йўлида муайян ишлар амалга оширилаётган бўлса-да, бироқ
ҳал этилиши лозим бўлган вазифалар ҳам мавжудлигини кўрсатади.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг ижтимоий ҳаёти, тараққиёт
йўналиши ҳамда минтақанинг ўзига хос жиҳатларини инобатга олган ҳолда
“Ижтимоий педагогика” фани бўйича замонавий, хусусан, янги авлод
дарсликларига қўйилган талабларга тўла жавоб бера оладиган, шунингдек,
таълим олувчиларга мустақил таълим олиш имконини берадиган янги авлод
дарсликларини
яратиш;
талабаларни
ижтимоий-педагогик
фаолиятга
тайёрлашда ижтимоий ташкилотлар (ички ишлар органлари, прокуратуралар
қошидаги “Вояга етмаганлар билан ишлаш Комиссияси”, соғлиқни сақлаш,
физиологик ёки психологик нуқсонга эга болаларни қайта тиклаш, мактабгача
таълим, умумий ўрта таълим, ўрта махсус касб-ҳунар таълими ва ахлоқ тузатиш
муассасалари, болаларни соғломлаштириш оромгоҳлари) билан ҳамкорликни
йўлга қўйиш каби вазифаларни ҳал этиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Мавлонова Р.А., Воҳидова Н.Ҳ. Ижтимоий педагогика. – Т.: Истиқлол,
2009. – 142 б. – Б.11.
2. Мудрик А.В. Основы социальной педагогики. – М.: ACADEMA, 2006. –
С.205.
3. Подласый И.П. Педагогика. Новый курс. – М.: ВЛАДОС. 2001. – Кн.2. –
С.191.
4. Социальная педагогика. Курс лекций /Учебное пособие для студ
высш.учеб.заведений. Под общ. ред. М.А.Галагузовой. – М.: Гуманит. изд.центр
Владос, 2001. – С.162.
5. Социальная работа /Под общей ред. В.И.Курбатова. – Ростов-на-Дону:
Феникс, 2003. – С.479.
6. Эгамбердиева Н.М. Ижтимоий педагогика. – Т.: Алишер Навоий
номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси нашриёти, 2009. – 232 б. – Б.71-72.
7. Қуронов М., Қурбаниязова З. Ижтимоий педагогика. – Т., 2003. – 45 б
8. Saliyeva Z.T. Ijtimoiy pedagogika. – T.: “Adabiyot uchqunlari”, 2019. – 189
б. – Б.89.
Секция №2. Педагогика фанлари/ Pedagogical sciences /Педагогические науки