Авторы

  • Д Қаюмова
    Ташкентская медицинская академия image/svg+xml
  • С Эшонқулова
    Ташкентская медицинская академия image/svg+xml

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.research-in-eyes-youth.36230

Ключевые слова:

артериальная гипертензия хроническая плацентарная недостаточность поэтапное наблюдение

Аннотация

Хомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар 6-8% ҳолатларда учрайди, дунёдаги оналар ўлимининг асосий сабабларидан бири ва 20-25% ҳолатларда псринатал ўлимнинг сабаби ҳисобланади. Жаҳон Соғликни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра (2016) ҳомиладорлик ва туғруқ билан боғлиқ гипертензив синдромлар билан ҳар минутда ўртача битта аёл ҳаётдан кўз юммокда. Гипертензив синдромлар тўхтовсиз ривожланувчи ҳолатлар гуруҳига кириб, оқибатини олдиндан башорат килиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда ягона «даволаш» туғдириш ҳисобланади. Ҳомиладор аёлни туғруққа рационал таёрлаш учун бачадон бўйнининг биологик етилишига ижобий таъсир этувчи замонавий воситалардан ва туғруқ фаолияти индукциясидан фойдаланилади. Уз вақтида етилган бачадон бўйни табиий туғруқ фаолияти содир бўлишининг калити ҳисобланади - бу мақсадга эришиш учун простагландин Е2 вагинал таблеткасидан фойдаланилади ва бу орқали оператив туғруқлар миқдорипи камайтиришга зришилади.

background image

85

ГИПЕРТЕНЗИВ БУЗИЛИШЛАРИ БЎЛГАН АЁЛЛАРДА ТУҒРУҚ

ИНДУКЦИЯСИ НАТИЖАЛАРИНИ БАҲОЛАШ

Қаюмова Д.Т., Эшонқулова С.А.

Тошкент тиббиёт академияси

Мавзуниинг долзарблиги.

Хомиладорлик давридаги гипертензив бузилишлар 6-

8% ҳолатларда учрайди, дунёдаги оналар ўлимининг асосий сабабларидан бири ва 20-25%
ҳолатларда перинатал ўлимнинг сабаби ҳисобланади. Жаҳон Соғликни Сақлаш
Ташкилоти маълумотларига кўра (2016) ҳомиладорлик ва туғруқ билан боғлиқ
гипертензив синдромлар билан ҳар минутда ўртача битта аёл ҳаётдан кўз юммокда.
Гипертензив синдромлар тўхтовсиз ривожланувчи ҳолатлар гуруҳига кириб, оқибатини
олдиндан башорат килиб бўлмайди. Бундай ҳолатларда ягона «даволаш» туғдириш
ҳисобланади. Ҳомиладор аёлни туғруққа рационал таёрлаш учун бачадон бўйнининг
биологик етилишига ижобий таъсир этувчи замонавий воситалардан ва туғруқ фаолияти
индукциясидан фойдаланилади. Ўз вақтида етилган бачадон бўйни табиий туғруқ
фаолияти содир бўлишининг калити ҳисобланади - бу мақсадга эришиш учун
простагландин Е2 вагинал таблеткасидан фойдаланилади ва бу орқали оператив туғруқлар
миқдорини камайтиришга эришилади.

Тадқиқод мақсади.

Туғруқ индукцияси ўтказилган етилган муддатдаги гестацион

гипертензияси мавжуд хомиладор аёлларда туғруқни кечиши ва асоратларини ўрганиш.

Тадқиқод материали ва усуллари.

Проспектив илмий изланиш орқали Тошкент

тиббиёт Академияси Туғруқ комплексига 2023 йил март ва апрель ойларида мурожаат
этган 48 та, хомиладорлик муддати 37-41 ҳафталик, бир хомилали, гестацион
гипертензияли аёллар қамраб олинган. Асосий (биринчи) гуруҳ 24 та хомиладор аёлларда
туғруқ Гландин Е2 (Динопростон 3 мг) вагинал таблетка билан индуцирланган, назорат
(иккинчи) гуруҳи 24 та табиий туғруқ содир бўлган соғлом аёлдан иборат.Текширув
усуллари умумий клиник-лаборатор, махсус акушерлик кўриги ва инструментал
усуллардан иборат. Бачадон бўйни етилганлиги Бишоп шкаласи бўйича қуйидагича
баҳоланади: “етилмаган” 0-5 балл, “етарлича етилмаган” 6-8 балл, “етилган” 9< балл.

Тадқиқод натижалари.

Туғруқ индукцияси учун кўрсатма асосий гурухда етилган

муддатда гестацион гипертензияли 24 (100%) беморни ташкил этди ва ҳамма туғруқ
индукцияси ўтказишдан олдин бачадон бўйни Бишоп шкаласи бўйича “етилмаган”ва
“етарлича етилмаган” деб баҳоланган. Асосий гуруҳда 4 (16,6%) беморда 2 доза Гландин
Е2 билан индукция натижасида туғруқ амниотомия билан, 3 (12,5%) беморда - 2 доза
Гландин Е2+амниотомия+эпидурал анестезия билан, 3 (12,5%) - 1 доза Гландин Е2 билан
амниотомиясиз, 2 (8,3%) - 1 доза Гландин Е2+амниотомия билан, 3 (12,5%) - беморда 2
доза Гландин Е2 амниотомиясиз, 2 (8,33%) - беморда 1 доза Гландин Е2+эпидурал
анестезия билан, 1

(4,16%) амниотомия+ЭПА, 1(4,16%) таблеткасиз амниотомия, 2

(8,33%) ЭПА билан туғруқ Per vias naturalis содир бўлди. Туғруқ асоратлари: 4(16,6%)
аёлда 2 доза Гландин Е2 самарасизлиги учун, 1 (4,16%) беморда - 1 доза Гландин Е2
қўлланилгандан кейин бачадон бўйни етилган деб баҳоланди, лекин чаноқ-бош
диспропорцияси ҳисобига туғруқ оператив йўл билан якунланди. Асосий гурухда 6 (25%)
аёлда оралиқ йиртилиш хавфи билан эпизиотомия-эпизиорафия амалиёти ўтказилган, 1
(4,1%) туғруқдан кейинги 2-, ва 4-суткада Abrasio va reabrasio cavi uteri бажарилган
Назорат гуруҳидаги аёлларда асоратлар кузатилмади, таббий туғруқ йўллари орқали
туғруқ содир бўлди. Иккала гуруҳдаги жами аёллардан туғилган чақалоклар қониқарли
ҳолатда, туғруқ травмаси кузатилмади.

Хулоса.

Туғруқ индукциясини ўтказиш хомиладорликни давом эттириш она ва

ҳомила учун хавф соладиган ҳолатларда мақсадга мувофиқ булади. Индукция ўтказиш


background image

86

кесар кесиш амалиётини бажаришга имконияти мавжуд муассасада амалга оширилиши
керак. Ўз вақтида ўказилган рационал туғруқ индукция оператив туғруқлар сонини
камайтиради. Индукция самарадорлиги бачадон бўйнининг етилганлигига, хомиладорлик
муддатига ва хомила ҳолатига боғлиқ.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Шуригина, О. В., А. М. Щелочков, and С. З. Юлдашева. "ОДАМ ЭМБРИОНЛАРИНИ
КУЛЬТИВАЦИЯЛАШ ВА МОЛЕКУЛЯР ДИАГНОСТИКАСИДАГИ ЯНГИ
МЕТОДОЛОГИК

ЁНДОШУВЛАР." МИНИСТЕРСТВО

ЗДРАВООХРАНЕНИЯ

РЕСПУБЛИКИ

УЗБЕКИСТАНА

ТАШКЕНТСКИЙ

ПЕДИАТРИЧЕСКИЙ

МЕДИЦИНСКИЙ ИНСТИТУТ 149 (2002).

Библиографические ссылки

Шуригина, О. В., А. М. Щелочков, and С. 3. Юлдашева. "ОДАМ ЭМБРИОНЛАРИНИ КУЛЬТИВАЦИЯЛАШ ВА МОЛЕКУЛЯР ДИАГНОСТИКАСИДАГИ ЯНГИ методологии: ЁНДОШУВЛАР." министерство здравоохранения РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАНА ТАШКЕНТСКИЙ ПЕДИАТРИЧЕСКИЙ МЕДИЦИНСКИЙ ИНСТИТУТ I49 (2002).