Barcha maqolalar - Robotika

Maqolalar soni: 4
  • Ikki diapazonli optik modulyatsiya va stimulyatsiya qilingan Brillouin tarqalishiga asoslangan optik vektor analizatori, shuningdek, OptiSystem dasturiy muhitida uni simulyatsiya qilish imkoniyati ko'rib chiqiladi.

    Zoxid Kusharov, Tolibjon Bo‘riboyev
    29-33
    86   152
  • Maqolada maxsulotlami zamonaviy markirovkalash tizimi texnologiyasini ishlab chiqarish jarayonida qo‘llashning axamiyati, maxsulotlami haridorga yuborilishigacha nazorat qilinishini avtomatlashtirilgan holda amalga oshirish tashkil etilishi ko'rsatilgan. Texnologiyani amaliyotga joriy etish masalalari, dasturiy va texnik sozlashlari asoslari keltirilgan. Tizim joriy etilgan “Farg’onaazot” AJ da xomashyoni qabul qilishdan boshlab, tayyor mahsulot ishlab chiqarishgacha bo'lgan davrda tovar va materiallar to'g'risidagi ma’lumotlami to'plashni avtomatlashtirish imkonini berdi.
    D Hamzayev , S Abduraxmonov
    26-29
    42   12
  • В данной статье рассмотрены возможности искусственного интеллекта в современном мире и некоторые аспекты его применения в образовании. При написании научной статьи или доклада на конференцию, при оформлении аннотаций, рефератов используя чаты ИИ можно быстрее получить оптимальные результаты. Таким образом был получен большой объем информации ио некоторым направлениям исследований бумажной и полиграфической отраслей.
    S Kamalova, Sh Tashmuxamedova, B Baltabayeva
    164-166
    120   31
  • Диссертация мавзусининг долзарблиги ва зарурати. Дунё ахборот маконининг изчил суръатда кенгайиб бориши маълумотларга ишлов бериш жараёнининг мураккаблашишига олиб келди. Глобал ижтимоий-иктисодий ривожланиш жараёнларни тавсифловчи маълумотлар асосида тахлиллаш, танлаш, таснифлаш ва башоратлаш масалаларини ечишда анъанавий математик ёндашувларнинг етарли бўлмаган ва номувофиқ жихатлари намоён бўла бошлади. Инсониятнинг ахборотга бўлган эҳтиёжини кун сайин ошиб бориши маълумотларга ишлов бериш аниклиги ва тезкорлигига бўлган талабни кучайтирди. Бундай холат олимлар томонидан катта массивли ва мураккаб тузилмали маълумотларга ишлов беришнинг янгича ёндашувларини яратишига асос бўлди.
    Республиканинг глобал ахборот маконига интеграциясини таъминлаш, ижтимоий-иктисодий соҳа ривожланиши талаблари доирасида замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш борасида кўплаб илмий-тадқиқот ишлари амалга оширилмокда.
    Мураккаб интеграллашган тизимлар элементлари орасидаги муносабатлар турли типли ва ночизик характерга эга бўлиб, тизим ҳақидаги ахборотнинг бир кисми эса сифат, сон, микдорий кўринишидаги кўп сонли жараёнларни ифодаловчи кириш-чиқиш ва элементлари билан характерланади. Натижада тизимга таъсир кўрсатувчи параметрлар таксимоти қонуниятини аниқлаш мураккаблашади, баъзи масалан, вақтга чеклов катъий бўлган ҳоллар қонуниятларни келтириб чиқариш имконияти бўлмай колади.
    Замонавий ахборот-коммуникация технологияларининг жадал суръатларида ижтмоий-иқтисодий жараёнларини бошкаришга жорий этилиши самарадорликни оширишга, моддий, молиявий, вакт ва иш кучи ресурсларини сарф харажатларини иктисод килинишига олиб келди. Бу сўнгги йилларда карор кабул килишга кўмаклашишда маълумотларни интеллектуал тахдиллаш усулларини қўллашга бўлган жиддий илмий ва амалий қизиқиш сабабларидан бири хисобланади. Маълумотларни интеллектуал тахдиллаш усулларига тақрибий ҳисоблашга асосланган норавшан ҳулосалаш модели, нейрон ва гибрид нейрон тўрлари, имун, генетик ҳамда ҳайвонларнинг ўзини тутиши, ҳатти-ҳаракатларини имитацияловчи алгоритмлар ва комбинацияланган моделларни ўзида мужассамлаштирувчи «Юмшоқ ҳисоблаш» воситаларини киритиш мумкин.
    Жараёнларни бошқариш масалалари қамровининг, бошқарувнинг олдига қўйилаётган вазифалар таркибининг кенгайиши ва мураккаблашиб бориши инсон фикрлашига яқин бўлган карорларни кабул килишга кўмаклашиш даражасида ечимларга эришишни талаб этади. Норавшан тўпламлар назариясининг математик аппарати норавшан фикрлаш ва коидаларга асосланиб объект моделини куриш имконини беради. Ўз навбатида норавшан моделлар жараён ва ҳодисаларни лингвистик термлар оркали табиий тилда баён килса, норавшан хулосалаш механизми инсон учун шаффоф ва тушунарли бўлади. Ушбу устунликлар фан, техника ва иқтисодиётнинг амалиёт билан боғлиқ соҳаларини автоматлаштирилган бошқарув ва мониторинг жараёнларида тахдиллаш, танлаш, карор кабул килиш, башоратлаш каби масалаларини ечиш учун кўллаш имкониятини яратади.
    Келтирилган фикрлар ва зиддиятлар мазкур тадқиқотда мақсад килиб қўйилган норавшан тўпламлар назариясининг моделлари асосида маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларини яратиш ва карор кабул килишга кўмаклашувчи мукобиллардаги хатолик микдорини норавшан модел параметрларини тўғри танлаш ва созлаш орқали камайтириш масалаларини ечиш долзарблигини асослаб беради.
    Узбекистан Республикасининг «Ахборотлаштириш», «Электрон хужжат айланиши» тўғрисидаги Қонунлари, "Узбекистан Республикаси Президентининг 2013 йил 27 июндаги «Узбекистан Республикаси Миллий ахборот-коммуникация тизимини янада ривожлантириш тўғрисида»ги ПҚ-1989-сон Қарори, "Узбекистан Республикаси Вазирлар Махкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги «Узбекистан Республикасида ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ҳолатини бахолаш тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 355-сонли карорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлашга мазкур тадкикот хизмат килади.
    Тадқиқотнинг мақсади сует шаклланган жараён ва объектларни мақсадли мониторингида карор қабул қилишга кўмаклашувчи карор муқобилларини ишлаб чикишда маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларини яратишнинг усул, модел ва алгоритмик-дастурий таъминотини норавшан тўпламлар назарияси математик аппарата механизми асосида ишлаб чиқиш ва сует тузилмали карор кабул килишга кўмаклашувчи тизимлар таркибида жорий этишдан иборат.
    Тадқиқотининг илмий янгилиги куйидагилардан иборат:
    қарорлар қабул қилишга кўмаклашувчи мониторинг ва интеллектуал тахдиллаш тизимларини яратишда норавшан моделни куриш учун норавшан қоидалар базасини шакллантириш усули яратилган;
    максадли мониторинг ва маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларини куришда маълумотларларни мантикий-лингвистик акс эттиришнинг сует тузилмали карор кабул килиш стратегиясини куришнинг математик модели ишлаб чикилган;
    максадли мониторинг ва маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимлари карор кабул килишга кўмаклашиш механизмининг самарадорлигини оширишда норавшан қоидалар базаси параметрларини созлаш услубияти, модификацияланган градиент усули ва Марков модели асосида яратилган;
    сует шакллантирилган масалаларда маълумотларни интеллектуал тахдиллаш усул ва моделлари норавшан тўпламлар назарияси кўринишида ифо даланган;
    максадли мониторингни амалга оширишда норавшан моделларда макбул стратегияни аниклашда норавшан тўпламлар назарияси аппаратидан фойдаланилган холда рекуррент тенгламалар ишлаб чикилган;
    маълумотларни интеллектуал тахдиллаш усуллари ва алгоритмлари асосида мониторинг ҳамда карор кабул килишга кўмаклашувчи интеллектуал тизимни яратишнинг тамойиллари, мезонлари ва талаблари ишлаб чикилган;
    карор кабул килишда маълумотларни интеллектуал тахдиллашнинг танлаш, башоратлаш ва таснифлашнинг норавшан тўпламлар назарияси ёндашувли модел ва алгоритмлари яратилган.
    Хулоса
    Диссертацияда тизимли тахдил концепцияси, репрезентатив маълумотларни интеллектуал таҳлили (Data Mining), хусусан, норавшан тўпламлар назарияси асосида карор кабул килишга кўмаклашиш тизимини куришга комплекс ёндашувни амалга оширувчи усуллар, моделлар ва алгоритмлар ишлаб чиқилди.
    Тадкиқотни амалга оширишдан олинган асосий натижалар сифатида куйидагиларни кайд этиш мумкин:
    1. Маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларни куришда норавшан тўпламлар назарияси усулларини ишлаб чиқишнинг назарий ва амалий жихатларининг замонавий ҳолатини ёритувчи илмий-техник адабиётлар таҳлили, илмий маълумотларни тизимли таҳлили карор кабул килишга кўмаклашиш тизимларини ишлаб чиқишнинг концептуал тамойилларини, конструктив ёндашувлар, усуллар, моделлар ва алгоритмларини шакллантириш ва асослаш имконини яратади.
    2. Максадли мониторинг тизимларида карор кабул килишга кўмаклашувчи сует тузилмали карорларни ишлаб чикиш, мураккаб тузилмали масалаларни ечишни самарали амалга оширишнинг математик қўйилиши ишлаб чикилган, ушбу ишланмалар қарор қабул килишга кўмаклашиш тизимини қарор муқобиллари билан таъминлаш самарадорлигини оширади.
    3. Максадли мониторинг ва маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларини куриш жараёнида идентификация модели учун норавшан хулосалаш тизимини куриш усули ишлаб чикилган бўлиб, параметрик ва тузилмавий идентификация моделлари кўринишида амалга оширилган. Параметрик идентификация учун Синглтон ва Мамдани туридаги идентификация моделларини ишлаб чикиш оркали амалга оширилган бўлса, тузилмавий идентификация модели норавшан коидалар базасини куришда норавшан моделнинг тузилмавий характеристикасини аниклашга йўналтирилган кластер тахдили алгоритмлари ва субъектив ажратиш усулларига таянилган холда амалга оширилган бўлиб, сует шакллантирилган масалаларни ечишда норавшан тўпламлар назарияси ёндашувли моделларни ишлаб чиқишнинг услубий асосини ташкил этади.
    4. Яратилган норавшан қоидалар базасидан самарали фойдаланишни таъминлаш асосида норавшан моделни куриш масаласини ечиш усули ва алгоритми келтирилган бўлиб, унинг ёрдамида маълумотларларни интеллектуал тахдиллаш тизимларининг самарадорлигини ошириш мумкинлиги асосланади.
    5. Максадли мониторинг, маълумотларни интеллектуал тахдиллаш тизимларини ташкил этишда унинг самарадорлигини ошириш мухим ахамият касб этади, чунки бундай тизимлар катта хажмли кирувчи маълумотлар билан ишлаганда салбий омиллар келиб чиқиши кузатилади. Тадқиқотда салбий омилларни бартараф этиш учун параметрик идентификация учун градиент усулидан фойдаланиш ёндашуви таклиф этилган. Бундай ёндашувнинг қўлланилиши норавшан тўпламлар назарияси ёндашувли модел ва унинг таркибий элемента норавшан қоидалар базасининг сует шакллантирилган масалаларнии ечишда ишончлилигини оширишга хизмат килади.
    6. Қарор кабул килишнинг бешта моделлари ёрдамида муҳитнинг мумкин бўлган ҳолатлари учун норавшан тўплам ва ходиса ифодаланиши таклиф этилган. Сует шаклланган масалаларда бошлангич маълумотларни норавшан-тўпламли кўринишда ифодалаш, мукобилларни бахолаш ва мақбул стратегияни қидириш ҳамда танлаш усул ва моделлари таклиф этилган. Максадли мониторингда карор кабул килишга кўмаклишиш тизимини амалга ошириш учун таснифлаш масаласини ечишнинг норавашан ёндашувли Марков модели ишлаб чикилган. Келтирилган усул ва моделлар сует шаклланган масалалар характерини белгилаб, карор кабул килиш учун карор мукобиллари аниклиги ва самарасини оширишга хизмат килади.
    7. Ишлаб чикилган усул ва моделлар асосида қишлок ҳўжалиги пахта етиштиришда башоратлаш масаласини ечиш алгоритми ишлаб чикилган ва уни амалга оширишнинг дастурий таъминоти ишлаб чикилган. Норавшан моделни куриш ўн кадамли алгоритми таклиф этилган бўлиб, олинган натижалар мавжуд кўсаткичларга нисбатан 0,5-3 % самарани ташкил этдаи. Хусусан пахта таннархини ва хосилдорликни башоратлаш масалаларини ечишда 96,5-99,8% аниклик кўрсаткичларини олишга эришилади.
    8. Таснифлаш масаласини ечишда карор кабул қилишга кўмаклашишни амалга ошириш учун норавшан моделни созлаш усуллари асосида алгоритм ишлаб чиқилиб, натижалар тест ва амалий масалаларда ижобийлиги асосланди: тимсолларни таниб олишдаги аниклик модел (IRIS, WINE, Ит-бўри, онкология касаллигини диагноз килиш) масалаларда 97-100% , амалий масалаларда (Пахта ҳосилдорлигини башоратлаш, мое пахта навини танлаш, ҳужжат алмашинуви тизимида таснифлаш) 92-98% кўрсаткичли натижалар олинади.
    9. Ишлаб чикилган норавшан тўпламлар назарияси ёндашувли карор кабул килишга кўмаклашувчи тизимни амалга оширишга йўналтирилган дастурий воситалар Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Жиззах вилояти Қишлоқ ва сув ҳўжалиги бошқармаларида тадбиқ этилган, диссертация натижалари бўйича олинган далолатномалар иктисодий самарадорликни тасдиқлайди.

    Озод Бабомурадов
    1-84
    43   10