ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
34
CОVID-19 ТАЪСИРИДАГИ УМУРТҚА СПОНДИЛИТИНИНГ КЛИНИК-
ПАТОМОРФОЛОГИК ЎЗГАРИШЛАРИ
Ҳайруллаев А.А.
Андижон давлат тиббиёт институти, мустақил изланувчи
Маҳкамов Н.Ж.
Андижон давлат тиббиёт институти, т,ф,д,. доцент
https://doi.org/10.5281/zenodo.13788897
Муаммонинг долзарблиги,
дунёда умуртқа поғонаси дегенератив дистрофик
касалликларини даволаш тенденцияси тобора долзарб вазифа бўлиб бормоқда. COVID-
19 пандемияси бутун дунё бўйлаб тарқалишидан кейинги ҳаракат таянч тизими ва
травматология соҳалари учун синов бўлди. COVID-19 билан боғлиқ турли хил
сурункали-ортопедик касалликлар нафакат яқиндан ўрганиш мавзусига айланди,
балки энг долзарб тиббий ва ижтимоий муаммолардан бири бўлиб қелмокда.
Жаҳонда кузатилаётган барча соҳаларининг умуртқа поғонаси дегенератив-
дистрофик касалликларидан CОВИД-19 таъсиридаги тана суяги аваскуляр некрозни
клиник ва патоморфологик ўзгаришларини баҳолаш бўйича қатор мақсадли илмий
тадқиқотлар олиб борилмоқда. Бу борада умуртқа поғонаси касалликлари аваскуляр
некрози ва диск чуррасининг функсионал анатомик жойлашувини ва морфологик
кўринишининг ўзига хос хусусиятларини солиштирма ташҳислашдаги турли хил
ёндашувларни таҳлил қилишга қаратилган тадқиқотлар алоҳида илмий ва амалий
аҳамият касб этмоқда.
Тадқиқот максади:
умуртқа поғонаси суягининг COVID-19 дан кейинги умуртқа
спондилитининг клиник-инструментал, морфологик ва морфометрик белгилари
хақидаги маълумотларни такомиллаштириш.
Материал ва текшириш усуллари:
COVID-19 дан кейинги умуртқа поғонаси
кўкрак, бел соҳалари яллиғланиш оқибатида дегенератив ва дистрофик ўзгаришлар
топографияси ва морфологиясини ўрганиш учун Андижон шаҳридаги Ибн Сино
клиникасида умуртқа спондилити консерватив ва ЎзР ССВ Республика патологик
анатомия маркази аутопсия бўлимида диск чурраси ва спондилитида жаррохлик
амалиётида олинган материалдан фойдаландик.
Тадқиқот натижалари ва уларнинг муҳокамаси:
Текширувга олинган
гистологик маълумотлар хулосалари ўрганилиб таҳлил қилинди. Умуртқа поғонаси
бўйин, кўкрак,бел соҳалари деструктив ва дегенератив касалликларини ёшга боғлаб
ўрганишимизнинг яна бир сабаби илмий тадқиқот ишларининг устувор
йўналишларига мос келади. Беморларни ёши ўсиб бориши билан структур функционал
соҳаларда тартибсиз юкламаларни ортиши, гормонал ўзгаришларни келтириб
чиқарувчи
жараёнларнинг
пайдо
бўлиши
ва
тўқималарда
дегенератив
патологияларнинг ҳосил қилувчи омиллар натижасида меъёрий морфологик ҳолат
бузилишига олиб келади. Мазкур ўрганилган маълумотларга таяниб шуни айтиш
мумкинки, CОВИД-19 ни ўтказган беморларда умуртқа спондилитининг клиник таҳлил
маʼлумотлари билан ўзаро патоморфологик кўринишини уйғунлиги солиштирма
ташҳислаш имконини беради. Шундай қилиб умуртқа структур –функционал
ILM-FAN VA INNOVATSIYA
ILMIY-AMALIY KONFERENSIYASI
in-academy.uz/index.php/si
35
касалликларида патоморфологиясига қараб хулоса қилишимиз даволаш алгоритмини
белгилаб беради.
Хулоса:
CОВИД-19 инфекциясига хос бўлган тўқималардаги патоморфологик
ўзгаришлардан бири, бу инфекциянинг пролифератив даврида бириктирувчи тўқима
ҳужайралари ва уларга аралаш ҳолда лимфоид ва макрофагал ҳужайраларнинг
пролифератсияланиб кўпайиши бўлиб, умуртқа суяк атрофидаги ва суякичи юмшоқ
тўқима таркибида ҳам лимфо-гистиотситар ҳужайраларнинг пролифератсияланиб,
кўпайиши, артерия ва артериолалар девори ҳужайралари пролифератсияси кучайиб,
кўп сонли майда капилляр типидаги томирларнинг ўзаклари пайдо бўлганлиги,
яллиғланишли ангиоматоз жараёнига олиб келганлиги тасдиқланди.
Олиб борилган илмий тадқиқот ҳулосалари шуни кўрсатдики, беморларнинг
касаллик даражаларини ўрганишда ва тўғри ташҳис қўйишда патоморфологик
ўзгаришларни ёшига, турмуш тарзи ва иш фаолиятига индивидуал ёндашиб аниқлаш
кераклигини белгилаб берди.
References:
1.
Мартынов М. Ю., Куташов В. А., Ульянова О. В. COVID-19 в семье с редким
генетическим заболеванием нервной системы //Неврология, нейропсихиатрия,
психосоматика. – 2022. – Т. 14. – №. 1. – С. 108-114.
2.
Каххаров А. С. и др. Асептический Некроз Головки Бедренной Кости,
Рекомендации Для Врачей //Central Asian Journal of Medical and Natural Science. – 2022. –
Т. 3. – №. 4. – С. 268-277.
3.
Каххаров А. С. и др. Профилактика Асептического Некроза Головки Бедренной
Кости Вызванного Стероидами При Лечении COVID-19 //Central Asian Journal of Medical
and Natural Science. – 2022. – Т. 3. – №. 6. – С. 63-78.
4.
Каххаров А. С. и др. Факторы риска развития асептического остеонекроза
(новейший обзор литературы) //Science and Education. – 2022. – Т. 3. – №. 11. – С. 305-
313.
5.
Беляков. В. В. Структурно-функциональные нарушения при рефлекторных и
компрессионных спондилогенных синдромах //Автореф. дисс. докт. мед. наук. -М. .
,2005. -36 с.
6.
Зиняков. Н. Т. ,Зиняков. Н. Н. К вопросу о классификации и терминологии грыж
межпозвонковых дисков //Мануальная терапия 2007. -№3(27). -С. 22-28.