Турар-жой биносининг кавакли ғиштдан бажарилган монолит бетон каркасли деворининг теплофизик хусусиятлари

CC BY f
155-158
0
0
Поделиться
Махмудов, М. (2023). Турар-жой биносининг кавакли ғиштдан бажарилган монолит бетон каркасли деворининг теплофизик хусусиятлари. Сейсмическая безопасность зданий и сооружений, 1(1), 155–158. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/seismic-safety-buildings/article/view/27583
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье представлены результаты исследования влияния монолитных железобетонных колонн, размещенных в толще стен, в целях обеспечения сейсмостойкости жилых зданий, возводимых из мелкоштучных элементов, на температурное поле в углах наружных стен.

Похожие статьи


background image

155

6-SHO’BA: ZILZILAGA CHIDAMLI BINOLARNING

KONSTRUKSIYALARI, POYDEVORLARI VA ZAMINLARI.

ТУРАР-ЖОЙ БИНОСИНИНГ КАВАКЛИ ҒИШТДАН БАЖАРИЛГАН

МОНОЛИТ БЕТОН КАРКАСЛИ ДЕВОРИНИНГ ТЕПЛОФИЗИК

ХУСУСИЯТЛАРИ

Маҳмудов Мирзаджон

Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университети,

Аннотация. Мақолада майда элементлардан барпо этиладиган турар-жой

биноларнинг зилзилабардошлигини таъминлаш мақсадида деворлар конструкцияларига
киритиладиган монолит темирбетон устунларнинг ташқи девор бурчакларидаги
температура майдонига таъсирини тадқиқ қилиш натижалари келтирилган.

Аннотация. В статье представлены результаты исследования влияния

монолитных железобетонных колонн, размещенных в толще стен, в целях обеспечения
сейсмостойкости жилых зданий, возводимых из мелкоштучных элементов, на
температурное поле в углах наружных стен.

Annotation. The article presents the results of a study of the influence of monolithic

reinforced concrete columns placed in the thickness of walls, in order to ensure seismic
resistance of residential buildings erected from small-piece elements, on the temperature field
in the corners of external walls.

Кириш.

Ҳозирги пайтда республикамиздаги зилзилали ҳудудларда қурилаётган

кам ва ўртача қаватли турар-жой биноларининг ташқи ва ички деворлари, тақчил
материал бўлмаганлиги сабабли, асосан турли хил ғиштлардан барпо этилмоқда. Шу
жумладан яхлит пишган ғиштга нисбатан енгилроқ, иссиқлик узатишга қаршилиги
кўпроқ кавакли ғиштдан фойдаланиш бу соҳада кенг йўлга қўйилган. Бунда бино
конструкцияларидан монолит бетондан бажарилаётган каркас элементларига ва
пойдеворга тушадиган юклар, бинонинг умумий массаси ҳам сезиларли даражада
камаяди, зилзилабардошлиги ортади.

Ҳақиқатан ҳам, кавакли ғиштдан цемент-қум қоришмасида бажариладиган

терманинг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

ташкил қилади, худди шундай қоришмада бажарилган

яхлит ғишт девор термасининг зичлиги γ

о

=1800 кг/м

3

га тенг. Қалинлиги 380 мм (1,5

ғишт) деворнинг 1 м

2

нинг массаси кавакли ғишт қўлланилганда 456 кг ни, яхлит пишган

ғишт қўлланилганда 684 кг ни ташкил қилади. Кўп кавакли ғиштдан бажариладиган
девор термасининг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициентининг қиймати (λ=0,47
Вт/(м·

о

С) яхлит пишган ғишт терманинг бу кўрсаткичидан (λ=0,70 Вт/(м·

о

С) сезиларли

даражада (33 % га) кичик [1].

Ғиштдан барпо этиладиган биноларнинг асосий камчилиги – бошқа конструктив

ечимли биноларга нисбатан зилзилабардошлигининг пастлигидир. Зилзилабардошликни
таъминлаш мақсадида, ҚМҚ 2.01.03-19 [2] да зилзилали худудларда майда
элементлардан қўлда терилган биноларни комплекс конструкцияли, яъни таркибида
монолит темирбетон бўлган деворлардан бажариш белгилаб қўйилган. Шунга қарамай,
ҳатто олий ва I тоифа ғишт термаси қўлланилганда, ҳисобий зилзила кучи 7 балл
бўлганда қаватлар сони 7 қаватгача руҳсат этилади. Зилзила кучи ошган сари руҳсат
этилган қаватлар сони ҳам камаяди: 8 балл учун 6 қават, 9 балл учун 5 қаватдан
ошмаслиги талаб қилинади. Ғишт термасининг тоифаси II бўлганда руҳсат этилган
қаватлар сони, мос равишда, яна биттаданга камаяди. Ғишт термаси темирбетон
қўшимчаларсиз бажарилганда қаватлар сони 5 тадан ошмайди [2].

Уй-жой қурилиши билан шуғулланаётган қурилиш ташкилотлари ажратилган

ердан унумли фойдаланиш мақсадида қаватлар сонини имкон қадар оширишга харакат


background image

156

қиладилар. Шу боис Ўзбекистонда ғиштдан қурилаётган бинолар деворларида монолит
темирбетон каркас қилиш урф бўлган (1-расм).
а)

б)












1-расм.

Монолит бетон каркасли кам қаватли (а) коттедж типидаги ва

кўп қаватли турар-жой бинолари (б).


Маълумки, бетоннинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти қуруқ иссиқ

Ўзбекистон иқлимида қуриладиган муътадил температура-намлик режимли
хоналарнинг ташқи тўсиқ конструкциялари учун, яъни А эксплуатация шароити учун
λ=1,92 Вт/(м·

о

С) га тенг. Бу кўрсаткич оддий пишган ғиштнинг иссиқлик ўтказувчанлик

коэффициенти λ=0,70 Вт/(м·

о

С) дан 2,74 марта катта, термасининг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

бўлган кўп кавакли ғишт деворнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти λ=0,47
Вт/(м·

о

С) дан деярли 4,08 марта катта. Ғишт деворларга темирбетон устунлар, ўзаклар

киритилиши ташқи тўсиқ конструкция бўлган ташқи деворларнинг иссиқлик узатишга
қаршилигига, деворнинг айрим конструктив тугунларидаги температуранинг
тақсимотига сезиларни даражада таъсир кўрсатишига шубҳа қилмаса ҳам бўлади.
Мазкур иш юқоридаги таҳминларни текшириб кўришга бағишланган.

Методика Терманинг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

бўлган кўп кавакли ғиштдан иборат

ташқи деворнинг бурчагидаги температура майдонини қуйидаги ҳисобий схема (2-
расм) бўйича [3] да баён қилинган методика асосида ҳисобланди.

2-расм

. Терманинг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

бўлган кўп кавакли ғиштдан барпо этилган

ташқи девор бурчагидаги температура майдонини ўрганишнинг ҳисобий схемаси.


background image

157

Натижалар. Бажарилган ҳисоблашлар натижалари 3-расмда кўрсатилган

.

3-расм

. Терманинг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

бўлган кўп кавакли ғиштдан барпо этилган

ташқи деворнинг бурчагидаги температура майдонини ҳисоблаш натижалари.

Температура майдонини ҳисоблаш натижалари шуни кўрсатадики, деворда

қўлланилган ғиштнинг иссиқлик ўтказувчанлиги кичиклигига қарамасдан, ташқи
ҳавонинг температураси t

н

=-15

о

С га тенг бўлган даврда деворнинг ички бурчагидаги

сиртнинг темпертураси +2,29

о

С гача пасайиши мумкин. Бу температура хона ички

ҳавосининг ҳисобий температураси +20

о

С ва нисбий намлиги 55 % бўлган ҳолдаги

шудринг нуқтаси температураси 10,7

о

С дан анча паст.

Ҳозирги пайтда қурилиш амалиётида кенг қўлланилаётган ечим, яъни девор

бурчакларида темирбетон устунлар жойлаштирилган ҳол учун бажарилган температура
майдонини ҳисоблаш натижалари 4-расмда кўрсатилган.
4-расм. Темирбетон устунли терманинг зичлиги γ

о

=1200 кг/м

3

бўлган кўп кавакли

ғиштдан бажарилган девордаги температура майдонини ҳисоблаш натижалари.

Температура майдонини ҳисоблаш натижаларидан кўриниб турибдики, ташқи

ҳавонинг температураси -15

о

С га тенг бўлган даврда темирбетон устун жойлашган

ташқи девор бурчагининг ички сиртидаги температура -3,1

о

С гача пасайиши мумкин,

яъни бурчакда фақат ғишт бўлган ҳолдагига нисбатан деярли 5,4

о

С га паст. Деворнинг

бурчагида қиров ҳосил бўлиши ҳам мумкин.

Хулоса. Демак, ташқи ҳавонинг температураси t

н

=-15

о

С гача пасайганда

деворнинг ички бурчагида ва унга яқин сиртларда сув буғлари конденсатга айланиши,
девор сирти ҳўлланиши мумкин. Девор бурчакларида темирбетон

устунлар


background image

158

жойлаштирилганда унинг ички сиртидаги температура 0

о

С дан ҳам пасайиши мумкин.

Бундай давр узоқ давом этадиган бўлса, деворнинг ички бурчагида қиров ҳосил бўлиши
ҳам мумкин. Бундай салбий ҳодисанинг юз беришига йўл қўймаслик учун конструктив
ва бошқа чоралар кўрилиши керак.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1. ҚМҚ 2.01.04-18. Қурилиш иссиқлик техникаси / Ўзб.Р Қурилиш вазирлиги. –

Тошкент : 2018. -105 б.

2. ҚMҚ 2.01.03-19. Сейсмик ҳудудларда қурилиш / ЎзР Қурилиш вазирлиги. –

Тошкент : 2019. -112 б.

3. М.М. Маҳмудов. Бинолар ташқи тўсиқ конструкцияларининг мураккаб

тугунларидаги температура майдонларини ҳисоблаш бўйича услубий қўлланма. -
Самарқанд : СамДАҚИ, 2016. - 88 б.журнал INTERNATIONAL BULLETIN OF APPLIED
SCIENCE AND TECHNOLOGU. UIF 8,2. IBAST. Yolume3, Issue9, September – 2023

4.

Норов,

Нусиратжон,

and

Юлдуз

Худайназарова.

"ПОВЫШЕНИЕ

ЭНЕРГОЭФФЕКТИВНОСТИ ЗДАНИЙ С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ СОВРЕМЕННЫХ
КОНСТРУКЦИОННЫХ

ТЕПЛОИЗОЛЯЦИОННЫХ

СТРОИТЕЛЬНЫХ

МАТЕРИАЛОВ В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА."

International Bulletin of Applied

Science and Technology

3.9 (2023): 217-222.

5.

Norov, Nusiratjon Nuraliyevich, and Yulduz Xudoynazarova. "TURAR-JOY

BINOLARIDA ENERGIYA ISTE’MOLI HOLATI VA ENERGIYA TEJAMKORLIKNI
TA’MINLASH MASALALARI."

GOLDEN BRAIN

1.1 (2023): 157-159.

6.

Nuralievich, Norov Nusratjon, et al. "DESIGN OF RESIDENTIAL BUILDINGS

TAKING INTO ACCOUNT THE CONSEQUENCES OF CLIMATE CHANGE IN
UZBEKISTAN."

Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development

3 (2022): 204-

208.

7.

Norov, Nusratillo, et al. "Use Of Solar Heating Systems AS An Element Of A Passive

House."

Academicia Globe

2.09 (2021): 38-43.


УДК 517.958:539.3

МОДЕЛИ ДЕФОРМИРОВАНИЯ ТРЁХСЛОЙНОЙ ПЛИТЫ НА УПРУГОМ

ОСНОВАНИИ С УЧЁТОМ ПОВРЕЖДАЕМОСТИ

1

Абдусаттаров А. д.т.н,проф,

1

Хожахматов С.Ш. асс.,

2

Исмоилов Х.Э. асс.,

1

Ташкентский государственный транспортный университет

2

Ташкентский архитектурно-строительный университет (Узбекистан)

Как отмечена в работах [1-2], слоистые конструкции, в частности, трёхслойные,

выполненные из материалов с существенно отличающимися физико-механическими и
прочностными свойствами, обладают широким спектром новых качеств: высокой
несущей способностью и изгибной жесткостью, стойкостью к тепловым воздействиям,
сравнительно малым удельным весом по сравнению с традиционными однослойными
конструкциями. В связи с этим значительное распространение получили трёхслойные
элементы конструкции, которые состоят из двух несущих слоев и заполнителя,
обеспечивающего их совместную работу [3-4]. Несущие слои из материалов высокой
прочности и жёсткости предназначены для восприятия основной части механической
нагрузки. Связующие слои, служащие для образования монолитной конструкции,
обеспечивают перераспределение усилий между несущими слоями [5-6].

В данной статье приведена постановка и методика расчета элементов

конструкций типа несимметричных по толщине трехслойных пластин на упругом
основании. Система координат связывается со срединной плоскостью плиты. На плиту

Библиографические ссылки

ҚМҚ 2.01.04-18. Қурилиш иссиқлик техникаси / Ўзб.Р Қурилиш вазирлиги. -Тошкент : 2018. -105 б.

ҚМҚ 2.01.03-19. Сейсмик худудларда қурилиш / УзР Қурилиш вазирлиги. -Тошкент : 2019. -112 б.

М.М. Махмудов. Бинолар ташқи тўсиқ конструкцияларининг мураккаб тугунларидаги температура майдонларини хисоблаш бўйича услубий қўлланма. -Самарканд : СамДАҚИ, 2016. - 88 б.журнал INTERNATIONAL BULLETIN OF APPLIED SCIENCE AND TECHNOLOGU. U1F 8,2. 1BAST. Yolume3, lssuc9, September - 2023

Норов, Нусиратжон, and Юлдуз Худайназарова. "ПОВЫШЕНИЕ ЭНЕРГОЭФФЕКТИВНОСТИ ЗДАНИЙ С ИСПОЛЬЗОВАНИЕМ СОВРЕМЕННЫХ КОНСТРУКЦИОННЫХ ТЕПЛОИЗОЛЯЦИОННЫХ СТРОИТЕЛЬНЫХ МАТЕРИАЛОВ В УСЛОВИЯХ УЗБЕКИСТАНА." International Bulletin of Applied Science and Technology 3.9 (2023): 217-222.

Norov, Nusiratjon Nuraliyevich, and Yulduz Xudoynazarova. "TURAR-JOY BINOLAR1DA ENERGIYA ISTE’MOLI HOLATI VA ENERGIYA TEJAMKORL1KNI TA’MINLASH MASALALARI." GOLDEN BRAIN A (2023): 157-159.

Nuralievich, Norov Nusratjon, et al. "DESIGN OF RESIDENTIAL BUILDINGS TAKING INTO ACCOUNT THE CONSEQUENCES OF CLIMATE CHANGE IN UZBEKISTAN." Spectrum Journal of Innovation, Reforms and Development 3 (2022): 204-208.

Norov, Nusratillo, et al. "Use Of Solar Heating Systems AS An Element Of A Passive House." Academicia Globe 2.09 (2021): 38-43.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов