SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
242
Synapses:
Insights Across the Disciplines
ЖИНОЯТ ИШИ ЮРИТУВИДА АДОВОКАТ ИШТИРОКИНИ
КУЧАЙТИРИШ
Ҳ.Султонов
Судьялар олий мактабитингловчиси
Аннотация:
Мазкур мақолада жиноят ишлари юритувида ҳимоячи
иштирокини таъминлаш, бу борада суд-тергов амалиётида мавжуд муаммолар,
қонунчиликда мавжуд ҳуқуқий бўшлиқлар, уларни такомиллаштиришнинг амалий
жиҳатлари таҳлил қилинган. Шунингдек, исбот қилиш жараёнида ҳимоячи
иштирокини кучайтириш, унинг ваколатлари, амалий муаммолар таҳлил
қилинган.
Калит сўзлар
: адвокат, ҳимоячи, исботлаш, далилларни тўплаш.
Ўзбекистон қонунчилигига мувофиқ далилларни тўплаш қонун билан
тегишли
ваколат
берилган
субъектлар,
хусусан
тергов,
суд
ва тезкор-қидирув тадбирларини ўтказиш ваколатига эга мансабдор шахслар
томонидангина амалга оширилади, деган хулосага келиш мумкин. Адвокатнинг
исбот қилиш босқичларидаги фаолиятида тортишув принципи унсурларининг
жорий этилиши унинг исботлашдаги иштирокини фаоллаштиришнинг асосий
масалаларидан бири ҳисобланади. Зеро, фақат жиноят ишини юритишда
адвокатнинг фаол иштироки ҳамда исботлаш жараёнида томонлар иштирокининг
тенг имкониятларини таъминлаш орқали жиноят процесси мақсадини амалга
ошириш мумкин.
Ўзбекистон
Республикаси
Жиноят-процессуал
кодексига
биноан
ҳимоячининг исбот қилиш жараёнидаги иштироки икки хил хусусиятга эга: у бир
вақтнинг ўзида ҳам ҳуқуқ, ҳам мажбурият деб қаралиши мумкин. Ушбу хулоса
ЖПКнинг 53 ва 85-моддалари таҳлили натижасида келиб чиқади. Чунки,
биринчидан, ЖПКнинг 86-моддаси ҳимоячини исбот қилишда иштирок этиш
ҳуқуқига эга бўлган иштирокчилар қаторига киритади. Иккинчидан, ЖПКнинг 53-
моддаси биринчи қисми ҳимоячини далилларни тўплаш ва тақдим этиш ҳуқуқи
билан таъминлайди.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳимоячининг далилларни тўплашдаги иштироки
мунозарали масалалардан биридир. Чунки, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-
процессуал кодексининг 87-моддаси 2-қисмида ҳимоячи ҳам жиноят иши бўйича
далилларни
тўплаш
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
243
Synapses:
Insights Across the Disciplines
ва тақдим этишга ҳақли эканлиги белгиланган. Б.А. Ражабов,
Л.З. Турдиевлар мазкур масалага доир фикрларини билдириб, ЖПК 87-
моддасининг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган процессуал
нормалар бир-бирига зид ҳисобланиши, чунки ҳимоячига тезкор-қидирув
тадбирларини ўтказиш, тергов ва суд ҳаракатларини амалга ошириш ваколати
берилмаганлигини асос сифатида келтирганлар
1
. Муаллифларнинг бу фикри
билан ҳам келишиб бўлмайди. Чунки, ЖПКнинг иштирокчилар ҳуқуқларини
белгиловчи нормаларида умумий норма сифатида “далилларни тўплаш ва тақдим
этиш” ҳуқуқи берилган ва мазкур ҳуқуқ жиноят иши бўйича иш юритишнинг
қайси босқичида амалга оширилиши лозимлиги кўрсатилмаган.
Бундан ташқари, ЖПК 87-моддасининг 2-қисмида ҳимоячи томонидан
тақдим этилган далиллар “жиноят иши материалларига қўшиб қўйилиши,
шунингдек терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки тергов ўтказиш ва
жиноят ишини судда кўриш жараёнида мажбурий баҳоланиши лозим” деб
белгиланган. Яъни, ҳимоячи терговга қадар текширув, суриштирув, дастлабки
тергов ўтказиш ва жиноят ишини судда кўриш жараёнларида далиллар тўплаши
ва тақдим этиши мумкин.
К.Ишниязов таъкидлаганидек, гумон қилинувчининг ҳимоячига эга бўлиш
ҳуқуқини тўла, холисона амалга оширишнинг энг самарали усулларидан бири –
қонунчиликда ҳимоячига янги ваколатлар берилишидир,
2
процессуалист олим
фикрича, суриштирув ва дастлабки тергов жараёнида “адвокатлик тергови”ни
қонунчиликка киритиш лозим ва адвокатга гувоҳларни сўроқ қилиш каби
қўшимча ваколатлар берилиши керак ҳамда у ишга терговга қадар текширув
вақтидан, жиноят ҳақида ариза ва хабарлар келиб тушган вақтдан бошлаб иштирок
этиши лозим. Жиноят ишини юритишнинг барча босқичларида гумон қилинувчи
ҳуқуқларининг кафолатлаш учун у процесснинг дастлабки босқичлариданоқ, агар
унинг ҳаракатланиш эркинлиги чекланган тақдирда ушланган вақтдан бошлаб
ҳимоя ҳуқуқи билан таъминланиши лозим. Бу ҳуқуқнинг мавжудлиги гумон
қилинувчининг ўзига нисбатан жиноий таъқибдан қонунда назарда тутилган барча
воситалардан фойдаланган ҳолда ҳимояланиш имконини беради
3
.
1
Б.А. Ражабов, Л.З. Турдиев. Собирание доказательств в уголовном процессе Республики Узбекистан. Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси. Тошкент, 2020. – 63 б.
2
Ишниязов К. Организационно-правовые основы участия защитника в стадии дознания и предварительного следствия.
Дисс.. канн..юрид.. наук. Т.:2006. Б.155.
3
Jaan Ginter, Anneli Soo.
The Right of the Suspect to Counsel in Pre-trial Criminal Proceedings, Its Content, and the Extent
of Application. https://www.researchgate.net/publication/243972960_The_Right_of_the_Suspect_to_Counsel_in_Pre-
trial_Criminal_Proceedings_Its_Content_and_the_Extent_of_Application
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
244
Synapses:
Insights Across the Disciplines
Юқоридаги мулоҳазаларга ҳуқуқшунослар томонидан қарши
фикрлар ҳам билдирилган. Масалан, Б.Муродов ва А.Худойбердиев ҳимоячини
«далилларни тўплаш» ҳуқуқи билан таъминлаш зарурлиги тўғрисидаги фикрни
асосли деб ҳисобламайдилар. Улар хулосаларини: ҳимоячи ҳамиша ҳам холис бўла
олмаслиги; ҳимоячига далиллар йиғиш ҳуқуқининг берилганлиги ҳимоячига эга
бўлмаган процесснинг бошқа иштирокчилари (масалан, жабрланувчи) ҳуқуқлари
чекланишига олиб келиши ва бошқа ҳолатлар билан асослашади.
Исбот қилиш жараёнида тортишув принципига амал қилиниши унда
ҳимоячининг фаол иштирокини таъминлашга ҳамда жиноят иши юзасидан
ҳақиқатни тезроқ аниқлашга имкон яратади.
Ҳимоячининг ЖПКнинг 87-моддаси иккинчи қисмига асосан амалга
ошираётган фаолиятини далилларни тўплаш деб баҳолаб бўлмайди. Чунки,
биринчидан, қонунчиликда далиллар тўплашнинг аниқловчи белгилари, олинган
маълумотни янгидан кўриб чиқиш ва унга тегишли процессуал шаклни бериш
назарда тутилмаган.
Иккинчидан, ҳимоячи энг самарали билиш воситаси, яъни тергов
ҳаракатларини қўллаш имкониятидан маҳрум қилинган.
Учинчидан эса, ҳимоячи томонидан тўпланган ва тақдим қилинган
маълумотлар мақбуллик хусусиятига эга бўла олмайди. Маълумки, мақбуллик
мезонлари Жиноят-процессуал кодексининг 88, 90, 92 — 94-моддаларида
белгиланган тартиб ва шароитлар асосида далилларни тўплашдир. Бунда
манбанинг, ваколатли шахс томонидан фактик маълумотларни олиш ва
мустаҳкамлаш усулларининг қонунийлиги таъминланиши зарур.
Фойдаланилган адабиётлар рўйҳати.
1.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси мурожаат вақти:
17.08.2022).
2.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси (мурожаат вақти:
17.08.2022).
3.
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодекси (мурожаат
вақти: 17.08.2022).
4.
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги
кодекси (мурожаат вақти: 17.08.2022).
5.
Ўзбекистон Республикасининг 1993 йил 2 сентябрдаги «Лотин ёзувига
асосланган ўзбек алифбосини жорий этиш тўғрисида»ги ЎРҚ-931-XII-сонли
қонуни (мурожаат вақти: 01.05.2022).
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
245
Synapses:
Insights Across the Disciplines
6.
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги
«Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ҳақида»ги қонунга ўзгартишлар ва
қўшимчалар киритиш тўғрисида ЎРҚ-167-I-сонли қонуни // URL:
https://lex.uz/docs/121051 (мурожаат вақти: 17.08.2022).
7.
Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 27 декабрдаги «Адвокатура
тўғрисида»ги ЎРҚ-349-I-сонли қонуни // URL:
(мурожаат вақти: 17.08.2022).
8.
Ўзбекистон Республикасининг 2008 йил 31 декабрдаги «Адвокатура
институти
такомиллаштирилиши
муносабати
билан
Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш
тўғрисида»ги
ЎРҚ-198-сонли
қонуни
//
URL:
9.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 2 июндаги «Суд
экспертизаси тўғрисида»ги ЎРҚ-249-сонли қонуни (мурожаат вақти:
17.08.2022).
10.
Ўзбекистон
Республикасининг
2012
йил
18
сентябрдаги
«Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш муносабати билан Ўзбекистон
Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар
киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-335-сон қонуни.
11.
Ўзбекистон Республикасининг 2012 йил 25 декабрдаги «Тезкор-
қидирув
фаолияти
тўғрисида»ги
ЎРҚ-344-сон
қонуни
//
URL:
https://lex.uz/docs/2107763 (мурожаат вақти: 17.08.2022).
12.
Ўзбекистон Республикасининг 2014 йил 14 майда қабул қилинган
«Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида»ги ЎРҚ-371-сонли қонунн //
URL: https://lex.uz/docs/2387357 (мурожаат вақти: 20.06.2022).
13.
Ўзбекистон
Республикасининг
2018
йил
4
апрелдаги
«Суд-тергов фаолиятида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини
кучайтириш бўйича чора-тадбирлар қабул қилинганлиги муносабати билан
Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва
қўшимчалар
киритиш
тўғрисида»ги
ЎРҚ-470-сонли Қонуни // URL: https://lex.uz/docs/3609511 (мурожаат вақти:
20.09.2022).Ўзбекистон Республикаси Конституциявий Судининг 2000 йил
5 июлдаги Қарори.
14.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2003 йил
19 декабрдаги «Гумон қилинувчи ва айбланувчини ҳимоя ҳуқуқи билан
таъминлашга оид қонунларни қўллаш бўйича суд амалиёти тўғрисида»ги 17-
SYNAPSES:
Insights Across the Disciplines
ISSN: 3060-4737 Volume 2, Issue 6 IF(Impact Factor) 10.92 / 2024
246
Synapses:
Insights Across the Disciplines
сонли қарори // URL: https://lex.uz/docs/1453755 (мурожаат вақти:
01.08.2022).
15.
Ўзбекистон Республикаси Олий Суди Пленумининг 2007 йил
14 ноябрдаги «Судга қадар иш юритиш босқичида қамоққа олиш тарзидаги
эҳтиёт чорасининг судлар томонидан қўлланилиши тўғрисида» 16-сон қарори
// URL: https://lex.uz/docs/1595235 (мурожаат вақти: 31.10.2022).
