ХЎЖАЛИК ЮРИТУВЧИ СУБЙЕКТЛАРДА МОЛИЯВИЙ НАТИЖАЛАР ТАҲЛИЛИ ВА ҲИСОБОТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЙЎЛЛАРИ

Шарифа Расулова , Умид Ҳатамов

Ушбу мақолада хўжалик юритувчи субъектларда молиявий натижалар ҳисобини ва таҳлилини такомиллаштириш масалалари ёритилади. Молиявий натижаларни аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва ҳисоботларда акс эттириш бўйича амалдаги усуллар ўрганилади ҳамда уларнинг самарадорлигини ошириш йўллари таклиф қилинади. Шунингдек, халқаро молиявий ҳисобот стандартлари (IFRS) талабларига мос равишда молиявий натижаларни шакллантириш ва уларни бошқарув қарорларида қўллаш имкониятлари таҳлил қилинади. Тадқиқот натижалари хўжалик юритувчи субйектларнинг молиявий барқарорлигини таъминлаш, фойда ва зарарларни бошқариш ҳамда умумий иқтисодий самарадорликни оширишга хизмат қилиши мумкин.

Просмотров

0

Загрузок

hh-index

0

Цитаты