«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
51
МАЪНАВИЙ ЗАРАР ВА УНИ УНДИРИШГА БЎЛГАН ҲУҚУҚНИ
АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Адхамов Анвар Адхамович
юридик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), Бош прокуратура
бошқарма катта прокурори
,
адлия маслаҳатчиси
Маънавий зарар тушунчаси ва уни ундириш ҳуқуқига эга бўлган
шахслар таркиби ҳамда маънавий зарарнинг миқдорини белгилаш билан
боғлиқ масалалар ҳали ўзининг тўлиқ ечимини топмаган муаммолардан
бири ҳисобланади. Бунинг асосий сабабларидан бири маънавий зарар
тушунчаси турли олимлар томонидан турлича талқин қилинишида ва уни
миқдорини белгилашда эса умумий бўлган мезонларнинг мавжуд
эмаслигида намоён бўлади. Ўзбекистонда маънавий зарарга оид қонун
ҳужжатлари истиқлол туфайли қабул қилинган қонун ҳужжатларида ўз
ифодасини топа бошлади.
Маънавий зарарни қоплаш институти Ўзбекистон Республикаси
қонунчилигига ўтган асрнинг 90
-
йиллари ўрталарида киритилди.
Бироқ, шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, “Маънавий зарар” термини
юридик луғатда ундан олдин ҳам мавжуд бўлиб, ўз мазмун
-
моҳияти
жиҳатидан ҳозирдаги “Маънавий зарар” тушунчасидан тубдан фарқ қилган.
Масалан, 1953 йилги “Юридик луғат”да номулкий ёхуд бошқача қилиб
айтганда, маънавий зарарнинг пул шаклида қопланиши совет
фуқаросининг қадр
-
қимматининг камситилиши сифатида эътироф
этилган ҳамда мавжуд қонунчилик бунга йўл қўймаган. Хатто ушбу луғат
чоп этилгандан сўнг 30 йил ўтгач ҳам ушбу қарашлар ўзгаришсиз
қолаверди.
Шундай қилиб, узоқ вақт мобайнида социалистик жамиятда
маънавий зарар моддий жиҳатдан қопланиши мумкин эмас, деб ҳисоблаб
келинган. Бунга асос сифатида совет фуқаросининг шахс жуда юқорилиги
ва у пул билан баҳоланиши мумкин эмаслиги айтиб ўтилган. Бундай
қарашларнинг (позиция) мавжудлиги фуқаролик ҳуқуқида маънавий зарар
хусусида аниқ кўрсатмаларнинг йўқлигибилан ҳам боғлиқ бўлган.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2000 йил
28 апрелдаги “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори маънавий зарарни
ундириш тўғрисидаги ишларни судларда кўриш борасидаги айрим
муаммоли масалаларни ҳал қилишда муҳим аҳамиятга эга бўлди. Унга кўра,
маънавий зарар деганда жабрланувчига қарши содир этилган
ҳуқуқбузарлик ҳаракати (ҳаракатсизлик) оқибатида у бошиданкечирган
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
52
(ўтказган) маънавий ва жисмоний (камситиш, жисмоний оғриқ, зарар
кўриш, ноқулайлик ва бошқа) азоблар тушунилиши ҳақида тушунтириш
берилди
22
.
Ғайриқонуний
ҳаракатлар (ҳаракатсизлик)нинг объекти бўлиб
фуқарога туғилган вақтидан буён ва қонунга мувофиқ тегишли бўлган
номоддий манфаатлари, (ҳаёти, соғлиғи, шахснинг қадр
-
қиммати,
ишчанлик обрў
-
эътибори, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, шахсий ва
оилавий сири), шахсий номулкий ҳуқуқлари (ўз номидан фойдаланиш
ҳуқуқи, муаллифлик ҳуқуқни ва бошқа номулкий ҳуқуқларнинг
интеллектуал фаолият натижаларини қонунларга кўра ҳуқуқий муҳофаза
қилиш) ва мулкий ҳуқуқлари (уй
-
жой дахлсизлиги, мулк ҳуқуқи ва
бошқаларни бузилиши бўлиши мумкин.
Маънавий зарар, жумладан яқин қариндошини йўқотиш (ўлими)
сабабли маънавий қайғуриш, ижтимоий ҳаётдаги фаоллигини давом
эттира олмаслик, ишини
йўқотиш, оилавий, тиббий сирларни ошкор
қилиш, фуқароларнинг шаъни, қадр
-
қиммати ва ишчанлик обрўсига путур
етказувчи ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, ҳар
қандай бошқа ҳуқуқларини вақтинча чеклаш ёки улардан маҳрум қилиш,
етказилган зарар ёки соғлиққа бошқача зиён етказиш туфайли, жисмоний
оғриқ, соғлиққа бошқача етказилган ёхуд етказилган маънавий азоблар
натижасида бошидан ўтказилган бошқа касалликларни намоён бўлиши
мумкин.
Амалдаги қонунга кўра (ФК 1021
-
моддаси) маънавий зарар
етказганлик учун жавобгарликнинг келиб чиқишига асос бўлувчи
шартлардан бири зарар етказувчининг айби бўлиши ҳисобланади.
Маънавий зарар уни етказувчининг айбидан қатъи назар, қуйидаги
ҳолларда қопланади, агар:
–
зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига ошиқча хавф манбаи
томонидан етказилган бўлса;
–
зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм қилиш, қонунга хилоф
тарзда жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа
олишни ёки муносиб хулқ
-
атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга
хилоф тарзда қўлланиш, қонунга хилоф тарзда маъмурий жазо қўлланиш ва
қонунга хилоф тарзда ушлаб туриш, шунингдек ҳар қандай қийноққа солиш
ва бошқа шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомала
ҳамда жазо турларини қўллаш натижасида етказилган бўлса;
–
зарар ор
-
номус, қадр
-
қиммат ва ишчанлик обрў
-
эътиборини
ҳақоратловчи маълумотларни тарқатиш туфайли етказилган бўлса;
22
Ўзбекистон Республикаси Олий суди 2000 йил 28 апрелдаги Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш
ҳақидаги
қонунларни қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги қарори. Ўзбекистон Республикаси
Олий суди. –
Тошкент, 2000 й.
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
53
–
қонунда
назарда тутилган бошқа ҳолларда
23
.
Агар маънавий зарар жабрланувчига етказилган зарарни қоплашни
назарда тутган қонун кучга киргунга қадарли етказилган бўлса, шунингдек
даъвогар бундай қонун кучга киришдан кейин ҳам маънавий ва жисмоий
азоб ҳис қилаётган бўлса ҳам даъвогарнинг бу ҳақидаги талаби
қаноатлантиришга тегишли эмас, чунки зарар етказилган вақтда
жавобгарликнинг бу тури белгиланмаган бўлган ва умумий қоидага кўра
содир қилинган вақтда амалда бўлган қонунда белгиланган хилоф
ҳаракатга нисбатан жавобгарликни кучайтирадиган қонун орқага қайтиш
кучига эга бўлиши мумкин эмас.
Бу ҳақида Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида” ЎРҚ–
682-
сон Қонунининг
41-
моддасида белгиланган. Унга кўра, “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар
орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага
келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади, бундан ушбу
модданинг иккинчи қисмида назарда тутилган ҳоллар мустасно.
Ўзбекистон Республикаси қонунининг амал қилиши у амалга
киритилгунига қадар юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан
қонунда тўғридан
-
тўғри назарда тутилган ҳоллардагина татбиқ этилади.
Агар қонунда мазкур қонун қабул қилингунига қадар жавобгарликка сабаб
бўлмаган ёки енгилроқ жавобгарликка сабаб бўлган хатти
-
ҳаракатларни
содир этганлик учун юридик ва жисмоний шахсларнинг жавобгарлигини
жорий этиш ёхуд кучайтириш назарда тутилса, шунингдек агар қонуннинг
қўлланилиши натижасида юридик ва жисмоний шахсларга моддий зарар
етказиладиган бўлса, қонунга орқага қайтиш кучини беришга йўл
қўйилмайди”
24
.
Лекин, агар даъвогарга етказилаётган маьнавий ва жисмоний азоблар
учун жавобгарнинг қонунга хилоф ҳаракати (ҳаракатсизлиги) маънавий
зарар етказилганлиги сабабли жавобгарликни назарда тутадиган қонун
кучга киргунга қадар бошланган бўлса ва бу қонун амалга кирганидан кейин
давом этаётган бўлса, бундай ҳолатда маънавий зарар қопланишга тегишли
бўлади. Етказилган маънавий зарар ундириш имконияти қонун ҳужжатида
тўғридан
-
тўғри кўрсатилмаганлиги ҳамма вақт ҳам жабрланувчи маънавий
зарар ундиришга ҳуқуқи йўқ деган хулосани билдирмайди.
ФКнинг 989
-
моддаси биринчи қисмига мувофиқ юридик шахс ёхуд
фуқаро ўз ходими меҳнат (хизмат, лавозим) мажбуриятларини бажариб
турган вақтида етказилган зарарни қоплайди.
Қонунда
кўрсатилган бу қоида маънавий зарар етказилган
ҳолатларга
ҳам тадбиқ қилинади.
23
Ўзбекистон Республикасининг Фуқаролик кодекси
.
Иккинчи қисм
// https://lex.uz/docs/180552
24
Ўзбекистон Республикасининг 2021 йил 20 апрелдаги “Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”
ЎРҚ
–
682-
сон Қонуни
// https://lex.uz/docs/5378966
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
54
Масалан, 1995 йил 21 декабрдаги Меҳнат кодекси (МК)нинг
112-
моддасига биноан суд меҳнат шартномаси ғайриқонуний равишда
бекор қилинганлиги ёки ходимни ғайриқонуний равишда бошқа ишга
ўтказганлик оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни қоплаш
мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкинлиги назарда тутилган
25
.
Бироқ, назаримизда иш берувчига бундай мажбурият интизомий жазо
асоссиз қўлланилганда, ноқонуний равишда бошқа ишга ўтказиш рад
қилинганда, ишдан четлатилганда, меҳнат дафтарчаси, иш ҳақи,
шунингдек бошқа тўловлар ўз вақтида бермаганда ҳам юклатилиши
мумкин. Лекин мамлакатимиз меҳнат қонунчилигида, шунингдек
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг Пленуми қарорларида ҳам
ходимнинг мол
-
мулкига шикаст етказилганлиги оқибатида етказилган
маънавий зарарни иш берувчидан ундириш масалалари назарда
тутилмаган эди. Бу эса судлар томонидан ушбу тоифадаги ишлар
бўйича маънавий зарарни ундириш ҳақидаги талабларнинг рад этилиши
каби ҳолатларга сабаб бўлган. Бу каби салбий ҳолатларнинг олдини
олиш ҳамда меҳнат қонунчилигидаги маънавий зарарни ундиришга
доир нормаларни унификация қилиш ҳамда Меҳнат кодексида суд меҳнат
ва (ёки) машғулотлар соҳасида камситишлар, ишга қабул қилишни қонунга
хилоф равишда рад этилиши, меҳнат шартномасини
қонунга хилоф
равишда ўзгартириши, ишдан қонунга хилоф равишда четлаштириши,
меҳнат шартномаси қонунга хилоф равишда бекор қилиниши ёки меҳнат
шартномасини бекор қилиш асосларининг таърифини қонунга хилоф
равишда ўзгартириш оқибатида ходимга етказилган маънавий азобларни
компенсация қилиш мажбуриятини иш берувчига юклаши мумкинлигини
назарда тутувчи нормани мустаҳкамлаб қўйиш таклиф қилинади.
Ўз навбатида, бу билан боғлиқ тушунтириш Ўзбекистон Республикаси
Олий суди Пленумининг “Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни
қўллашнинг айрим масалалари тўғрисида”ги Қарорида ҳам юқоридагиларни
эътиборга олган ҳолда тегишли тушунтириш берилиши лозим.
Шунингдек, маънавий зарар фуқарога уни қонунга хилоф тарзда ҳукм
қилиш, жиноий жавобгарликка тортиш, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа
олишни ёки муносиб хулқ
-
атворда бўлиш ҳақида тилхат олишни қонунга
хилоф равишда қўллаш, маъмурий жазо қўллаш ва қонунга хилоф тарзда
ушлаб туриш билан бир қаторда ҳар қандай қийноққа солиш ва бошқа
шафқатсиз, ғайриинсоний ёки қадр
-
қимматни камситувчи муомила ҳамда
жазо турларини қўллаш натижасида ҳам етказилишини инобатга олган
ҳолда Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг “Маънавий
зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим масалалари
тўғрисида”ги Қарорида бу билан боғлиқ
тушунтиришлар берилиши
мақсадга мувофиқ бўлар эди.
25
Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги Меҳнат кодекси // https://lex.uz/docs/142859
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
55
Фуқаронинг ишчанлик обрўсига путур етказувчи маълумотларни
тарқатилиши сабабли маънавий зарарни қоплашни тартибга солувчи
қоидалар юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя этишга нисбатан
ҳам тегишли йўсинда татбиқ қилинади (ФКнинг 100
-
моддаси тўққизинчи
қисми).
Судлар шуни эътиборга олиши керакки, маънавий зарар бундай
маълумотларни (тўплаган) тарқатган шахсдан, агар бу маълумотлар
тегишли ҳужжатларда бўлса, уларни маьқуллаган (гуруҳ) комиссия
аъзоларининг ҳар биридан ундирилиши лозим.
Суд маънавий зарарни
ундириш ҳақидаги даъвони мулкий зарарни
ундириш тўғрисидаги даьво билан бирга ҳам, шунингдек алоҳида ҳам
кўриши мумкин, чунки амалдаги қонунга кўра етказилган маънавий зарар
учун жавобгарлик мулкий зарарнинг мавжудлиги билан боғлиқ эмас.
Жиноят процессуал
кодекси (ЖПК)нинг
275-
моддасига кўра, жиноят
процессида кўриладиган фуқаровий даъволар кўрсатилган, унга кўра,
бевосита жиноят туфайли ёки ақли норасо шахснинг ижтимоий хавфли
қилмиши натижасида фуқароларга ва юридик шахсларга етказилган
мулкий зиённи қоплаш, шунингдек жабрланувчини дафн этиш ёки унинг
стационарда даволаниш харажатларини ҳамда суғурта тариқасида унга
тўланган пул, нафақа ёки пенсия пулини ундириш тўғрисидаги фуқаровий
даъволар жиноят процессида кўрилади. Фуқаровий даъвонинг судловга
тегишлилиги бу даъво қўзғатилган жиноят ишининг қайси судловга
тегишлилигига қараб аниқланади, 276
-
моддада эса, фуқаровий даъвони
қўзғатиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга кўра, жиноят туфайли ёки ақли
норасо шахснинг ижтимоий хавфли қилмиши натижасида ўзини мулкий
зиён кўрган деб ҳисобловчи шахс ёхуд унинг вакили жиноят иши
қўзғатилган пайтдан бошлаб то суд тергови бошлангунга қадар фуқаровий
даъво қўзғатишга ҳақлидир. Жиноят содир этиш ёки ақли норасо шахснинг
ижтимоий хавфли қилмиши натижасида мол
-
мулки йўқолган ёки
шикастланган шахс вафот этган тақдирда унинг меросхўрлари жиноят
процессида фуқаровий даъво қўзғатиш ва уни қувватлаш ҳуқуқига эга
бўлади. Фуқаровий даъво ёзма шаклда ҳам, оғзаки шаклда ҳам қўзғатилиши
мумкин. Оғзаки даъво аризаси баённомага ёзиб қўйилади. Жиноят
процессида фуқаровий даъво қўзғатиш, уни кўриб чиқиш ва ҳал қилиш учун
давлат божи ундирилмайди.
Жиноят процессида фуқаровий даъво қўзғатмаган шахс, шунингдек
даъвоси кўрилмасдан қолдирилган шахс уни фуқаровий суд ишларини
юритиш тартибида қўзғатишга ҳақли эканлиги белгиланган.
Яъни, агар жиноят иши кўрилаётганда маънавий зарарни қоплаш
ҳақидаги даъво арз қилинмаган ёки ҳал этилмаган бўлса, Фуқаролик
процессуал кодекси (ФПК)нинг 38
-
моддасига мувофиқ бундай даъво
фуқаролик иш юритиш тартибида кўрилиши мумкин.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
56
Реабилитация этилганнинг маънавий зиённи ундиришга бўлган
ҳуқуқи оқлов ҳукми чиқарилганидан ёки жиноят ишини тугатилганидан
кейин вужудга келишлигини назарда тутиш лозим (ЖПК 302, 306, 309 ва
310-
моддалари)
26
.
Реабилитация этилганга етказилган маънавий зиённи
ундириш ҳақидаги даъво фуқаролик иш юритиш тартибида кўрилади
(ФКнинг 1021
-
моддаси).
Шахсни ғайриқонуний тарзда маъмурий жавобгарликка тортиш
ҳолларида ҳам маънавий зиённи ундириш ҳуқуқи вужудга келади
(МЖтКнинг 271
-
моддаси)
27
.
Маъмурий
иш бўйича жабрланувчи ҳам қонунбузарнинг ҳаракатлари
натижасида етказилган маънавий зарарни ундириш ҳуқуқига эга.
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги
Қонуннинг 22
-
моддасига биноан истеъмолчининг ҳуқуқлари бузилиши
туфайли унга етказилган маънавий зарар учун уни етказган шахс, башарти
у айбдор бўлса, суд томонидан белгиланадиган миқдорда ҳақ тўлаши
лозим. Зарарни қоплаш миқдорини неустойка бўйича тўланадиган сумма
ёки товар (иш, хизмат) қийматига тоъбе қилиб қўйиш мумкин эмас, уни
белгилашда ҳар бир аниқ ҳолатда истеъмолчига етказилган руҳий
жисмоний азобларнинг ҳажми ва характерига асосланиш лозим. Маънавий
зарар учун ҳақ тўлаш мулкий зиён ва истеъмолчи кўрган зарарнинг ўрни
қопланишидан қатьий назар, амалга оширилади.
28
Мамлакатимиз қонунчилигида маънавий зарарни қоплаш институти
вужудга келганига унчалик узоқ вақт бўлгани йўқ. Лекин, шунга
қарамасдан маънавий зарарни суд тартибида ундириш мумкинлиги деярли
ҳаммага маълум ва ушбу институт жамиятда вужудга келган инсон
эҳтиёжларини қаноатлантирувчи восита бўлиб хизмат қилиб келмоқда.
Хусусан, маънавий зарарни қоплаш институти Ўзбекистон
Республикаси Конституциясида белгилаб қўйилган фуқароларнинг ҳуқуқ
ва эркинликларини кафолатловчи воситадан бирига айланди. Чунки, шахс
ҳуқуқи ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг асосий йўлларидан бири бу
маънавий зарарнинг қопланишидир. Ушбу усул жавобгар шахс зиммасига
жабрланувчи ҳуқуқлари бузилиши натижасида юзага келган жисмоний ва
маънавий азобланишини моддий, яъни пул кўринишида қоплашни
юклашдан иборат.
26
Ўзбекистон Республикасининг Жиноят
-
процессуал кодекси. Ўзбекистон Республикаси 22.09.1994
й.
2013-XII-
сон Қонуни билан тасдиқланган. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси
1995 й. 2
-
сон, 5
-
модда
.
27
Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси. Ўзбекистон Республикаси
22.09.1994 й. 2015
-XII-
сон Қонуни билан тасдиқланган. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис
Ахборотномаси 1995 й. 3
-
сон,
6-
модда
.
28
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси 26.04.1996 й.
Қонуни
билан тасдиқланган. // Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Ахборотномаси 1996 й. 5
-6-
сон,
59-
модда.
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
57
Маънавий зарарни ундириш фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини
ҳимоя қилишнинг муҳим воситаларидан бири ҳисобланади. Одамнинг
бевосита руҳий ҳолатини бузишга қаратилган қасддан ҳуқуқбузарлик
содир этилмаслиги мумкин, лекин мулкий ва номулкий соҳалардаги
ҳуқуқбузарликлар бу ҳолатга тегишли бўлиб, оқибати руҳий эзилиш, руҳий
азоб, маънавий зиён бўлиб ҳисобланади. Ушбу маънода маънавий зарар
фуқароларнинг ҳар қандай ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига тажовуз
қилувчи ҳуқуқбузарлик оқибатидир. Шу сабабли, маънавий зарар шахснинг
аҳлоқий сифатлари, яъни шаън, обрў, қадр
-
қимматга қарши жиноятлар
оқибати деган фикрлар бизнингча етарли асосларга эга эмас.
Демак, номулкий неъматлар турли хил бўлиб, улар ҳуқуқнинг аниқ
қўлланиш соҳасига эга бўлган ҳуқуқ соҳалари билан муҳофаза қилинади.
Уларнинг нормалари шахсдан ажралмас неъматларни муҳофазасига оид
муносабатлар аниқ бир соҳани тартибга солиш предмет чегарасида
қўлланади
29
.
Энг аввало, фуқаролик ҳуқуқи ўзининг муҳофазаси остига фақат том
маънода шахс ҳаёти, соғлиғи, шаъни ва қадр
-
қимматини олган.
Кўрсатилган неъматларга зарар келтириш, одатда бор моддий неъматнинг
йўқотилиши ёки уни келажакда қайтариб бўлмаслиги билан боғлашади.
Бунга яққол мисол бўлиб, жабрланувчининг аввалги иш ҳақини олиш
имкониятидан ёки қарамоғида бўлганларнинг яшаш манбаларидан маҳрум
бўлишига олиб келувчи соғлиқни йўқолиш ёки боқувчисининг вафот
этиши ҳисобланади. Бундай оқибатга фуқаронинг ноқонуний озодликдан
маҳрум қилиш, шунингдек унинг шаън ва қадр
-
қимматига тажовуз
қилиши, масалан, туҳмат оқибатида шахснинг ўз ишини йўқотиши
шулар жумласидандир. Моддий йўқотишлар бу ҳуқуқбузарликни бир
кўринишининг оқибатидир.
Бироқ, номоддий неъматларга тажовузлар кўпинча мулкий зиёнсиз
якунланади. Ушбу ҳолатда биз фақат маънавий зарар билан тўқнаш
келамиз. Кўп ҳолатларда маънавий зарар моддий зарар билан бир вақтда
юзага келади. Ушбу ҳолларда моддий зарарлар каби маънавий зарарлар ҳам
ҳар қандай кўринишда бўлмасин қопланиши лозим. Лекин айрим
қонунларда маънавий зарарни қоплаш масаласида айрим чекловлар
мавжуд бўлиб, кўпинча суд моддий зарарни ундирар экан, маънавий
зарарни ундириш тўғрисидаги талабларни қаноатлантириш
-
ни рад этади.
Таъкидлаш жоизки, маънавий зарарни ундириш ёки номулкий ҳуқуқларни
муҳофаза қилиш масаласи айрим қонунларда назарда тутилади холос.
Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг 1995 йил 21 декабрдаги
161-I-
сонли Қонуни билан қабул қилинган ҳамда 2022 йил 28 октябрдаги
“Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексини тасдиқлаш тўғрисида”ги
29
Ярошенко К.Б. Нематериальный вред в деликтных обязательствах. 1984. С 149.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
58
ЎРҚ–
798-
сон
Қонун
билан
ўз
кучини
йўқотган
Ўзбекистон
Республикасининг Меҳнат кодексининг 112, 272
-
моддаси, 1996 йил
26
апрелда
қабул
қилинган
Ўзбекистон
Республикасининг
“Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
115-
моддаси, 1997 йил 1 мартдан амалга киритилган Ўзбекистон
Республикаси Фуқаролик кодексининг 11, 99, 100, 1021 ва 1022
-
моддалари,
1998 йил 29 августда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси
“Автомобиль тўғрисида”ги Қонунининг 19
-
моддаси шулар жумласидандир.
Маънавий зарарни ундиришга қаратилган ҳуқуқий нормалар
мустақиллигимизни қўлга киритганимиздан кейинги қабул қилинган
қонунларда ўз аксини топа бошлади. Маънавий зарар учун тўловлар
ундириш
фуқароларнинг
шахсий
-
номулкий
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилишнинг фуқаролик
-
ҳуқуқий воситаси ҳисоблансада, узоқ вақт
давомида социалистик жамиятда маънавий зарарни ундириш умуман
мумкин бўлмай келинган.
Бироқ, шундай бўлса
-
да, айрим юридик адабиётларда маънавий
зарарни қоплаш масаласига салбий фикр
-
мулоҳазалар билдириб ўтилган.
Хусусан, В.
Смирнов ва А.
Собчаклар маънавий зарар иқтисодий
мазмунга эга бўлмаганлиги боис, моддий жиҳатдан ундирувга қаратилиши
мумкин эмаслигини кўрсатсалар
30
,
М.
Маркова эса, жиноят натижасида
жабрланган шахс ва унинг яқинлари кўрган маънавий зарар моддий
жиҳатдан қопланиши мумкин эмаслигини таъкидлашга уринган
31
.
И.И.
Насриев ҳам маънавий зарарни қоплашга оид нормалар
фуқаролик
қонунчилигига
мамлакатимиз
мустақиллиги
қўлга
киритилганидан сўнг кирган бўлиб, унга қадар қонун маънавий зарарни
ундиришни кўзда тутмаганлигини, буни эса оддий бир ҳолат билан, яъни
фуқаронинг шахси шу даражада “юксак” ҳисобланганки, бу шахсга
етказилган маънавий зарарни пул билан баҳолаш асло мумкин эмаслиги
билан асослашга ҳаракат қилиб келинганлигини баён қилган
32
.
Маънавий зарарни қопланишининг тарафдорлари сифатида йирик
ҳуқуқшунос олимлар –
С.И.
Братусь, Ю.Х.
Калмаков, В.А.
Слиарев ва
А.А.
Ивановларнинг хизматларини алоҳида таъкидлаш лозим.
Айтиш жоизки, вақт ўтган сари маънавий зарар билан боғлиқ айрим
атамалар у ёки бу кўринишда қонунда ҳам секин
-
асталик билан намоён
бўла бошлади. Хусусан, собиқ Иттифоқ ва иттифоқдош республикалар
қонунчилигида
фуқароларнинг маънавий зарарни ундиришга оид
30
Смирнов В.Т., Собчак А.А. Общее учение о деликтных обязательствах
в советском гражданском праве.
-
Л.: 1983. –
59
с
.
31
Казанцев В.Г. Возмещение морального вреда
//
Российская юстиция, 1996
.
№ 5
.
–
48
с
.
32
Насриев И.И. Маънавий зарарни қоплаш: қонунчилик ва амалиётдаги муаммолар таҳлили //
https://sudyalaroliykengashi.uz/uz/publications/manavij-zararni-oplash-onunchilik-va-amalietdagi-
muammolar-talili
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
59
ҳуқуқининг
белгиланиши маънавий зарар учун тўлов ундиришга оид
тушунчаларнинг кенг жамоатчилик онгига кириб келишига дастлабки
туртки бўлди.
Шунингдек, ушбу қоида айрим ҳуқуқшунос олимларнинг маънавий
зарар учун тўлов ундиришга оид ҳуқуқий норма бошқа қонунларда ҳам ўз
ифодасини топиши лозимлиги юзасидан айрим фикр
-
мулоҳазаларнинг
билдирилишига қайсидир маънода сабаб бўлди. Мазкур қонунда фақат
оммавий ахборот воситалари (ОАВ) орқали ҳақиқатга мос келмайдиган ва
унинг шахс қадр
-
қимматини тақдирлайдиган маълумотларни тарқатиш
оқибатида етказилган маънавий зарарни қоплаш кўрсатилади. Ундан
ташқари, Қонуннинг
38-
моддасида яна бошқа номулкий зарар келтиришни
ҳам назарда тутади. Бундай номулкий зарар бошқа номулкий неъматлар
(масалан, яхши ном, ишчанлик обрўси, шахсий ҳаётнинг дахлсизлиги, эркин
кўчиб юриш ҳуқуқи) нинг бузилиши натижасида руҳий азобланишга олиб
келувчи оқибатлардир.
Ҳозирги
кунда юридик шахслар тўғрисидаги ҳақиқатга мос
келмайдиган маълумотларни тарқатиш билан боғлиқ зарарни қоплаш
масаласини ҳал қилиш муаммоли бўлиб турибди. Қонун ушбу ҳолатда
фақат фуқарога етказилган маънавий зарарни ундириш масаласини
тартибга солади ва бу ўз навбатида фуқаро руҳий азобланиши мумкин,
лекин юридик шахс руҳий азобланиши мумкин эмаслиги билан
изоҳланмоқда. Айтиш жоизки, баъзан ОАВ орқали ҳақиқатга тўғри
келмайдиган маълумотларнинг тарқатилиши оқибатида юридик
шахсларга айрим шартномаларнинг бажарилмаслиги ёки лозим даражада
бажарилмаслигига қараганда кўпроқ зарар етказиши мумкин.
Бу
каби
маълумотларнинг
тарқатилиши
ҳозирги
бозор
муносабатлари шароитида ҳар қандай корхонанинг обрўсига, иқтисодий
барқарорлигига салбий таъсир кўрсатиши, натижада турли хил манфаатли
шартномаларнинг тузилмай қолишига, ишлаб чиқаришнинг пасайишига,
турли хил камомадларнинг келиб чиқишига ҳамда корхонада турли хил
низоларнинг юзага келишига олиб келади. Бу эса албатта корхоналар учун
мулкий зарарларни, қўшимча харажатларни вужудга келтиради ва
режалаштирилган фойданинг йўқотилишига олиб келади. Ушбу ҳолатда
юридик шахс ўзига етказилган мулкий зарарларни умумий асосларда
ундириш тўғрисидаги даъво аризалари билан судга мурожаат қилишга
ҳақли бўлади. Табиийки, юридик шахс ўзига етказилган мулкий зарарни
ундириш тўғрисида даъво қилар экан, албатта оммавий ахборот
воситаларининг нотўғри ҳаракати билан шу орқали келиб чиққан мулкий
зарар ўртасидага сабабий боғланишни исботлаб бериши шарт.
Таъкидлаш жоизки, маънавий зарарнинг асосий белгилари –
қонунда
назарда тутилган жисмоний ва руҳий азобланиш юридик шахсларга хос
эмас.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
60
Бироқ, бу ҳол юридик шахснинг обрўси, шаъни, ишчанлик обрўси,
фирма номига бўлган ҳуқуқ, товар белгиси, хизмат кўрсатиш белгиси,
тижорат сири каби номулкий ҳуқуқлари ҳимоя қилиниши, муҳофаза
қилиниши зарар.
Айрим МДҲ таркибига кирувчи давлатлар фуқаролик қонунчилигида,
хусусан, Россия Федерацияси ФКда ОАВ орқали тарқатилган ҳақиқатга
тўғри келмайдиган маълумотлар юридик шахсларнинг шаъни ва қадр
-
қимматига путур етказса,
маънавий зарар келтириб чиқармаслиги
таъкидланади. Шу билан бирга ушбу ҳолатда юридик шахснинг ишчанлик
обрўсига путур етказилганлиги учун зарарни ундириш институти сақланиб
қолинган. Сўнгги пайтларда турли юридик адабиётларда ҳам юридик
шахсга маънавий зарар етказилиши мумкин эмаслиги ва агар юридик
шахсларга уларнинг ишчанлик обрўсига путур етказилган тақдирда,
етказилган зарарни ва бой берилган фойдани ундириб олиш юзасидан
судга мурожаат қилиш мумкинлиги тўғрисида турли фикр
-
мулоҳазалар
кўпайиб бормоқда.
33
Ушбу фикр Тожикистон Республикасидаги машҳур
олим Ш.
Менглиев томонидан ҳам маъқулланади ва унинг фикрича,
корхона –
бу энг аввало жамоавий тузилма бўлиб, унга маънавий зарар
маъносидаги руҳий тавсифлашни қўллаш мумкин эмас. Жамоавий
тузилмада корхонанинг бузилган ҳуқуқларини идрок этишда шу билан
бирга руҳий кечинмалар ва эзилишларда ягоналик мавжуд эмаслигини
кўрсатиб, қонунчиликдан юридик шахслар учун маънавий зарар учун тўлов
ундириш тўғрисидаги қоидаларни чиқариб ташлашни таклиф қилади
34
.
Шу ўринда айрим хорижий давлатларнинг, хусусан, Қозоғистон
Республикаси фуқаролик қонунчилигида фуқаронинг ишчанлик обрўсини
ҳимоя қилиш тўғрисидаги қоидалар юридик шахснинг ишчанлик обрўсини
ҳимоя қилишга нисбатан қўлланилиши, бироқ маънавий зарарни қоплаш
тўғрисидаги даъволари бундан мустасно эканлиги билан боғлиқ нормалар
мавжудлигини кўрсатиш лозим
35
.
Бу эса шаън, қадр
-
қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилишга доир
нормаларни назарда тутувчи Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик
кодексининг 100
-
моддасида юридик шахснинг ишчанлик обрўсини ҳимоя
қилиш мақсадида уларга етказилган маънавий зарарни қоплаш
масаласини, ушбу шахсларнинг маънавий зарарни ундиришга бўлган
ҳуқуққа эга бўлиш масалаларини чуқур таҳлил қилишни тақозо этади.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, маънавий зарарнинг мулкий зарардан
фарқли жиҳатлари шунда кўринадики, маънавий зарар фуқаронинг
33
Гражданское права. Под ред.
профессоров Ю.К.Толстого и А.П.Сергеева.
1996.
–
198
с
.
34
Менглиев Ш. Маънавий зарарни ундириш
//
–
Душанбе
,
Тожикистон давлат миллий университети
. 1998.
35
Гражданский кодекс Республики Казахстан (Общая часть), принят Верховным Советом Республики
Казахстан 27 декабря 1994 года (с изменениями и дополнениями по состоянию на 12.09.2023 г.) //
https://online.zakon.kz/Document/?doc_id=1006061&sub_id=1430000&pos=1952;-54#pos=1952;-54
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
61
ноқулай руҳий ҳолати ва руҳан эзилиши кабиларда мужассамлашган.
Шу ўринда ҳуқуқшунос олим Н.С.
Малеиннинг тўғри таъкидлашича,
маънавий зарарни қоплаш муаммоси бу энг аввало,
ҳақиқий маънавий
зарар билан мулкий зарар ўртасидаги чегарани аниқлаш муаммосидир
36
.
Шу ўринда айтиш лозимки, ҳозиргача судлар томонидан инсоннинг руҳий
эзилишларини баҳолашда қатор қийинчиликлар мавжуд.
Айрим ҳуқуқий нормаларнинг турлича ифодаланиши ҳуқуқни қўллаш
соҳасида турли чалкашликларга олиб келади ва ҳуқуқ назариясида турлича
шарҳлашни тақозо қилади. Хусусан, Ўзбекистон Республикасининг ФК
1021-
моддасини икки хил, яъни кенг ва тор маънода англаш мумкин, яъни
тор маънода тушунадиган бўлсак, зарар фуқаронинг ҳаёти ва соғлиғига
ошиқча хавф манбаи томонидан етказилса, унга маънавий зарарни
ундириб беришимиз мумкин бўлади ва ушбу нормада фуқаронинг мулкига
шундай зарар етказилса, маънавий зарарни ундирилиши тўғрисида ҳеч
қандай қоида мавжуд эмас.
Мамлакатимизда бозор иқтисодиётининг ривожланиши ва бу билан
боғлиқ жамиятнинг демократлашуви, ўз навбатида фуқаролар
-
нинг
ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини суд орқали самарали ҳимоя қилиш
тизимининг такомиллаштирилишини тақозо эта бошлади.
Суд амалиётида маънавий зарарни ундириш билан боғлиқ ишларнинг
кўриб ҳал қилиниши жараёнида даъвогарга ундириб берилаётган
сумманинг миқдорини аниқлашда бир қатор муаммолар юзага
келаётганлиги сир эмас. Ҳозирги кунда мазкур масала юзасидан аниқ бир
норматив
-
ҳуқуқий концепциянинг мавжуд эмаслиги ва хатто 2000 йил
28 апрелдаги Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг
“Маънавий зарарни қоплаш ҳақидаги қонунларни қўллашнинг айрим
масалалари тўғрисида”ги Қарорида ҳам бу билан боғлиқ аниқ
тушунтиришлар берилмаганлиги ушбу масаланинг долзарб эканлигини
кўрсатиб турибди.
Маълумки, ФКнинг 1022
-
моддасида маънавий зарарни қоплаш
миқдорини аниқлашда суд томонидан эътиборга олиниши лозим бўлган
бир қатор умумий мезонлар ўз ифодасини топган. Улар жумласига
жабрланувчига маънавий зарар ундириб бериш учун асос бўладиган зарар
етказувчининг айб даражаси, жабрланувчининг жисмоний ва руҳий
азобланиш даражаси ва унинг шахсий хусусиятлари (унинг ёши,
саломатлик ҳолати, аёллар учун уларнинг ҳомиладорлик ҳолатлари ва
бошқ.) ҳисобга олинади. Шу ўринда бизнингча, маънавий зарар миқдорини
аниқлаш учун қўшимча мезонлар сифатида зарар етказувчининг мулкий
аҳволи ва жабрланувчининг ҳам айб даражаси эътиборга олиниши лозим.
36
Малеин Н.С. Возмещение вреда, причиненного личности. –
М.: Юрлит. 1965. ст. 29.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
62
Айтиш жоизки, юридик адабиётларда айрим тоифадаги низоли
ишлар бўйича, хусусан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатлардан келиб
чиқадиган низоли ишлар бўйича маънавий зарар миқдорини аниқлашда
зарар етказувчининг мулкий аҳволини ҳисобга олиш билан боғлиқ
мезонларнинг судлар томонидан қўлланилиши мақсадга мувофиқ
эмаслиги таъкидлаб келинади
37
.
Лекин кейинги пайтларда маънавий зарар
миқдорини аниқлаш билан боғлиқ масалада мамлакатимизда олиб
борилаётган тадқиқот ишларида ходимга етказилган маънавий зарарни
ундириш жараёнида суд Фуқаролик кодексининг 1004
-
моддаси тартибида
зарар етказувчи фуқаронинг мулкий аҳволини ҳисобга олиши ҳам
мумкинлиги ҳақида фикрлар илгари сурилмоқда
38
.
Мазкур фикрни давом
эттириб, айтиш мумкинки, Фуқаролик кодексининг 1004
-
моддаси
тартибида зарар етказувчининг –
фуқаронинг мулкий аҳволини ҳисобга
олиш мумкинлиги ҳақидаги қоида зарар етказувчи юридик шахс бўлган
тақдирда қўлланилиши мумкин эмас. Лекин, Ўзбекистон Республикаси
янги таҳрирдаги Меҳнат кодексининг 19
-
моддасига кўра, жисмоний
шахслар ҳам иш берувчи сифатида эътироф этилади. Мазкур модданинг
тўртинчи қисмига кўра, жисмоний шахслар қуйидаги ҳолларда иш
берувчилар бўлиши мумкин:
–
агар улар юридик шахс ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини
амалга оширувчи якка тартибдаги тадбиркорлар сифатида рўйхатга
олинган бўлса;
–
агар улар ўзига хизмат кўрсатилиши ва уй хўжалигини юритишда
ёрдамлашиш мақсадида уй хизматчиларини ёллашни амалга оширса;
–
агар қонунчиликда назарда тутилган ҳолларда уларнинг касбий
фаолияти рўйхатдан ўтказилиши ва (ёки) лицензияланиши лозим бўлса
ҳамда улар мазкур фаолиятни амалга ошириш мақсадида ходимлар билан
меҳнатга оид муносабатларга киришган бўлса
39
.
Қолаверса, суд ФПКнинг 184
-
моддаси тартибида ходимнинг меҳнат
ҳуқуқларини бузишда айбдор бўлган мансабдор шахсларни жавобгар
томонидан туриб иштирок этувчи учинчи шахс сифатида процессга
жалб этиши ҳамда ушбу процесснинг ўзида унинг зиммасига ходимга
маънавий зарар учун тегишли сумма тўлашлик муносабати билан иш
берувчига етказилган зарарни ундириш мажбуриятини юклаши ҳам
мумкин. Айнан ушбу ҳолатда зарар етказувчи шахс сифатида фуқаро
-
мансабдор шахс эътироф этилади ва ушбу шахсларга нисбатан ФКнинг
1004-
моддасида назарда тутилган қоидаларни қўллаш мумкин.
37
Эрделевский А.М. Компенсация морального вреда в России и за рубежом. М.,1997. с.177.; Избиенова Т.А.
Проблемы компенсации морального вреда в сфере трудовых правоотношений // Российский судья.
2001. № 4. с.26
-30.
38
Мамасиддиқов М.М. Меҳнатга оид етказилган моддий ва маънавий зарарни судда ундиришнинг назарий
ва амалий муаммолари / Масъул муҳаррир ю.ф.д., проф. Ш.Ш.Шорахметов.
-
Тошкент
.: 2008. -
229 б.
39
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 30 апрелдаги Меҳнат кодекси // https://lex.uz/acts/142859
«Наука и инновации в интересах
национального и
глобального развития»
63
ФКнинг 1022
-
моддасига кўра, жисмоний ва маънавий азобларнинг
хусусияти
маънавий
зарар
етказилган
ҳақиқий
ҳолатлар
ва
жабрланувчининг шахсий хусусиятлари ҳисобга олинган ҳолда суд
томонидан баҳоланади.
Шунингдек, зарарни қоплаш миқдорини аниқлашда оқилоналик
ва
адолатлилик талаблари эътиборга олиниши лозимлигига ҳам алоҳида урғу
берилади. Шу ўринда айтиш жоизки, маънавий зарарни юзага келтирувчи
жабрланувчининг руҳан эзилиши ва тушкунликка тушишининг пул билан
қопланиши лозим бўлган аниқ бир чегараси йўқ. Лекин бизнингча, маънавий
зарар учун тўлов миқдори жабрланувчининг жисмоний ва руҳий азобланиши
даражасига мутаносиб равишда қопланиши лозим. Маънавий зарарни
қоплаш
миқдорини
аниқлашдаги
оқилоналик
ва
адолатлилик
тамойилларини амалда кенг жорий қилиш учун айрим муаллифлар
ўзларининг
бир
қатор
таклифларини
билдирадилар.
Хусусан,
А.М.
Эрделевский барча судларда маънавий зарар учун тўлов ундиришнинг
ягона базаси ва унинг якуний миқдорини белгиловчи жадвални таклиф
қилади ва маънавий зарар суммаси иш юзасидан суд ҳал қилув қарори
чиқарилиш вақтида қонун ҳужжатларида белгиланган ўртача ойлик иш ҳақи
билан ҳисобланиши лозимлигини кўрсатади
40
. Қуйида А.М.
Эрделевский
томонидан таклиф қилинган маънавий зарар учун тўлов ундириш
миқдорини белгиловчи жадвалдан айримларини келтирамиз:
№
Ҳуқуқбузарликнинг
тури
Ўртача ойлик
иш ҳақи
(рублда)
1.
Соғлиққа оғир шикаст етказиш
576
2.
Соғлиққа ўртача шикаст етказиш
216
3.
Соғлиққа енгилроқ шикаст етказиш
24
4.
Ўлдириш ёки соғлиққа оғир шикаст етказиш ҳақида таҳдид
солиш
144
5.
ОИТС касаллигини юқтириш
360
6.
Озодликдан ноқонуний маҳрум қилиш (бир кун учун)
216
7.
Ғайриқонуний
равишда руҳий касалликлар стационарига
ёткизиш (бир кун учун)
216
8.
Ёлғон маълумотларни тарқатганлик учун
24
9.
Ҳақорат
қилганлик учун
12
10.
Шахсий дахлсизлик ҳуқуқини бузганлик учун
24
11.
Турли ёзишмалар, телефондаги сўзлашувлар, почта ва бошқа
маълумотларни сир сақлаш қоидаларини бузиш
24
12.
Турар
-
жой дахлсизлигини бузганлик учун
18
13.
Ғайриқонуний
равишда ишга қабул қилишни рад этганлик
учун
24
14.
Ғайриқонуний равишда ишдан бўшатиш
72
15.
Бошқа меҳнат ҳуқуқларининг
бузилиши
36
40
Эрделевский А.М. Моральный вред и компенсация за страдания: Научно
-
практическое пособие. –
М.:
Издательство БЕК, 1998.
-
с.63.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
64
Айтиш мумкинки, маънавий зарарни ундиришнинг юқорида таклиф
қилинаётган соддалаштирилган усулининг аҳамияти шундан иборатки,
унинг ёрдамида тўлов суммасининг “дастлабки”, тахминий миқдорини
аниқлаб олиш мумкин бўлади. Бироқ, маънавий зарарни ундиришда аниқ
бир сумманинг белгилаб қўйилиши билан боғлиқ усулларнинг суд
томонидан кенг қамровли қўлланилиши бизнингча мақсадга мувофиқ эмас.
Чунки маънавий зарар миқдорини аниқлашда ҳар бир жабрланувчининг
шахсий хусусиятларини, иш бўйича тарафларнинг ўзаро муносабатлари
характерини,
зарур
бўлганида
мутахассис
ва
экспертларнинг
хулосаларини, экспертиза натижаларини эътиборга олиши лозим.
Шунингдек, суд жабрланувчига жисмоний ва маънавий азоблар
етказилгани факти нима билан тасдиқланиши, у қандай ҳолатларда ва
қандай
ҳаракатлар (харакатсизлик) билан етказилганлиги, зарар
етказувчининг айб даражаси, жабрланувчи қандай маънавий ва жисмоний
азоблар тортгани, уни қоплашни қандай миқдорда баҳолаши ва низони ҳал
қилиш учун аҳамиятга эга бўлган бошқа ҳолатларни аниқлаши зарур.
