«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
99
ТАЪСИРЧАН ПАРЛАМЕНТ НАЗОРАТИ ИСЛОҲОТЛАР
САМАРАДОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАМОҚДА
Нуриддин Сотиволдиев
Бош илмий ходим, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси
Қонунчилик
палатаси ҳузуридаги
Парламент тадқиқотлари институти
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан назорат
-
таҳлил
фаолиятини ташкил этишда, энг аввало, 2022
–
2026 йилларга
мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини «Инсонга
эътибор ва сифатли таълим йили»да амалга оширишга оид давлат дастури,
“Ўзбекистон –
2030” стратегиясини “Ёшлар ва бизнесни қўллаб
-
қувватлаш
йили”да амалга оширишга оид давлат дастурида белгиланган
мақсадларнинг
бажарилиши
устидан
таъсирчан
парламент
мониторингини олиб боришга алоҳида эътибор қаратди.
Давлатимиз раҳбарининг бевосита
ташаббуслари, ғоялари асосида
парламентнинг назорат
-
таҳлил
фаолиятини
тубдан оширишга
алоҳида
эътибор қаратилмоқда. Унинг қонунчилик базаси мустаҳкамланмоқда.
Парламент назоратининг янгидан
-
янги шакллари жорий этилмоқда.
Жумладан,
Қонунчилик
палатасида
ҳукумат
аъзоларининг
депутатлар
саволларига жавобларини эшитиш тартиби –
“Ҳукумат соати”
институти жорий этилди. 2019 йилдан бошлаб Вазирлар Маҳкамаси
аъзолигига номзодларни қуйи палата мажлисида кўриб чиқиш амалиёти
татбиқ қилинди.
Қуйи палатада ташкил этилган
Давлат бюджети бошқармаси
бюджетни шакллантириш ва ижроси устидан самарали назорат ўрнатишга
хизмат қилмоқда.
Айни
пайтда,
янги
таҳрирдаги
Ўзбекистон
Республикаси
Конституцияси асосида парламентнинг назорат фаолияти
мутлақо янги
босқичга кўтарилди
, десак муболаға бўлмайди.
Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, янгиланган Конституциянинг
парламент фаолияти қисмига киритилган янгиликларнинг аксарияти
парламент
қуйи
палатасининг назорат фаолиятини кучайтиришга
қаратилган.
Масалан, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик
палатаси ва Сенатининг биргаликдаги ваколатлари, шу жумладан назорат
функцияларини бажариши чоғида кузатилаётган
параллеллик
ва
бир
-
бирини такрорлаш
ҳолларини бартараф этиш мақсадида қайта кўриб
чиқилди.
«Наука и инновации в интересах
национального и глобального развития»
100
Таъкидлаш жоизки, Олий Мажлис палаталарининг назорат
фаолиятидаги
параллеллик
давлат
органлари
фаолиятининг
самарадорлигига
салбий
таъсир
кўрсатарди,
назоратнинг
таъсирчанлигини пасайтирарди. Чунончи, айни битта идорага
такроран
сўровлар юбориладиган
ва улар раҳбарларининг
эшитувлари
ўтказиладиган
фактлар аниқланган (
2020 йилда ИИВга 4 та сўров
юборилган, ИИВ раҳбариятининг 6 та эшитуви ўтказилган
). Бир хил
ҳудудларда айнан бир хил масалалар юзасидан қайта
-
қайта ўрганишлар
ўтказиш ҳоллари мавжуд (2021 йилда палаталар томонидан Андижон
вилоятида
8 та
ўрганиш ўтказилган бўлса, бошқа ҳудудларда эса
1
–2 тадан
ўрганиш ўтказилган).
Яна бир муҳим жиҳат.
Олий Мажлис палаталарнинг биргаликдаги
ваколатларига, Ўзбекистон Республикаси
давлат қарзининг энг юқори
миқдорини белгилаш
киритилди.
Ушбу ваколат қонун нормалари билан тартибга солинган бўлиб,
Конституция даражасида
белгиланмаган
эди. Масалан, Олий
Мажлиснинг давлат қарзининг энг кўп миқдорини белгилашга доир
ваколати Бюджет кодексида (152
-
модда), «Ташқи қарз тўғрисида»ги
Қонунда (4
-
модда) мустаҳкамлаб қўйилган. Шундан келиб чиқиб, давлат
қарзининг энг юқори миқдорини белгилаш Олий Мажлис палаталарининг
умумий ваколатлари доирасига киритилди.
Бундан ташқари, Парламентнинг коррупцияга қарши курашиш
борасидаги тутган ўрнини кучайтириш мақсадида
Ўзбекистон
Республикасида коррупцияга қарши курашиш тўғрисидаги миллий
маърузани кўриб чиқиш
белгиланди.
Шунингдек,
парламент текшируви
самарадорлигини ошириш, ушбу
текширувни ўтказишга парламент иккала палатасининг жалб этилиши ва
иштирокини таъминлаш мақсадида парламент текширувлари
фақат қўшма
шаклда ўтказилиши назарда тутилди.
Парламент фаолиятида олиб борилаётган бу каби ислоҳотлар,
айниқса, ҳисобдорликнинг бундай шакллари жорий этилиши ҳукуматнинг
очиқлигини ва масъулиятини тубдан оширмоқда. Жойларда аҳоли
томонидан кўтарилаётган
масалаларни ҳукумат олдига қўйишда айни
муддао бўлмоқда.
Парламент назорати тадбирлари давомида тегишли соҳани
ривожлантириш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан
аниқ
таклифлар ишлаб чиқиш
ҳамда
мансабдор шахслар ишига танқидий
баҳо беришга
алоҳида эътибор қаратилди. Бу эса, ҳукумат аъзоларининг,
мансабдор шахсларнинг фаолияти самарадорлигини янада оширишга,
пировардида, фуқароларнинг давлат органлари фаолиятидан розилигини
таъминлашга, халқимиз фаровонлигини юксалтиришга хизмат қилмоқда.
