ТОЛЛИНГ — ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО САВДОНИНГ МУҲИМ ЛСОСИ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
141-143
25
12
Поделиться
Аъзам, С. (2013). ТОЛЛИНГ — ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО САВДОНИНГ МУҲИМ ЛСОСИ. Общество и управление, 1(1), 141–143. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/society-administration/article/view/146
Сардор Аъзам, Ташкентского Вестминстерского международного университета

к.э.н., преподаватель 

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Сўнгги чорак асрда халқаро савдо ҳажмларининг жадал ошишига сабаб бўлган омиллардан бири толлинг хисобланади. Жаҳон Божхона ташки-лоти томонидан берилгаи таърифга кўра, толлинг - "божхоиа процсду-раси ҳисоблаииб, унга кўра муайяи маҳсулот импорт божларидап озод этилган ҳолда божхопа ҳудудига олиб кирилади. Ксйинчалик уушбуҳудудда қайта ишла-пиб (йиғилиб, қадокданиб, таъмирланиб ва ҳ.к.), реэкспорт қилинади"1. Бугунги купда толлинг халкдро мсх,наттақсимоти қонуниятларининг асосий та-мойили сифатида кўплаб мамлакатлар ташқи иқтисодий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Буни ташқи савдо ҳажми бўйича дунёда етакчи бўлган Хитой мисолида ҳам кўриш мумкии. 2011 йилда Хитойда толлинг фаолияти доирасидаги экспорт ялпи экспортнинг қарийб 44 фоизини (835,4 млрд.долл.) ташкил этган бўлса, толлинг доирасидаги импорт ялпи импортнинг 26,9 фоизини (469,8 млрд-долл.) ташкил этди2. Хитойда толлинг фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар сони 2009 йилда 126 мингтани ташкил этди. Бундай корхоналарда ишловчи аҳоли сони эса 30-40 млн. кишидан иборат бўлиб, мазкур рақам саноат тармоғида меҳнат қилаётганларнинг 20 фоизига тенг3. Толлинг корхоналарининг аксарияти хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар (ХИИК) бўлга ни учуй бундай фаолиятнинг ривож топи-ши хам асосан мазкур мулкчилик шаклининг устуворлиги туфайлидир. Ўз навбати-да, толлинг жараёни ХИИКларнинг мамлакат ташқи савдосидаги улушининг кес-кин ошишига хам сабаб бўлмокда. Жумладан, 2006 йилда толлинг доирасидаги экспорт ва импортда ХИИКлар ялпи экспорт ва импортнинг тегишли равишда 84,5 ва 85,6 фоизини ташкил этган. Шунинг учун ҳам сўнгги ўн йилликда ушбу корхона-ларнинг Хитой ташқи савдосидаги улуши ўртача 55 фоизга тенг бўлди.


background image

141

 

 

 

Аъзам С.

 

ТОЛЛИНГ — 
ЗАМОНАВИЙ ХАЛҚАРО САВДОНИНГ 
МУҲИМ АСОСИ 

ўнгги  чорак  асрда  халқаро  савдо  ҳажмларининг  жадал  ошишига  сабаб  бўлган 
омиллардан  бири  толлинг  ҳисобланади.  Жаҳон  Божхона  ташки-  лоти  томонидан 
берилган  таърифга  кўра,  толлинг  -  "божхона  процедурам  ҳисобланиб,  унга  кўра 

муайян маҳсулот импорт божларидан озод этилган ҳолда божхона ҳудудига олиб кирилади. 
Кейинчалик  у  ушбу  ҳудудда  қайта  ишла-  ниб  (йиғилиб,  қадоқланиб,  таъмирланиб  ва  ҳ.к.), 
реэкспорт қилинади"

1

Бугунги кунда толлинг халқаро меҳнат тақсимоти қонуниятларининг асосий та- мойили 

сифатида кўплаб мамлакатлар ташқи иқтисодий фаолиятида муҳим ўрин тутади. Буни ташқи 
савдо ҳажми бўйича дунёда етакчи бўлган Хитой мисолида ҳам кўриш мумкин. 2011 йилда 
Хитойда толлинг фаолияти доирасидаги экспорт ялпи экспортнинг қарийб 44 фоизини (835,4 
млрд.долл.) ташкил этган бўлса, толлинг доирасидаги импорт ялпи импортнинг 26,9 фоизини 
(469,8 млрд.долл.) ташкил этди

2

. Хитойда толлинг фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар 

сони 2009 йилда 126 мингтани ташкил этди. Бундай корхоналарда ишловчи аҳоли сони эса 30-
40 млн. кишидан иборат бўлиб, мазкур рақам саноат тармоғида меҳнат қилаётганларнинг 20 
фоизига тенг

3

. Толлинг  корхоналарининг аксарияти хорижий  инвестициялар иштирокидаги 

корхоналар (ХИИК)  бўлгани  учун бундай фаолиятнинг ривож топи-  ши  ҳам  асосан мазкур 
мулкчилик  шаклининг  устуворлиги  туфайлидир.  Ўз  навбати-  да,  толлинг  жараёни 
ХИИКларнинг  мамлакат  ташқи  савдосидаги  улушининг  кес-  кин  ошишига  ҳам  сабаб 
бўлмокда. Жумладан, 2006 йилда толлинг доирасидаги экспорт ва импортда ХИИКлар ялпи 
экспорт ва импортнинг тегишли равишда 84,5 ва 85,6 фоизини ташкил этган. Шунинг учун 
ҳам сўнгги ўн йилликда ушбу корхона- ларнинг Хитой ташқи савдосидаги улуши ўртача 55 
фоизга тенг бўлди. 

Х.ИНДИСТОН - хизматлар аутсорсингини бажариш (хизматлар толлинги)

4

 борасида бой 

тажрибага эга давлат. Бу асосан капитал сиғими юқори бўлган ишлаб чиқариш тизимларининг 
ривожлантирилиши ҳамда хизматлар соҳасига тўғри- дан-тўғри хорижий инвестицияларнинг 
йўналтирилиши  билан  боғлиқ.  Мамла-  катда  асосан  информацией  технологияларга  оид  ва 
сотиладиган  хизматлар  (маса-  лан,  коллцентр,  тиббиёт,  бухгалтерия,  молия,  муҳандис-
конструкторлик,  юридик,  таълим-тадқиқот,  компьютер  бўйича  дастурлаш,  маълумотлар 
базасини  яратиш  каби  хизмат  турлари)  бўйича  буюртмаларни  бажариш  кенг  тарқалган. 
Маълумот- ларга қараганда, 2011 молиявий  йилда Х,индистон аутсорсинг саноати 76 млрд. 
доллардан ортиқ микдорда даромад кўрган

5

АЪЗАМ  Сардор  Эркин  ўғли,  икршсод  фанлари  номзоди,  Ташкент  Вестмшшстер  халқаро  универ-  сшпети 

ўқитувчиси.

 

Аъзам С.

 

Халқаро тажриба инобатга олинса, Ўзбекистонда толлинг фаолияти билан шу- ғулланиш 

С

 


background image

142 

Жамият ва бошқарув и 2013 №1

 

 

 

учун  маҳаллий  ва  хорижий  инвесторлар  иштирокидаги  корхоналарнинг  тузилишини 
рагбатлантириш, уларнинг фаолияти учун зарур шарт-шароитлар яратиш керак. 

Толлинг  фаолиятининг  мамлакатимиз  иқтисодиётига  асосан  ижобий  таъсир  кўрсатиши 

мумкинлиги  ва  республикамизда  унинг  ривожланиши  учун  қонуний  асосларнинг 
яратилганига қарамай

6

, ташқи савдода толлинг шартномаларининг ҳамда бу борадаги савдо 

ҳажмларининг  улуши  кам.  Шартномалар  асосан  хомашё-  ни  қайта  ишлаш  тармоқларида 
тузилмокда. Бунинг асосий сабаблари, бизнингча, ташқи савдо билан шуғулланувчи хўжалик 
субъектларининг толлинг муолажала- ри хусусида етарлича маълумотга эга эмаслиги, толлинг 
фаолиятини амалга оши- риш борасида турли бюрократии тўсикдарнинг сакданиб қолаётгани, 
қайта  иш-  лашнинг  мураккаброқ  жараёнларида  минтақавий  меҳнат  тақсимоти  бўғинлари- 
нинг  деярли  йўкдиги,  маҳаллий  ва  қўшни  давлатлар  саноатининг  халқаро  ишлаб  чиқариш 
тизими  билан  самарали  кооперациялана  олмагани  каби  муаммоларнинг  мавжудлиги  билан 
боғлиқ.  Шунинг  учун  мазкур  муаммоларни  нафақат  миллий  миқёсда,  балки  минтақавий 
кўламда ҳал этиш давр талабига айланмокда. 

Шу  нуқтаи  назардан,  биз  Узбекистан  ташқи  савдо  сиёсатида  толлинг  муолажа-  ларини 

амалга ошириш вақтида кўшимча қиймат солиғини (ҚҚС) қайтариб бе- ришни таклиф этамиз. 
Гап  шундаки,  толлинг  доирасида  миллий  манфаатларга  жавоб  бермайдиган  экспорт 
операцияларини  амалга  ошириш  вақтида,  жумладан,  эколо-  гияни  ифлослантирувчи,  кўп 
энергия  сарф  этувчи,  кўшилган  қиймати  паст  бўлган  маҳсулотлар  толлингида  ҚҚСни 
қайтариб  бериш  ставкасини  пасайтириш  орқали  бундай  маҳсулотлар  толлингига  таъсир 
кўрсатиш мумкин. Масалан, Ўзбекистонда ҚҚС 20 фоизни ташкил этса, толлинг доирасидаги 
импорт  жараёнида  тўлиқ  ҳажм-  да  олинадиган  ҚҚСни  маҳсулот  қайта  ишлаш  жараёнидан 
ўтиб, реэкспорт қили- наётганида тўлиқ эмас, балки маҳсулот турига қараб, унинг 15, 10, 5 
фоизини толлингерга қайтариб бериш мумкин. Шундай қилинса, толлинг, операциялари- нинг 
ривожига муайян таъсир кўрсатса бўлади. Бу, ўз навбатида ташқи савдони мақсадга мувофиқ 
йўналишда бошқариш имконини беради. 

Таҳлилларимиз шуни кўрсатмокдаки, Ўзбекистоннинг жуғрофий нуқтаи назардан ноқулай 

жойлашгани  (денгиздан  йироқлиги)  сабабли  мамлакатимизни  иқтисодий  жиҳатдан 
ривожлантириш  йўлида  ташқи  дунёга  хизматлар  аутсор-  сингини  кўрсатиш  катта  фойда 
келтириши  мумкин.  Бунинг  учун,  хорижий  тил-  ларни  мукаммал  биладиган,  тегишли 
соҳаларда  зарур  билим,  малакага  эга  бўлган  мутахассисларни  тайёрлаш  ҳамда 
мамлакатимизда илғор аутсорсинг хизматлари- ни кўрсатувчи инфратузилмани ташкил этиш 
лозим  бўлади.  Ўз  навбатида,  хизматлар  толлингининг  ривожлантирилиши  маҳаллий 
шароитда кўплаб иш ўринла- рини яратишга имкон беради. 

Ўйлашимизча,  Ўзбекистонда  толлинг  фаолиятини  ривожлантириш  учун  кела-  жакда 

мамлакатимиз  ташқи  савдо  кўламларининг,  демакки,  ялпи  ички  маҳсуло-  тимиз  сиғимини 
жадал  суръатлар  билан  ошишига  хизмат  қиладиган  куйидаги  чора-  тадбирларни  амалга 
ошириш керак: 

-

 

илғор мамлакатлар тажрибасидан келиб чиққан ҳолда, уни "Навоий" эркин индустриал-

иқтисодий зонаси ва "Ангрен" махсус индустриал зонасида амалиётга фаол татбик, этиш; 

-

 

мамлакатимиз  қиёсий  афзалликка  эга  бўлган  тармокдарда  халқаро  ишлаб  чиқариш 

кооперациясини  йўлга  кўйишга  кўмак  берадиган  техник-технологик  модернизация  ва 
саноатлашув жараёнларини жадаллаштириш; 

-

 

миллий  корхоналаримизнинг  трансмиллий  корпорациялар  тизимига  кўшили-  шини 

таъминлаш  ва  экспорт  маҳсулотларимизнинг  жаҳон  бозорларига  шиддатли-  роқ  кириб 
боришини амалга ошириш учуй ҳукуматлараро миқёсда икки ва кўпто- монлама иқтисодий 
келишув ва шартномаларни имзолашга алоҳида эътибор бе- риш; 

-

 

толлинг  фаолиятининг  асосий,  жадаллаштирувчи  бўғини  ҳисобланмиш  ХИИКлар 

фаолиятини  инноватив  тарзда  янада  рағбатлантириш,  устувор  тармок,-  ларда  янгиларини 
ташкил этишга интилиш; 

-

 

ташқи савдо муолажаларини тезкор ва сифатли амалга ошириш, иқтисодий- маъмурий 


background image

Толлинг — замонавий халқаро савдонинг мухдш асоси

 

143

 

 

 

соҳадаги транзакцией харажатларни иложи борича минималлаштириш; 

-

 

миллий  корхоналараро  саноат  кооперациясини  жадаллаштириш  асосида  иш-  лаб 

чиқарилган  экспорт  маҳсулотлари  ҳар  доим  ҳам  ташқи  бозорларда  рақобат-  бардош 
бўлавермаслигини  ҳисобга  олган  ҳолда  эътиборни  фақатгина  ички  саноат  кооперациясига 
эмас,  балки  маҳсулот  таннархининг  камайишига  сабаб  бўлувчи  халқаро  саноат 
кооперациясига қаратиш; 

-

 

МДХ,,  Марказий  Осиё  мамлакатлари  ва  Шанхай  Ҳамкорлик  Ташкилоти  доирасида 

иқтисодий интеграция жараёнларини жадаллаштириш, минтақада халқаро меҳнат тақсимоти 
ва  кооперацион  ҳамкорлик  жараёнларида  қатнашиш  имкониятларини  излаб  топиш,  лозим 
топилса, ушбу бўғинларни қайтадан ташкил этиш; 

-

 

ташқи  савдодан  келадиган  валюта  тушумлари  манбаларини  диверсификация  қилиш 

мақсадида  Ўзбекистонда  хизматлар  толлинги  концепциясини  яратиш,  статистик 
маълумотларни қайд этиш ва солиққа тортиш чораларини ишлаб чиқиш ва ҳоказо. 

Хулоса  қилиб  айтганда,  Узбекистан  замонавий  халқаро  меҳнат  тақсимоти  та- 

мойилларидан  унумли  фойдаланган  тақдирда  ўз  ташқи  савдо  структурасидаги  маҳсулот 
таркибини жиддий диверсификация қилишга, ташқи иқтисодий хавф- сизликни таъминлаган 
ҳолда савдо соҳасидаги ҳамкорлари сафини кенгайтириш- га, жаҳон иқтисодиётига манфаатли 
интеграциялашувга эришиши шубҳасиз. 

Манба ва адабиётлар:

 

1.

 

Интернетдаги 

манба: 

www.wcoomd.org 

[Сўнгги кириш: 21/02/2009]. 

2.

 

Statistical  Communique  of  People's  Republic  of 

China, 2012. 

3.

 

Интернетдаги 

манба: 

www.russianpeople- 

daily.com.cn [Сана: 25/11/2010]. 

4.

 

Масалан,  АҚШда  тиббий  маслаҳат  қиммат 

бўлгани учун америкалик компаниялар нисбатан кам 
маошга  рози  бўлган  малакали  ҳинд  врачла-  рини 
аутсорсинг  хизматини  бажаришга  жалб  эта-  дилар. 
Натижада  Ҳиндистондан  туриб,  АҚШ  фу-  қаросига 
он-лайн  тарзида  тиббий  хизмат  кўрса-  тилади.  Бу 

жараён  камхарж  фаолият  бўлгани  са-  бабли 
манфаатлидир. Бундай хизматлар истеъмол- чи билап 
сотувчи  бевосита  бир  жойда  бўлиши шарт  бўлмаган 
бир қатор соҳаларда амалда қўлланилади. 

5.

 

Ўзбекистонда  толлинг  фаолияти  "ЎзР  ҳуду- 

дида қайта ишлаш (толлинг) бўйича операциялар- ни 
амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом", "Ташқи 
иқтисодий  фаолият  тўғрисида"ги  қонун,  Божхона 
кодекси,  Солиқ  кодекси  ва  бошқа  ҳуж-  жатларда  ўз 
аксини топган. 

6.

 

Sourcing 

Line, 

Интернетдаги 

манба: 

www.sourcingline.com [Сўнгги кириш: 14/11/2012].

 

Библиографические ссылки

Интернетдаги манба: www.wcoomd.org [Сўшти кириш: 21/02/2009].

Statistical Communique of People's Republic of China, 2012.

Интернетдаги манба: www.russianpeople-daily.com.cn (Сана: 25/11/2010].

Масалан, АҚШда тиббий маслаҳат қиммат бўлгани учу» америкалик компаниялар нисбатан кам маошга рози бўлган малакали ҳинд врачла-рини аутсорсинг хизматини бажаришга жалб эта-дилар. Натижада Қиндистондан туриб, АҚШ фу-қаросига он-лайн тарзида тиббий хизмат кўрса-

т клади. Бу жараён камхарж фаолият бўлгани са-бабли манфаатлидир. Бундай хизматлар истеъмол-чи билан сотувчи бевосита бир жойда бўлишн шарт бўлмаган бир қатор соҳаларда амалда қўлланилади.

Ўзбекистонда толлинг фаолияти "ЎзР ҳуду-дида қайта ишлаш (толлинг) бўйича операциялар-ни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги Низом", "Ташқи иқтисодий фаолият тўғрисида"ги қонуп, Божхона кодекси, Солиқ кодекси ва бошқа ҳуж-жатларда ўз аксини топган.

Sourcing Line, Интернетдаги манба: www.sourcingline.com [Сўшти кириш: 14/11/2012].

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов