ДЕМОКРАТИЯ ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ХДМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ

ВАК
inLibrary
Google Scholar
Выпуск:
CC BY f
157-161
31
22
Поделиться
Матибаев, Т. (2013). ДЕМОКРАТИЯ ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА ХДМКОРЛИКНИ АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ. Общество и управление, 1(1), 157–161. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/society-administration/article/view/152
Тошпулат Матибаев, Академия государственного управления при Президенте Республики Узбекистан

к.с.н., докторант

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Мустак,иллик туфайли жамият хаётининг аста-секин эркинлашиб бо-риши натижасида адолатли тартибот урнатилиб, баркдрор ривожла-ниш имконияти тугими. Бу жараён сиёсатдан тортиб маънавиятгача, ме\нат муносабатларидан тортиб давлат бошк,арувигача булган сохдларнинг бар-часида адолатни к,арор топтириш масалаларини кдмраб олади. Дарх,акик,ат, Юртбошимизнинг Узбекистан Республикаси Конституцияси 20 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги "Инсон манфаати, хукук, ва эр-кинликларини таъминлаш, х,аётимизнинг янада эркин ва обод б^лишига эришиш-бизнинг бош мак,садимиздир" дсб номланган маърузасида д авлатимизнинг муста-к,ил таракдиет йилларида эришган барча ютукдари, усиш сурьатлари, аввало, Конституциямизнинг х,аётбахш кудрати ва салох,иятини, унда мужассам болтан принциплар, к,оида ва нормаларнинг накддар чукур уйлангани, х,ар томонлама мусгах,кам асосга зга эканлиги туфайлидир, деб таъкидланган. И.А. Каримов мам-лакатимизда олиб борилаётган ислох,отлар тукрисида т^хталиб шундай деди: "Х,еч кимга сир эмас, собик. Иттифок. таркибида Узбекистан уз салохияти ва ах,олиси-нинг х,аёт даражаси буйича энг к,олок, республикалардан бири булиб, бугунги кунда демократик янгиланиш ва таракдиёт й^лидан к,атъий к.адамлар босиб бораётган, куч-кудрати табора юксалиб, замонавий куптармокди ик,тисодиётга эга булган, уз халкининг фаровонлигини оширишга к,одир мамлакатга айланиб бораётгани ми-солида бу фикрнинг якдол тасдигини к^риш мумкин.


background image

157

 

 

 

Матибаев Т.

 

ДЕМОКРАТИЯ ИЖТИМОИЙ АДОЛАТ ВА

 

ҲАМКОРЛИКНИ

 

АМАЛГА ОШИРИШ ИМКОНИЯТИ

 

устақиллик  туфайли  жамият  ҳаётининг

 

аста

-

секин  эркинлашиб  бориши 

натижасида адолатли тартибот  ўрнатилиб, барқарор ривожланиш имконияти 

туғидди. Бу жараён сиёсатдан тортиб маънавиятгача, меҳнат муносабатларидан 

тортиб давлат бошқарувигача бўлган соҳаларнинг барчасида адолатни қарор

 

топтириш 

масалаларини қамраб

 

олади.

 

Дарҳақиқат,  Юртбошимизнинг  Узбекистан  Республикаси  Конституцияси  20 

йиллигига  бағишланган  тантанали  маросимдаги  "Инсон  манфаати,  ҳукук

ва 

эркинликларини  таъминлаш,  ҳаётамизнинг

 

янада  эркин  ва  обод  бўлишига 

эришишбизнинг  бош  мақсадимиздир"  деб  номланган  маърузасида  давлатимизнинг 

мустақил

 

тараққиёт  йилларида  эришган  барча  ютуқлари,  ўсиш

 

суръатлари,  аввало, 

Конституциямизнинг  ҳаётбахш

 

кудрати  ва  салоҳиятини,  унда  мужассам  бўлган 

принциплар,  қоида

 

ва  нормаларнинг  нақадар  чукур  ўйлангани,  ҳар  томонлама 

мустаҳкам  асосга  эта  эканлиги  туфайлидир,  деб  таъкидланган.  И.А.  Каримов 

мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб шундай деди: "Ҳеч 

кимга  сир  эмас,  собик,  Иттифок,  таркибида  Узбекистан  ўз  салоҳияти  ва  аҳолисининг 

ҳаёт

 

даражаси  бўйича  энг  қолоқ

 

республикалардан  бири  бўлиб,  бугунги  кунда 

демократик янгиланиш ва тараққиёт йўлидан қатъий қадамлар босиб бораётган, куч

-

кудрати  тобора  юксалиб,  замонавий  кўптармоқли  иқтисодиётга  эга  бўлган,  ўз 

халқининг фаровонлигини оширишга қодир мамлакатга айланиб бораётгани мисолида 

бу фикрнинг яққол тасдиғини кўриш мумкин.

 

Ўтган даврда бизнинг

 

қандай оғир қийинчиликлар, муаммо, таҳдид ва синовларни 

енгиб ўтишимизга тўғри келгани ҳаммамизга яхши маълум. Лекин буларнинг барчасига 

қарамасдан, Узбекистан иқтисодиёти йигирма йил давомида 3,5 баробардан зиёд ўсди.

 

Агарки,  шу  даврда  мамлакатимиз  аҳолиси  қарийб  9  миллион  кишига  кўпайиб,  30 

миллионга яқинлашиб бораётганини инобатга оладиган бўлсак, ўтган вақт мобайнида 

ялпи ички маҳсулотнинг жон бошига 2,5 баробар ошганининг ўзи кўп нарсадан далолат 

беради.

 

Бу ҳакда сўз борганда, 2008 йилдан буён давом этаётган глобал молиявийиқтисодий 

инқироз шароитида Ўзбекистонда 2008

-

2012 йилларда, яъни охирги беш йилда ялпи 

ички  маҳсулотнинг  йиллик  ўсиш  суръати  дунёдаги  саноқли  давлатлар  қаторида  8,2 

фоиздан  кам  бўлмаган  даражани  ташкил  этгани,  макроиқтисодий  кўрсаткичларнинг 

барқарорлиги  ва  мутаносиблиги,  давлат  бюджета  ва  тўлов  балансининг  профицит 

билан  бажарилиши,  экспорт  ва  олтин

-

валюта  захираларининг  кўпайиши 

таъминланаётганини айтишнинг ўзи кифоя..."

1

 

МАТИБАЕВ  Тошпўлат, 

социология  фанлари  номзоди,  Узбекистан  Республикаси  Президента  ҳузуридаги

 

Давлат бошқаруви академияси докторант тадқикртчиси.

 

М

 


background image

Матибаев Т.

 

158 

Жамият ва бошқарув ■ 2013 №1

 

 

 

Ижтимоий адолат ғояси

 

жамият ҳаётининг

 

сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳаларини 

қамраб

 

олади, у давлат ва жамият қурилишини

 

эркинлаштиришнинг муҳим

 

омилидир. 

Зеро,  биз  шунчаки  демократии:  жамият  эмас,  балки  адолатли  демократик  жамият 

курмокдамиз. Лекин бунинг учуй одамлар ўзларини фақатгина ўз маҳалласи, қишлоғи 

ёки  юртининггина  вакили  деб  эмас,  балки  яхлит  фуқаролик  жамиятининг  аъзоси 

сифатида  ҳис  этишлари  талаб  қилинади.  Зеро,  биз  барпо  этмоқчи  бўлган  фуқаролик 

жамияти  бу 

давлат  билан  бир  қаторда  сиёсий  ҳаётнинг  мустақил  субъекти 

ҳисобланади.  У  ҳокимият

 

билан  баҳсга  киришиши,  у  билан  бирга  ички  ва  ташқи 

сиёсатнинг энг муҳим муаммоларини муҳокама қилишда ҳамкорлик кўрсатишга қодир 

бўлиши  керак.  Акс  ҳолда  инсонлар  фуқаролик  жамиятини  ташкил  қилмайдилар, 

давлатга  боқиманда  бўлган  оломон  даражасидан  юқори  кўтарила  олмайдилар.  Гап 

шундаки,  фуқаролик  жамиятида  ҳар  бир  фуқаро  ўз  ҳукуқ  ва  бурчларига  эга.  Айнан 

фуқароларгина  солик,  тўлайдилар,  ҳокимият  органлари  вакилларини  сайлайдилар, 

Ватанни  ҳимоя  қиладилар.  Бундай  ҳукук,  ва  бурч  фуқароларга  давлат  ва  жамият 

ишларида фаол иштирок этишга имкон беради.

 

Агар  инсон  ўзи  ҳеч  нарса  қилмай,  давлатга,  табиатга,  бошқаларнинг

 

кўмагига  кўз 

тикиб  яшаса,  ҳеч  нарса  ўзгармайди.  Бунда  ҳуқуқ

 

ва  имконият  ҳам,  бурч  ҳам  амалга 

ошмасдан  ўз  жойида  қолиб  кетади.  Бундай  ҳолда  адолат  ҳам  қоғозда  қолиб, 

адолатсизликлар авж олади. Шу маънода, ижтимоий адолат биз барпо этаётган давлат 

ва  жамият  ҳаётида

 

туб  асослардан  бири  бўлиши  зарур.  Мамлакатимизда  амалга 

оширилаётган  янгиланиш  ва  тараққиёт,  сиёсатнинг  стратегик  мақсади  юртимизда 

истиқомат  қилувчи  барча  инсонлар  учун  адолатли  жамиятни  шакллантиришдир. 

Ижтимоий адолат мезони мустақил ва барқарор тараққиёт йўлини танлаган ва бу йўлда 

маълум  тажрибалар  тўплаган  Ўзбекистоннинг  бундан  кейинги  ривожланиши  учун 

зарур шартлардан бири бўлиб қолмокда.

 

Албатта,  адолатли  демократик  жамият  куриш  жараёни

 

мураккаб  кечиши  аён. 

Давлатимиз раҳбари таъкидлаганидек, тепадан туриб махсус фармон ёки декрет билан 

жамиятда  адолат  ва  демократияни  ўрнатиб  бўлмайди.  Ўз  мазмун

-

моҳиятига  кўра, 

ижтимоий муносабатларнинг бутун бир тизимини қамраб олувчи адолат ғояси

 

кенгроқ 

имкониятларга  эга  бўлади,  қонун

-

қоида,  эркинлик  демократиясининг  ифодаси 

сифатида муҳим сиёсий қадриятга айланади. Зеро, бозор муносабатлари шаклланиши 

шароитида  кишиларнинг  ўз  қобилиятларини  намоён  қилишлари  ва  унинг 

натижаларидан  тўла  баҳраманд  бўлишларига  тўсқинлик  қилувчи  қонунни 

менсимаслик  ва  бюрократик  иллатларни  бартараф  этиш  орқалигина  ижтимоий 

адолатнинг кучини рўёбга чиқариш мумкин.

 

Давлатимиз 

раҳбари 

таъкидлаганларидек, 

умуман 

ижтимоий 

адолат 

демократиянинг  асоси  бўлиб,  халқимиз  демократия  деганда,  аввало,  ижтимоий 

адолатни идрок этади .  Айнан ижтимоий адолат ва демократиянинг ўзаро уйғунлиги 

асосидаги  барқарор  тараққиёт  стратегик  мақсадларимизга  эришиш  учун  замин 

яратади

2

Демократик  институтлар  ва  фуқаролик  жамияти  асосларининг  шаклланиши, 

жамиятнинг  демократлашуви  узоқ  муддатли  жараён  ҳисобланади.  Демократия 

ғояларини

 

шунчаки баён қилиш, юқоридан тушириш билан одамлар ҳаётига

 

сингдириб 

бўлмайди. "Демократия —

 

деб ёзади И..А.Каримов, —

 

жамиятнинг қадриятига

 

ва ҳар бир 

инсоннинг бойлигига айланмоғи керак. Бу эса бир зумда бўладиган иш эмас. Халқнинг 

маданиятидан жой ололмаган демократия турмуш тарзининг таркибий қисми ҳам бўла 

олмайди. Бу тайёргарлик кўриш ва демократия тамойилларини ўзлаштиришдан иборат 

анча узок, муддатли жараёндир"

3

A

MMO

 

бу

 

йўлни иложи борича қисқа муддатда босиб ўтиш, демократик тамойилларни 

устувор  қадриятга,  барқарор  тараққиёт  омилига  айлантириш  учун  демократик 

ривожланиш  анъаналарини  авайлаб  ўстириш,  жаҳон  халкдари  демократик 

анъаналарини, адолатли жамият орзуси йўлида инсоният тўплаган ғоявий тажриба ва 


background image

Демократия ижтимоии адолат ва ҳамкорликнп амалга ошириш имконияти

 

159

 

 

 

амалиётни  муттасил  ўзлаштириш  зарур.  Маълумки,  собиқ  шўролар  даврида  К. 

Маркснинг "Осиё ишлаб чиқариш услуби"

 

назарияси кенг тарқалган эди. Бундай ишлаб 

чиқариш  услуби  тўғрисидаги  тасаввур  мантиқий  тарзда  гўёки  Шарқ,  айниқса,  Осиё 

давлатлари  ва  жамиятларида  ҳокимиятни

 

амалга  ошириш  услубларига  азалий 

деспотизм  хос,  деган  фикрларга  олиб  келади.  Европоцентрик  қарашлар,  Европага 

географик устуворликнинг берилиши, капитализмнинг тарихан айнан Европада пайдо 

бўлиши  ҳақидаги  тасаввурлар  буларнинг  барчаси  Осиёда  демократия  қарор

 

топиши 

мумкинлигига нисбатан ишончсизлик оқибати эди. Бугунги кунга келиб, Шаркдаги бой 

давлатчилик тарихи ва сиёсий қарашлар

 

бунинг тўла аксини ифода этмокда.

 

Шарқона демократиянинг муҳим жиҳатларидан бири унинг гоявий

-

фалсафий асоси 

сифатида инсонпарварлик гоясининг эътироф этилишидадир. Форобий, Низомул мулк, 

Алишер Навоий, Амир Темур қарашлари асосида ўзига хос сиёсий маданият намуналари 

шаклланган.  Шарк,  сиёсий  фалсафасининг  муҳим  жиҳатларидан  бири  «меъёр» 

тушунчасига  салмокди  эътибор  берилишида  ифода  бўлади.  Таъбир  жоиз  бўлса, 

демократия меъёрга асосланган сиёсий маданиятдир, деб айтишимиз мумкин. Аслида 

бу меъёр мувозанатни ҳам

 

англатади.

 

Шаркда одамларнинг ҳокимиятга

 

ва сиёсий жараёнларга муносабати азалдан ўзига 

хос  бўлиб  келган.  Бу  Шаркдаги  сиёсий  муносабатларнинг  нозик  хусусиятидан  келиб 

чиқади.  Сайлов  тизими,  давлатчилик,  сиёсий  ҳаракатлар,  жамоатчилик  фикрининг 

шаклланиши  Шаркда  ўзига  хос  хусусиятга  эга.  Аввало,  бу  хусусият  ҳокимиятга

 

анъанавий  ишонч,  баъзан  эса  патернализм  билан  ифодаланади.  Тарихан  Шарк, 

мамлакатларида  кўп  ҳолларда  бевосита  халқнинг  иштирокида  унинг  манфаатлари 

ҳисобга олинган ҳолда

 

сиёсий қарорлар

 

қабул қилинган ва амалга оширилган. Бундай 

сиёсий  қарорлар

 

халқнинг  иштирокида, аммо унинг манфаатлари  ҳисобга

 

олинмаган 

ҳолда

 

қабул  қилингандан  кўра  кўпроқ  самара  берган.  Шу  туфайли  Шарқ 

мамлакатларида ҳукмдорлар

 

беихтиёр "Халк, нима дер экан", деган фикр билан сиёсат 

олиб борганлар.

 

Сиёсий  жараёнлар  иштирокчилари,  айниқса,  сиёсий  етакчилар  Шаркда  ўз 

мақомларига эга бўлиб келганлар. Сиёсий раҳбар нафақат ўзига тегишли имтиёзларга, 

балки  алоҳида  масъулиятга  ҳам  эга  бўлган.  У  нафақатўз  ҳуқукдарига,  балки 

мажбуриятларига кўра ҳам асосий оғирликни зиммасига олган. Шунинг учун ҳокимият 

унинг қўлида

 

икки тиғли ханжар мисол ё яратувчанлик куролига ёки бузғунчи кучга 

айланган. Шу маънода, адолат бош мезонга айланганки, адолатли ва доно ҳукмдор ғояси 

Форобийдан  тортиб  Аҳмад  Донишгача  бўлган  мутафаккирларнинг  ижтимоий  орзуси 

бўлиб келган. "Куч, адолатда" қоидаси устувор бўлган. Шарқ мутафаккирлари давлатни 

жамият тараққиётидаги икки мух,им омил ижтимоий барқарорликни таъминлаш ва шу 

билан бирга, ижтимоий адолат меъёрларини амалга ошириш куроли сифатида талқин 

этиб  келганлар.  Шуни  ҳам  алоҳида  таъкидлаш  зарурки,  Шаркда  қонунчилик

 

ва 

норматив

 

тизимлар  ҳам  юқоридаги  хусусиятларни  ўзида  мужассамлаштирган. 

Соҳибқирон  Амир  Темур  давридаёқ  бутун  дунё  норматив  тизимига  ва 

конституциячилигига  кучли  таъсир  кўрсатган  "Тузуклар"  қабул  қилинган  эди.  Қайд 

этилган  мулоҳазалар  Шарққа,  хусусан,  мамлакатимиз  аҳолисига  демократик 

интилишлар ёт эмаслигини кўрсатади.

 

Демократия  тарихда  турли  йўналишларда  ривожланиб  борган,  унинг  муҳим  бир 

шакли  айнан  шарқона  демократия  бўлган.  Шаркда  демократия  ғояларининг

 

давлатлашган йўналиши ҳам қадимий тарихга эга. Шарқона  демократиянинг яна бир 

йўналиши  эса,  жараёнли

-

сиёсий  демократия  ҳисобланади

Айнан  у  жамият  сиёсий 

тизимининг халққа яқинлигини таъминлаш, сиёсий адолатсизликнинг олдини олишда 

муҳим аҳамият касб этган.

 

Мустақиллик  давридаги  ижтимоий  демократия  эса  учинчи  бир  йўналишдир. 

Дарҳақиқат, ҳозирги давр демократияни ислоҳотлар оқимига айлантирди. Шу даврдан 

бошлаб демократия кенг ижтимоий ҳодисага

 

айланди. Ҳозирда

 

деярли барча мустақил 


background image

Матибаев Т.

 

160 

Жамият ва бошқарув ■ 2013 №1

 

 

 

давлатлар ўз олдиларига демократик жамият куриш мақсадини кўйганлар. 

A

MMO

 

ҳамма

 

ran 

уни  тушунишда, бу ишда амалий ҳаракатни амалга оширишдадир.  Демократияни 

бир  неча  аср  мобайнида  демократик  тартибларни  ҳаётга  жорий  этаётган  жамиятлар 

тажрибаси мисолида ўрганиш барча даврлар ва халкдар учун умумий бўлган асослари, 

жиҳатларини тан олиш баробарида унинг миллий моделларини ҳам фарқлаш керак. Шу 

нуқтаи  назардан  қараганда,  бугун  биз  илғор  мамлакатлар  тажрибасидан  замонавий 

демократияни  жорий  этиш  тажрибаси  ва  кўникмаларини  ижодий

-

танқидий 

ўрганишимиз жоиз.

 

Демократия  ва  ижтимоий  адолат  узвий  боғлиқ  ҳодисалардир.  Демократия  ва 

ижтимоий  адолатнинг  ўзаро  боғликдиги,  аввало,  барчанинг  қонун  олдида  тенг 

ҳукукдилиги ва қонуннинг барчани бир меъёрда муҳофаза қилиши билан белгиланади. 

Айнан мана шу қоида, яъни тенг ҳуқуқлилик нафақат демократиянинг, балки ижтимоий 

адолатнинг ҳам

 

талабидир.

 

Демократия  ижтимоий  адолатни  амалга  ошириш  имкониятидир.  Эркин 

инсонларнинг ўзаро муносабатларида ижтимоий адолатни амалга ошириш мобайнида 

ўзларини Ўзлари бошқаришлари демократия идеалларидан биридир.

 

Демократия  билан  ижтимоий  адолат  ўзаро  боғлиқлигининг  яна  бир  жиҳати 

инсонпарварликдир. Демократия фақат инсонпарвар жамиятдагина қадрланади

бирор 

бир қийматга

 

эга бўлади.

 

Демократия  ижтимоий  адолатнинг  ҳаётда

 

амалга  оширилишини  талаб  қилади

Ижтимоий  кафолатларнинг  кўлга  киритилган  даражаси  —

 

инсоннинг  ижтимоий 

ҳимоялангани

унинг  моддий  таъминлангани,  ўз  қобилиятларини  амалга  ошириш 

имкониятлари  нафақат  ижтимоий  адолат  талабларидан,  балки  демократия 

меъёрларидан ҳам

 

келиб чиқади. Зеро, ижтимоий адолат фақатгина моддий эмас, балки 

ижтимоий

-

сиёсий  неъматларни  ҳам

 

тақсимлашни  қамраб  олади.  Шунингдек,  бу 

конституциявий  тарзда  таъминланган  меҳнат  ҳукуқи,  касбий  ўсишдаги  тенглик, 

таълим олишдаги имкониятлар ҳамдир

Маълумки,  сиёсий  фанларда  демократиянинг  ўнлаб  моделлари  борлиги 

таъкидланади.  Дарҳақиқат,  демократия назариётчилари унинг турли хусусиятларига, 

жумладан,  иштирок,  вакиллик,  мувозанатловчи  ва  қарши

 

турувчи  кучлар,  элиталар 

рақобати,  марказдан  қочиш

эркинлик  масалаларига  эътибор  қаратганлар

Лекин 

уларнинг  барчаси  демократияга  Линкольн  берган  машҳур  таърифни  тўлдирадилар, 

холос.  Зеро,  бу  таъриф  барча  даврлар  учун  ўз  аҳамиятини  йўқотмай  келмоқда: 

"Демократия халқ учун халқ ёрдамида амалга ошириладиган халқ ҳокимиятидир"

4

A

MMO

 

демократиянинг  кўплаб  моделлари  учун  хос  бўлган  иккита  умумий  қоида

 

мавжуд.  Уларнинг  биринчиси,  ижтимоий  адолатни  таъминлаш  билан  боғлиқ.  Зеро, 

жамиятнинг  қайси

 

соҳасини  олиб  қарамайлик

демократиянинг  амалга  оширилиши 

адолат меъёрларига мос бўлиши зарур. Иккинчи қоида

 

қонун устуворлигига таянади. 

Ушбу  қоидалар

 

демократиянинг  сиёсий  қадрини

 

таъминлаган  ҳолда

 

жамият 

тараққиётини таъминлашга хизмат қилади

дейиш мумкин.

 

Шу ўринда ҳукуматимиз томонидан давлат қурилиши

 

ва иқтисодиётни ислоҳ этиш 

дастурининг  ўзаги  сифатида  мафкурага  бўйсундирилмаган,  яъни  сиёсатдан  батамом 

холи  иқтисодий  ислоҳотлар  тизимини  яратиш,  давлат  зиммасига  бош  ислоҳотчилик 

масъулиятининг юклатилиши, қонун

 

устуворлигига эришиш, кучли ижтимоий сиёсат 

юритиш,  энг  асосийси,  ислоҳотларни  эволюцион  йўл  билан,  яъни  босқичма

-

босқич 

амалга ошириш тараққиётимизнинг асосий беш қоидаси

 

сифатида танлаб олинишига 

алоҳида урғу беришни  лозим топдик. Тараққиётнинг Узбек модели, деб ном  олган бу 

ривожланиш  йўли  демократия  ва  ижтимоий  адолатни  амалга  оширишда  кенг 

ижтимоий  ҳамкорликка

 

таяниш  туфайли  халқимизнинг  туб  манфаатларига  тўла 

мосдир.

 

 

 


background image

161

 

 

 

Манбалар ва адабиётлар:

 

1.

 

Каримов  И.А.  Узбекистан  Республикаси 

Конституциясининг  20  йиллигига  бағишланган 
тантанали маросимдаги маърузасидан. 

2.

 

Каримов  И.А.  Эл-юртга  ҳалол,  виждопан 

хизмат  килиш  ҳар  бир  раҳбарнинг  муқаддас  бурчи. 
Халк,  депутатлари  Андижон  вилояти  кенгашинипг 
павбатдан  ташқари  сессиясидаги  путқи//  Халк,  сўзи. 
2004 й., 26 май. 

3.

 

Каримов. И.А. Узбекистан XXI аср бўсағасида: 

хавфсизликка  тахдид,  барқарорлик  шартлари  ва 
тараққиёт  кафолатлари  //  Хавфсизлик  ва  барқарар 
тараққиёт  йўлида.  6-жилд.  Т.:  Узбекистан,  1998.  Б. 
160. 

4.

 

Линкольн  А.  Гиттисбергское  обращение.  19 

ноября,  1963  год  //  Цит.по  кн.  Скидмор  Макс,  Дж  И 
Грани.  Маршал  Картер.  Американская  система 
государственного  управления:  Пер.  с  англ.  М.:  СИ  -
Квадрат, 1993. С. 359.

 

Библиографические ссылки

Каримов И.А. Узбекистан Республикаси Конституциясининг 20 йиллигига багишланган тантанали маросимдаги маърузасидан.

Каримов И.А. Эл-юртга алол, виждонан хизмат килиш х,ар бир рах,барнинг мукдддас бурчи. Халк депутатлари Андижон вилояти кенгаши-нинг навбатдан ташк,ари сессиясидаги нутк,и// Халк, сузи. 2004 й., 26 май.

Каримов. И.А. Узбекистан XXI аср бусагасида: хавфсизликка тахдид, барк,арорлик шартла-ри ва таракдист кафолатлари // Хавфсизлик ва барк,арар таракдиет йулида. 6-жилд. - Т.: Узбекистан, 1998. - Б. 160.

Линкольн А. Гиттисбергское обращение. 19 ноября, 1963 год // Цигп.по кн. Скидмор Макс, Дж И Грани. Маршал Картер. Американская система государственного управления: Пер. с англ. -М.: СИ -Квадрат, 1993. - С.359.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов