Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Prevention of alcoholism and associated criminal activities
Murod URAZALIEV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received June 2025
Received in revised form
15 July 2025
Accepted 15 July 2025
Available online
25 August 2025
This article addresses the negative consequences of
alcoholism, its role as a contributing factor to various crimes,
the establishment of specialized sections within national
commissions on children's issues to combat alcoholism and
drug addiction among children, and the prevention of
alcoholism and related crimes.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
alcoholism,
consumption of alcoholic
beverages,
consequences of alcoholism,
harmful effects of alcohol,
limiting alcohol
consumption,
committing a crime while
intoxicated,
prevention of crimes related
to alcoholism.
Алкоголизм ва у билан боғлиқ жиноятларнинг олдини
олиш масалалари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
алкоголизм,
алкоголли маҳсулотлар
истеъмол қилиш,
алкоголизмнинг
оқибатлари,
алкоголнинг зарарли
таъсири,
алкоголь истеъмолини
чеклаш,
маст ҳолатда жиноят
содир этганлик,
алкоголизм билан боғлиқ
жиноятларнинг олдини
олиш.
Ушбу
мақола
алкоголизмнинг
салбий
оқибатлари
,
алкоголизмни
турли
жиноятларнинг
содир
этилишига
таъсир
этувчи
омил
эканлиги
,
болалар
масалалари
бўйича
миллий
комиссиялар
таркибида
болалар
ўртасида
алкоголизм
ва
гиёҳвандликка
қарши
курашиш
бўйича
секциялар
ташкил
қилиш
ҳамда
алкоголизм
ва
у
билан
боғлиқ
жиноятларнинг
олдини
олиш
масалаларига
бағишланади
.
1
Associate Professor, Tashkent State University of Law. E-mail: u.murodbek_78@ mail.ru
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
91
Вопросы профилактики алкоголизма и преступлений,
связанных с ним
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
алкоголизм,
употребление
алкогольной продукции,
последствия алкоголизма,
вредное воздействие
алкоголя,
ограничение потребления
алкоголя,
совершение преступления
в состоянии опьянения,
профилактика
преступлений,
связанных с
алкоголизмом.
Данная статья посвящена негативным последствиям
алкоголизма, рассмотрению алкоголизма как фактора,
влияющего на совершение различных преступлений,
организации секций по борьбе с алкоголизмом и
наркоманией среди детей в составе национальных
комиссий по делам детей, а также вопросам профилактики
алкоголизма и связанных с ним преступлений.
Бугунги кунда дунё миқёсида алкоголизм, кашандалик, заҳарвандлик ва
гиёҳвандлик каби миллат генофондига, инсон зурриётига, насл
-
насабига ўта
салбий таъсир этувчи касалликлар, зарарли одатлар кўпайиб бораётгани ачинарли
ҳолатдир. Аҳоли ўртасида соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, инсонларга
саломатликни сақлаш ўз қўлларида эканлигини сингдириш, алкоголь
маҳсулотларини, истеъмол қилишни ҳуқуқий жиҳатдан, тегишли қонунлар билан
чеклаш зарурлигини ҳаётнинг ўзи, қолаверса, хорижий мамлакатлар тажрибаси
ҳам яққол кўрсатмоқда.
Кўплаб ҳуқуқшунослар алкоголизмни турли жиноятларнинг содир
этилишига таъсир этувчи омил эканлигини эътироф этадилар, унинг
жиноятчилик билан боғлиқ бўлган ижтимоий
-
салбий хулқ
-
атвор шакллари
орасида етакчи ўрин эгаллашини таъкидлайдилар.
Алкоголли ичимликларни истеъмол қилиш инсон организмига, биринчи
навбатда, унинг асаб тизимига шикаст етказади ва турли ўткир ҳамда сурункали
руҳий касалликлар келиб чиқишига сабаб бўлади. Алкоголь маҳсулотни унча кўп
бўлмаган дозаларда истеъмол қилинганида ҳам инсоннинг ҳаракатланиш ва руҳий
фаолиятини издан чиқаради. Бундай шахсда кучли руҳий ҳаяжонланиш ҳолати
кўпинча ташқи омиллар таъсирисиз, осонгина вужудга келади, ўзини тийиб
туриш, атрофида юз бераётган воқеаларни тўғри идрок этиш қобилияти йўқолади.
Ушбу иллат шахсни тўғри фикрлаш, тўғри қарор қабул қилиш ва ўз
-
ўзини ирода
этиш қобилиятига салбий таъсир этиб, ҳеч бир сабабсиз муштлашишга, жамиятда
ўрнатилган
тартиб
-
қоидаларни
менсимасликка,
худбинликка,
ўзини
-
ўзи
кўрсатишга ва пировардида жиноят содир этишга ундайди.
Яқин вақтгача барча жиноятларнинг ярмидан кўпроғи маст ҳолда содир
этилар эди. Маст ҳолда содир этилган жиноятлар туфайли етказилган зарар
миқдори юқори ҳисобланади. Бундай қилмишларга одам ўлдириш, баданга шикаст
етказиш, шахснинг шаъни ва қадр
-
қимматини камситиш ва ҳ.к.лар киради.
Ичкиликка ружу қўйганлар ўз ҳаракатлари билан нафақат жабрланувчилар ва
уларнинг қариндошларини, балки ўз яқинларини ҳам азоб
-
уқубатларга гирифтор
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
92
этадилар. Улар етказган маънавий зиён даражасини ҳисоблаб чиқишнинг иложи
йўқ
[
1]. Шунинг учун ҳам, алкоголизм ва у билан боғлиқ жиноятларнинг олдини
олиш масалари бугунги кундаги асосий вазифалардан ҳисобланади.
Кишилик жамияти ривожланиб бориши билан ижтимоий хавфли
қилмишларнинг, қонунлар қабул қилинганидан кейин эса, жиноятлар содир
этилишининг олдини олиш муаммолари вужудга келган. Афлотун (Платон) ва
Арасту (Аристотель)ларнинг фикрича, жамиятда шахсни жиноят йўлидан
қайтарувчи
қонунлар ҳукмрон бўлиши зарур. Шунингдек, XVIII аср
маърифатпарвар олимлари, хусусан Монтескьенинг фикрича “ҳар қандай
ҳокимият
жиноят учун жазо белгилашни эмас, балки жиноятнинг олдини олиш
тўғрисида ғамхўрлик қилмоғи лозим”
[
2]. Ч.Беккариа ҳам ўзининг “Жиноят ва жазо
тўғрисида”ги асарида “жиноят учун жазо тайинлашдан кўра, уни олдини олиш
маъқулроқ”
[
3] эканлигини таъкидлаган эди. Неча асрлардан буён
жиноятчиликнинг олдини олиш борасида фикр юритилаётган бўлса
-
да, ҳозирга
қадар
ҳам ушбу тушунчанинг умумеътироф этилган таърифи мавжуд эмас.
Криминологияда жиноятчиликнинг олдини олиш деганда, жиноятчиликни,
алоҳида турдаги жиноятларни ҳамда аниқ жиноятларни аниқлаш, уларни
камайтириш, шароит ва сабабларни бартараф қилишга қаратилган ҳамда
шахсларнинг яшаш муҳити ёки хулқи жиноят йўлига ўтиб қолиши ёки жиноий
фаолиятга қайтаришига олиб келувчи шароитларни бартараф қилишга
қаратилган
кўп босқичли давлат ва жамоат чоралари тизими тушунилади,
шунингдек бу чоралар тизимини криминология фани криминологик тадқиқотлар
олиб бориш орқали ишлаб чиқади ва тавсия қилади
[4].
Алкоголизм муаммолари БМТнинг Жиноятчиликнинг олдини олиш ва
ҳуқуқбузарлар
билан муомала қилиш тўғрисидаги 1985 йилдаги VII Конгрессда
муҳокама қилиниб, ҳуқуқбузарликларнинг кўп қисми, хусусан, зўрлик, безорилик,
шунингдек, йўл
-
транспорт ҳодисаси билан боғлиқ аксарият жиноятлар алкоголь
мастлик таъсирида содир этилиши таъкидланиб, давлатлар “алкоголни истеъмол
қилишни
қисқартириш борасида қатъий чоралар кўриш зарур”лиги
[
5] энг асосий
вазифалардан бири сифатида белгиланди
.
Албатта, алкоголизм оқибатида фуқаролар ва жамиятга етказиладиган зарар
миқдорининг ниҳоятда кўплиги унга қарши фаол курашишни талаб этади. Илгари
ҳам
бу борада Фармонлар қабул қилинган бўлса
-
да, ҳуқуқий ва мажбурлов
чоралари иқтисодий ва ижтимоий характердаги реал чоралар билан
таъминланмас эди. Бунга мисол сифатида Ўзбекистон ССР Олий Совети
Президиумининг “Ичкиликбозликка ва алкоголизмга қарши курашни кучайтириш,
самогон тайёрлашга барҳам бериш тадбирлари тўғрисида”ги ва бошқа
фармонларини
[
6] келтириш
мумкин. Бундан ташқари, ҳозирда ушбу
маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва сотиш ҳажми ҳам ошиб бормоқда.
Алкоголизмни фуқаролар кундалик ҳаётидан чиқариш истиқболли мақсад
сифатида баҳоланиши лозим. Жамият ривожининг ҳозирги босқичида спиртли
ичимликларни истеъмол қилишни имкон қадар қисқартириш ҳамда аҳолининг
барча қатламларида, айниқса ёшлар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб
қилиш
муҳим ва долзарб аҳамиятга эга
[7].
Ушбу эзгу мақсадларга эришиш учун кенг қамровли ташкилий
-
сиёсий,
иқтисодий, маданий
-
тарбиявий, ҳуқуқий ва тиббий хусусиятдаги чоралар
комплекси қўлланилмоқда.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
93
Биринчидан,
жамиятимизда соғлом турмуш тарзини тарғиб қилувчи чоралар
орасида ташкилий
-
сиёсий чораларга алоҳида эътибор берилиши зарур. Жамиятда
бундай турмуш шароитига эришишни таъминлаш
борасида бугунги кунда давлат
органлари ва маҳаллалар, фуқароларнинг ўзини
-
ўзи бошқариш органлари ўртасида
барқарор ва мустаҳкам алоқалар ўрнатилган. Шунингдек, бу борада қатор қонун ва
қонун
ости меъёрий
-
ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган ҳамда интизом ва
жавобгарликни кучайтириш борасида ҳам қатор ижобий тадбирлар амалга
оширилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг “Алкоголь ва тамаки
маҳсулотларининг тарқатилиши ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги
,
“Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тўғрисида”ги қонунлар кабул қилинди.
Иккинчидан,
алкоголизмга қарши курашнинг иқтисодий чоралари
авваламбор, спиртли ичимликлар савдосига бориб тақалади. Зеро, бундай фаолият
қатъий
назорат остида амалга оширилиши лозим бўлиб, бу борада Вазирлар
Маҳкамасининг “Спирт ва алкоголли маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг
айланиши устидан давлат назоратини мустаҳкамлаш юзасидан қўшимча чора
-
тадбирлар тўғрисида”ги 1999 йил 5 январда қабул қилинган қарори амал қилади.
Алкоголли ичимликлар билан савдо
қилиш алкоголли маҳсулотлар билан чакана
савдо қилиш ҳуқуқи учун, шу жумладан алкоголли маҳсулотларни қуйиб сотиш
учун белгиланган тартибда берилган рухсатнома асосида ҳамда ушбу мақсадлар
учун махсус мўлжалланган, фискал хотираси ҳимояланган назорат
-
касса
машиналаридан фойдаланган ҳолда амалга оширилади.
Ўзбекистон Республикасининг 2023 йил 24 майдаги “Алкоголь ва тамаки
маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш
тўғрисида”ги Қонунининг 2
1
моддасига биноан, алкоголь ва тамаки маҳсулотларини:
–
йигирма бир ёшга тўлмаган шахсларга;
–
йигирма бир ёшга тўлмаган шахслар томонидан;
–
сотувчининг бевосита иштирокисиз, шу жумладан савдо автоматлари, –
бошқа –
электрон ёки механик қурилмалар воситасида;
–
ўзига ўзи хизмат кўрсатиш токчаларидан;
–
электрон тижорат шаклида, шу жумладан ҳар қандай йўл билан охирги
истеъмолчиларга етказиш ёрдамида (бундан табиий ва кўпикланадиган винолар
мустасно);
–
сайёр (қўлда, лотокларда, саватчаларда, қўл аравачаларида) савдо қилиш
йўли билан;
–
кўчмас савдо объектларидан ташқарида;
–
дорихоналарда;
–
болаларга мўлжалланган товарлар реализация қилинадиган хоналарда;
–
болалар ўйинчоқларига, конфетларга ёки болалар учун мўлжалланган
бошқа товарларга ўхшатиб ишланган бўлса;
–
соғлиқни сақлаш тизими ташкилотлари, таълим ташкилотлари, маданият
муассасалари, жисмоний тарбия
-
соғломлаштириш ва спорт иншоотлари,
санаторий ҳамда тиббий
-
ижтимоий муассасалар ҳудудларида;
–
таълим, спорт ва диний ташкилотлар ҳудудидан тўғри чизиқ бўйлаб юз
метрдан кам масофада
жойлашган савдо объектларида, бундан савдо объекти
умумий савдо майдони минг квадрат метрдан ортиқ бўлган савдо мажмуаларининг
(бозорларнинг) ҳудудида ва ярмарка павильонларида жойлашган ҳоллар мустасно;
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
94
–
яроқлилик муддати ўтганда;
–
маҳсулот сифатини тасдиқловчи тегишли ҳужжатларсиз;
–
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол
қилиш
мосламаларини сақлаш ва реализация қилишга доир санитария нормалари
ҳамда қоидаларига мос келмайдиган хоналар ва жойларда;
–
белгиланган тартибда акциз маркалари билан тамғаланмаганда –
акциз
маркалари билан тамғаланиши лозим бўлган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига
нисбатан;
–
қалбаки
акциз маркалари билан тамғаланганда;
–
уларнинг ишлаб чиқарувчисини аниқлаш имконини бермайдиган тарзда
аниқ тамғаланмаганда;
–
белгиланган тартибда рақамли идентификация воситалари билан
тамғаланмаганда;
–
уларни ишлаб чиқариш учун лицензияга эга бўлмаган шахслар томонидан
ишлаб чиқарилганда –
лицензияланадиган алкоголь ва тамаки маҳсулотларига
нисбатан;
–
алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол
қилиш мосламаларини реализация қилиш ҳуқуқига эга бўлмаган ёки уларни
қонунчиликни
бузган ҳолда сотган етказиб берувчидан сотиб олинганда;
–
алкоголь маҳсулотининг идиши ёрлиғида ёки тамаки маҳсулотининг
ҳамда тамакини ва никотинни истеъмол қилиш мосламаларининг истеъмол
ўровида (қутисида) тиббий огоҳлантириш бўлмаганда;
–
агар тамаки маҳсулотининг истеъмол ўровида (қутисида) йигирма донадан
кам сигарета бўлса –
сигареталарга нисбатан;
–
тамаки маҳсулоти ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш
мосламалари бўлмаган бошқа товарлар билан бир тўпламда –
тамаки маҳсулотига
ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
–
истеъмол ўровисиз (қутисиз, блоксиз) –
тамаки маҳсулотига ва тамакини
ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
–
доналаб ёки очилган (яхлитлиги бузилган) истеъмол ўровида –
(қутисида)
сигареталар ва қиздириладиган тамаки маҳсулотига нисбатан;
–
темир йўл вокзалларининг, автовокзалларнинг, аэропортларнинг, дарё
бандаргоҳларининг, метрополитен станцияларининг ҳудудларида ва хоналарида
(бундан бож олинмайдиган савдо дўконлари мустасно) –
тамаки маҳсулотларига
ва тамакини ҳамда никотинни истеъмол қилиш мосламаларига нисбатан;
–
энг кам улгуржи ва чакана нархлардан паст нархларда –
алкоголь
маҳсулотларига нисбатан (бундан пиво ва пиво ичимликлари мустасно);
–
тўлиқ полиэтилен, полистирол ва бошқа полимер материалдан
тайёрланган истеъмол идишида –
алкоголь маҳсулотига нисбатан (бундан пиво ва
пиво ичимликлари мустасно);
–
ёрлиқсиз, ифлос (ичи ёки ташқариси), яққол синиқ белгилари бўлган
(бўғзи синган, ёрилган), тиқини бузилган, умумий кўриниши хиралашган, ёт
қўшимчалари, чўкмалари бўлган бутилкаларда –
алкоголь маҳсулотига нисбатан
(бундан коллекция қилинадиган вино маҳсулотлари мустасно);
–
техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлар
талабларига мос келмаганда реализация қилиниши тақиқланади.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
95
Алкоголь ва тамаки маҳсулотларини, тамакини ҳамда никотинни истеъмол
қилиш
мосламаларини реализация қилишни бевосита амалга ошираётган шахс
йигирма бир ёшдан кичик кўринган харидордан унинг шахси ва ёшини
тасдиқловчи ҳужжатини кўрсатишни талаб қилиши, ҳужжат мавжуд бўлмаган
тақдирда эса алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг, тамакини ҳамда никотинни
истеъмол қилиш мосламаларининг реализация қилинишини рад этиши шарт
[8].
Юқоридагилар асосида, қатъий иқтисодий чораларни қўллаш, хусусан, “қуруқ
қонун” қабул қилиш тўғрисидаги мулоҳазаларга қўшилиб бўлмайди, деган фикрга
келиш мумкин. Маълумки, айрим мамлакатларда, хусусан, Финляндия, АҚШнинг
айрим штатларида унга уринишлар бўлган бўлса, Саудия Арабистони, Қувайт,
Эрон, Яман, Ливия каби давлатларда ҳозир ҳам спиртли ичимликлар истеъмол
қилиш
тақиқланган
[
9]. Бироқ амалиётда бундай чоралар ҳеч бир давлатда
исталган натижани бермаганлиги аён бўлди.
Мамлакатимизда
Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик
тўғрисидаги кодексининг 186 моддасида фуқароларнинг хонаки усулда
ҳозирланадиган
ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаганлиги
ёки сотганлиги учун, 186
1
моддасида эса, этил спирти, алкоголли ва тамаки
маҳсулотларини қонунга хилоф равишда муомалага киритганлиги учун,
шунингдек, Жиноят кодексининг 186
1
моддасида этил спирти, алкоголли маҳсулот
ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб
чиқариш
учун жавобгарлик назарда тутилган.
Қайд
этиш жоизки, амалда бундай таъқиқ
21
ёшга тўлмаган шахслар учун
тўла
-
тўкис амал қилади. Бундай тартибни сурункали алкоголизмга дучор
бўлганлар учун ҳам жорий этиш мақсадга мувофиқ. Ундай шахслар учун мазкур
таъқиқ шифокор “алкоголизмга чалинган” деб ташхис қўйган вақтдан эътиборан
кучга кириши лозим. Шунингдек, 8–12 соат вақт оралиғида спиртли ичимликлар
истеъмол қилишни темир йўл хизмати ходимлари, ҳайдовчилар, сув ва ҳаво
транспорти хизматчилари ва бошқа ошиқча хавф
манбаи билан боғлиқ касб
вакилларига нисбатан ҳам татбиқ этилиши лозим.
Алкоголли маҳсулотларни тунги вақтда сотишни тақиқлаш бўйича хорижий
тажриба ҳам жуда хилма
-
хил бўлиб, ҳар бир мамлакат ўзининг ижтимоий,
иқтисодий ва маданий шароитларига мос келадиган сиёсатни қўллайди.
Шунингдек, “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда
истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги Қонунининг 2
4
моддасига
алкоголь ва
тамаки маҳсулотларини маҳаллий вақт билан соат 23:00 дан соат 08:00 га қадар
сотишни таъқиқлаш тўғрисида ўзгартиришлар киритилиши максадга мувофик
ҳисобланади. Чекловлар қанчалик қатъий бўлса, самарадорлик шунчалик юқори
бўлади. Кўп ҳолларда, тунги вақтда алкогол маҳсулотларни сотишни тақиқлаш
жиноятчилик, зўравонлик ва бахтсиз ҳодисалар сонини камайтиришга ёрдам беради.
Алкоголли маҳсулотлар истеъмол қилиш “анъанаси”ни енгиш учун маданий
-
тарбиявий ишларга алоҳида аҳамият бериш зарур
[
10]. У бўш вақтни мазмунли
ўтказишнинг реал муқобил йўлларини яратиб бера олиши лозим. У ишдан бўш
вақтни мазмунли, маданиятли ўтказиш –
алкоголизмга қарши курашнинг муҳим
йўналишларидан бирини ташкил этади. Зеро, сўнгги йилларида юртимизда
кўплаб кўркам ва муҳташам маданият уйлари,
спорт иншоотлари
барпо
этилдики, улар фуқароларнинг ушбу соҳадаги эҳтиёжларини тўла
-
тўкис
қаноатлантиришга
етарлидир.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
96
Маданий
-
тарбиявий ишларнинг яна бир йўналиши алкоголизмни доимий
муҳокама қилишдан иборатдир. Жамиятнинг ҳар бир бўғинида: оила, меҳнат
жамоаси, ўқув муассасасида жамоатчилигида алкоголизмга нисбатан салбий
муносабатни шакллантириш зарур.
Ўзбекистон Республикасининг “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва
ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси тўғрисида”ги Қонунининг 16 моддасида [11]
вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш, гиёҳвандлик ва заҳарвандлик
ҳамда
уларнинг
хулқ
-
атворидаги
шу
билан
боғлиқ
нуқсонларнинг
профилактикаси бўйича тадбирлар ишлаб чиқилиши ва амалга оширилишини
таъминлаш, шунингдек вояга етмаганлар ўртасида алкоголизм, чекиш,
гиёҳвандлик ва заҳарвандликнинг тарқалиши тўғрисида болалар масалалари
бўйича комиссияларни хабардор қилиш соғлиқни сақлашни бошқариш органлари
ва соғлиқни сақлаш муассасаларининг ваколатлари этиб белгиланган. Аммо,
бизнингча, бу борада норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар нормалари уларни қўллаш
амалиётида етарли камчиликлар мавжуд. Шу сабабдан, қуйидаги чора
-
тадбирларнинг амалга оширилишини мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз.
Аввало, ташкил этилган болалар масалалари бўйича миллий комиссиялар
таркибида болалар ўртасида алкоголизм ва гиёхвандликка қарши курашиш
бўйича секциялар ташкил қилиб, фаолиятининг мақсади, асосий йўналишлари
белгилаб қўйилиши лозим.
Ҳозирда
жамиятимизда алкоголизмнинг олдини олиш йўлида амалга
оширилаётган ҳуқуқий чоралар бу борадаги ҳуқуқбузарликларни бартараф этиш
ҳамда ушбу соҳадаги жавобгарликни кучайтиришга йўналтирилган. Демак,
алкоголизм ўрнини босишга қодир бўлган янги омиллар юзага келмоқда.
Учинчидан,
алкоголизмга қарши чораларнинг тиббий жиҳатлари
алкоголизмга чалинганларни даволаш, алкоголизмнинг олдини олиш бўйича
тадбирларни
амалга
ошириш,
уни
даволаш
усул
ва
воситаларини
такомиллаштиришни қамраб олади. Алкоголизмга чалинганларни даволаш ўз
ичига: 1) дезинтоксация; 2) дори
-
дармон билан даволашнинг махсус усуллари;
3) умумий қувват учун
тадбирларни қамраб олади. Алкоголизмдан мажбурий
даволаш ихтиёрий даволанишдан бўйин товлаётган ёки даволанишдан сўнг ҳам
ичкиликбозликни давом эттираётган касалларга нисбатан татбиқ этилади.
Шунингдек, тиббий таъсир чораларининг ҳуқуқий мажбурлов чоралари
билан уйғунлашувини ақли расо, бироқ у ёки бу руҳий камчиликларга эга бўлган
шахслар (алкоголиклар, психопатлар) томонидан жиноят содир этилганида ҳам
кузатишимиз мумкин. Ушбу шахсларни жазолашнинг тиббий йўсиндаги
мажбурлов чоралари билан бирга олиб борилиши кўп жиҳатдан фойдали ва
зарурдир. Гарчанд, мазкур шахсларга нисбатан ижтимоий ва тиббий
-
профилактик
хизмат кўрсатиш кўпгина моддий маблағ талаб этсада, бу ижтимоий жиҳатдан
ўзини оқлаб келмоқда.
Тўртинчидан,
алкоголизмга қарши курашда жиноят
-
ҳуқуқий чораларни
кучайтириш борасида маст ҳолатда жиноят содир этган шахсларга нисбатан жазо
тайинлаш амалиётини тартибга солиш, бундай қилмишлар учун жавобгарлик
чораларини кучайтириш лозим. Бу вазифани Жиноят кодексига маст ҳолатда
содир этилган жиноятларни квалификация қилишга доир қоидаларни
мустаҳкамлаш орқали ҳал қилиш мумкин.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
97
Аксарият хорижлик олимлар томонидан маст ҳолатда содир этилган
жиноятларни квалификацияловчи мезонларни ишлаб чиқишда турли хил
ёндашувлар илгари сурилмоқда. Жумладан, А.Гребеньков маст ҳолатда содир
этиладиган жиноятлар бўйича тегишли моддаларга изоҳ беришни
[12],
Т.
Костарева бу мезонни алоҳида битта моддада акс эттириш, унда Махсус қисмнинг
барча моддалари учун мажбурий
бўлган қоидаларни мустаҳкамлашни [13],
Н.
Капинус бу мезонни шакллантиришда маст ҳолатда жиноят содир этган шахсга
нисбатан Жиноят кодекси тегишли моддаси санкциясида назарда тутилган энг
юқори жазо чорасини уч карра оширган ҳолда жазо тайинлаш амалиётини
жорий
этишни
[
14] илгари сурган. Шу турдаги, яъни мастлик ҳолатида содир этилган
қилмиш учун санкцияда белгиланган энг юқори жазо чоралари кучайтирилиши
тўғрисидаги нормалар
Франция
(319 модда)
[
15] ва
Польша
(178 модда)
[16]
ЖКларида мавжуд.
Республикамизда ҳам мастлик ҳолатида содир этилган жиноят учун
жавобгарликни кучайтириш лозим. Бунда, йўл ҳаракати қоидаларини бузганлик
учун маъмурий жавобгарлик чораларининг оширилганлиги туфайли бу соҳадаги
маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг кескин камайтиришга эришилганлиги биз учун
ижобий тажриба вазифасини бажаради.
Бешинчидан,
алкоголизмнинг олдини олиш чораларини кучайтиришда
ЖК 261 моддасида назарда тутилган нормаларга ҳам эътибор қаратиш лозим.
ЖК 261 моддасининг амалдаги таҳририда фақат ушбу жиноят натижасида
баданга оғир шикаст етказилиши ва одам ўлими келиб чиққан ҳолатлар учун
жавобгарлик белгиланган. Амалиётда бундай қилмиш натижасида қайд этилган
салбий ҳолатлардан ташқари бошқа оғир оқибатлар ҳам юзага келмоқда.
Жумладан, ушбу қилмиш сабабли одамлар ўлими, ҳалокат ва бошқа оғир
оқибатлар юзага келадики, бундай қилмишларни гоҳида амалдаги модда билан
квалификация қилишни имкони бўлмайди, гоҳида оқибат диспозицияда назарда
тутилганидан оғирроқ
бўлса
-
да, Жиноят кодексининг одиллик ва инсонпарварлик
принципларига зид равишда енгилроқ қилмиш билан баробар жазо
тайинланишига олиб келмоқда. Хусусан, одамлар ўлимига сабаб бўлган қилмиш
ҳам
биргина одам ўлимига сабаб бўлган жиноят сифатида жазоланади
.
Маълумки, “одамлар ўлими” деганда, ҳаракатланиш ёки транспорт
воситаларидан фойдаланиш ёхуд жиноят қонунида кўрсатилган бошқа қоидалар
бузилиши натижасида икки ёки ундан ортиқ одам ўлиши;
“ҳалокат” деганда, темир йўл, денгиз, дарё, ҳаво, жамоат транспортидаги
(автобус, троллейбус, трамвай, йўналишли такси ва шу кабилар) ўнлаб одамлар
нобуд бўлиши билан бир қаторда атроф
-
муҳитга ҳамда одамлар соғлиғи ёки ҳаёти
учун тузатиб бўлмас даражада зиён етказилиши
;
“бошқа оғир оқибатлар” деганда, одамлар ўлими билан бир қаторда
поездлар, кемалар ёки самолётлар қатнови узоқ муддатга издан чиқиши, теварак
-
атрофдаги уйлар ва бошқа иншоотлар вайрон қилиниши (портлаши, ёниб кетиши,
қулаб
тушиши) ва ҳоказолар тушунилиши лозим
[17].
Шуни қайд этиш лозимки, “одамлар ўлими”, “ҳалокат” ва “бошқа оғир
оқибатлар” каби оқибатлар Жиноят кодексининг “Транспорт ҳаракати ва ундан
фойдаланиш хавфсизлигига қарши жиноятлар” бобида жойлаштирилган 12 та
моддадан 8 тасида, шу жумладан, йўл ҳаракати хавфсизлиги ва транспорт
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
98
воситасидан фойдаланиш хавфсизлиги билан боғлиқ барча жиноятларда жазони
оғирлаштирувчи ҳолат сифатида алоҳида белгиланган, яъни, ЖКнинг 260, 260
1
,
262, 263, 263
1
, 266, 268, 269 моддаларида назарда тутилган.
Жиноят кодекси 260, 261 –
263, 266, 268, 269 моддаларида назарда тутилган
жиноятларнинг зарурий белгиси содир этилган ҳаракатланиш ёки транспорт
воситаларидан фойдаланиш ёхуд жиноят қонунида кўрсатилган бошқа
қоидаларнинг
бузилиши билан келиб чиққан оқибатлар ўртасида сабабий
боғланиш борлиги ҳисобланади. Ҳаракатланиш ёки транспорт воситаларидан
фойдаланиш қоидаларининг бузилиши ҳам ҳаракат, ҳам ҳаракатсизликда
ифодаланиши мумкин деб тушунтириш берилган. Демак, қайд этилган оқибатлар
Жиноят кодекси 261 моддасида назарда тутилган қилмиш туфайли юзага келиши
инобатга
олган ҳолда, бу моддани қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан
тўлдириш мақсадга мувофиқ:
“Ўша қилмиш:
а)
одамлар ўлимига;
б)
ҳалокатга
;
в)
бошқа оғир оқибатларга сабаб бўлса, –
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш
билан жазоланади”.
Шу сабабдан, юқорида қайд этилган таклифларнинг киритилиши
алкоголизмни ва маст ҳолатда ҳуқуқбузарлик ёки жиноят содир этиш
ҳолатларини
кескин қисқартиришга, жамиятда юриш
-
туриш қоидалари ва
амалдаги қонун ҳужжатлари талабларини менсимасдан маст ҳолатда жиноят
содир этган шахсларга нисбатан адолатли жазо тайинлашга, шунингдек қонунни
қўллаш
амалиётида юзага келаётган муаммоларни бартараф этади, шу билан
бирга жиноятларни тўғри квалификация қилишга замин яратади.
Шунингдек, алкоголли маст ҳолатда содир этиладиган жиноятларнинг
олдини олиш учун комплекс чора
-
тадбирлар зарур. Бу чора
-
тадбирлар шахсий,
ижтимоий ва қонуний йўналишларни ҳам ўз ичига олиши керак. Бугунги кунда
алкоголь маҳсулотларини истеъмол қилиш нафақат инсонлар соғлиғи учун, балки
жамият манфаатлари учун ҳам салбий иллат эканлигини ҳисобга олиб, соғлом
баркамол авлодни тарбиялаш йўлида бундай зарарли иллатларга қарши барча
саъй
-
ҳаракатларни бирлаштириш талаб этилади.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Лукьянов Ю.К. Пьянство и преступность. –
В кн.: Правовые меры борьбы с
пьянством. –
М., 1987. –
С. 29.
2.
Аванесов Г.А. Криминология: Учебник. –
М.: 1984. –
С. 103.
3.
Беккариа Ч. О преступления и наказаниях. –
М.,
2009.
–
С.
399.
4.
Усмоналиев М., Каракетов Й. Криминология: Дарслик. / Масъул
муҳаррирлар: Ф.Т.Тоҳиров, Қ.Р.Абдурасулова. –
Т.: ТДЮИ, 2001. –
Б.248
.
5.
VII Конгресс ООН по предупреждению преступности и обращению с
правонарушителями. Доклад Конгресса. Милан. 1985.–
С. 187.
6.
Ўзбекистон ССР Олий Советининг Ведемостлари. 1985. №16; 1985. №3
1.
7.
Юров Г.А. Предупреждение преступлений, совершаемых в состоянии
алкогольного опьянения. Дисс… на соис. учен. степ. канд. юрид. наук. –
Рязань,
2007.
–
С. 35.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
4 (2025) / ISSN 2181-1415
99
8.
Қонунчилик
маълумотлари миллий базаси, 25.05.2023 й., 03/23/844/0293
-
сон; 21.02.2025 й.,
03/25/1034/0165-
сон
.
9.
Перемолотова Л.Ю. Преступления, совершаемые в состоянии алкогольного
опьяния: уголовно
-
правовой и криминологический аспекты. Дисс… на соис. учен.
степ. канд. юрид. наук. –
М., 2002. –
С. 42.
10.
Седов Д.С. Криминологическая и уголовно
-
правовая характеристика
преступлений, совершенных в состоянии алкогольного опьянения. Автореф. дисс…
на соис. учен. степ. канд. юрид. наук. –
СПб., 2004. –
С.20.
11.
Ўзбекистон Республикасининг 2010 йил 29 сентябрдаги «Вояга
етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарликларнинг
профилактикаси
тўғрисида»ги Қонуни. // Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2010 й., 39
-
сон, 341
-
модда.
12.
Гребеньков А.А. Проблема дифференциации уголовной ответственности
за совершение преступлений в состоянии алкогольного и наркотического
опьянения. // Бизнес в законе. 2007. № 4. –
С. 168.
13.
Костарева Т.А. Квалифицирующее обстятельство в уголовном праве
(понятие, законадательная регламентация, влияние на дифференциацию
ответственности). –
Ярославль: Ярославский государственный университет, 2013.
–
С. 109
-112.
14.
Капинус Н., Додонов В. Влияние состояния опьянения на вину и
ответственность в современном уголовном праве (сравнительно
-
правовой
анализ). // Уголовное право. 2004. № 2. –
С. 32.
15.
Уголовный кодекс Франции. –
СПб., Юрид. лит.
, 2012.
–
С. 45.
16.
Кодексы Польши: Уголовный кодекс. Уголовно
-
процессуальный кодекс.
Уголовно
-
исполнительный кодекс. –
М., 1998. –
С. 13.
17.
Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг 2015 йил 26 июндаги
“Транспорт ҳаракати ва ундан фойдаланиш хавфсизлигига қарши
жиноятлар
билан боғлиқ ишлар юзасидан суд амалиётининг айрим масалалари тўғрисида”ги
қарори
. //https://lex.uz/docs/2710284
