The Emergence of State Property Rights

Abstract

The article comprehensively examines the historical genesis and contemporary state of state property rights. The author systematically analyzes the development of the property institution from collective forms to individual ownership, emphasizing its integral role in human society since ancient times. The study provides detailed coverage of the peculiarities of property relations in Islamic jurisprudence, the Roman legal system, and the Central Asian region. Special attention is paid to the negative consequences of the policy of eliminating private property during the Soviet period and the processes of restoring property rights during the independence era. The article analyzes the constitutional recognition of property rights in the new Constitution of the Republic of Uzbekistan in 2023 and the conceptual significance of the law "On Privatization of State Property" adopted in 2024.

Source type: Journals
Years of coverage from 2020
inLibrary
Google Scholar
HAC
elibrary
doi
 
CC BY f
202-208
7

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Juraboev Ш. (2025). The Emergence of State Property Rights. Society and Innovation, 6(3), 202–208. https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp202-208
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

The article comprehensively examines the historical genesis and contemporary state of state property rights. The author systematically analyzes the development of the property institution from collective forms to individual ownership, emphasizing its integral role in human society since ancient times. The study provides detailed coverage of the peculiarities of property relations in Islamic jurisprudence, the Roman legal system, and the Central Asian region. Special attention is paid to the negative consequences of the policy of eliminating private property during the Soviet period and the processes of restoring property rights during the independence era. The article analyzes the constitutional recognition of property rights in the new Constitution of the Republic of Uzbekistan in 2023 and the conceptual significance of the law "On Privatization of State Property" adopted in 2024.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Journal home page:

https://inscience.uz/index.php/socinov/index

The Emergence of State Property Rights

Shavkatbek JURABOEV

1

Namangan State University

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Article history:

Received April 2025
Received in revised form

15 May 2025
Accepted 15 June 2025

Available online

25 June 2025

The article comprehensively examines the historical genesis

and contemporary state of state property rights. The author

systematically analyzes the development of the property

institution from collective forms to individual ownership,
emphasizing its integral role in human society since ancient

times. The study provides detailed coverage of the peculiarities

of property relations in Islamic jurisprudence, the Roman legal

system, and the Central Asian region. Special attention is paid to
the negative consequences of the policy of eliminating private

property during the Soviet period and the processes of

restoring property rights during the independence era. The

article analyzes the constitutional recognition of property rights
in the new Constitution of the Republic of Uzbekistan in 2023

and the conceptual significance of the law "On Privatization of

State Property" adopted in 2024.

2181-

1415/©

2025 in Science LLC.

DOI:

https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss3-pp202-208

This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)

Keywords:

state property,

property rights,
privatization,

property system,

Islamic jurisprudence,

waqf property,

historical genesis,

market economy,

constitutional rights,

legal reforms.

Давлат мулк ҳуқуқининг вужудга келиши

АННОТАЦИЯ

Калит сўзлар:

давлат мулки,

мулкчилик ҳуқуқи,

хусусийлаштириш,

мулкчилик тизими,

Ислом ҳуқуқшунослиги,

вақф мулки,

тарихий генезис,

бозор иқтисодиёти,

конституциявий ҳуқуқлар,

ҳуқуқий реформалар

.

Мақолада давлат мулк ҳуқуқининг тарихий генезиси ва

замонавий ҳолати комплекс тадқиқ этилган. Муаллиф

мулкчилик

институтининг

қадимдан

буён

инсон

жамиятининг ажралмас қисми эканлигини, унинг коллектив

шаклдан

индивидуал

мулкчиликгача

ривожланиш

босқичларини тизимли таҳлил қилган. Тадқиқотда Ислом

ҳуқуқшунослиги, Рим ҳуқуқ тизими ва Ўрта Осиё

минтақасидаги мулкчилик муносабатларининг ўзига хос

хусусиятлари батафсил ёритилган. Алоҳида эътибор совет

даврида хусусий мулкни йўқ қилиш сиёсатининг салбий

оқибатлари ва мустақиллик даврида мулкчилик ҳуқуқини

1

Acting Associate Professor, Namangan State University.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

203

тиклаш жараёнларига қаратилган. Мақолада Ўзбекистон

Республикасининг 2023 йилги янги Конституциясида

мулкчилик ҳуқуқини конституциявий тан олиш ва 2024

йилда қабул қилинган "Давлат мулкини хусусийлаштириш

тўғрисида"ги қонуннинг концептуал аҳамияти таҳлил

қилинган

.

Возникновение права государственной собственности

АННОТАЦИЯ

Ключевые слова:

предварительное

следствие,

уголовный процесс,

подследственность,

сроки следствия,

понятые,

тайна следствия,

следственная группа,

прокурорский надзор,

международный опыт,

верховенство закона.

В статье комплексно исследуется историческая эволюция

и

современное

состояние

права

государственной

собственности. Автор систематически анализирует развитие
института собственности от коллективных форм до

индивидуальной

собственности,

подчеркивая

его

неотъемлемую роль в человеческом обществе с древних

времен. В исследовании детально освещаются особенности

отношений собственности в исламском правоведении,

римской правовой системе и регионе Центральной Азии.

Особое внимание уделяется негативным последствиям

политики ликвидации частной собственности в советский

период и процессам восстановления прав собственности в

период

независимости.

В

статье

анализируется

конституционное признание права собственности в новой

Конституции Республики Узбекистан 2023 года и

концептуальное значение принятого в 2024 году закона "О

приватизации государственного имущества"

.

Ҳар

қандай жамиятнинг иқтисодий тузилиши мавжуд мулкчилик тизими

устига қурилади. Бу борада мулк тушунчаси нафақат ҳуқуқий, балки иқтисодий

жиҳатдан ҳам муҳим аҳамият касб этади. Инсон фаолияти натижасида пайдо

бўлган ёки табиий шароитларда мавжуд бўлган барча ресурслар тарихан мулк

сифатида қаралган. Фуқароларнинг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий

-

иқтисодий

статуси кўп жиҳатдан уларнинг мулк эгалиги билан белгиланади.

Мулкчилик тизими инсонлар ҳаётининг ажралмас қисми сифатида қадимдан

буён мавжуд бўлиб, бугунги кунда ҳам ҳар бир шахсни қизиқтириб турмоқда. Бу

соҳада мулк мазмуни, унинг шакллари ва хилларига доир назариялар узлуксиз

такомиллашиб келмоқда.

Тарихий маълумотларга кўра, энг дастлабки мулк тушунчаси коллектив

мулкчилик шакли бўлган. Бу шакл бошлангич жамоа тузумига хос бўлиб, табиий

ресурсларни жамоавий тарзда фойдаланишга асосланган эди. Тарихий тараққиёт

жараёнида бу мулк тури оила, қавм ва қабила мулкчилигига бўлинган. Бироқ,

бундай қарашлар замонавий илмий стандартларга тўлиқ мос келмайди. Чунки

исталган шахс ёки гуруҳ ўзига тегишли молга нисбатан "менинг" муносабатини

намоён этади. Бу маънода эгаллаш –

моддий неъматларнинг кимнингдир

тасарруфига ўтиши бўлиб, мулкка нисбатан кимдир “меники” деб ҳисобласа,

бошқалар уни “бегона” деб қабул қилади[1].


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

204

Ишлаб чиқариш воситалари ва тайёр маҳсулотларга нисбатан ҳам худди

шундай ҳолат юз беради. Айрим шахслар бу воситаларни ўзларига тегишли деб

билсалар, бошқа кишилар уларни ўзгаларга мансуб деб қарашади. Мулкчилик

тушунчаси айнан мана шундай зиддиятли муносабатларсиз мавжуд бўла олмайди.

Шу сабабли, тадқиқотчиларнинг хулосаларига кўра, "ўзлаштириш" ва

"бегоналаштириш" бир

-

бирини тўлдирувчи жараёнлар бўлиб, улардан бири

иккинчисисиз амалга ошмайди. Айнан мана шу ёндашув асосида ҳар қандай мулк

табиатан индивидуал характерга эга экан деган хулосага келинади[2]

.

Тарихий тараққиёт жараёнида турли хил мулкчилик шакллари вужудга

келган. Жамиятшунослик назариясига кўра, инсон фаолиятининг дастлабки

босқичларида шахсий эҳтиёжларни қондириш мақсадида табиий ресурсларни

ўзлаштириш жараёни бошланган. Бироқ жамият ривожланиши билан умумий

манфаатларни ҳимоя қилиш зарурати пайдо бўлди.

Ислом ҳуқуқшунослигида мулкчилик масалаларига катта аҳамият берилган.

Ислом шариатига мувофиқ, табиий бойликлар Аллоҳнинг берган неъматлари

ҳисобланиб, уларнинг тегишли тақсимоти ва фойдаланиши муҳим масала

саналади.

Тарихий манбаларга кўра, Рим ҳуқуқ тизимида турли фуқаролик тоифалари

учун мулк ҳуқуқлари фарқлангандек, Ислом давлатларида ҳам мусулмон ва

ғайримусулмон (зимми) аҳоли ўртасида мулкий ҳуқуқларда айрим фарқлар

мавжуд бўлган.

Ер ресурсларига давлат назорати масаласида турли фикрлар мавжуд. Баъзи

тадқиқотчилар Шарқ мамлакатларида ерларнинг асосан давлат қарамоғида

бўлганини таъкидлайди, бошқалари эса хусусий ер мулкчилигининг кенг

тарқалганини далиллайди. Давлат мулки бошқарувида фойдаланиш, назорат

қилиш, даромад олиш ва тасарруф этиш ваколатлари асосий ўрин тутади[3].

Хусусий мулк билан боғлиқ бўлган муносабатларни тартибга солишда

“Ҳидоя” муҳим роль ўйнаган[4]. Унга кўра, мулкни эгаллаш ҳуқуқи исботлаш

воситаларидан бири бўлиб, ашё

кимнингдир эгалигида мустаҳкамланган бўлмаса,

унда тузилган битимлар ҳақиқий ҳисобланмайди, яъни юридик кучга эга

бўлмайди.

Ўрта Осиёда ер ва сув мулк ҳуқуқининг объекти сифатида амлок (давлат)

ёки мулк (хусусий шахсларга) тегишли бўлган. Давлат ерларининг деҳқонларга

доимий, муддатсиз ва мерос қолдириш ҳуқуқлари билан фойдаланишга берилган.

Агар давлат амлок ерларни хусусий шахсларга сотган бўлса, у ҳолда ер “мулк”

категориясига киритилган.

Бу даврда вақф мулки кенг тарқалган ва ривожланган эди. Юридик

адабиётларда мусулмон қонунлари бўйича вақф мулки деганда –

диний муассаса

ёки ташкилотга маълум мақсадда тақдим этилган мулклар тушунилган. Вақф

мулки мачит қуриш, қабристонларни тиклаш, кутубхоналар учун, камбағалларга

ёрдам бериш ва бошқалар учун сарфланган. Унинг объектлари, ер, узумзорлар,

боғлар, тегирмонлар, бинолар ва бошқа реал ашёлар бўлиши мумкин. Вақф мулки

бир умрга тасдиқланган бўлиб, фуқаролик муомаласидан чиқарилган

ҳисоблансада, аммо мулкни бошқарувчи уни ижарага бериш ҳуқуқига эга бўлган.

Бошқа мулкни вақфга топширишда у юридик расмийлаштирилиши керак эди.

Вақфга топширувчининг аризасига кўра вақфнома ҳужжати тўлдирилган, унинг

қонунийлиги қозилар томонидан тасдиқланган. Унда вақфга топширилган мулкни


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

205

хусусий белгиларини кўрсатиб, уни нима мақсадда топширилаётганлиги,

топширувчининг исми

-

шарифи ва гувоҳлар мутавалли (бошқарувчи)нинг

номлари кўрсатилган. Мулкдан келган фойда белгиланган мақсадда сарфланиши

шарт, аммо бир қисми мутаваллининг шахсий истеъмолини қондириш учун

сарфланиши мумкин[5] бўлган.

Ўрта Осиё халқларининг Чор Ҳукумати томонидан босиб олинганлиги

Туркистон ўлкасида Подшо ҳукумати томонидан белгиланган қонунлар жорий

этилишига олиб келди. 1886 йилдаги Туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги

низомга асосан ерлар: давлат мулки ва хусусий мулкка ажратилди.

Хусусий мулк ҳуқуқига деҳқонлар томонидан сотиб олинган ва бошқа

қонуний

актлар асосида олинган ерлар: шаҳар аҳолисига берилган, шаҳарга

тегишли бўлган ер участкалари, мулки

-

хурри

-

холисс ерлари, подшо ҳукумати

томонидан эгалланмаган ерлар киритилди. Бошқа ҳамма ерлар давлат мулки деб

белгиланди[6].

Шу даврдан Туркистон ўлкасида мавжуд феодал муносабатлар ўрнини

капиталистик ишлаб чиқариш муносабатлари эгаллай бошлади. Кичик корхоналар

ўрнини анча катта бўлган саноат корхоналари эгаллади. Хусусий корхоналар

ишлаб чиқаришда асосий ўрин эгаллай бошлади. Уларга хусусий пахта тозалаш, ёғ

ишлаб чиқариш, тоғ қазилма бойларини қазиб олувчи ва бошқа корхоналар

вужудга келди. Майда хусусий мулк шакли косибчиликда, ҳунармандчиликда ва

саноатда хусусий корхоналар кенг ривожланди[7].

1917 йилги инқилоб Ўрта Осиёга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Шўролар

тазйиқи остида бирин

-

кетин, дастлаб Туркистонда, сўнгра Хоразм хонлигида,

Бухоро амирлигида инқилоб куч ишлатиш натижасида мавжуд тузумни ағдариб

ташлади.

Инқилобдан сўнг мамлакат ривожланишида социалистик ғоялар устунлик

қилиб, капиталистик ишлаб чиқаришдан бутунлай воз кечилди. Натижада

иқтисодиётда катта қийинчиликлар вужудга келди. Бунинг асосий сабабларидан

бири мулкчилик жаҳон тараққиётида синалмаган шаклларини жорий этилиши

бўлди. Бундай ислоҳотнинг амалга оширилиши капитализмдан тўлиқ холос бўлиш

ва коммунистик ғояни

кўкларга кўтаришга, уни ҳар томонлама устун деб

кўрсатиш кераклигини билдирар эди. Шўро инқилоби ғалаба қилган барча

жойларда ёппасига хусусий мулкни тугатиш, уни миллийлаштириш мусодара ва

реквизиция қилиш бошланди. Ер, сув, банклар, телефон

-

телеграф, ер

ости қазилма

бойликлари, транспорт ва бошқа асосий ишлаб чиқариш корхоналари давлат

мулки деб эълон қилинди.

Юқорида биз кўрсатиб ўтган ҳолат то мамлакатимиз мустақилликка

эришгунига қадар давом этди. Хусусий мулк ҳуқуқини легаллашуви Ўзбекистон

Республикаси давлат мустақиллигига эришиши, бозор муносабатларига ўтиш

билан узвий боғлиқ. Ундан олдин амалда бўлган совет ҳуқуқи тизимида хусусий

мулк ҳуқуқи мавжуд эмас эди. Марксизм

-

ленинизм мафкураси хусусий мулк

жамиятидаги барча тенгсизликлар, эксплуатация асоси, капиталистик жамиятни

иқтисодий негизи сифатида қараб, кишиларда унга қарши нафрат руҳини

тарбиялашга ҳаракат қилди. Бироқ хусусий мулкка асосланган жамият ва

ижтимоий социалистик мулкчиликка асосланган жамият мусобақасида хусусий

мулк ўз афзалликларини кўрсатди. Ҳудди шу сабабли ҳам хали совет давридаёқ

хусусий мулкни чала

-

ярим реабилитация қилиш бошланди деб айтиш мумкин.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

206

1990 йил 31 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Мулкчилик

тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Унинг 6

-

моддасида фуқароларнинг мулки

якка тартибдаги мулк: шахсий ва хусусий мулкдан иборат бўлади деб кўрсатилган

эди. Унинг 8

-

моддасида хусусий мулк даромад олиш мақсадида мулкка эгалик

қилиш, ундан фойдаланиш ва уни тасарруф қилиш ҳуқуқини ифодалайди деб

кўрсатилган, шунингдек хусусий мулк ёлланма меҳнатни қўллашликка ҳам

асосланиши белгилаб қўйилган. Кўриниб турибдики, қонун чиқарувчи бу даврда

хусусий муллка нисбатан марксистик догмалар таъсири остида бўлган[8].

Бозор муносабатлари тизимида хусусий мулкнинг алоҳида ўрни ва алоҳида

мақомга эга эканлиги 2023 йил 30 апрелда халқ референдуми орқали қабул

қилинган Ўзбекистон Республикасининг янги Конституциясида алоҳида

таъкидланади[9]. Фуқаролар фаровонлигини оширишга қаратилган Ўзбекистон

иқтисодиётининг негизини хилма

-

хил шакллардаги мулк

ташкил этади. Давлат

бозор муносабатларини ривожлантириш ва ҳалол рақобат учун шарт

-

шароитлар

яратади, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари устуворлигини ҳисобга олган ҳолда

иқтисодий фаолият, тадбиркорлик ва меҳнат қилиш эркинлигини кафолатлайди.

Ўзбекистон Республикасида барча мулк шаклларининг тенг ҳуқуқлилиги ва

ҳуқуқий жиҳатдан ҳимоя қилиниши таъминланади.

Бозор иқтисодиёти хусусий мулк, тадбиркорлик, эркин рақобат ва

шартномалар экинлигига таянади. Ҳар қандай тадбиркорлик фаолияти учун унинг

мулкий негизи –

хусусий мулк бўлиш лозим. Бироқ мустақилликнинг илк даврида

республикамиз ўтмишдан мерос бўлиб қолган иқтисодиётга эга эди. Ушбу

иқтисодиётни сифати жиҳатдан ўзгартириш учун қўйиладиган биринчи қадам

давлатга

қарашли

мол

-

мулкларни

иқтисодиётга

таъллуқли

қисмини

хусусийлаштириш талаб этилар эди. Ҳудди шу сабабли ҳам 1991 йил 19 ноябрда

“Мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги Қонун

қабул қилинди. Мазкур Қонун Ўзбекистон Республикасининг 2024 йил 14

февралдаги ЎРҚ

-907-

сонли «Давлат мулкини хусусийлаштириш тўғрисида»ги

Қонунига асосан 2024 йил 16 майдан ўз кучини йўқотди[10].

2024 йил 14 февралда қабул қилинган ушбу қонун давлат мулкини

хусусийлаштириш соҳасини комплекс тартибга солувчи янги ҳуқуқий механизм

сифатида муҳим аҳамият касб

этади. Қонун 1991 йилдаги эски қонунни

алмаштириб, замонавий бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган

инновацион ёндашувларни жорий қилади. Асосан қонунийлик, очиқлик ва

шаффофлик, ҳисобдорлик, тенг рақобат муҳитини таъминлаш ҳамда коррупцияга

йўл қўймаслик принципларига таянган ҳолда ишлаб чиқилган бу қонун, давлат

мулкини хусусийлаштиришни демократик ва адолатли жараён сифатида ташкил

этишни мақсад қилади.

Қонуннинг

ўзига хос хусусияти –

давлат мулкини хусусийлаштиришнинг

турли усулларини белгилаши (аукцион, танлов савдолари, музокараларга оммавий

таклиф қилиш, рақобатга асосланган мулоқот, биржа савдолари ва бошқалар)

ҳамда

ҳар

бир

усулнинг

қўлланилиш

шарт

-

шароитларини

аниқ

регламентлашидир. Электрон савдо майдончаларидан фойдаланиш, профессионал

маслаҳатчиларни жалб қилиш, давлат мулкини хусусийлаштиришнинг “йўл

харитаси”ни тузиш каби замонавий воситалар жараённинг самарадорлиги ва

шаффофлигини таъминлайди.


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

207

Қонуннинг

илғор

жиҳати

хусусийлаштириш

жараёнининг

барча

босқичларида очиқлик принципини қатъий

татбиқ этишдир. Расмий веб

-

сайтларда маълумотларни эълон қилиш, савдолар натижалари тўғрисида хабар

бериш, йиллик ҳисоботларни нашр этиш каби талаблар жамоатчилик назоратини

кучайтиради. Шунингдек, қонунда хусусийлаштирилган мулкнинг дахлсизлиги

кафолатлари, низоларни ҳал қилиш тартиби ҳамда ҳуқуқбузарлик учун

жавобгарлик чоралари ҳам батафсил белгиланган бўлиб, бу инвесторлар ва

харидорлар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилиш асосини яратади.

В.Ё.Эргашев хусусий мулк ҳуқуқини мустаҳкамлашда мулк ҳуқуқининг

национализация, реквизиция орқали бекор бўлишининг қонун асосларини

белгилаб қўйиш муҳим деб ҳисоблайди ва улар тўғрисида махсус қонунлар қабул

қилиш таклифини илгари суради[11]. Фикримизча, ушбу фикрлар қонун

чиқарувчи орган томонидан эътиборга олиниши лозим

.

Давлат мулк ҳуқуқига тажовузларга нисбатан жиноят қонунчилиги ва

маъмурий жавобгарлик чоралари кучайтирилмоғи лозим. Давлат мулкини

ўғирлаш, талон

-

тарож қилиш, бузиб

-

талаш каби жиноятларга нисбатан либерал

ёндашув давлат хўжалик қобилиятини пасайтиради ва бюджет фондларининг

йўқотилишига

олиб

келади.

Жиноий

жазоларни

либераллаштириш,

ҳуқуқбузарнинг мулкий масъулияти ва давлат мулкига етказилган зарарни тўлиқ

қоплаш бурчидан озод қилиш деган гап эмас, аксинча давлат активларини тиклаш

ҳамда самарали ривожлантириш имкониятини яратади.

Давлат мулкини хусусийлаштириш жараёнида мусодара чораси фавқулодда

ҳуқуқий

таъсир воситаси сифатида қаралиши керак. Хусусийлаштириш

шартномалари бузилганида ёки коррупция асосида олинган давлат мулкини

тасарруфига қайтариш чорасини бўлар

-

бўлмасга қўллайвериш ҳуқуқий

барқарорликни бузади ва янги инвесторларнинг ишончини пасайтиради.

Мусодара чораси фақат қатъий аниқланган ҳолларда, суд қарорига биноан ва

халқаро ҳуқуқ меъёрларига мувофиқ қўлланилиши зарур.

Давлат мулк ҳуқуқини такомиллаштиришда ривожланган мамлакатларнинг

давлат активларини бошқариш тажрибаси, шунингдек Ўзбекистонда ҳуқуқни

қўллаш амалиёти, хусусан давлат мулкини хусусийлаштириш бўйича суд

амалиётини умумлаштириш муҳим манба ҳисобланади.

Давлат мулк ҳуқуқининг тарихий ривожланиши ва замонавий ҳолатини

тадқиқ этиш мулкчилик институтининг қадимдан буён инсон жамиятининг

ажралмас қисми эканлигини, унинг коллектив шаклдан бошлаб, шахсий ва давлат

мулкчилигигача ривожланиш босқичларини кўриб чиқиш имконини беради.

Бунда алоҳида эътибор Ислом ҳуқуқшунослиги, Рим ҳуқуқ тизими ва Ўрта Осиё

минтақасидаги мулкчилик муносабатларининг ўзига хос хусусиятларига

қаратилиши лозим. Шунингдек, совет даврида хусусий мулкни йўқ қилиш

сиёсатининг салбий оқибатлари ва мустақиллик даврида мулкчилик ҳуқуқини

тиклаш жараёнлари ҳам танқидий қаралиши лозим.

Ўзбекистон Республикасининг 2023 йилги янги Конституциясида

мулкчиликнинг барча шаклларини тенг ҳуқуқли ва ҳимоя қилинувчи деб эътироф

этилди,

шунингдек

2024

йилда

қабул

қилинган

“Давлат

мулкини

хусусийлаштириш тўғрисида”ги янги қонуннинг концептуал аҳамиятга эга. Ушбу

қонуннинг замонавий бозор иқтисодиёти талабларига мос келадиган инновацион

ёндашувларни жорий этиши, хусусийлаштириш жараёнида очиқлик, шаффофлик


background image

Жамият

ва

инновациялар

Общество

и

инновации

Society and innovations

Issue

6

3 (2025) / ISSN 2181-1415

208

ва адолатлилик принципларини қатъий татбиқ этиш зарур. Давлат мулк ҳуқуқини

янада такомиллаштириш йўналишлари, жумладан, жиноий ва маъмурий

жавобгарлик чораларини кучайтириш билан бир қаторда “мусодара” институтини

фақат истисно ҳолларда қўллаш мақсадга мувофиқ.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.Суханов Е. А. Лекции о праве собственности. –М.: Юрид. лит., 1991.

-

7с.

2. Толстой Ю. К. К учению о праве собственности // Правоведение. 1992. №1.

-

15 с.

3. Ахмеджанов У. М. Институт собственности в мусульманском праве. 1963. –

С.13

-14.

4.Хидоя. Комментарий мусульманского права. Т.1

-4.

–Тошкент: 1893.

5.Несколько слов о вакуфах. Средняя Азия. 1910. №2.

-

12 с.

6. Положение об управлении Туркестанским краем. –Ташкент: 1911. –С.54

-57.

7. Баратов М. Мулк ҳуқуқи. Дарслик. ТДЮИ, 2010. 29

-30-

б.

8.Эргашев В. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиш ва бекор

бўлишнинг илмий

-

назарий жиҳатлари: Юрид. фан. номз. дис. ...Автореф. –Тошкент:

2005.

–Б.8

-11.

9.

Ўзбекистон

Республикасининг

Конституцияси.

//Қонунчилик

маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241

-

сон.

10.Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва

хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун.

//https://www.lex.uz/acts/127010.

11. Эргашев В. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиш ва бекор

бўлишнинг илмий

-

назарий жиҳатлари: Юрид. фан. номз. дис. ...Автореф. –Тошкент:

2005.

–Б.19

-22.

References

Суханов Е. А. Лекции о праве собственности. –М.: Юрид. лит., 1991. -7с.

Толстой Ю. К. К учению о праве собственности // Правоведение. 1992. №1. -15 с.

Ахмеджанов У. М. Институт собственности в мусульманском праве. 1963. –С.13-14.

Хидоя. Комментарий мусульманского права. Т.1-4. –Тошкент: 1893.

Несколько слов о вакуфах. Средняя Азия. 1910. №2. -12 с.

Положение об управлении Туркестанским краем. –Ташкент: 1911. –С.54-57.

Баратов М. Мулк ҳуқуқи. Дарслик. ТДЮИ, 2010. 29-30-б.

Эргашев В. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиш ва бекор бўлишнинг илмий-назарий жиҳатлари: Юрид. фан. номз. дис. ...Автореф. –Тошкент: 2005. –Б.8-11.

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси. //Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 01.05.2023 й., 03/23/837/0241-сон.

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тўғрисида”ги қонун. //https://www.lex.uz/acts/127010.

Эргашев В. Фуқаролар хусусий мулк ҳуқуқи вужудга келиш ва бекор бўлишнинг илмий-назарий жиҳатлари: Юрид. фан. номз. дис. ...Автореф. –Тошкент: 2005. –Б.19-22.