Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Journal home page:
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
Modern guidelines for improving the efficiency of customs
authorities in the context of interstate global economic
integration
Eler RAKHMATOV
1
Tashkent State University of Law
ARTICLE INFO
ABSTRACT
Article history:
Received December 2024
Received in revised form
15 December 2024
Accepted 20 January 2025
Available online
25 February 2025
In this article, the author examines the interactions of
Uzbekistan with international organizations and its ongoing
reforms on the path to joining the World Trade Organization.
The article analyzes legal norms concerning the reduction of
tariffs and quotas on imports and exports, the elimination of
non-tariff barriers, the simplification of customs procedures
and their alignment with international standards, as well as the
modernization of legislation to protect intellectual property
rights by globally recognized requirements.
2181-
1415/©
2025 in Science LLC.
https://doi.org/10.47689/2181-1415-vol6-iss1-pp
This is an open access article under the Attribution 4.0 International
(CC BY 4.0) license (https://creativecommons.org/licenses/by/4.0/deed.ru)
Keywords:
international cooperation,
customs authorities,
interstate economic
integration,
customs system.
Давлатлараро
глобал
иқтисодий
интеграция
шароитида
божхона
органлари
фаолияти
самарадорлигини
оширишнинг
замонавий
мўлжаллари
АННОТАЦИЯ
Калит сўзлар:
халқаро ҳамкорлик,
божхона органлари,
давлатлараро иқтисодий
интеграция,
божхона тизими.
Ушбу мақолада муаллиф томонидан Ўзбекистоннинг
халқаро ташкилотлар билан ўзаро муносабати, шу билан
биргаликда Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш йўлида
олиб бораётган ислоҳотлари борасида тадқиқот олиб
борилган. Бу борада мамлакатимизда импорт ва экспорт
бўйича тариф ва квоталарни қисқартириш, шунингдек,
нотариф
тўсиқларни
бартараф
этиш,
божхона
процедураларини соддалаштириш ва уларни халқаро
стандартларга
мослаштириш,
интеллектуал
мулк
1
Acting Associate Professor, Department of administrative and financial law, Tashkent State University of Law
E-mail: elyorrakhmatov8@gmail.com.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
187
ҳуқуқларини
ҳимоя қилиш бўйича қонун ҳужжатларини
янгилаш ва уларни халқаро эътироф этилган талабларга
мослаштирган ҳолда янада такомиллашуви мазмун
-
моҳияти ҳуқуқий нормалар асосида таҳлил этилган.
Современные ориентиры повышения эффективности
деятельности таможенных органов в условиях
межгосударственной
глобальной
экономической
интеграции
АННОТАЦИЯ
Ключевые слова:
международное
сотрудничество,
таможенные органы,
межгосударственная
экономическая
интеграция,
таможенная система
.
В данной статье автором проведено исследование
взаимодействия
Узбекистана
с
международными
организациями, а также реформ, проводимых на пути
вступления во Всемирную торговую организацию. В статье
проанализированы сокращение
тарифов и квот на импорт и
экспорт, устранение нетарифных барьеров, упрощение
таможенных процедур и их адаптация к международным
стандартам, обновление законодательства по защите прав
интеллектуальной собственности и его дальнейшее
совершенствование в соответствии с международно
признанными требованиями на основе правовых норм.
Жаҳон ҳамжамияти билан интеграциялашув жараёнида божхона соҳасида
давлат бошқарувини
ривожлантириш долзарб аҳамият касб этмоқда. Шу боис,
давлатлараро глобал иқтисодий интеграция шароитида божхона органларининг
ишини ташкил қилишни янада такомиллаштириш зарурияти вужудга келмоқда.
Айниқса, дунё миқёсида давлатларнинг турли сиёсий ва иқтисодий иттифоқлари
тузилаётганлиги давлат бошқарувига ўзининг сезиларли таъсирини кўрсатмоқда.
Дарҳақиқат, ўзаро манфаатли интеграцияга асосланган халқаро ва минтақавий
иттифоқлар ўзларининг фаолият мақсади ва йўналишларига кўра ўзаро бир
-
биридан фарқ қиладилар. Хусусан, Европа Иттифоқи (ЕИ) давлатларнинг
ҳам
сиёсий, ҳам иқтисодий иттифоқини намоён этса [1] Жаҳон савдо ташкилоти,
MERCOSUR
–
Жанубий Америка давлатларининг давлатлараро иқтисодий
бирлашмаси, NAFTA –
Шимолий Америка эркин савдо зонаси, ACEAN –
Жанубий
-
Шарқий Осиё давлатлари уюшмаси ва Евроосиё
иқтисодий иттифоқи (ЕОИИ)
иқтисодий интеграция мақсадида тузилган халқаро ташкилотлар ҳисобланади.
“Европа Иттифоқи дунёдаги энг ривожланган минтақавий интеграция блоки
ҳисобланади. Интеграциянинг барпо этилиши соҳасидаги режали ва тизимли
ишлар Европа Иттифоқи доирасида иқтисодий ва сиёсий иттифоқ тузиш шаклида
ўзининг ижобий натижаларини берди. Божхона иттифоқи ва Европа Иттифоқининг
ҳозирги
шаклда муваффақиятли шаклланиши, барча муаммоларга қарамай,
Европада интеграция жараёнининг ҳаётийлигини тасдиқламоқда. Евроиттифоққа
аъзо мамлакатлар ҳудудида ягона Божхона кодекси амал қилади. Мазкур кодекс
2016 йил 1 майдан бошлаб кучга кирган”
[2]. Аъзо
-
давлатлар томонидан ушбу
кодекс ва унинг асосидаги бошқа ҳужжатлар асосида норматив
-
ҳуқуқий база
яратилишининг асосий мақсади сифатида қуйидагилар келтириб ўтилган:
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
188
1. Божхона қонунчилиги ва тартиб
-
таомилларини тартибга солиш;
2. Иқтисодий фаолият субъектлари учун юқори даражадаги ҳуқуқий
аниқликни ва ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини таъминлаш, уни бутун ЕИга аъзо
-
давлатлар божхона органлари учун янада тушунарли қилиш;
3. Божхона қоидалари ва тартиб
-
таомилларини соддалаштириш;
4. Жорий аҳволдан келиб чиққан ҳолда самарали божхона операцияларига
кўмаклашиш;
5. Божхона органларининг қоғозсиз ва тўлиқ электрон иш режимига ўтишини
тугаллаш, шунингдек қонунга итоаткор ва инсофли иқтисодий операторлар учун
божхона тартиб
-
таомилларини оддий амалиётга нисбатан тезлаштириш тартибини
яратиш [3].
Энг аввало шуни таъкидлаш жоизки, ЕИ ҳудудида ягона божхона тизимини
йўлга қўйиш мақсадида Кодекс ва уни амалга киритиш бўйича актлар
Еврокомиссия ва ЕИга аъзо 28 давлат томонидан тасдиқланган
[4]. Халқаро
автомобиль транспорти иттифоқи котибияти қабул қилинган Иттифоқ қонун
ҳужжатлари
бўйича Еврокомиссия ва аъзо
-
давлатлар божхона органлари билан
ўзаро ҳамкорликни амалга оширади. ЕИ Божхона кодексининг 9
-
моддасига мувофиқ
ЕИ ҳудудидаги барча ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланувчи корхоналар
рўйхатга олувчи давлат божхона органларида рўйхатдан ўтиши талаб қилинади
[5].
Мазкур Кодекснинг 84
-
моддасига кўра бир нечта божхона органларида айнан бир
тадбиркорлик субъектининг божхона қарздорлиги тўғрисида маълумотлар бўлса,
энг аввал божхона қарздорлиги аниқланган жойда пайдо бўлган деб ҳисобланади.
Шунингдек, аъзо
-
давлатлар божхона органларининг ахборот алмашинишини
таъминлаш мақсадида электрон транзит тизими йўлга қўйилган [6]. Ҳимоя ва
хавфсизликни таъминлаш учун ваколатли иқтисодий оператор (AEO) мақоми
тақдим қилинган аризага кўра миллий божхона органи томонидан тақдим
қилинади, аммо
шундай бўлсада, миллий божхона органи тақдим қилган AEO
сертификати ЕИга аъзо барча давлатлар ҳудудида тан олинади ва бу учун назарда
тутилган барча имтиёз ва преференциялар тақдим қилинади. Шу билан бирга, ЕИ
ташкил топган вақтдан буён аъзо
-
давлатлар ривожланиш даражасининг
турличалиги сабабли ягона ҳуқуқни қўллаш амалиётини яратиш қийин кечган.
Европа судининг мавжудлиги ва регулятор вазифасини тўғри ва тўлиқ бажариши
туфайли ягона божхона қонунчилигини тўғри ҳамда Иттифоқ ҳудудида тўлиқ
қўлланилишига
эришилган.
Европа Иттифоқи ҳудудида ЕИга аъзо
-
давлатлар ўртасида халқаро йўл
алоқаси бўйича ягона ёндашув ўрнатилган. Бунда Халқаро йўл алоқаси (ХЙА)
тўғрисида конвенция талабларидан келиб чиқиб иш тутилади. Миллий божхона
органлари томонидан берилган ХЙА дафтарчалари бутун Евроиттифоқ ҳудудида
тан олинади. ЕИга аъзо бўлмаган давлатлар томонидан кириб келган юк
ташувчилар қабул қилувчи давлат божхона органида идентификация қилинади ва
рўйхатдан ўтказилади. Биргина шунинг ўзи кифояланади, қолган давлатлар ҳудуди
рўйхатдан ўтиш талаб қилинмайди. Бунда юқорида таъкидланган электрон ахборот
алмашиш тизими маълумотларидан фойдаланилади. Давлатлараро иқтисодий
интеграция миқёси ва кўлами кенгайиб борар экан, халқаро ҳуқуқнинг тенг ҳуқуқли
субъекти сифатида Ўзбекистон ҳам бундан четда қолаётгани йўқ. Хусусан, сўнгги
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
189
йилларда Жаҳон савдо ташкилоти ва Евросиё иқтисодий иттифоқида иштирок
этиш бўйича кўплаб янгиликлар кузатилмоқда.
Жаҳон савдо ташкилоти –
мамлакатлараро савдо қоидаларини бошқариб
турувчи ягона халқаро ташкилот ҳисобланади. Жаҳон савдо ташкилоти (WTO, ингл.
World Trade Organization) нинг асосий мақсадларидан бири ўзини ўзи ҳимоя
қилишни
кучайтириш ва протекционизм қўлланишини бекор қилишдан иборат.
Жаҳон савдо ташкилотига 1995 йил январда асос солинган [7]. 1994 йил 15
апрелдаги Марокаш декларациясида “унинг натижалари жаҳон иқтисодиётини
мустаҳкамлайди ва бутун дунёда савдони, инвестицияларни кенгайтириб, ишчи
кучи бандлиги, даромадларнинг ўсишига олиб келади. Шунингдек, у жамоавий
баҳслар, музокаралар ва тақдим қилиш орқали мамлакатлар орасидаги савдо
алоқаларини ривожлантирувчи платформа ҳисобланади” [8] деб ёзиб қўйилган.
Импортни ҳимоя қилиш ва доимий давлат субсидияси бозорга эски, рақобатбардош
бўлмаган товарлар етказиб берувчи, фойдаси кам компанияларнинг пайдо
бўлишига олиб келади. Бунинг натижасида корхоналар ёпилиб, ҳимоя ва
субсидияларга қарамай бандлик муаммолари юзага чиқади. Агарда ўзга давлатлар
ҳам
айнан мана шундай сиёсат юритсалар, контрактлар сони қисқаради ва жаҳон
иқтисодиёти ривожланиш даражаси пасаяди. Жаҳон савдо ташкилотининг асосий
мақсадларидан бири бундай ўзини ўзи ҳимоя қилишнинг олдини олиш ва
протекционизм қўлланишини бекор қилишдан иборат. Жаҳон савдо ташкилоти
мамлакатлараро савдо қоидаларини бошқариб турувчи ягона халқаро ташкилот
ҳисобланади.
1995 йилдан фаолиятини бошлаган бу ташкилотга айни вақтда аъзо бўлган
164 давлат учун янги бозорлар очиқ ҳисобланади. Ўндан зиёд турли йўналишдаги
битимлар унинг норматив
-
ҳуқуқий базасини ташкил этяпти. Мазкур ҳужжатлар
талабини бажариш ташкилотнинг барча аъзолари учун мажбурий саналади. Аъзо
бўлишни истаган давлатлар ўз миллий қонунчилигини уларга мувофиқлаштириши
керак [9].
Ҳар
бир давлатнинг бу ташкилотга аъзо бўлиш жараёни ўртача 8–10, баъзи
давлатлар учун эса 10–15 йилни ташкил
этади. Ўзбекистон 1995 йилда ариза
топширган бўлишига қарамасдан, фақат 2017 йилдан бошлаб, ижобий силжиш
кузатиляпти. 1994 йилда Ўзбекистон мазкур ташкилотда кузатувчи мақомини
олган. Жаҳон товар айланмасининг 98,0 фоизи унинг улушига тўғри келган [10],
шунингдек Ўзбекистон Республикаси ташқи савдо айланмасининг 97,0 фоизи
Жаҳон савдо ташкилотига аъзо мамлакатлар ҳиссасига тўғри келмоқда [11]. Шуни
ҳам
таъкидлаш лозимки, дунёнинг энг катта иқтисодиёт эгалари –
АҚШ, Ғарбий
Европа давлатлари, Хитой, Япония каби мамлакатлар Жаҳон савдо ташкилотидан
унумли фойдалана олади.
Ўзбекистонда ЖСТга аъзолик масаласи 2017 йилдан бошлаб янада долзарб
аҳамият касб эта бошлади. Президент Шавкат Мирзиёевнинг ташқи сиёсатдаги
очиқлик ва интеграция сиёсати доирасида 2017
-
йилда ЖСТга аъзолик жараёни
қайта тикланди. Ўзбекистон ЖСТга аъзолик учун расмий ариза топширди ва
кузатувчи мақомини олди. Бу ўз навбатида Ўзбекистоннинг ЖСТҳа аъзолик бўйича
ташлаган энг муҳим қадамларидан бири бўлди. Шундан сўнг, ЖСТ билан
алоқаларни кенгайтириш ва ривожлантириш мақсадида бир қатор муҳим
ислоҳотларни амалга оширишни бошлади. Жумладан, ташқи савдо режимини
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
190
либераллаштириш, божхона тартиб
-
қоидаларини соддалаштириш ва инвестиция
муҳитини яхшилаш каби чора
-
тадбирлар амалга оширилиб, ЖСТга аъзолик бўйича
ишчи гуруҳ ташкил этилди. Бу гуруҳга асосан Ўзбекистоннинг ЖСТга қўшилиши
учун зарур бўлган шартларни муҳокама қилиш ва музокаралар олиб бориш
вазифаси юклатилди [12].
Шунинг замирида, 2020 йилнинг октябр ойида аъзолик юзасидан дастлабки
расмий музокаралар босқичи амалга оширилди. Ҳукумат бир қанча қонун
ҳужжатларини
ЖСТ стандартларига мослаштириш бўйича қатор таклифларни
билдириб ўтди. Ушбу таклифларга мисол қилиб, савдо ҳуқуқлари, интеллектуал
мулкни ҳимоя қилиш, рақобат сиёсати ва монополияга қарши чора
-
тадбирларни
ЖСТ стандартларига мувофиқлаштиришни, давлат томонидан ажратиладиган
субсидиялар ЖСТнинг мажбуриятларига зид келмаслиги учун уларни реформатсия
қилишни, Ўзбекистонда ишлаб чиқариладиган ва импорт қилинадиган
маҳсулотларнинг халқаро талабларга жавоб беришини таъминлашни келтириб
ўтишимиз мумкин.
2023 йилни ҳақли равишда Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзолигининг якуний
босқичи бошланиши деб аташимиз мумкин. Бу босқичда импорт ва экспорт бўйича
тариф ва квоталарни қисқартириш, шунингдек, нотариф тўсиқларни бартараф
этиш, божхона процедураларини соддалаштириш ва уларни халқаро стандартларга
мослаштириш, интеллектуал мулк ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича қонун
ҳужжатларини
янгилаш ва уларни ЖСТ талабларига мослаштириш бўйича муҳим
чоралар кўрилди.
Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлиш жараёни фаол босқичга ўтганидан сўнг
миллий қонунчиликни ЖСТ битимларига уйғунлаштириш мақсадида 2023
-2024-
йиллар давомида 24 та норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат қабул қилинган ва 40 га яқин
ҳужжатларни
уйғунлаштиришга эришилган [13].
Жаҳон савдо ташкилоти битимлари деярли кенг миқёсли ва комплекслидир,
чунки улар кенг доирада жаҳон савдоси масалаларини қамраб олувчи юридик
ҳужжатлар
ҳисобланади. Барча битимлар негизида бир нечта оддий, фундаментал
принциплар мужассамлашган, жумладан:
Мумкин қадар қулайлик бериш режими тамойили (ҚБР). ҚБР низомига
биноан аъзо мамлакатларнинг ҳар бири ўзга барча аъзоларга савдо шериклари
сифатида тенг шароитларни қўллайди. Агар бирор
-
бир мамлакат ўзга савдо
шеригига имконият берса, у ҳолда худди шундай режим Жаҳон савдо ташкилоти
бошқа аъзо мамлакатларига ҳам мазкур тамойилнинг ишлашини таъминлаш учун
қўлланиши
шарт. Истисноларни қўллашга ижозат берилади. Хизматлар кўрсатиш
бўйича ҳам мамлакатлар муайян чеклашларга риоя этишда истисноларни
қўллашлари мумкин. Битимлар бундай истисноларни қўллашга изн беради, бироқ
белгиланган муайян шартларга риоя этган ҳолда. Умуман, ҚБР низомида Жаҳон
савдо ташкилоти қоида ва низомларини белгилашда устун туради.
Дискриминациясиз савдо. Мамлакат ўз савдо шериклари
ҳамда мамлакат ва
хорижий товарлар, хизматлар ва шахслар ўртасида дискриминация ўтказмаслиги
керак.
Савдо тўсиқларини бартараф этиш. Музокаралар ўтказиш орқали мавжуд
савдо тўсиқларини аста
-
секин бартараф этиш.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
191
Башорат этиладиган савдо. Хорижий инвесторлар, компания ва ҳукуматлар
савдо тўсиқлари (жумладан, тарифлар, нотариф тўсиқлари ва бошқалар) асоссиз
жорий этилмаслигига ишонч ҳосил қилишлари шарт ва бозорни эркинлаштириш
мажбуриятлари Жаҳон савдо ташкилотига “боғланади”.
Рақобатбардошликни такомиллаштириш. Жаҳон савдо ташкилоти қоидалари
экспортни субсидиялаш ва демпинг каби “ноадолатли” фаолиятларига тўсқинлик
қилади
.
Етарли даражада ривожланмаган давлатлар учун қулай шарт
-
шароитлар.
Етарли даража ўтиш даври ва махсус режимлар тақдим этиш [14].
Ўзбекистон Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ташқи иқтисодий
фаолият, шу жумладан божхона соҳасидаги давлат бошқарувини мазкур
принципларга мувофиқ юритиши талаб қилинади.
Т. Пардаев ва С. Саломовларнинг фикрича, ушбу ташкилотга кириш учун ўтган
даврда мамлакатимизда божхонага оид ҳужжатларнинг асосий қисми Жаҳон савдо
ташкилотининг битимларидаги талабларга мувофиқлаштирилган. Ҳозирги пайтда
давлатимизда божхонага оид ҳужжатларнинг қолган қисмини мувофиқлаштириш
учун биринчи навбатда қуйидагилар бўйича меъёрий
-
ҳуқуқий базани Жаҳон савдо
ташкилотининг
битимлари
талабларига
мослаштириш
талаб
этилади:
товарларнинг божхона расмийлаштирувини тезлаштириш ва товарлар эркин
муомалага чиқарилганидан кейин божхона қонун ҳужжатларига ва бошқа меъёрий
ҳужжатларга
тўлиқ риоя этилишини таъминлаш мақсадида божхона аудитини
қўллашни янада такомиллаштириш; товарларни экспорт ва импорт учун
расмийлаштиришда
божхона
расмийлаштируви
бўйича
йиғимларни
мувофиқлаштириш; дастлабки қарорни қабул қилиш механизмини жорий этиш;
давлатларнинг божхона органлари томонидан ўзаро ахборот алмашиш
механизмини такомиллаштириш; божхона расмийлаштирувига сарфланадиган
вақтни қисқартириш мақсадида рақамли божхонани янада ривожлантириш;
товарларга техник талабларни амалга оширишда халқаро стандарт талабларини
қўллаш ва бошқалар [15].
2020 йил 11 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Евроосиё иқтисодий
иттифоқи (ЕОИИ) ташкилотида кузатувчи мақомини олди. А.С. Юсуповнинг
фикрича, “тарихан 1995 йилда Россия ва Беларусь ўртасида имзоланган “Божхона
иттифоқи тўғрисида”ги битимга асосланган ва кейинчалик ўз таркибига
Қозоғистон, Қирғизистон ҳамда Тожикистонни бирлаштирган Евросиё иқтисодий
ҳамжамияти, ўзининг шаклланиш тарихи ва ривожланиш амалиётига кўра,
шубҳасиз ҳозирда жаҳон ҳамжамиятининг диққат марказида турмоқда” [16].
Тадқиқотчи Ш. Деҳқоновнинг таъкидлашича, “ЕОИИнинг аъзо давлатлари (Россия,
Беларусь, Қозоғистон, Арманистон ва Қирғизистон) ўртасида товарлар ва хизматлар
ҳаракати, мигрантлар ҳаракатланиши ва капитал ҳаракатининг эркинлиги
таъминланган бўлиб, ягона божхона тизимига эга бўлган умумий иқтисодий ҳудуд
шакллантирилган [17].”.
“Евроосиё Иқтисодий Комиссияси (ЕОИК) –
доимий фаолият юритувчи
миллий бошқарув ва тартибга солувчи орган бўлиб, унинг таркиби аъзо давлатлар
ҳукумат
раҳбарларининг ўринбосарлари ва ҳар бир давлатдан уч кишидан ташкил
топган ҳайъатдан иборат. Комиссия қарорлари барча давлатларга ижро учун
мажбурийдир. Евроосиё Иқтисодий Комиссияси иқтисодий иттифоқнинг 170 тадан
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
192
иборат функцияларини бажаради” [18]. Божхона
-
тариф ва нотариф тартибга солиш;
божхона маъмурчилигини тартибга солиш; санитария, ветеринария ва
фитосанитария чора
-
тадбирларини тартибга солиш; учинчи мамлакатларга
нисбатан савдо режимларини ўрнатишни тартибга солиш; макроиқтисодий ва
рақобат сиёсатини белгилаш;
саноат ва қишлоқ хўжалигига субсидиялар, табиий
монополиялар, давлат харидлари, транспорт ва ташишга оид чора
-
тадбирларни
тартибга солиш шулар жумласидандир. Ҳозирги вақтда ЕОИИ томонидан хорижий
шериклар билан ҳамкорлик алоқалари Жаҳон савдо ташкилоти нормалари ва
тамойилларига мувофиқ тарзда ўрнатилган. Мазкур ҳолатнинг мавжудлиги
Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши анчайин муҳим
эканлигини кўрсатади. ЕОИИ аъзо
-
давлатлари ўртасидаги божхона алоқаларини
тезкор олиб бориш мақсадида “Электрон
божхона”, “Денгиз порти” ахборот
тизимлари фаолияти йўлга қўйилган. Шунингдек, хавфларни бошқариш тизими
ишлаб чиқилиб, амалга татбиқ қилинган [19].
ЕОИИ ўртасидаги божхона муносабатлари ЕОИИ Божхона кодекси билан
тартибга солинади. Божхона кодекси 2017
йил 11 апрелда қабул қилинган, 2018
йилдан кучга кирган. Бунга қадар Божхона иттифоқи Божхона кодекси (2009 йилда
қабул
қилинган) амалда бўлган. К.В. Швидкаянинг фикрича, мазкур Божхона
кодекси ЕОИИ аъзо
-
давлатлари тадбиркорлари иштирок этган кам сонли
ҳужжатлардан бири ҳисобланади. Тадбиркорларнинг 70 фоиздан ортиқ таклифлари
Кодекс лойиҳасини ишлаб чиқишда инобатга олинган [20].
Дарҳақиқат, глобаллашув жараёни кучаяётган бир шароитда Ўзбекистон
Жаҳон ҳамжамияти билан интеграциянинг янада такомиллашуви мамлакатимиз
тараққий этган давлатлар қаторидан муносиб ўрин олиш имкониятини
кенгайтиради. Бу иқтисодий глобаллашув жараёнига ҳам ўзининг таъсирини
кўрсатади. Юқорида баён этилган таҳлиллардан қуйидаги хулосаларга келиш
мумкин:
1)
Тарихийлиги ва мукаммал тартибга солинганлиги жиҳатидан Европа
Иттифоқи божхона қонунчилиги бошқа иқтисодий иттифоқларга нисбатан анча
пухта ишлаб чиқилган. Европа Иттифоқининг бу борадаги тажрибасидан Евросиё
иқтисодий иттифоқи фаолиятини йўлга қўйишда фойдаланилган;
2)
Божхона соҳасини тартибга солиш бўйича ЕОИИ сўнгги йилларда
анчайин илғор қадамларни ташлаган. Янги Божхона кодексини ишлаб чиқишда
бошқа шу каби иттифоқлар, шу жумладан, ЕИ тажрибасидан самарали
фойдаланилган;
3)
ЕОИИ Въетнам, Сингапур, Хитой, Миср, Ҳиндистон, Мўғулистон,
Таиланд, Исроил каби давлатлар билан эркин савдо зонаси тўғрисида битимлар
имзолаганлигига қарамай Жаҳон савдо ташкилотига нисбатан қамрови анчайин
кам ҳисобланади [21];
4)
Амалдаги Ўзбекистон Республикаси божхона қонунчилигининг Жаҳон
савдо ташкилоти талабларига деярли тўлиқ мувофиқлаштирилганлиги мазкур
ташкилотга аъзо бўлиш муддатини янада қисқартиришга (аъзо бўлишга кетадиган
энг кам муддат 7 йил) хизмат қилиши ва келажакда жаҳон бозорига кенг йўл очиши
мумкин.
Хулоса ўрнида шуни таъкидлаш керакки, бугунги кунда давлатлараро
муносабатларда ўзаро ҳамжиҳатлик муҳим ўрин тутади. Бу энг биринчи навбатда
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
193
давлатлар ўртасидаги савдо муносабатлари ўсишига хизмат қилади. Хусусан МДҲ
давлатлари доирасида товарларнинг эркин ҳаракатланишидаги тўсиқлар ва
чекловларни камайтириш, юк транзити ҳаракатини тезлаштириш, товарларни
дастлабки декларациялашда замонавий ахборот технологияларини жорий этишга
кўмаклашиш ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишларига айланиши лозим.
Тарихан ўзаро юқори даражадаги савдо муносабатларига эга давлатлар учун бу
жуда муҳим. Шунингдек контрафакт товарларнинг трансчегаравий олиб
ўтилишига қарши курашишда ҳамда молиявий операцияларни амалга оширишда
ташқи иқтисодий фаолият иштирокчилари томонидан ҳуқуқбузарликларнинг
олдини олиш, аниқлаш
ва уларга чек қўйишда ўзаро ахборот алмашиш амалиётини
кенгайтириш лозим. Бу ўринда ҳам божхона органлари трансчегаравий
муносабатларда бирламчи аҳамиятга эга эканликлари аниқ. Демак, давлатлараро
глобал иқтисодий интеграция шароитида замонавий чақириқлар
ва тараққиёт
мўлжаллари асосида божхона органларининг иши оқилона ташкил қилиниши,
мамлакатимизнинг жаҳон ҳамжамиятида нуфузини янада ортиши ва халқаро
рейтинг ва индексларда ўрнини яхшилашнинг муҳим кафолати бўлиб хизмат
қилади
.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1.
Халқаро ташкилотлар ҳуқуқи. Ўқув қўлланма. Масъул муҳаррир: ю.ф.д.,
профессор А.З. Мухаммеджанов // Муаллифлар жамоаси. –
Т.: ТДЮУ нашриёти,
2019.
–
Б. 10
-11.
2.
Яхнович О.И. Таможенный кодекс ЕС. Практический анализ рисков и
перспектив.
URL: https://www.fd.ru/articles/157890-sqb-16-m6-08-06-2016-novyy-
tamojennyy-kodeks-es-prakticheskiy-analiz-riskov-i-perspektiv
3.
Романова М.Е. Реформа таможенного законодательства Европейского
Союза. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. –
Москва, 2018. –
С. 20
4.
Романова М.Е. Реформа таможенного законодательства Европейского
Союза. Автореферат диссертации на соискание ученой степени кандидата
юридических наук. –
Москва, 2018. –
С. 20
5.
Европа Иттифоқи
Божхона кодекси [Union Customs Code].
URL:
https://eur-lex.europa.eu/legal-content/EN/TXT/?uri=CELEX%3A02013R0952-
20200101
6.
Кановска Е. «Единое окно» и обмен данными в Евросоюзе.
http://www.eurasiancommission.org/ru/act/dmi/inftech/docs_pr/conf/Docume
nts/v17.pdf
7.
ЖСТ
ўзи
нима
?
[What
is
the
WTO?]
URL:
https://www.wto.org/english/thewto_e/thewto_e.htm
8.
Марракешская
декларация.
URL:
https://wto.ru/upload/iblock/f4e/marakesh1.doc
9.
Юсупов М.С. Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиб киришда МДҲ
мамлакатларининг қишлоқ хўжалигини тартибга солиш ва қўллаб
-
қувватлаш
бўйича тажрибалари. // “Иқтисодиёт ва инновацион технологиялар” илмий
электрон журнали. –
№ 3. –
май
-
июнь. –
2015 йил. –
Б. 2.
Жамият
ва
инновациялар
–
Общество
и
инновации
–
Society and innovations
Issue
–
6
№
1 (2025) / ISSN 2181-1415
194
10.
Преображенский Д., Латов Ю. Всемирная Торговая Организация (ВТО).
URL:
https://www.krugosvet.ru/enc/gumanitarnye_nauki/ekonomika_i_pravo/VSEMIRNAYA
_TORGOVAYA_ORGANIZATSIYA_VTO.html
11.
Зуфарова
Н
.
А
.
Ўзбекистоннинг
Жаҳон
c
авдо
ташкилотига
қўшилиши
нуқтаи
назаридан
либераллаштириш
ва
протекционизм
нисбатини
таъминлаш
. //
“Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар” илмий
электрон
журнали
.
–
№ 4. –
май
.
–
2012.
–
Б
. 6.
12.
president.uz/uz/lists/view/4913
13.
https://kun.uz/kr/79661959#!
14.
Джордж
Мирогианнис
(George Mirogiannis).
Жаҳон
савдо
ташкилотига
кириш
(Entry
into
the
World
Trade
Organization).
3-
бет
.
http://www.uzbearingpoint.com/files/1/a1.pdf
15.
Пардаев
Т
.,
Саломов
С
.
Ўзбекистон
Республикасини
Жаҳон
савдо
ташкилотига
аъзо
бўлишининг
афзалликлари
ва
истиқболлари
.
https://www.customs.uz/uz/news/view/6545
16.
Юсупов
А
.
С
.
Евросиё
иқтисодий
ҳамжамияти
(
ЕВРАЗЭС
):
минтақавий
интеграциялашув
шарт
-
шароитлари
ва
истиқболлари. // “Иқтисодиёт
ва
инновацион
технологиялар” илмий
электрон
журнали
.
–
№ 5. –
сентябрь
-
октябрь
.
–
2017.
–
Б
. 3.
17.
Деҳқонов
Ш
.
Евроосиё
иқтисодий
иттифоқининг
ташкилий
-
ҳуқуқий
асослари
Ўзбекистон
манфаатларига
мосми
?
https://strategy.uz/index.php?news=706
18.
Асаул М.А., Мохов А.Е. Таможенный союз –
один из функционалов
Евразийского экономического союза. // Транспорт Российской Федерации. –
№ 4
(77).
–
2018.
–
С. 4.
19.
Мантусов В.Б., Золотницкий Ф.А. Система управления рисками:
результаты использования в таможенных органах Российской Федерации и
направления
ее дальнейшего развития во внешнеэкономической деятельности
Еевразийского экономического союза. // Вестник Российской таможенной
академии. –
№ 2. –
2019.
–
С. 23.
20.
Швидкая К.В. Сравнительный анализ Таможенного кодекса
Евразийского экономического союза
и Таможенного кодекса Таможенного союза.
Научный диалог: Молодой учёный. –
2018.
–
№ 6. –
С. 22.
21.
Соглашения
о
свободной
торговле.
http://www.eurasiancommission.org/ru/act/trade/dotp/sogl_torg/Pages/default.aspx
