Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш ва унинг шакллари: илмий-назарий ва юридик таҳлил

CC BY f
8-12
0
0
Поделиться
Якубов, М. (2024). Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш ва унинг шакллари: илмий-назарий ва юридик таҳлил. Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений, 1(1), 8–12. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sustainability-and-science/article/view/32497
Мирзохид Якубов, Ташкентский Государственный юридический университет
независимый исследователь
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Норматив-ҳуқуқий хужжат ижроси билан аҳамиятли бўлиб, унинг ижро этилмаслиги жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлиги муҳитига салбий таъсир кўрсатади. Айнан ижро этиш орқали норматив-хуқуқий хужжат қоғоздан ҳаётга кўчади ва хуқуқ ижодкори унга лойиҳа вақтида мужассам этган мақсад амалга оширилади.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

8

НОРМАТИВ

-

ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРНИ ИЖРО ЭТИШ ВА

УНИНГ ШАКЛЛАРИ: ИЛМИЙ

-

НАЗАРИЙ ВА ЮРИДИК ТАҲЛИЛ

Мирзохид Якубов

Тошкент давлат юридик университети

мустақил изланувчиси

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат ижроси билан аҳамиятли бўлиб, унинг

ижро этилмаслиги жамиятда қонунийлик ва қонун устуворлиги муҳитига

салбий таъсир кўрсатади. Айнан ижро этиш орқали норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжат

қоғоздан ҳаётга кўчади ва ҳуқуқ ижодкори унга лойиҳа вақтида

мужассам этган мақсад амалга оширилади.

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этиш ҳуқуқ субъектларининг

улар зиммасига норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар билан улар зиммасига

юклатилган мажбуриятларни амалга

ошириш бўйича хатти

-

ҳаракатларни

содир этиш ёхуд тақиқланган ҳаракатларни содир этишдан тийилишни

назарда тутади” [1].

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этиш орқали унинг мажбурий

хусусиятга эга ҳуқуқ нормалари ҳаётга татбиқ этилади. Норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатни ижро этиш кенг ва тор маъноларда тушунишимиз мумкин. Тор

маънода норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этиш деганда, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатда белгиланган нормани бевосита ҳаётга татбиқ этишга

қаратилган ҳаракатлар кўзда тутилади. Кенг маънода норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатни

ижро этиш деганда, эса, уни билвосита ижро этиш ҳам, яъни

ваколатли давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг индивидуал

ҳуқуқни қўллаш актларини қабул қилиш орқали муайян ишларни кўриб

чиқиш ва ҳал қилиш бўйича ҳаракатлари ҳам назарда тутилади.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этишни ҳуқуқ нормаси мазмунига

кўра, рухсат этувчи, мажбурловчи ва тақиқловчи ҳуқуқ нормаларини

назарда тутувчи норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишга ажратиш

мумкин.

Шу билан бирга ҳар бир норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ҳаётга татбиқ

этишнинг муайян ўзига хос хусусиятлари мавжуд бўлади. Таъкидлаш

лозимки, мажбурий аҳамиятга эга бўлган нормалардан иборат бўлган

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат ижро этилиши лозим бўлади.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлар муайян механизмлар орқали ижро

этилади. Одатда, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этиш механизми

тегишли ҳужжатнинг ўзида кўрсатиб берилади. Масалан, Ўзбекистон

Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик экология

назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил

24 февралдаги

101

-

сон

қарорида

[2]

жамоатчилик

экология


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

9

назоратчиларининг мақомига оид ҳуқуқий нормалар белгилаб берилган

бўлиб, ушбу қарор билан тасдиқланган низомнинг ўзида бунинг учун

қандай хатти

-

ҳаракатларни (ёзма

ёки электрон ариза билан мурожаат

этиш, махсус тайёргарликдан ўтиш, якуний имтиҳондан ўтиш) амалга

ошириш лозимлиги аниқ кўрсатиб берилган.

Шу ўринда таъкидлаш лозимки, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

“ижро этишни” норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга “риоя этиш”дан

фарқлаш

лозим. Адабиётларда таъкидланганидек, “риоя этиш норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатга амал қилиш, итоат этишдан иборат бўлиб, у фаол хатти

-

ҳаракатлардан эмас, кўпроқ, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатдаги тақиқ,

чекловларга риоя этиш, уларни бузмасликни назарда тутади” [3].

Шу билан бирга таъкидлаш лозимки, ижро этиш ва риоя этиш

чамбарчас боғлиқ тушунчалар ҳисобланади. Айниқса норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжат даражасига олиб қаралганда, бир ҳужжатнинг ўзида ҳам ижро

этишга, ҳам риоя этишга тааллуқли ҳуқуқ нормалари мужассам бўлган

бўлиши мумкин. Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги

660-

сон қарори билан тасдиқланган Давлат мулкини ижарага бериш

тартиби тўғрисидаги низомда [4] ижарага олувчи томонидан ижтимоий

соҳа объекти таркибидаги ер участкасида бинолар ва иншоотлар,

жумладан, ер ости иншоотларини қуриш, кўнгилочар объектлар

фаолиятини ташкил этиш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланган

фаолиятни юритиш тақиқланган (20

-

банд). Шу билан мазкур низомда

давлат мулкини ижарага бериш юзасидан ташаббус кўрсатиш, ижара

шартномасини тузишга оид тартиб

-

қоидалар ҳам белгилаб берилган.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларга риоя этиш барча фуқароларнинг

умумий конституциявий мажбурияти (янги таҳрирдаги Конституциянинг

60-

моддаси) ҳисобланса, уни ижро этиш ҳокимият хусусиятига эга ҳамда

ваколатли давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари тимсолида

махсус мақомга эга субъектлар томонидан амалга оширилади. Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этиш эса, ундаги у ёки бу нормани амалга ошириш

бўйича фаол хатти

-

ҳаракатларни содир этишни

кўзда тутади.

Субъектнинг норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этиш бўйича

мажбуриятига ёндашувидан ва унга нисбатан давлатнинг муносабатидан

келиб чиқиб, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишнинг иккита

шакли –

ихтиёрий ва мажбурийни ажратиб кўрсатиш мумкин.

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш ҳуқуққа мос хулқ

-

атворнинг формал талабларига жавоб берсада, ўзинг мотивацион асосига

кўра у билан бир хил ҳисобланмайди. Чунки, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни

ижро этиш ижтимоий фаол, одатий, конформистик ва ҳаттоки маргинал

хулқ

-

атвор билан ҳам амалга оширилиши мумкин” [5].

“Ҳуқуққа мос хулқ

-

атворнинг тегишли таснифидан келиб чиқиб,

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш унинг мотивларидан


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

10

келиб чиқиб, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ижро этишнинг қуйидаги

турларини фарқлаш мумкин:

1)

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мақсадли (онгли) ижро этиш –

ҳуқуқ

субъектининг норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ўз ҳуқуқий онги ва

дунёқарашидан келиб чиқиб, онгли равишда бажариши;

2)

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни автоматик (одатдаги) ижро этиш –

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлардаги мажбуриятларни шахснинг ички ҳис

-

туйғулари билан боғланмаган ҳолда кундалик, конформистик амалга

ошириш;

3)

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни шартли (формал) ижро этиш –

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатлардаги мажбуриятларни шахс манфаатларига

зид равишда, мажбуран бажариш” [6].

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни ижро этишнинг юқоридаги турлари

орасидан айнан уларни мақсадли (онгли) ижро этиш юксак ҳуқуқий онг ва

ҳуқуқий маданият даражасига эга бўлган шахсларга хос хулқ

-

атвор тури

ҳисобланади ва муҳим аҳамият касб этади. Ҳамма норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатлар ҳам “ўз ўзидан”, масъул шахсларнинг ташаббусига кўра ижро

этилавермайди, чунки, айрим ҳолларда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатда

шахснинг манфаатларига зид бўлган, унинг ички дунёсига зид бўлган
мажбуриятлар юклатилган бўлиши мумкин. Лекин, ҳар қандай ҳолатда ҳам

норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат ҳаётга татбиқ этилиши лозим, шу боис ҳам

мазкур ҳолатлар учун норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мажбурий ижро этиш

тартиби назарда тутилган [7].

Таъкидлаш лозимки, барча давлатларда ҳам норматив

-

ҳуқуқий

ҳужжатни мажбурий ижро эттириш тартиби мавжуд. Бу авваламбор,

оммавий манфаатларни муҳофаза қилиш зарурати билан изоҳланади. Шу

ўринда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мажбурий ижро этиш факультатив

эканлигини, унинг бўлиши ҳамма вақт ҳам мажбурий шарт эмаслигини

қайд этиш лозим.

“Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мажбурий ижро этиш уни ижро

этишнинг асосий шакли –

ихтиёрий ижро этиш иш бермаган тақдирда

қўлланилади. Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни ихтиёрий ижро этиш мустақил

тарзда амалга оширилади ва бунда ҳуқуқ эгаси мажбуриятлар соҳибига

айланади, ижро этиш воситаси сифатида эса, унинг ҳуқуқни ижро этишга

қаратилган ташаббускор ҳаракатлари ҳисобланади” [8].

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжат ихтиёрий тартибда бажарилмаслиги

натижасида уни мажбурий равишда ижро этиш зарурати вужудга келади ва

мазкур ҳолатда норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мажбурий ижро этиш

субъекти сифатида махсус ваколатли давлат органлари ва уларнинг
мансабдор шахслари ҳисобланади.

Норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни мажбурий тартибда ижро этиш

воситаси сифатида юридик жавобгарлик ҳам намоён бўлиши мумкин.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

11

Масалан,

Ўзбекистон

Республикасининг

Маъмурий

жавобгарлик

тўғрисидаги кодексида турли қонунчилик талабларини бузганлик учун

жавобгарлик чоралари белгилаб қўйилган. Хусусан, давлат тили

тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (42

-

модда), жисмоний ва юридик

шахсларнинг мурожаатлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (43

-

модда),

шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (46

2

-

модда),

меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш

(49-

модда), аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисидаги қонунчиликни

бузиш (50

-

модда), хусусий бандлик агентликлари тўғрисидаги

қонунчиликни бузиш (50

1

-

модда), ногиронлиги бўлган шахсларнинг

ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (51

1

-

модда), сув хўжалиги

объектлари ва қурилмаларини шикастлантириш, улардан фойдаланиш

қоидаларини

бузиш,

шунингдек

гидротехника

иншоотларининг

хавфсизлиги тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (76

-

модда), шаҳарсозлик

тўғрисидаги қонунчиликни бузиш (99

-

модда), крипто

-

активлар айланмаси

соҳасидаги қонунчиликни бузиш (

155

4

-

модда) каби бир қатор

қонунчиликни бузишга оид хатти

-

ҳаракатлар учун маъмурий жавобгарлик

белгиланган.

Хулоса қилиб айтганда, норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатларни

ижро этиш

бир томондан, у зиммасига ҳуқуқ ва мажбурият юкловчи шахсларнинг уни

бажариш бўйича ихтиёрий, онгли равишдаги хатти

-

ҳаракатларига

асосланса, бошқа томондан, ихтиёрий ижро этиш механизмлари амал

қилмаса, давлатнинг мажбурлов кучини қўллаш механизмларига мурожаат

қилади ва норматив

-

ҳуқуқий ҳужжатни “куч” ишлатган ҳолда ижросини

таъминлайди.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Шаронов В.С. К вопросу о некоторых проблемах исполнения

юридических норм (на примере жилищного права) // Правовая политика и
правовая жизнь. –

Саратов

-

Москва: Саратовский филиал Федерального

государственного бюджетного учреждения науки Института государства и
права Российской академии наук, 2015. –

№4. –

С. 146

-151.

2.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Жамоатчилик

экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида” 2024 йил
24 февралдаги 101

-

сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий

базаси, 26.02.2024 й., 09/24/101/0153

-

сон.

3.

Камолзода И.И. Нормативные правовые акты в системе источников

права Республики Таджикистан: проблемы теории и практики: Автореф.
дисс. ... докт. юрид. наук. –

Душанбе, 2023. –

С.7

-8.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

12

4.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660

-

сон қарори

// Қонунчилик

маълумотлари

миллий

базаси,

15.12.2023

й.,

09/23/660/0938-

сон.

5.

Порошин Е.А. Исполнимость нормативных правовых актов:

Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. –

Н.Новгород, 2006. –

С.12

-13.

6.

Шаронов В.С. Исполнение законов как одна из форм проявления

исполнения права // Международный научно

-

исследовательский журнал. –

Екатеринбург, 2017. –

№ 12. –

С. 135

-137.

7.

Шаронов В.С. Исполнение права: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук.

Саратов: СГЮА, 2018. –

31 с.; Шаронов В.С. Формы исполнения права //

Вестник СГЮА. –

Саратов: Саратовская государственная юридическая

академия, 2016.

№3. –

С. 168

-171.

8.

Домченко А.С. Нормативный правовой акт органа исполнительной

власти: Автореф. дисс. ... канд. юрид. наук. –

Челябинск, 2019. –

С.14.

Библиографические ссылки

Шаронов В.С. К вопросу о некоторых проблемах исполнения юридических норм (на примере жилищного права) // Правовая политика и правовая жизнь. - Саратов-Москва: Саратовский филиал Федерального государственного бюджетного учреждения науки Института государства и права Российской академии наук, 2015. - №4. - С. 146-151.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жамоатчилик экология назоратчиси тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида" 2024 йил 24 февралдаги 101-сон қарори // Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 26.02.2024 й„ 09/24/101/0153-сон.

Камолзода И.И. Нормативные правовые акты в системе источников права Республики Таджикистан: проблемы теории и практики: Автореф. дисс.... докт. юоид. наук. - Душанбе, 2023. - С.7-8.

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 декабрдаги 660-сон қарори

// Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.12.2023 й.,

/23/660/0938-сон.

Порошин Е.А. Исполнимость нормативных правовых актов: Автореф. дисс.... канд. юрид. наук. - Н.Новгород, 2006. - С.12-13.

Шаронов В.С. Исполнение законов как одна из форм проявления исполнения права // Международный научно-исследовательский журнал. -Екатеринбург, 2017. - № 12. - С. 135-137.

Шаронов В.С. Исполнение права: Автореф. дисс.... канд. юрид. наук. - Саратов: СГЮА, 2018. - 31 с.; Шаронов В.С. Формы исполнения права // Вестник СГЮА. - Саратов: Саратовская государственная юридическая академия, 2016. - №3. - С. 168-171.

Домченко А.С. Нормативный правовой акт органа исполнительной власти: Автореф. дисс.... канд. юрид. наук. - Челябинск, 2019. - С.14.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов