«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
65
ҲУҚУҚ
НОРМАЛАРИДАГИ МАҚСАДЛАР: НОДАВЛАТ
НОТИЖОРАТ ТАШКИЛОТЛАР ФАОЛИЯТИНИ ТАРТИБГА
СОЛИШ МИСОЛИДА
Эшбоев Рустам Мавлонкулович
Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги
Мамлакатимизда
фуқаролик жамияти институтлари, хусусан
нодавлат нотижорат ташкилотларини фаолият юритиши учун норматив
-
ҳуқуқий база рухсат берувчи тартибларни соддалаштириш ва нодавлат
нотижорат ташкилотлари учун қулайликлар ва енгилликлар яратиш йўли
билан мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилмоқда.
Ўз навбатида, олиб борилаётган ислоҳотлар ва нодавлат нотижорат
ташкилотларига берилаётган эркинликлар муносабати билан нодавлат
нотижорат ташкилотларининг сиёсий
-
ижтимоий ҳамда хорижий
давлатлар субъектлари билан алоқаларининг фаоллиги янада ошиши
кузатилмоқда.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
фаоллиги
натижасида
фуқароларнинг турли ғоя ва мақсадлари йўлида бирлашиши, ушбу ғоялар
таъсири ошиши, бунда хорижий ва маҳаллий деструктив унсурлар учраши,
шунингдек бу фаолиятни албатта “Ақлли тартибга солиш” модели орқали
назорат қилиш ва бунда содир этилиши мумкин бўлган жиноятларни
аниқлаш, олдини олиш ва бартараф этиш бўйича чоралари кўришни тақозо
қилади.
Мустақилликка эришган дастлабки даврда Республикамизда 100 тага
яқин нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият кўрсатиб келган бўлса,
бугунги кунга келиб, 10
000 дан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотлари
ҳамда 2000 дан ортиқ диний ташкилотлар фаолият юритмоқда.
Шунингдек, 130 мингдан ортиқ касаба уюшмаларнинг бошлинғич
ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
20 миллиондан ортиқ нодавлат нотижорат ташкилотларининг
аъзолари мавжуд (бунда бир фуқаро бир вақтнинг ўзида партия, касаба
уюшма, касбий бирлашма (масалан: врачлар ассоцияцияси), спорт
ташкилотларига аъзолиги ҳисобга олинган).
Нодавлат нотижорат ташкилотларида 50 мингга яқин шахслар
меҳнат қилмоқда, шунингдек улар томонидан 20 мингга яқин шахслар
жамоатчилик асосида турли фаолиятга жалб қилинган.
Таниқли сиёсатчи С.С.
Сафоевнинг “Марказий осиёдаги геосиёсат”
китобида шундай деган эди. “Юзлаб йиллар давомида унитилган,
эътибордан четда қолган ўлка бўлиб келган Марказий Осий жаҳон
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
66
ҳамжамияти
томонидан қайта кашф этилди. Дунё бу минтақанинг халқаро
иқтисодий, сиёсий муносабатларига, цивилизациялараро алоқаларга
қўшилишга катта умид боғлади. Айни вақтда, бошиданоқ, Марказий Осиё
дунёмиқёсидаги барқарорликка таҳдид солувчи хавф
-
хатарлар манбаига
айланиши мумкинлигиҳам аён бўлиб қолди. Деярли дарҳол, янги “Катта
Ўйин” –
минтақадан ташқаридаги кучларнинг Марказий Осиёда ўз
таъсирини ўрнатиш
учун рақобатининг турли вариантлари ва
кўринишлари таҳлил қилина бошланди.”
10
.
Бундан ташқари, XXI асрда дунё халқларини ташвишлантираётган
давлатлар хавфсизлиги ва халқлар тинчлигига таҳдидлар кўчайиб
бораётганлиги давлатларнинг ички қонунлари, хусусан турли ижтимоий
табақаларни
бирлаштирувчи
нодавлат
нотижорат
ташкилотлар
фаолиятини тартибга солувчи ҳуқуқ нормаларини қайта кўриб чиқишни
тақозо қилади.
Биринчидан,
нодавлат нотижорат ташкилотларига келиб тушган
мол
-
мулк ва пул маблағларининг тасарруф этиш билан боғлиқ
нормалар
такомиллашмаган
ҳамда
нодавлат
нотижорат
ташкилотларни фаолиятини тартибга солишда бўшлиқлар мавжуд
.
Иккинчидан,
нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан
ўтказиш ва фаолиятини тартибга солишда
мақсади аниқ бўлмаган ва кўп
ҳолларда бюрократияни келтириб чиқарадиган ҳуқуқ нормалари
мавжуд
.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининнг:
20-
моддасида давлат органлари томонидан инсонга нисбатан
қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига
асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун
етарли бўлиши кераклиги;
21-
моддасида Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга
мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини,
ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя
қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш
мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкинлиги қайд қилинган.
Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
фаолияти
Ўзбекистон
Республикасининг Конституцияси, “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикасида жамоат бирлашмалари
тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ҳамда
бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар асосида тартибга солинади.
10
Сафоев С.С.
Марказий осиёдаги геосиёсат. Монография –
Тошкент, “Патент пресс” 2005. –
Б.5.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
67
Бугунги кунда нодавлат нотижорат ташкилотларининг ҳуқуқий
мақоми, роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ
қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.
Бироқ, юқоридаги қонунчилик ҳужжатларининг аксариятида
уларнинг қабул қилишдан
мақсадлар
мавжуд эмас.
Ҳуқуқ
ижодкорлигида асосий дастур бўлиб хизмат қилувчи
“Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонун билан тасдиқланган
Норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини, шунингдек уларга илова
қилинадиган ахборот
-
таҳлилий материалларни юридик
-
техник жиҳатдан
расмийлаштиришнинг ягона услубиётининг 19
-
бандида норматив
-
ҳуқуқий ҳужжат лойиҳасида уни қабул қилиш сабаблари ва
мақсадларини
тушунтиришдан
иборат
бўлган,
лойиҳанинг
бошланишида
жойлаштириладиган муқаддимага эга бўлиши мумкин.
Бироқ, нодавлат нотижорат ташкилотлар тўғирсидаги аксарият
қонунларда мақсад сифатида аслида мақсад деб ҳисоблаш тўғри бўлмаган
восита ва одатда норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатнинг предметини ҳам акс
эттирилган.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолияти учун асосий қонун
бўлган “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида”ги Қонуннинг 1
-
моддаси
“Ушбу Қонуннинг мақсади”
деб номланган ҳамда унда шбу
Қонуннинг мақсади нодавлат нотижорат ташкилотларининг, шунингдек
халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг, халқаро ҳамда чет эл
нодавлат нотижорат ташкилотлари ваколатхоналари ва филиалларининг
Ўзбекистон
Республикаси
ҳудудидаги
фаолияти
билан
боғлиқ
муносабатларни тартибга солишдан иборатлиги қайд қилинган.
Бизнинг назаримизда, мазкур қонунда мақсад сифатида қонуннинг
проварт мақсади эмас, балки қонуннинг тартибга солиш предметларининг
соҳалари келтирилган.
Исталган ҳар қандай ҳуқуқ нормалари маълум соҳадаги
муносабатларни тартибга солишга қаратилган бўлади. Норматив
-
ҳуқуқий
ҳужжатда унинг мақсадни акс эттириш, унинг қайси соҳаларни тартибга
солаётганлигини эмас, балки ўша соҳани тартибга солиш натижасида нима
мақсад кўзланганлигини кўрсатишдир.
Шу билан бирга, Нодавлат нотижорат ташкилотлар соҳасидаги
қонунчилик ҳужжатларида уларнинг мақсади аниқ кўрсатилиши:
нодавлат нотижорат ташкилотлар орқали уларнинг аъзоларини
самарали ижтимоий ҳимоя қилиш;
деструктив
фаолият
олиб
борувчи
нодавлат
нотижорат
ташкилотларга бошқа субъектларнинг ҳуқуқларини бузмаган ҳолда таъсир
чора кўриш ва бунда айрим маъмурий
-
тартиб таомилларнинг хаддан ортиқ
бюрократик омилларини даражасини камайтириш имконияти юзага
келтиради.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
68
Шу билан бирга, биз муқаддам илмий ишларимизда нодавлат
нотижора ташкилотлари фаолиятини тартибга солишга оид қонунчилик
ҳужжатлари таҳлилида қуйидаги ҳолатлар кузатилаётганлигини
билдирганмиз:
“Қонунчилик ҳужжатларида бир вақтнинг
ўзида ҳам юридик шахслар
ҳам жисмоний шахслар умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя
қилиш, шунингдек ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш
мақсадида тузилган аъзоликка асосланган юридик шахснинг ташкилий
-
ҳуқуқий шакли назарда тутилмаган. Бу эса,
юридик ва жисмоний шахслар
томонидан умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш
мақсадида аъзо бўлиш орқали бирлашишларида қийинчиликлар юзага
келтирмоқда. Амалиётда эса, ҳам юридик шахслар ҳам жисмоний шахслар
умумий манфаатларини ифодалаш ҳамда ҳимоя қилиш, шунингдек
ўзларининг фаолиятини мувофиқлаштириб бориш мақсадида тузилган
аъзоликка асосланган юридик шахс тузилмоқда.
Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги
Қонунининг 27
-
моддасида ҳам битим тузишдан манфаатдорлик бўйича
нормалар белгиланган
.
Юқоридаги битим тузишдан манфаатдорлик ҳамда аффилланган
шахслари билан битимлар тузиш бўйича нормалар маълум маънода
жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш жиноятини
олдини олишга хизмат қилади.
Бироқ, миллий қонун ҳужжатларимизда (нодавлат) нотижорат
ташкилотлари орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга қарши кураши бўйича нормалар такомиллашмаган.
“Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги
Қонунининг 15.1
-
моддасига кўра нотижорат ташкилот таъсисчилари унинг
ташкилий
-
ҳуқуқий шаклига қараб тўлиқ муомала лаёқатига эга бўлган
фуқаролар ва (ёки) юридик шахслар бўлиши мумкин.
Шунингдек, Россия Федерациясининг халқаро шартномалари
ва федерал қонунларда белгиланган ҳолатлардан ташқари Россия
Федерациясида бўлиши қонуний бўлган хорижий давлат фуқаролари
ва фуқаролиги йўқ шахслар нотижорат ташкилот таъсисчилари
(қатнашчилар, аъзолари) бўлиши мумкин.
Шу билан бирга, Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар
тўғрисида”ги Қонунининг 1
-
моддасига кўра нотижорат ташкилотларнинг
таъсисчилари уларнинг ташкилий
-
ҳуқуқий шаклига қараб тўлиқ муомала
лаёқатига эга фуқаролар ва юридик шахслар бўлиши мумкин.
Шунингдек,
нотижорат
ташкилотларнинг
таъсисчилари
(қатнашчилари, аъзолари) қуйидагилар бўлиши мумкин эмас:
Россия
Федерацияси
қонун
ҳужжатлари
мувофиқ
Россия
Федерациясида бўлиши (яшаши) номақбул деб топилган қарори қонуний
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
69
кучга кирган хорижий давлат фуқаролари ва фуқаролиги йўқ шахслар;
Россия Федерациясининг “Жиноий йўл билан олинган пул
маблағларини
легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши
курш тўғрисида”ги федерал Қонунининг 6
-
моддаси 2
-
бандига кўра иловага
киритилган шахслар;
Россия Федерациясининг “Экстремистик фаолиятга
қарши курашиш
тўғрисида”ги
федерал Қонунининг
10-
моддасига кўра фаолияти
тўхтатилган
жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар;
харакатларида экстремистик фаолият белгилари мавжуд бўлганлиги
тўғрисида суд қарори қонуний кучга кирган шахслар.
Россия Федерациясининг
“
Экстремистик фаолиятга
қарши
курашиш
тўғрисида”ги ва
“Жиноий йўл билан олинган пул маблағларини
легаллаштириш ва терроризмни молиялаштиришга қарши курш
тўғрисида”ги федерал Қонунларига кўра муқаддам суд томонидан тугатиш
ва фаолиятини тақиқлаш тўғрисида суднинг қонуний кучга қарори мавжуд
бўлган жамоат бирлашмалари ва диний ташкилотлар раҳбарлари ёки
раҳбар орган аъзолари бўлган шахслар ўн йил мобайнида нотижорат
ташкилотнинг таъсисчилари бўлиши мумкин эмас”
.
Шунингдек,
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунининг 18
-
моддасида агар қонун
ҳужжатларида бошқача қоида белгиланган бўлмаса, ўн саккиз ёшга тўлган
жисмоний шахслар, шунингдек юридик шахслар нодавлат нотижорат
ташкилотининг
муассислари,
қатнашчилари
(аъзолари)
бўлиши
мумкинлиги белгиланган.
Бироқ, тадқиқотлар натижаси шуни кўрсатмоқдаки, айрим ўн саккиз
ёшга тўлган жисмоний шахсларни нодавлат нотижорат ташкилоти
таъсисчиси, қатнашчиси ёки аъзоси бўлиши ёҳуд унинг раҳбар органлари
таркибига кириши ҳамда ушбу шахсларнинг ўз харакатлари ҳуқуқий
оқибатлари ва моҳиятини билмасликлари ва билишга қодир
бўлмасликларидан
(спиртли
ичимликларни
ёки
гиёҳвандлик
воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида) фойдаланиб, улар номидан
турли битимлар тузишади. Шунингдек, мазкур шахслардан турли ғаразли
мақсадларда фойдаланишади.
Ўзбекистон Республикасининг 22
-
моддасига кўра фуқаронинг ўз
ҳаракатлари билан фуқаролик ҳуқуқларига эга бўлиш ва уларни амалга
ошириш, ўзи учун фуқаролик бурчларини вужудга келтириш ва уларни
бажариш лаёқати (муомала лаёқати) у вояга етгач, яъни ўн саккиз ёшга
тўлгач тўла ҳажмда вужудга келади.
Мазкур Кодекснинг
31-
моддасига кўра
спиртли ичимликларни ёки
гиёҳвандлик воситаларини суиистеъмол қилиш натижасида ўз оиласини
оғир моддий аҳволга солиб қўяётган фуқаронинг муомала лаёқати суд
томонидан фуқаролик процессуал қонун ҳужжатларида белгиланган
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
70
тартибда чеклаб қўйилиши мумкин. Унга ҳомийлик белгиланади. Бундай
фуқаро майда маиший битимларни мустақил тузиш ҳуқуқига эга. У бошқа
битимларни ҳомийнинг розилиги билангина тузиши, шунингдек иш ҳақи,
пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф этиши мумкин.
Бироқ бундай фуқаро ўзи тузган битимлар бўйича ва етказган зарари учун
мустақил равишда мулкий жавобгар бўлади.
Фуқаронинг муомала лаёқати чекланишига сабаб бўлган асослар
бекор бўлса, суд унинг муомала лаёқатини чеклашни бекор қилади.
Фуқарога белгиланган ҳомийлик суд қарори асосида бекор қилинади.
Бироқ, ушбу кодексда Фуқаронинг муомала лаёқати чекланган ҳолда
унинг иш ҳақи, пенсия ва бошқа даромадлар олиши ҳамда уларни тасарруф
этиши мумкинлиги қайд қилинмоқда. Демак, бундан шундай хулоса келиб
чиқадики, муомала лаёқати чекланган шахс меҳнат қилиши мумкин.
Шунингдек, кодексда муомала лаёқати чекланган шахсларнинг қайси
ҳуқуқларини амалга оширишни чекланиши қайд қилинмаган.
Шунга кўра, муомала лаёқати чекланган шахслар нодавлат нотижорат
ташкилотларда меҳнат қилиши ва бошқа ҳаракатларни амалга ошириши
мумкин.
Бу эса, нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолияти билан боғлиқ,
хусусан
жиноий
фаолият
натижасида
олинган
даромадларни
легаллаштириш билан боғлиқ жиноятларни
қўғирчоқ иштирокчиларини
яратилишига шароит яратади.
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатларига кўра нодавлат
нотижорат ташкилотлар томонидан чет давлатлар субъектларидан пул
маблағлари ва мол
-
мулк олишини тартига солиш бўйича норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатлар мавжуд.
Хусусан, ушбу муносабатлар “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонуннинг 8
-
моддаси ҳамда Нодавлат нотижорат
ташкилотларининг чет давлатлардан, халқаро ва чет эл ташкилотларидан,
чет давлатларнинг фуқароларидан ёки уларнинг топшириғига биноан
бошқа шахслардан пул маблағлари ва мол
-
мулк олишни рўйхатдан
ўтказувчи орган билан келишиш тартиби тўғрисидаги
(рўйхат
рақами 2802, 2016 йил 15 июнь) билан тартибга солинади.
Бироқ,
хорижий
давлатлар субъектларининг сиёсий фаолиятга
салбий таъсирини олдини олиш бўйича қонун ҳужжатлари нормалари
замон талабларига жавоб бермайди.
Хусусан, миллий қонун ҳужжатларимизда сиёсий фаолият
тушунчасига ҳам таъриф берилмаган.
Бу эса, салбий кайфиятдаги хорижий давлат субъектларини
республикамизда турли террористик ва экстремистик фаолиятларини
молиялаштиришни нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали амалга
оширишга ҳамда бунинг оқибатида террористик ва экстремистик
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
71
фаолиятига моил бўлган шахсларнинг жиноий таъминланишини нодавлат
нотижорат ташкилотлари орқали легаллаштиришга олиб келади.
Хорижий давлат тажрибаси нодавлат нотижорат ташкилотлари,
хусусан халқаро нодавлат нотижорат ташкилотларининг сиёсий
фаолиятини тартибга солувчи алоҳида қонунлар мавжудлигини кўрсатади.
Россия Федерациясининг “Нотижорат ташкилотлар тўғрисида”ги
Федерал Қонунида сиёсий фаолият тушунчаси, тегишли чегараловчи
тадбирларни ўрнатиш, хорижий агент ва номақбул ташкилот деб топиш
тартиби, шунингдек бошқа жавобгарлик чоралари белгиланган.
АҚШнинг “Хорижий агентларни рўйхатдан ўтказиш тўғрисида”ги
қонунида (
Foreign Agents Registration Act
, FARA) америка сиёсий
фаолиятида хорижий давлатнинг манфаатларини ифодаловчи хорижий
агентлар, шунингдек хорижий юридик ва жисмоний шахслар ўз фаолияти
ва молиялаштириш манбаларини очиқлигини таъминлаши лозим. Сиёсий
фаолият деганда АҚШ федерал ҳукумати фаолиятига ўзгартириш
киритишга қаратилган фаолият ёки АҚШнинг ички ва ташқи сиёсатига ҳар
қандай таъсир тушунилади.”
11
Бизнингча нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятини тартибга
солишдаги ушбу бўшлиқлар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва уларни
фаолиятини тартибга солиш бўйича қонунчилик
ҳужжатларидаги
мақсадлар такомиллашмаганлигидан иборат.
Мақсадлар
сифатида
“...
ривожлантириш”,
“...
янада
такомиллаштириш”, “... тартибга солиш” каби умумий тушунчаларни
белгилаш норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларда мақсадларини кўрсатишдан
кутилаётган
натижани бермайди.
“Қонун ижодкорлигининг мақсади қонунчиликни асослаш ва
такомиллаштириш, уни янгилаш ва ўзгартиришдир. Бироқ, шу билан бирга,
у қонун ижодкорлигининг аниқ мақсадларини белгилашни ҳисобга олиш
зарурлигини таъкидлайди –
муайян аниқ қонунлар ва бошқа норматив
-
ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш турли хил ижтимоий кучларнинг,
турли сиёсий ва иқтисодий манфаатларнинг кескин ижтимоий кураш,
тўқнашувлар ёки муросалари майдонга айланади.
Юқоридагиларга асосан қуйидагилар таклиф қилинади:
1.
Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига оид қонунчилик
ҳужжатларига уларнинг
мақсадлар
талабига жавоб берувчи аниқ
мақсадларни кўрсатишга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш.
“2.
Нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи
қонун ҳужжатлари
сони ва турлари кўпчилиги ушбу соҳани
мувофиқлаштиришда қийинчиликлар юзага келишга сабаб бўлмоқда.
11
Р.М.Эшбоев. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида ноқонуний молиявий операциялар
орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш. Магистрлик
диссертацияси. Тошкент –
2019. 20-
30 б.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
72
Шунга кўра, нодавлат нотижорат ташкилотлар фаолиятини тартибга
солувчи
қонунлар
яъни
“Ўзбекистон
Республикасида
жамоат
бирлашмалари тўғрисида”ги, “Жамоат фондлари тўғрисида”ги, “Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари
тўғрисида”ги,
“Нодавлат
нотижорат
ташкилотлари фаолиятининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар ва
бошқа қонун ҳужжатларининг эскирган ва ўз аҳамиятини йўқотган
нормаларини бекор қилиш орқали уларнинг нормаларини ўзаро жамлаган
ҳолда яхлит қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш таклиф қилинади.
3.
Қонун
ҳужжатларга мувофиқ нодавлат нотижорат ташкилоти
мақомига эга бўлган айрим юридик шахсларга нодавлат нотижорат
ташкилоти мақоми берилмаган. Бу эса, Нодавлат нотижорат ташкилотлар
фаолиятини тартибга солувчи
қонунчилик
ҳужжатлари мақсадига
мувофиқ эмас.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига
хусусий уй
-
жой мулкдорларининг
ширкатлари, матлубот кооперативи, тадбиркорлик субъектларининг
уюшмаларини нодавлат нотижорат ташкилотлари мақоми бериш бўйича
ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
4.
Миллий
қонун
ҳужжатларимизда
(нодавлат)
нотижорат
ташкилотларининг фаолиятини тартибга солиш ҳамда улар орқали турли
жиноятлар, хусусан, жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштиришга қарши кураши бўйича нормалар такомиллашмаган. Бу
эса, нодавлат нотижорат ташкилотларини рўйхатдан ўтказишда ва
кейинчалик уларнинг фаолиятини назорат қилишда қонунлар назарда
тутилмаган (қонунга зид бўлмаган)
мақсадга мувофиқ бўлмаган
механизмлар қўллаш ҳолатлари кузатилади.
Хусусан, нодавлат нотижорат ташкилотларининг битим тузишдан
манфаатдорлик ҳамда аффилланган шахслари билан битимлар тузиш
бўйича нормалари йўқлиги жиноий фаолиятдан олинган даромадларни
легаллаштириш жиноятини юзага келишига шарт
-
шароит яратади.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига манфаатдорлик ҳамда аффилланган
шахслари билан битимлар тузишга оид ўзгартириш ва қўшимчалар
киритиш таклиф қилинади.
Нодавлат нотижорат ташкилотларига бирлашиш ҳуқуқларидан
жиноий фаолият натижасида олинган даромадларни легаллаштириш
билан боғлиқ жиноятлар, терроризм ва бошқа жиноятларни амалга
ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси “Нодавлат нотижорат
ташкилотлари тўғрисида”ги Қонунига турли жиноий гуруҳлар қонун
ҳужжатларига мувофиқ уюшишини олдини олиш билан боғлиқ ўзгартириш
ва қўшимчаларни киритиш таклиф қилинади.
«Устойчивое развитие и наука:
новые исследования для новых решений»
73
Ўзбекистон Республикаси “Сиёсий партиялар тўғрисида”ги Қонунига
салбий кайфиятдаги хорижий давлат субъектларини республикамизда
турли террористик ва экстремистик фаолиятларини молиялаштиришни
нодавлат нотижорат ташкилотлари орқали амалга оширишга ҳамда бунинг
оқибатида террористик ва экстремистик фаолиятига моил бўлган
шахсларнинг
жиноий
таъминланишини
нодавлат
нотижорат
ташкилотлари орқали легаллаштиришни олдини олиш мақсадида сиёсий
фаолият тушунчасини аниқлаштириш билан боғлиқ ўзгартириш ва
қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.
5.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг таъсис ҳужжатларида унинг
мол
-
мулки ва пул маблағларини тасарруф қилиш бўйича қарор қабул
қилиш тартиби такомиллашмагани оқибатида мол
-
мулкни
мақсадсиз
сарфланиши билан боғлиқ жиноятлар, хусусан жиноий фаолиятдан
олинган даромадларни легаллаштириш жиноятлари юзага келишга сабаб
бўлиши мумкинлиги сабабли қуйидагилар:
Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари
тўғрисида”ги Қонунининг 17 ва 28
-
моддаларига нодавлат нотижорат
ташкилотининг уставида нодавлат нотижорат ташкилоти ҳамда унинг
таркибий бўлинмаларининг мол
-
мулкка эгалик қилиш, ундан фойдаланиш
ва уни тасарруф этиш ҳуқуқларини амалга оширувчи раҳбар
органларининг ваколатлари, назорат
-
тафтиш органларининг бўлиши,
шунингдек раҳбар органларни шакллантириш ва қарорлар қабул қилиш
тартибини
такомиллаштиришни назарда тутувчи қоидалар мавжуд
бўлиши бўйича ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш таклиф қилинади.”
12
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:
1.
Сафоев С.С. Марказий осиёдаги геосиёсат. Монография –
Тошкент,
“Патент пресс” 2005. –
Б.5.
2.
https://duma.consultant.ru
3.
www.duma.consultant.ru
4.
Р.М.Эшбоев. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида
ноқонуний молиявий операциялар орқали жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни
легаллаштиришга
қарши
курашиш.
Магистрлик
диссертацияси. Тошкент –
2019. 20-
30 б.
5.
Р.М.Эшбоев. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида
ноқонуний молиявий операциялар орқали жиноий фаолиятдан олинган
даромадларни
легаллаштиришга
қарши
курашиш.
Магистрлик
диссертацияси. Тошкент –
2019. 70-
73 б.
12
Р.М.Эшбоев. Нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятида ноқонуний молиявий операциялар
орқали жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш. Магистрлик
диссертацияси. Тошкент –
2019. 70-
73 б.
