Объекты культурного наследия в Андижанской области провинциальное агентство наследия в сохранении места отдела | Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений

Объекты культурного наследия в Андижанской области провинциальное агентство наследия в сохранении места отдела

CC BY f
102-106
0
Поделиться
Хасанова, М. (2024). Объекты культурного наследия в Андижанской области провинциальное агентство наследия в сохранении места отдела. Устойчивое развитие и наука: новые исследования для новых решений, 1(1), 102–106. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/sustainability-and-science/article/view/37804
0
Цитаты
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье рассмотрены состояние объектов культурного наследия Андижанской области, проанализированы работы по проведению сохранения и реставрации данных объектов со стороны департаментов культурного агентства культурного наследия, внедрение в практику нормативно правовых документов, принятых за 2020-2024 год.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

102

АНДИЖОН ВИЛОЯТИДА МАДАНИЙ МЕРОС ОБЪЕКТЛАРИНИ

МУҲОФАЗА ҚИЛИШДА ВИЛОЯТ МАДАНИЙ МЕРОС АГЕНТЛИГИ

ДЕПАРТАМЕНТИНИ ЎРНИ

Манзура Хасанова

Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг

мустақил тадқиқотчиси

Аннотация.

Мақолада Андижон вилоятидаги маданий мерос

объектларининг ҳолати ўрганилиб, маданий мерос агентлиги бўлимлари

томонидан мазкур объектларни консервация ва реставрация қилиш, 2020

-

2024

йилларга

мўлжалланган

қабул

қилинган

меъёрий

-

ҳуқуқий

ҳужжатларнинг амалиётга татбиқ этилиши таҳлил этилган.

Калит сўзлар:

мерос, Мингтепа, бўлим, археология, ёдгорлик

.

Аннотация.

В статье рассмотрены состояние объектов культурного

наследия Андижанской области, проанализированы работы по проведению

сохранения и реставрации данных объектов со стороны департаментов
культурного агентства культурного наследия, внедрение в практику

нормативно правовых документов, принятых за 2020

-

2024 год.

Ключевые слова:

наследие, Мингтепа, департамент, археология,

памятник

Abstract.

The article examines the state of cultural heritage sites in the

Andijan region, analyzes the work on the preservation and restoration of these sites

by the departments of the cultural heritage agency, and the implementation of

regulatory documents adopted in 2020-2024.

Keywords:

heritage, Mingtepa, department, archeology, monument.

Истиқлол йилларида мамлакатимизда маданий мерос объектларини

муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш борасида изчил ишлар олиб

борилди, ушбу соҳадаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари белгилаб

олинди ва амалга оширилмоқда.

Бунда маданий мерос объектларини муҳофаза қилишга, уларни қайта

таъмирлаш

-

тиклаш ишларига, маданий мерос объектларини имкон қадар

асл кўринишида сақлаб қолишни таъминлашга, уларни умуминсоний

қадриятлар билан уйғунлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Бой тарихини ўрганиш, маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш, уларни тарғиб ва тадқиқ этиш борасида ҳукуматнинг бир қатор

Қонун ҳужжатлари қабул қилиниб, соҳани ривожлантириш, ундари мавжуд


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

103

муаммоларга ечим топиш, қолаверса ҳудудлар туристик салоҳиятини

ривожлантиришда тизимли ишлар йўлга қўйилди [1].

Мамлакатимизда Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига

мувофиқ маданий мерос объектларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий

асослари мунтазам такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Республикаси

Конституцияси, тегишли қонунлар ва қонуности ҳужжатлари бу борадаги

ишларда муҳим дастури амал бўлмоқда.

Хусусан, “Маданий бойликларнинг олиб чиқилиши ва олиб кирилиши

тўғрисида”ги, “Маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш ва улардан
фойдаланиш тўғрисида”ги, “Археология мероси объектларини муҳофаза

қилиш ва улардан фойдаланиш тўғрисида”ги, “Архив иши тўғрисида”ги,

“Музейлар тўғрисида”ги қонунларда бу борадаги ишларни ташкил

этишнинг ҳуқуқий механизмлари аниқ белгилаб берилган. Шунингдек,

соҳага оид бир қатор конвенциялар ратификация қилинди.

Юқоридаги қонун ҳужжатлари ижросини таъминлаш мақсадида

Андижон вилоятида ҳам бир қатор ишлар амалга оширилди. Вилоятда

дастлаб 200 дан ортиқ маданий мерос объектлари мавжуд бўлган бўлса,

кейинчалик уларнинг сони 371 тага, 2019 йилда эса 422 тага етказилди [2].

2022 йил давр мобайнида яна аниқланмаган

58 та маданий мерос

объектлари хатлов натижасида аниқланиб, давлат муҳофазасига олиш учун

Маданий мерос агнетлиги Илмий

-

эксперт кенгашига кўриб чиқиш учун

юборилди.

Президентимиз

Ш.М.Мирзиёев

раҳнамолигида

миллий

маданиятимизни асраб

-

авайлаш, ривожлантириш, юртимиздаги тарихий

обида ва ёдгорликларни қайта тиклаш, ўрганиш ва келажак авлодларга бус

-

бутун етказиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳусусан, Муҳтарам Юртбошимизнинг 2018 йил 19 декабрдаги

“Моддий маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш соҳасидаги

фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора

-

тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-

5150-

сон Қарори, шу асосда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар

Маҳкамасининг 2019 йил 30 мартдаги 265

-

сонли қарорлари миллий

қадриятларимиз, маданий меросимизни асраб

-

авайлаш борасида муҳим

тарихий аҳамиятга эга ҳужжат бўлди.

Мазкур қарор моддий маданий мерос объектларини муҳофаза қилиш,

ўрганиш, улардан оқилона фойдаланиш ҳамда мамлакатимиз, ҳусусан

вилоятимизнинг сайёҳлик салоҳиятини оширишда узоқ йиллар давомида

катта аҳамиятга эга бўлиб хизмат қилади.

Қарорга

асосан Туризм ва маданий мерос а вазирлиги ҳузуридаги

Маданий мерос агентлиги ҳамда унинг Қорақалпоғистон Республикаси,
вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармалари ташкил этилди. Агентликка

тарихий ёдгорликларимиз, моддий маданий мерос объектларини муҳофаза

қилиш борасида зарур ваколатлар берилди [3].


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

104

Халқимизнинг умуммиллий бойлиги ҳисобланадиган маданий

меросимизни муҳофаза қилиш, уларни ўрганиш ва ундан фойдаланиш

борасида мамлакатимизда, ҳусусан вилоятимизда ҳам ишлар амалга

оширилмоқда.

Шундан 20 таси ҳусусий, 402 таси давлат мулки объектлари бўлиб,

уларнинг 243 таси республика аҳамиятидаги, 179 таси маҳаллий аҳамиятга

эга ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг

2018 йил 29 декабрдаги “Андижон вилоятининг Марҳамат туманидаги
“Мингтепа” археология мероси объектини муҳофаза қилиш, тадқиқ этиш ва

ундан оқилона фойдаланиш тўғрисида”ги 1059

-

Қ–сонли қарорига асосан

“Мингтепа” археология мероси объектини муҳофаза қилиш ва тадқиқ этиш

ёдгорлик маркази фаолиятини ташкил этиш, объектни чуқур илмий

ўрганиш ҳамда кенг тарғиб этиш мақсадида объектнинг лойиҳаси

тайёрланмоқда.

Муҳтарам Юртбошимизнинг 2019 йил 13 августдаги 5781

-

сонли

Фармонига асосан 2020

-

2021 йилларда вилоятдаги жами 8 та маданий

мерос объектларига олиб борувчи йўллар таъмирланиши, асфалть

ётқизилиши белгиланган. Бугунги кунга қадар, Балиқчи туманидаги
“Учбулоқ” зиёратгоҳи ҳамда “Мингтепа” археология ёдгорлигига олиб

борувчи йўлларга асфалть ётқизилди. Қолган объектларга олиб борувчи

йўлларни таъмирлаш бўйича лойиҳалар ишлаб чиқилмоқда [4].

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 28 ноябрдаги

“Ўзбекистон Республикасида миллий маданиятни янада ривожлантириш

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ

-4038-

сонли Қарорининг

2.2-

иловаси билан тасдиқланган дастурнинг 1

-

бандида моддий

маданий мерос объектлари кадастр ҳужжатларини тайёрлаш, муҳофаза

белгилари ҳамда йўл кўрсаткичларини ўртаниш вазифалари белгиланган.

2017 йил якунига қадар атига 98 та объект кадастр ҳужжатлари

тайёрланган. Вилоятдаги жами 422 та моддий маданий мерос

объектларининг кадастр ҳужжатлари тайёрланди. Муҳофаза белгилари 110

тадан 422 тага етказилди. Барча моддий маданий мерос объектларига

маҳалла фаолларидан жамоатчи инспекторлар бириктирилди.

Ўзбекистон Республикаси

Президентининг 2021 йил 19 июндаги

“Ўзбекистон Республикаси Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий

мерос агентлиги фаолиятини ташкил этиш ҳамда соҳани иннавацион

ривожлантириш чорағтадбирлари тўғрисида”ги ПҚ

-

5150 сон қарорини

ижросини таъминлаш мақсадида вилоятдаги 422 та моддий маданий мерос

объектларини маданий

-

тарихий экспертизаларини тайёрланиб Маданий

мерос агентлигига юборилди.

Шунингдек,

ҳудудий

бошқарма

қошида

“Уста

-

шогирд”

Реставраторлар мактаби ташкил этилиб, архитектор Ф.Усмонов


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

105

раҳбарлигида 20 га яқин ёшларга маданий мерос объектларида

таъмирлаш

-

тиклаш ишларини олиб бориш сир асрорлари ўргатилмоқда.

2022 йилда Андижон шаҳридаги “Арк ичи мадрасаси” архитектура

ёдгорлигига республика бюджетидан 1 млрд. 100 млн. сўм ажратилиб,

реставрация ишлари олиб борилди.

Марҳамат туманидаги “Мингтепа” археология ёдгорлигида илмий

-

археологик тақдиқот ишлари олиб борилди.

Андижон шаҳридаги “Жомеъ” меъморий мажмуаси “Ҳунармандчилик

маркази”га айлантирилиб,бугунги кунда сайёҳлар энг кўп ташриф
буюрувчи объектлар қаторига қўшилди. Бундан ташқари, ушбу мажмуада

вилоятдаги таниқли рассомларнинг ижодий ишлари кўргазмасини ташкил

этиш учун “Галерея” фаолияти йўлга қўйилди [5].

Бугунги кунда вилоятга ташриф буюрган ҳар бир сайёҳ ушбу мажмуа,

миллий ҳунармандчилик маҳсулотлари

билан танишиб, галереяда бадиий

кўргазмалардан баҳраманд бўлмоқдалар.

2021-

2022 йиллар давомида вилоят шаҳар, туманларида олиб

борилган ўрганишлар натижасида 58 та янги моддий маданий мерос

объектлари аниқланди. Бугунги кунда, Илмий

-

эксперт Кенгаши

хулосасини олиш учун мутахассислар томонидан ушбу объектлар юзасидан

маълумотлар жамланиб, Маданий мерос агентлигига таыдим этилди.

Бундан ташқари, Андижон шаҳридаги “Арк ичи” архитектура

ёдгорлиги,

“Коммерсант

қароргоҳи”,

Шаҳрихон

туманидаги

“Қипчоққўрғон” масжидида реставрация

-

тиклаш ва ободонлаштириш

ишлари амалга оширилди, Марҳамат

туманидаги “Мингтепа” археологик

ёдгорлигида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Шунингдек Андижон шаҳридаги “Дукчи Эшон”, “Аҳмадбек хожи”,

“Юнусхожи масжиди”, “Гумбаз масжиди”, “Обелиск ва хож”, “Авлиё Николай

черкови”, Пахтаобод туманидаги “Отақўзи

мадрасаси”, Асака туманидаги

“Тиллахон масжиди” архитектура ёдгорликлари, Булоқбоши туманидаги
“Супалитепа”, Жалақудуқ туманидаги “Абдуллабий I” археология

ёдгорликлари, Қўрғонтепа туманидаги “Юнус ота” зиёратгоҳида қурилиш

-

таъмирлаш

ва

ободонлаштириш

ишлари

амалга

оширилиши

режалаштирилган.

Фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Маданий

мерос

объектлари

давлат

муҳофазасида

//

http://dkm.gov.uz/uz/madanij-meros-obektlari-davlat-muofazasida

2.

Андижон вилоят маданий мерос агентлиги департаменти жорий

архиви материалларидан.–

Ф.1121., 34 иш, 19 вароқ

3.

Рўзинов Б.А., Нуриддинов Б.Х., Каримбоев Х.К. Моддий маданий

мерос объектлари орқали талабаларнинг миллий қадриятларимизга

бўлган меҳрини уйғотиш // Academic research in educational sciences. 2021.


background image

«Устойчивое развитие и наука:

новые исследования для новых решений»

106

№3. URL: https://cyberleninka.ru/article/

n/moddiy-madaniy-meros-obektlari-

or-ali-talabalarning-milliy-adriyatlarimizga-b-lgan-me-rini-uy-

otish

(дата

обращения: 31.08.2024).

4.

Андижон туристик брендини яратиш устида иш олиб борилмоқда

// https://kun.uz/kr/59340414?q=%2Fuz%2F59340414

5.

Андижон вилоят маданий мерос агентлиги департаменти жорий

архиви материалларидан.–

Ф.12., 1 иш, 3 вароқ




Библиографические ссылки

Маданий мерос объектлари давлат муҳофазасида // http://dkm.gov.uz/uz/madanij-meros-obektlari-davlat-muofazasida

Андижон вилоят маданий мерос агентлиги департаменти жорий архиви материалларидан.- Ф.1121., 34 иш, 19 вароқ

Рўзинов Б.А., Нуриддинов Б.Х., Каримбоев Х.К. Моддий маданий мерос объектлари орқали талабаларнинг миллий қадриятларимизга бўлган меҳрини уйғотиш // Academic research in educational sciences. 2021. №3. URL: https://cyberleninka.ru/article/ri/moddiy-madaniy-meros-obektlari-or-ali-talabalarning-milliy-adriyatlarimizga-b-lgan-me-rini-uy-otish (дата обращения: 31.08.2024).

Андижон туристик брендини яратиш устида иш олиб борилмоқда //https://kun.uz/kr/59340414?q=%2Fuz%2F59340414

Андижон вилоят маданий мерос агентлиги департаменти жорий архиви материалларидан.- Ф.12., 1 иш, 3 вароқ

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов