Morphological Characteristics Of The Kidney In Chronic Alcoholism

HAC
inLibrary
Google Scholar
doi
 
CC BY f
38-42
7
2
To share
Hamrayev Izzat Sayfullaevich, . (2021). Morphological Characteristics Of The Kidney In Chronic Alcoholism. The American Journal of Medical Sciences and Pharmaceutical Research, 3(09), 38–42. https://doi.org/10.37547/TAJMSPR/Volume03Issue09-08
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

This research aimed to study the nature of pathomorphological changes in the kidney in chronic alcoholism in rats. In the present study, we have studied experimentally the nature of pathomorphological changes in the kidneys in chronic alcoholism in rats. The longer the intoxication is, the more the kidneys are damaged and homeostatic shifts are more pronounced in young animals. In an experiment on rats, it was found that taking ethanol orally has a short-term effect on kidney tissue and affects water-salt metabolism. Histologically, there are foci of acute inflammation of nephrocytes, spasm of small arterioles, and on the 15th day, atrophic changes in the renal parenchyma. Long-term alcohol intoxication (AIM) leads to persistent morphological disorders of the nephron, which are manifested in changes in the shape and size of the glomerulus, partial sclerosis of loops, vacuolar dystrophy of endothelial cells and partial vacuolar dystrophy of the tubular epithelium, especially the distal part.

Similar Articles


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

206

Эргашев Тўлқин Шокирович -

иқтисодиёт кафедраси стажёр-тадқиқотчиси, БухДУ

ИЛМ-ФАН ВА АМАЛИЁТ ТИЗИМЛАРИ ИНТЕГРАЦИЯСИ АСОСИДА КАДРЛАР

ТАЙЁРЛАШ МЕНЕЖМЕНТИНИНГ НАЗАРИЙ, МЕЪЁРИЙ-ҲУҚУҚИЙ

ВА УСЛУБИЙ АСОСЛАРИ

Аннотация.

Жаҳонда ривожланган мамлакатларнинг тараққиёт стратегияларини режалаштириш, ишлаб

чиқиш, мувофиқлаштириш, бажарилаётган ишларни тартиблаш, назоратга олиш йўналишларини белгилаш

вазифалари юқори нуфузли, рейтингли ва рақобатбардош ОТМлари ва ИТИларининг тажрибали в етук олимлари
ҳамда илмий-тадқиқотчиларининг бевосита иштироклаир асосида амалга оширилади. Статистик маълумотлар
таҳлили шуни кўрсатадики, жаҳон миқёсида муҳим аҳамиятга эга илм-фан янгиликлари ва инновацияларининг
аксарият қисми, жумладан, ишлаб чиқариш амалиётига жорий этиладиган йирик лойиҳалар ва илмий янгиликлар
ОТМ олимлари ва илмий-тадқиқотчилари фаолияти натижалари маҳсулидир.

Калит сўзлар:

глобаллашув, рақобатбардош, мастер-класс, йўл харитаси, технопарк, форсайт,

технологиялар трансфери, стартап, акселератор марказлар.

Эргашев Тулкин Шокирович -

стажер-исследователь факультета экономики, БухГУ

ТЕОРЕТИЧЕСКИЕ, ПРАВОВЫЕ И МЕТОДИЧЕСКИЕ ОСНОВЫ

УПРАВЛЕНИЯ ПОДГОТОВКОЙ ПЕРСОНАЛА НА ОСНОВЕ ИНТЕГРАЦИИ

НАУЧНО-ПРАКТИЧЕСКИХ СИСТЕМ

Аннотация.

Задачи планирования, разработки, согласования стратегий развития развитых стран мира,

организации выполняемой работы, определения направления контроля выполняются при непосредственном
участии опытных и зрелых ученых и исследователей высокопрестижных, рейтинговых и конкурентоспособных
университеты и исследовательские институты. Анализ статистических данных показывает, что большинство
важных научных инноваций и инноваций в мире, в том числе масштабные проекты и научные инновации, внедренные
в производственную практику, являются результатом деятельности ученых и исследователей высшей школы.

Ключевые слова:

глобализация, конкурентоспособность, мастер-класс, дорожная карта, технопарк,

форсайт, трансфер технологий, стартап, акселераторные центры.

Ergashev Tulkin Shokirovich -

research assistant at the faculty of economics, BSU

THEORETICAL, LEGAL AND METHODOLOGICAL BASIS OF MANAGING PERSONNEL

TRAINING BASED ON THE INTEGRATION OF SCIENTIFIC AND PRACTICAL SYSTEMS

Annotation.

The tasks of planning, developing, coordinating development strategies of developed countries of the world,

organizing the work performed, determining the direction of control are carried out with the direct participation of experienced
and mature scientists and researchers of highly prestigious, rating and competitive universities and research institutes. Analysis
of statistical data shows that most of the important scientific innovations and innovations in the world, including large-scale

projects and scientific innovations introduced into industrial practice, are the result of the activities of scientists and researchers
of higher education.

Keywords:

globalization, competitiveness, master class, roadmap, technopark, foresight, technology transfer, start-up,

accelerator centers.

Кириш.

Глобаллашув, рақамли иқтисо-

диёт ва тезкор ахборот алмашинуви шароитла-

рида ҳозирги замоннинг истиқболли йўналиш-

лари талабларига жавоб бера оладиган кенг

дунёқарашли, креатив фикрли, замонавий янги

билим ва технологиялардан самарали фойдала-

ниш қобилиятига эга, ташаббускор, меҳнатсе-

вар, масъулиятли, рақобатбардош юқори мала-

кали кадрлар тайёрлашни бошқаришнинг си-

фати ва самарадорлигини ошириш олий таъ-

лим ва амалиёт тизимларининг ўзаро манфаат-

ли интеграциясини амалга оширишнинг мис-

сияси, стратегик йўналишга эга мақсадидир.

Бунда интеграцияни тизимли равишда, яъни

илмий-методологик асосланган ҳолда ташкил

этиш ва амалга ошириш мақсадга мувофиқдир.

Ваҳоланки, олий таълим муассасалари-

нинг ишлаб чиқариш амалиёти тизимлари – иш

берувчи, буюртмачи ва истеъмолчи ташкилот

ва корхоналар учун стратегик ҳамкорлик дара-

жаси қанчалик аҳамиятли бўлса, иқтисодиёт

тармоқ ва соҳалари, меҳнат бозорининг ама-

лиёт тизимлари объектларининг ҳам ОТМлари

учун муҳимлик даражаси шунчалик юқори бў-

лади.

Рақамли иқтисодиёт кадрлар тайёрлаш

тизиминин янгича ёндашувларини ишлаб чи-

қишни талаб этади. Кадрлар тайёрлашни хал-

қаро даражага олиб чиқишда ҳамом бир қатор

муаммолар учраб турибти:

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

207

-

келажакда рақамли иқтисодиётда рақо-

батбардош бўла оладиган сифатли кадр тайёр-

лаш муаммоси;

-

профессор-ўқитувчиларнинг ёш чагара-

сининг юқорилиги яъни, ёш кадрларнинг кам-

лиги;

-

дарсларни янгича мазмунда, рақамли

технологиялардан фойдаланган ҳолда дарс бе-

ришни ташкил этиш;

-

корхона ва ташкилотлар билан ама-

лиётнинг кенг жорий этилиши;

-

ёш кадрларнинг ИТ технологияларидан

фойдалана олиш қобилиятининг пастлиги ва

бошқалар.

Мақоламизда биз бу муаммоларга ечим

топишга ҳаракат қиламиз. ОТМлар даврий

ислоҳотларга, иқтисодиёт тармоқлари ва соҳа-

лари фаолиятидаги ўзгаришлар ва янгиланиш-

ларга бефарқ ҳолда кадрлар тайёрлашни давом

эттирсалар, амалиёт тизимлари объектлари-

нинг ҳам ОТМлари тайёрлаётган юқори мала-

кали кадрларга, муассасалардаги таълим сифа-

тига, билимлар ва инновациялар яратилиш

даражасига бефарқлиги кучаяди. Бундан ҳеч

қайси томон, ОТМ ҳам, корхоналар ҳам ва бити-

рувчилар ҳам манфаатдор эмас. Бундай ҳолда
ОТМ рейтинги ва нуфузи тушиб кетади, корхо-

наларда инновациялар яратилмайди, замона-

вий технологиялар ишлаб чиқилмайди, иш

унуми, корхонанинг маҳсулот ишлаб чиқариш

(хизматлар кўрсатиш) ҳажми камаяди, ўз-ўзи-

дан иқтисодий самарадорлик, рентабеллик да-

ражаси пасаяди, энг ёмони, битирувчилар ҳам

ўз мутахассисликлари бўйича ишга жойлаша

олмайдилар[9]. Шуни эътиборга олиб, бу икка-

ла ҳамкорлик объекти ўртасида ўзаро манфаат-

ли интеграцион шартнома тузилиши, шартно-

ма шартлари бажарилиши учун объектларда

етарлича шароитлар яратилиши мақсадга му-

вофиқдир.

Шартномаларга мувофиқ корхоналар-

нинг ишлаб чиқариш амалиётида мавжуд ва

вужудга келиши мумкин бўлган муаммоларни

ОТМларига тақдим этилиши, ташкилот ва кор-

хоналарда ОТМ филиалларини очиш ва мунта-

зам равишда фаолият кўрсатишини таъмин-

лаш, ОТМларида мазкур соҳага йўналтирилган

“мастер-класс”лар ўтказиш, талабаларда ишлаб

чиқариш амалиётига қизиқиш уйғотиш, ташки-

лот ва корхоналарда талабаларнинг малакавий

амалиётларини ўтказишни режалаштириш ва

ташкил этиш, амалиётлар даврида талабаларга
амалий билим, ўқув ва кўникмалар бериш

масалалари, таълимнинг якуний босқичларида

талабаларнинг битирув-малакавий ишлари,

магистрлик диссертацияларига раҳбарлик ва-

колатига амалиёт тизимларининг тажрибали

мутахассисларини жалб этиш, сифатли бажири-
лиши мумкин бўлган вазифалар юзасидан хў-

жалик шартномалари тузиш масалалари, ОТМ

профессор-ўқитувчиларининг корхона хизмат-

чилари, мутахассислари ва ишчи ходимлари

иштирокида долзарб мавзулар, дунёвий билим-

лар ва замонавий технологиялар, корхона ихти-

сосликлари йўналишида маърузалар ўқиш ҳам-

да семинар тренинглар ўтказишларида, корхо-

на кадрлар малакасини ошириш ва хорижий

тажрибага эга бўлишларида амалий ёрдам кўр-

сатиш каби масалалар режалаштирилади ва ҳал

этилади.

Мақоланинг илмий янгиликлари қуйида-

гилардан иборат:

Мақолада олий таълим соҳасидаги кадр-

лар тайёрлаш масалалари чуқур таҳлил қилин-

ган ва муаммолар юзасидан таклифлар берил-

ган;

Рақамли иқтисодиёт шароитида кадрлар

тайёрлаш жараёнини янгича босқичда ташкил

этиш бўйича тавсиялар берилган;

Ишлаб чиқариш билан ҳамкорликда

шартнома асосида малакали кадрлар тайёрлаш

таҳлил қилинган;

Кадрлар тайёрлашда мамлакат эҳтиёжи-

ни ўрганган ҳолда керакли мутахассисликлар
бўйича сифатли кадрлар тайёрлаш муаммолари

ўрганилган;

Корхоналар билан ҳамкорликни кенгай-

тириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилган.

Мавзуга оид адабиётлар таҳлили.

Сўнг-

ги беш йилда Ўзбекистон Республикаси олий

таълим ва меҳнат бозорининг амалиёт тизим-

ларини ривожлантириш мақсадида жуда кўп

меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.

Шу жумладан,

Ўзбекистон Республикаси Прези-

дентининг Қарори[1]да олий таълим тизимини

келгусида янада такомиллаштириш ва комп-
лекс ривожлантириш бўйича энг муҳим вазифа-

лар қаторига олий маълумотли мутахассислар

тайёрлашнинг

мақсадли

параметрларини

шакллантириш, олий таълим муассасаларида

ўқитиш йўналишлари ва мутахассисликларини

истиқболда минтақалар ва иқтисодиёт тармоқ-

ларини комплекс ривожлантириш, амалга оши-

рилаётган ҳудудий ва тармоқ дастурларининг

талабларини инобатга олган ҳолда оптимал-

лаштириш вазифаси қўйилди. Ўзбекистон Рес-

публикаси Президентининг Қарори[2]да эса

республикамиз ҳудудларини ижтимоий-иқти-

содий ривожлантириш учун замон талабларига

жавоб берадиган юқори малакали кадрларни ўз

вақтида зарур ихтисосликлар бўйича иқтисо-

диёт соҳалари ва тармоқлари эҳтиёжидан ке-

либ чиққан ҳолда тайёрлаш, олий таълим маз-

мунини бевосита корхоналар, муассасалардаги

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

208

техника, технология, ишлаб чиқариш муноса-
батларига ҳамда истиқболли ривожланиш дас-

турларига мувофиқ шакллантириш, кадрларни

эгаллаган касби ва мутахассислиги бўйича иш-

га жойлаштиришга доир қатор долзарб масала-

лар тўлиқ ечимини топмаганлиги кўрсатиб

ўтилган[8].

Шунингдек, мазкур меъёрий ҳужжатда

иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларининг истиқбол-

да кадрлар тайёрлашга буюртмаларини шакл-

лантириш, битирувчиларга қўйиладиган мала-

кавий талабларни ишлаб чиқиш, тармоққа за-

рур бўлган мутахассисларни тайёрлаш сифати-

ни таъминлаш жараёнидаги иштироки талабга

жавоб бермаётганлиги, олий таълим дастурла-

рининг ўзгарувчан меҳнат бозори талабларига

ҳамоҳанглигини таъминлаш учун иш берувчи-

лар томонидан тизимли ишлар амалга оширил-

маётганлиги таъкидланган.

Бундан ташқари, юртимизда олий таълим

– илм-фан – ишлаб чиқариш ўртасида узилиш-

лар мавжудлиги, интеграция таъминланмаган-

лиги, илмий-тадқиқот институтлари олий таъ-

лимда кадрлар тайёрлаш жараёнига зарур да-

ражада жалб этилмаганлиги, уларда илмий из-

ланишлар иқтисодиёт соҳаларининг реал

эҳтиёжларидан келиб чиқмасдан амалга оши-
рилаётганлиги, олий малакали илмий ва ил-

мий-педагог кадрларнинг тизимли тайёрлан-

маслиги олий таълим муассасаларининг илмий

салоҳиятининг пасайишига олиб келаётганли-

ги кўрсатиб берилган. Мазкур қарорда олий

маълумотли мутахассисларни тайёрлаш сифа-

тини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тар-

моқларининг иштирокини янада кенгайтириш

орқали республика олий таълим тизимида юқо-

ри малакали рақобатбардош кадрлар тайёр-

лашнинг мазмунини мамлакатнинг ижтимоий-

иқтисодий тараққиёти истиқболлари, жамият
эҳтиёжлари, илм-фан, маданият, техника ва

технологияларнинг замонавий ютуқларидан

келиб чиққан ҳолда тубдан такомиллаштириш

мақсадида[10]:

ишлаб чиқариш корхоналари ва ташки-

лотларининг мутахассислар тайёрлаш сифати-

га бўлган талабларини бевосита таълим мазму-

нини шакллантириш билан шуғулланадиган

олий таълим муассасалари профиль кафедрала-

рининг профессор-ўқитувчилари томонидан

тизимли ўрганиб борилишини ташкил этиш

мақсадида стажировкалар жорий қилиш;

олий таълим муассасаларининг тегиш-

ли таълим йўналишлари бўйича ҳар бир тала-

басининг 2-курсдан бошлаб тегишли тармоқ

(соҳа)нинг муайян ташкилотлари ва корхона-

ларида малакавий амалиётлари тизимли ра-

вишда ўтказилишини, шунингдек уларнинг

амалий машғулотларини бевосита ишлаб чиқа-
ришда ташкиллаштириш ҳамда битирувчилар-

ни ишга жойлаштириш бўйича аниқ чоралар

кўриш;

ишлаб чиқариш, илм-фан ва таълим

ўртасида интеграцияни чуқурлаштириш учун

комплекслар таркибидаги вазирликлар ва идо-

раларга қарашли тармоқлар (соҳалар)ни ил-

мий-техник ривожлантириш йўналишлари

муаммоларига бағишланган мавзулар базасини

шакллантириш ҳамда бу муаммоларни олий

таълим муассасалари билан хўжалик шартно-

малари тузган ҳолда ҳал этишга уларнинг ил-

мий салоҳиятини, айниқса, ёш олимлар ва тад-

қиқотчиларни тизимли тарзда жалб этиш вази-

фалари белгиланди [7].

Ҳозирги кунга келиб кўпгина таълим

муассасалари мобил таълимни таклиф қилмоқ-

да, кўпчилик одамлар ушбу таклифни қабул қи-

лишмоқда. Мобил электрон таълимдан олинган

даромадлар 2020 йил охирига келиб 38 млрд.

АҚШ доллардан ошиши кутилмоқда [11].

Ривожланган мамлакатлар рақамли плат-

форма ва янги технологиялардан ўзларининг

таълим жараёнида фойдаланиш даражаси юқо-

ри. Ҳозирги кунда таълимда технологиялардан

энг кўп фойдаланадиган мамлакатларга АҚШ,
Хитой, Хиндистон, Индонезия ва Жанубий

Корея мисол бўла олади.

Таълим хизматлари бозори амалий таҳ-

лиллар негизида назарий ва фундаментал тад-

қиқотлар ётади. Бунда хорижий ҳамда мамла-

катимиз етук олим ва мутахасисиларнинг ушбу

соҳа ривожланишига қўшган ҳиссалари ва

илмий фикрлари муҳим ҳисобланади.

Маҳаллий олимлардан А.Х. Эшбаевнинг

фикрича “...таълим тизимининг фаолияти жа-

раёнида вужудга келувчи ички ва ташқи иқти-

содий муносабатлар унинг иқтисодий катего-
рия сифатидаги моҳиятини ифодалайди”[12],

Б.С.Рябушкин: “Ўқув юртлари ходимлари жа-

миятнинг таълим хизматлари деб ном олган

ўзига хос иқтисодий неъматларга бўлган эҳтиё-

жини қондиришади”[13], - деб ёзади.

Г.Н.Ахунова “Олий таълим муассасалари-

нинг фаолияти таълим хизматлари кўрсатиш-

нинг икки, яъни бир томондан, шахснинг олий

маълумот олишга бўлган эҳтиёжини қонди-

риш; иккинчи томондан, иқтисодиёт тармоқ-

лари ва ижтимоий соҳа учун олий маълумотли

кадрлар тайёрлаш нуқтаи назаридан туриб

муҳокама этилади”[14] деб таъкидлайди.

Таҳлил ва натижалар.

Рақамли таълим

фаолияти АҚШ ва Европада кенг тарқалган.

АҚШ ва Европа биргаликда рақамли таълим

глобал бозорининг 70 фоизини қамраб олади.

Осиё-Тинч океани минтақасида рақамли таъ-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

209

лим бозори энг тез ривожланаётган соҳалардан
бири бўлиб қолмоқда. Осиё-Тинч океани элект-

рон таълим бозоридан тушадиган даромад ҳар

йили 20 фоизга ўсиши кутилмоқда[15]. Олий

таълим муассасаларига 2019/2020 ўқув йилига

жами 138,1 минг киши талабаликка қабул қи-

линди, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос

даврида 114,5 минг кишини ташкил этган

бўлиб

,

23,8 минг кишига, ёки 20,6 % га ошган.

Ҳудудлар бўйича олий таълим муассасаларига

қабул кўрсаткичларининг юқорилиги бўйича

Тошкент вилояти 140,3 %, Андижон 131,3 %,

Тошкент шаҳри 130,3 %, Фарғона вилоятида

125,7 % кўрсаткич қайд этилган.

Олий таълим муассасаларида таълим

сифатини таъминлаш борасида ўқув йили да-

вомида амалга ошириладиган ҳаракатларнинг

Намунавий режаси (йўл харитаси) [3]да:

ўқиш билан амалиётни биргаликда

олиб бориш, талабаларнинг бевосита ишлаб

чиқаришда амалий машғулотларини ва мала-

кавий амалиётларини ўтказишни ташкил этиш

мақсадида олий таълим муассасасининг тегиш-

ли йўналишларини тармоқнинг муайян ташки-

лотига бириктириш ва ушбу жараёнларни на-

зорат қилиш учун масъул ходимларни тайин-

лаш;

ўқув материалларини корхоналарнинг

истиқболли вазифалари ва муаммолари асо-

сида янгилаш ва бойитиб бориш, ўқув жараёни

шаклини тубдан янгилаш, фақатгина назарий

билимлар бериш эмас, балки уни амалиётда юз

бераётган ўзгаришлар, янгиланишлар билан

чамбарчас боғлиқ ҳолда амалга оширишга

эришиш чораларини кўриш;

соҳадаги малакали ва тажрибали мута-

хассисларни олий таълим муассасалари ҳамда

педагог кадрларни қайта тайёрлаш ва малака-

сини ошириш курслари ўқув жараёнига жалб
этиш;

таълим жараёни сифати ва натижадор-

лигини ошириш, келгусида меҳнат бозори ри-

вожланишини ҳисобга олган ҳолда мутахассис-

лар ва илмий-техника кадрларини тайёрлаш-

нинг истиқболли йўналишларини белгилаш;

корхоналар раҳбарлари ва мутахассис-

ларини битирувчиларнинг якуний давлат ат-

тестацияларида иштирок этишини таъминлаш;

таътиллар даврида талабаларнинг дам

олишини ташкил этиш, уларни корхоналарда

вақтинчалик иш билан таъминлаш;

амалиёт ўташ жойида талабага масъул

ходимни бириктириш, бунда бириктирилган

ходим амалиётчи билан ишлаш кўникмасига

эга бўлишини таъминлаш, ташкилотларда ама-

лиётчидан унумли фойдаланишни йўлга қў-

йиш;

амалиётчилар учун иш жойи ва ама-

лиёт даврида фойдаланиш учун зарурий мате-

риаллар ажратилишини ташкил этиш;

ўқув режада белгиланган ишлаб чиқа-

риш ва малака амалиётларини ўташ даврида

талабаларга амалиётчи мақомини бериш ва

амалиёт даври давомида имконият доирасида

иш ҳақи тўланадиган лавозимга ишга қабул

қилиш;

корхона ва ташкилотларда амалиётчи-

га бириктирилган масъул ходимларни рағбат-

лантиришни йўлга қўйиш;

олий таълим муассасалари талабалари

иш жойларига дастлабки тақсимлашни бити-

рувчи курс сўнгида эмас, балки мос равишда

учинчи ва иккинчи курсда таҳсил олаётган

даврда ўтказиш ва барча турдаги амалиётлар-

ни ишга йўлланма оладиган корхона, ташкилот

ёки муассасада ўташни йўлга қўйиш;

олий таълим муассасаларида илмий

изланишлар олиб бораётган докторантларни,

иқтидорли талаба-ёшларни соҳанинг илмий

мавзулари билан шуғулланишга жалб этиш, тад-

қиқот ишлари учун ишлаб чиқариш корхонала-

ри, илмий-тадқиқот ва лойиҳа институтларида

тажриба-синов ишлари учун шароит яратиш,

уларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш;

таълим мазмунини соҳа истиқболидан

келиб чиқиб белгилаш, уни илмий асосда уз-

луксиз янгилаб бориш, соҳада таълим-фан-иш-

лаб чиқариш интеграциясини таъминлаш иш-

ларини ривожлантириш учун вазирлик ва идо-

ралар ҳузурида Илмий-техник кенгашларни

ташкил этиш ҳамда уларга шахсан соҳа раҳбар-

ларининг ўзлари бошчилик қилишини таъмин-

лаш вазифалари белгилаб берилди.

Булардан ташқари кун тартибига қўйил-

ган муаммоларнинг долзарблик даражасининг

юқорилигини эътиборга олиб, Ўзбекистон Рес-
публикаси Президенти томонидан “Ўзбекистон

Республикаси олий таълим тизимини 2030 йил-

гача ривожлантириш Концепцияси”[4] тасдиқ-

ланиб, унда юртимиз иқтисодиёти ва нуфузини

юксалтирувчи энг асосий омиллар қаторига

кирувчи олий таълим муассасалари фаолияти-

ни ривожлантиришга халақит берувчи муаммо-

лар ва олий таълим тизимимни тубдан ислоҳ

қилиш вазифаларини белгилаб берилди.

Жумладан, олий таълим ва амалиёт ти-

зимлари интеграцияси ривожланишига тўсқин-

лик қилувчи муаммолар сифатида юқори мала-

кали кадрлар тайёрлаш борасида олий таълим

тизими олдида бугунги кунда ўз ечимини кута-

ётган бир қатор долзарб муаммо ва камчилик-

лар сифатида олий таълим муассасалари ва

кадрлар буюртмачилари билан ўзаро ҳамкор-

ликда кадрлар тайёрлаш бўйича ишлар сама-

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

210

рали йўлга қўйилмаганлиги, иш берувчилар-
нинг олий таълим мазмунини шакллантириш-

даги иштироки етарли эмаслиги, ишлаб чиқа-

риш корхоналарида амалий машғулотлар сама-

рали ташкил этилмаганлиги, тайёрланаётган

мутахассисларнинг малакавий даражаси меҳ-

нат бозорининг замонавий талабларига етар-

лича жавоб бермаётганлиги таъкидланган.

Концепцияда узоқ истиқболдаги мақсад-

ли вазифалардан келиб чиқиб, олий таълим

тизимини ривожлантиришнинг 9 та устувор

йўналиши белгилаб берилди. Улардан бешин-

чи устувор йўналиш сифатида юқори малакали

мутахассислар тайёрлаш жараёнига кадрлар

буюртмачиларини фаол жалб этиш кўрсатилди.

Юқори малакали мутахассислар тайёрлаш жа-

раёнига кадрлар буюртмачиларини фаол жалб

этиш борасида қуйидаги вазифалар белги-

ланди[6]:

таълим йўналишлари ва мутахассис-

ликларининг ўзига хослигидан келиб чиқиб,

ўқув режалари ва дастурлари мазмуни ҳамда

мутахассислик фанлари бўйича соатлар тақси-

мотини кадрлар буюртмачилари билан ҳамкор-

ликда фан ва технологияларнинг сўнгги ютуқ-

лари асосида шакллантириш;

битирув-малакавий ишлар, магистр-

лик ва докторлик диссертациялари мавзулари-

ни иқтисодиётнинг реал сектори, шунингдек

ҳудудий (вилоят, туман, шаҳар, маҳалла, ҳуду-

дий объект) муаммолардан келиб чиқиб шакл-

лантириш ҳамда мавзуларни тор қамровда

чуқур тадқиқ қилишга ўтиш;

олий таълим муассасалари ва ишлаб

чиқариш корхоналари алоқаларини мустаҳкам-

лаш ҳамда кластер усулида фаолият юритиши-

ни ташкил этиш;

ишлаб чиқариш ривожланган ҳудуд-

лар ва иқтисодий зоналарда олий таълим муас-
сасалари фаолиятини йўлга қўйиш;

талабаларнинг тегишли соҳа бўйича

ишлаб чиқариш корхоналари ва ташкилотлар-

да таълим жараёнидан ташқари вақтда меҳнат

фаолияти олиб боришларига шарт-шароит яра-

тиш;

илмий-техник буюртма ва грантларни

амалга ошириш, ишлаб чиқаришда мавжуд

муаммоларга янгича ечим топиш, тажрибали

амалиётчиларни ўқув жараёнига фаол жалб қи-

лиш, таълимда ишлаб чиқариш инфратузилма-

си ва амалий мисоллардан кенг фойдаланиш

каби йўналишларда олий таълим муассасала-

рининг ишлаб чиқариш корхоналари, ташки-

лотлар, илмий-тадқиқот муассасалари билан

ўзаро манфаатли ҳамкорлигини таъминлаш;

ишлаб чиқариш корхоналарида мута-

хассислик кафедралари филиаллари, олий таъ-

лим муассасалари ҳузурида ишлаб чиқариш
корхоналари таркибий бўлинмаларини, техно-

парклар, бизнес инкубаторлар, коворкинг мар-

казлари фаолиятини ташкил этиш, технология-

лар трансферини амалга ошириш орқали таъ-

лимнинг ишлаб чиқариш билан самарали ҳам-

корлигини рағбатлантириш;

педагог ходимларнинг ишлаб чиқариш

жараёнида малака ошириш тизимини жорий

этиш, шунингдек ишлаб чиқаришда катта таж-

рибага эга, бироқ илмий даражаси бўлмаган

мутахассисларни таълим жараёнига, жумладан

таклиф этилган ва фахрий ўқитувчи сифатида

жалб этишнинг таъсирчан механизмларини

амалиётга татбиқ этиш, бунда ушбу мутахас-

сисларни муайян соҳадаги стажига мувофиқ

тегишли лавозимларга ишга қабул қилиш;

ишлаб чиқариш корхоналарида дарс

машғулотлари ва талабалар амалиётини сама-

рали ташкил этиш тартибини такомиллашти-

риш, бунда амалий кўникмаларни тасдиқловчи

сертификатлар бериш тизимини жорий этиш;

кадрлар буюртмачилари мурожаати

асосида олий таълим муассасалари базасида

ишлаб чиқаришдан тажрибали амалиётчилар-

ни жалб этиш йўли билан мақсадли таълим

дастурлари, профессионал малака ошириш ва
қайта тайёрлаш курслари, тренинглар ташкил

этиш механизмларини яратиш;

олий таълим муассасалари тузилмаси-

ни ислоҳ қилиш асосида фаолияти талабалар

амалиёти ва ишга жойлашишига ҳар томонлама

кўмаклашиш, потенциал иш берувчилар рўйха-

тини шакллантириб бориш ва ҳамкорлик қи-

лиш, шунингдек аввалги битирувчилар сало-

ҳиятидан унумли фойдаланишга қаратилган

«Карьера марказлари»ни ташкил этиш;

олий таълим муассасалари битирувчи-

ларининг билим ҳамда кўникмаларини баҳо-
ловчи марказлар фаолиятини қўллаб-қувват-

лаш;

илмий тадқиқотлар олиб бориш, улар-

нинг натижаларини тижоратлаштириш каби

масалаларда кадрлар буюртмачилари, илмий-

тадқиқот муассасалари ва олий таълим муасса-

салари ўртасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни

йўлга қўйиш, бизнес инкубаторлар ва венчур

молиялаштириш фаолиятини ривожлантириш,

мазкур масалаларда тегишли меъёрий-ҳуқуқий

ҳужжатларни такомиллаштириб бориш;

докторлик диссертациялари илмий

натижаларининг амалиётга тезкор жорий эти-

лишини таъминлаш, ёшларнинг илмий фао-

лиятга қизиқишларини ошириш ва рағбатлан-

тириш, илмий фаолият нуфузини кўтариш мақ-

садида докторлик (таянч докторлик) илмий

ТАЪЛИМ


background image

Иқтисодиёт ва таълим / 2021 йил, 3-сон

211

даражасини берадиган бинар (иккиталик) ҳи-
моялар тизимини жорий этиш;

фундаментал, амалий ва инновацион

тадқиқотлар танловларида илмий натижалар-

нинг тижоратлаштирилиши, уларнинг амали-

ётга жорий этилиши муддатидан келиб чиққан

ҳолда грантлар миқдори ва давомийлигини

белгилаш;

васийлик

кенгашлари

таркибини

кадрлар буюртмачилари, йирик иш берувчилар,

жамоат арбоблари ва тегишли соҳада катта

ютуқларга эришган тадбиркорлар ҳисобидан

шакллантириш;

битирувчилар малакасининг ишлаб

чиқариш талабларига мос келишини аниқлаш,

кадрлар тайёрлашда йўл қўйилаётган камчи-

ликлар ва уларни бартараф қилиш мақсадида

ҳар йили республика миқёсида кадрлар буюрт-

мачилари ўртасида миллий сўровлар ўтказиш

анъанасини йўлга қўйиш.

Хулоса ва таклифлар.

Концепция доира-

сида белгиланган вазифаларни бажариш орқа-

ли Ўзбекистон Республикаси олий таълим ти-

зимини 2030 йилгача ривожлантиришда, тад-

қиқот мавзуси мақсад ва вазифаларига бево-

сита боғлиқ бўлган қуйидаги натижаларга эри-

шиш назарда тутилмоқда:

-

Ўзбекистон Республикаси олий таълим

тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

Концепцияси асосида кадрлар малакасини

ошириш ва малакали кадрлар тайёрлаш йўлга

қўйиш мақсадга мувофиқ бўларди;

-

олий таълим мазмуни сифат жиҳатидан

янги босқичга кўтарилади, ижтимоий соҳа ва

иқтисодиёт тармоқларининг барқарор ривож-

ланишига муносиб ҳисса қўшадиган, меҳнат

бозорида ўз ўрнини топа оладиган юқори ма-

лакали кадрлар тайёрлаш тизими йўлга қўйи-

лади;

-

татиллар даврида талабаларни амалиёт

ва ҳақ тўланадиган расмий иш жараёнига жалб

қилиш, иқтисодий фаоллигини ошириб ама-

лиёт билан бирган ишлаб чиқаришда фаолият

юритиши учун шароит яратиш ва бу талабалар-

ни келажакда билан бандлик муаммоларини

ҳал этишга ёрдам беради;

-

талабаларни ишлаб чиқариш билан

интеграциялашуви, уларнинг илмий ишларини

конкрет муаммога қаратиш муаммони ҳал этиш

имконини беради;

-

соҳада малакали ёш ўқитувчиларни

жалб этиш йўли орқали рақамли иқтисодиётда

таълим беришнинг янгича методларини жорий

этишда кенг йўл очади

-

хорижий инвестицияларни кенг жалб

қилиш, пуллик хизматлар кўламини кенгайти-

риш ва бошқа бюджетдан ташқари маблағлар

ҳисобига олий таълим муассасаларида техно-

парк, форсайт, технологиялар трансфери, стар-
тап, акселератор марказлари ташкил этилади

ҳамда улар тегишли тармоқ, соҳа ва ҳудудлар-

нинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини

тадқиқ этувчи ва прогнозлаштирувчи илмий-

амалий муассасалар даражасига олиб чиқи-

лади[5].

Манба ва фойдаланилган адабиётлар рўйхати:

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий таълим тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори.

ПҚ-2909. – Тошкент, 2017 йил 20 апрель. Манба: lex.uz

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва

тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ПҚ-3151. – Тошкент, 2017 йил 27 июль. Манба: lex.uz

3.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва

тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори. ПҚ-3151. – Тошкент, 2017 йил 27 июль. Манба: lex.uz

4.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони. ПФ-5847-сон. – Тошкент, 2019 йил 8 октябрь. Манба: lex.uz

5.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш

концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Фармони. ПФ-5847-сон. – Тошкент, 2019 йил 8 октябрь. Манба: lex.uz Курбанов Ш., Сейтхалилов Э.

Национальная программа по подготовке кадров: влияние на развитие общества. – Т.: Университет, 1999. – 103 с.

6.

Ахунова Г. Ўзбекистонда таълим хизматлари маркетинги муаммолари: Монография. – Тошкент. – 2005. – 34-б.

7.

Очилов А.О. Юқори малакали кадрлар тайёрлашни бошқариш самарадорлигини ошириш. Иқт. фан. докт.. … дисс. – Тошкент, 2019. – 84-б.

8.

Курбанов Ш., Сейтхалилов Э. Национальная программа по подготовке кадров: влияние на развитие общества. – Т.: Университет, 1999. –

103 с.

9.

Ergashev Tolqin Shokirovich (2020) MANAGING THE CONCEPT OF KNOWLEDGEBASED ECONOMY AND LIFELONG LEARNING IN THE CONTEXT OF

GLOBALIZATION. Journal of Critical Reviews, 7 (15), 2426-2433. doi:10.31838/jcr.07.15.323 Неборский Е.В. Модели интеграции образования, науки и
бизнеса в университетах США, Европы и Японии //Проблемы современного образования. 2011 г. – №1. – 48-59-с.

10.

Инновационное развитие регионов – зарубежный опыт (организационные и экономические механизмы) // Под. ред. Лунева А.П.,

Петровой И.Ю. – Астрахань. Изд. дом “Астраханский университет”, 2009 г. – 140 с.

11.

Andre, Louie. “72 Essential LMS ELearning Statistics 2020 Market Share Data Analysis.” Finances Online, 27 Mar. 2020, financesonline.com/25-

essential-learning-management-system-e-learning-statistics-analysis-of-trends-data-and-market-share/.

12.

Эшбоев А.Х. Бозор муносабатларига ўтиш даврида таълим тизимининг миллий иқтисодиётниривожлантиришга таъсири. И.ф.н.

илм. дар. олиш учун ёзилган дис.автореферати. – Тошкент, 2008.- Б.8.

13.

Рябушкин Б.С. Экономика образования. - М., МПУ, 1995. – С.24-26.

14.

Ахунова Г.Н. Таълим хизматлари бозорида маркетинг фаолияти ва уни такомиллаштириш: И.ф.д.илмий даражасини олиш учун

ёзилган дис.автореферати.-Т., 2004.- Б.45.

15.

Keegan, Lewis, and Jameson Murphy. “79 Staggering Online Learning Statistics.” SkillScouter, 4 Oct. 2019, skillscouter.com/online-learning-

statistics/.

ТАЪЛИМ

References

Avdeeva T.G. (1994). The influence of mother's alcoholism on the state of health of the newborn. Paediatrics. P. 57-58.

Anokhina, I. P., Vertinskaia, A. G., Vekshina, N. L., Nebarakova, T. P., Ovchinnikov, I. V., Druzhina, E. V., & Ovchinnikova, O. I. (1999). Hereditary alcoholism: some neurochemical and genetic mechanisms. Vestnik Rossiiskoi akademii meditsinskikh nauk, (6), 43-47.

Apanova O.I., Shelekhin A.A. (2003). Community-acquired pneumonia with the addition of nosocomial infection in persons with chronic alcohol intoxication. News of Science and Technology, Med. Issue Alcoholic disease. P.1-3.

Anokhina, I. P., Vekshina, N. L., & Veretinskaia, A. G. (1997). Central mechanisms of predisposition to psychoactive substance dependence. Zhurnal nevrologii i psikhiatrii imeni SS Korsakova, 97(12), 83-84.

E.N. Akhmadeeva, E.K. Alekhin, N.R. Khusamova (1996). Fetal alcohol syndrome. Healthcare of Bashkortostan. No. 2-3. pp.46-51.

Abdrashidov A.Kh. (1984). Ethanol consumption by rats under conditions of free choice and when giving ethanol solutions as the only source of liquid. Biological bases of alcoholism. Medicine, P. 197-199.

Balika Yu.D., Kartashova V.E., Skosyreva A.M. (1982). The impact of alcohol intoxication of pregnant rats on the hematopoietic system of their offspring. Obstetrics and gynecology. №. 9. P. 56-57.

Ganapolsky V.P. (2003). The system of opioids and stress hormones in severe mechanical trauma and ethanol intoxication. Diss. Cand. Honey. Sciences. SPb, P. 108.

Kazarnovskaya M.JI, Vasilos A.F, Dmitrienko V.D. (1976). Mutagenic effect of ethyl alcohol on human cell culture. 1st All-Union. Congress of forensic doctors. Abstracts. Report Kyiv, P. 594-595.

Kampov-Polevoy A.B, Zhukov V.N. (1979). Study of the baseline alcohol requirement in a laboratory rat population. Dep. IN VINITA. №. 82779.

Beatty M. (1997). Alcoholic in the family or overcoming addiction. Per. from English. P. - 331.

Voloshin V.M. (2002). State prospects of development of children's psychiatric service in Russia. Social and Clinical Psychiatry,T. 12. Issue. 2.- P.5-9.

Garmash I.V., Ryabova A.V., Ezhova L.G. (2003). Severe pneumonia in a patient with alcoholic liver cirrhosis, cytopenia, and disseminated intravascular coagulation (possibilities of modern therapy). News of Science and Technology. Honey series. Issue Alcoholic disease .VINITI, №. 6. P.1-3.

V.A. Guryeva, T.B. Dmitrieva, E.V. Makushkin, V. Ya. Gindikin. (2007). Clinical and forensic adolescent psychiatry. Medical Information Agency,P. 488.

Emelyantseva TA (2000). The role of a family with alcoholic problems in forming deviant behavior in adolescents. Works of young scientists. - Minsk, P. 142-144.

Emelyantseva T.A. (2001). Results and perspectives of psychotherapeutic work on primary prevention of alcohol and drug addiction among adolescents. Minsk, P.210-217.

Mirakyan L.A. (1988). Morphological studies of the mucous membrane of the upper respiratory tract in chronic alcohol intoxication in an experiment on animals. Zh. Ear, nose, throat diseases. №. 3. From 28-30.

Moiseev B.C. (1996). Markers of alcoholic illness. New honey. jou. №. 4. - P. 24-27.

Naydenova N.G. Gordeev M.N. (2002). Alcoholism and pathology of the respiratory system. Narcology, P.23-26.

Nalichko NN (1990). Aspiration pneumonia against the background of alcoholism. Clinical. Medicine. №. 4.P.85-87.

Hovers L.Ya., Ovchinnikov Yu.M., Drozdov E.D., Kudryashova N.D. (1986). The state of ENT organs in patients with chronic alcoholism. Vestnik Otoloroningologii. №. 3.P.71-73.

Arnold, R., Avants, S. K., Margolin, A., & Marcotte, D. (2002). Patient attitudes concerning the inclusion of spirituality into addiction treatment. Journal of substance abuse treatment, 23(4), 319-326.

Burke, R. J., Burgess, Z., & Oberklaid, F. (2003). Workaholism and divorce among Australian psychologists. Psychological reports, 93(1), 91-92.

Christodoulou, G. N., Margariti, M., Kontaxakis, V. P., & Christodoulou, N. G. (2009). The delusional misidentification syndromes: strange, fascinating, and instructive. Current psychiatry reports, 11(3), 185-189.

Coleman-Kennedy, C., & Pendley, A. (2002). Assessment and diagnosis of sexual addiction. Journal of the American Psychiatric Nurses Association, 8(5), 143-151.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов