Z-Авлод: умид, ишонч ва хавотир манбаи

Dilorom Tashmukhamedova

Рақамлаштириш ва сунъий интеллект даврига кириш ахборот-коммуникация технологиялари бўйича юқори малака ҳамда замопавий билимларни талаб этади. Янги Ўзбекистонда глобал рақамли инновацияларни ўз вақтида ўрганиш ва ўзлаштиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан республикада миллий стратегия даражасида иқтисодиёт ва жамиятни рақамлаштириш жараёни йўлга қўйилди’, бунда илғор ғоялар, жараёнлар, маҳсулотлар ва ишланмаларни жорий этишга мамлакат иқтисодий ўсишини ҳаракат-лантирувчи кучи деб қаралди. 2030 йилга бориб, Глобал инновация индекси рейтинги бўйича дунёнинг энг илғор 50 мамлакати сафига кириш асосий вазифа сифатида белгиланди. Инқилобий ташаббусларнинг якуний муваффақияти илмий, маданий тараққиёт ва ICT соҳасидаги ўзгаришларнинг бўлажак авангарди сифатида бугунги ўсиб келаётган ёш авлодга боғлиқ. Аммо бугун ёш ўзбекистонликлар, ҳозирги мактаб ўқувчилари ёки бир қатор ўзига хос хусусиятлари учун рақамли «аборигенлар»2, яъни «Z-Generation» -«Z-авлодлари» деб аталадиган ёшларнинг виртуал макон билан алоқалари қанчалик самарали? Усмирлар Интернетнинг фойдали жиҳатларини ишга солишга, шу билан бирга, зарарли таъсирлар ва оқим-лардан ўзларини олиб қочишга қанчалик қодир ва қай даражада мослашган? Интернет тармоғидан фойдаланишда ушбу икки энг муҳим жиҳат ўртасидаги ўзаро боғлиқликни тадқиқ этиш бизнинг юксак, ҳатто айтиш мумкинки, стратегии мақсад йўлидаги долзарб вазифамиздир. Бу мақсад ўзбекистонлик ёшларни ахборот глобаллашувининг кутилмаган оқибатлари ҳамда ёт, зарарли оқимлардан огоҳлантириш ва асраш, уларнинг виртуал тармоқлардаги чексиз лабиринтларда адашиб қолишига йўл қўймас-ликдан иборат. Китоб ғоясини менга Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясининг «Бошқарув социологияси ва психологияси» кафедраси мудири, социология фанлари доктори Мансур Бобо-муродович Бекмурадов таклиф қилди. Тўғрисини айтсам, китоб ёзишга тайёр эмасдим - яқинда Узбекистан Республикаси Президента ҳузуридаги Давлат ботпқаруви академияси (ДБА)да докторлик диссертациясини ҳимоя қилдим, ундан олдин иккита монография, ҳимоядан олдин ва кейин бир қанча ҳужжатлар бор эди. Ҳолдан тойганимни ҳис этдим. Лекин Мансур Бобомуродович ўзига хос зийраклик билан бу ишни бажаришга ундади. Яна куч топишга тўғри келди ва мана, китоб чоп этилмоқда. Йирик олим, файласуф, тарихчи, социолог, академик жамиятшунос бўлишимда ёрдам берган ва менга устозлик қилган Валерий Сергеевич Ханга қўлёзмани ўқигани ва қимматли тавсиялари учуй ўз миннатдорлигимни билдираман. Шунингдек, шогирдим ва сафдошим, профессор, техника фанлари доктори, Ньютон медали соҳибаси Саида Сафибуллаевна Бекназаровага китоб ҳақидаги ижобий тақризи учун ташаккур айтаман. Ўзбекистон Республикаси Ёшлар ишлари агентлиги ва унинг раҳбари Алишер Зафарович Саъдуллаевга китобни чоп этиш харажатларини лутфан ўз зиммасига олгани учун улкан миннатдорчилик изҳор этаман. Монографияни нашрга тайёрлаш бўйича ташкилий масалаларни зиммасига олган шогирдим Лайло Аслоновага ҳам алоҳида раҳмат айтаман. Ва албатта, «рақамди аборигенлар»нинг ўзларига -Сенатда амалиёт ўтаган ЖИДУ талабалари - Камола Низом иддинова, Азизбек Муродбековга, Сингапур университета битирувчиси Мадинахон Мирсалихова, шунингдек, ахборот технологияларининг нозик сирларини пухта эгаллашимда ёрдам берган ва рақамли оламни «ичкаридан» - кўпгана катталарга тушунарсиз бўлган зумерларнинг ўз нуқтаи назаридан очган набирам - Вебстер университета талабаси Зафар Атаматовга катта раҳмат. Камола ва Зафар - китобнинг ҳақиқий ҳаммуаллифлари. Айнан улар туфайли зумерлар сленги - жаргонлари лугати тузилди. Бу жаргонлар худди чет тилидаги сўзлар каби тушунарсизлиги билан чўчитади, лекин айни пайтда бу ҳақиқат - ёш авлод сўзлашадиган тилдир. Биз - катталар, умидсизларча ортда қолиб, фарзандларимиз ва невараларимиз билан турли олам вакилларига айланишни хоҳламасак, уни ўзлаштиришимиз керак!

52

Abstract views:

0

Downloads:

hh-index

0

Citations