Компрессия оғзаки таржиманинг асосий технологияларидан бири сифатида

CC BY f
475-478
23
14
Поделиться
Имомов, Э. (2022). Компрессия оғзаки таржиманинг асосий технологияларидан бири сифатида. Переводоведение: проблемы, решения и перспективы, (1), 475–478. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/translation_studies/article/view/6204
Элёржон Имомов, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети

Инглиз тили таржима назарияси кафедраси катта ўқитувчи

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Фикрлаш соҳаси инсон фаолиятида иқтисодиёт принципи сифатида намоён бўладиган соҳалардандир. Шу сабабли, инсон фаолиятнинг барча соҳаларида, шу жумладан инсон нутқида ҳам кам харажатларга интилиши табиий кўринади. Тилда тежамкорлик принципи универсалдир, чунки у тил тизимининг барча даражаларида ўз ифодасини топади.


background image

474

КОМПРЕССИЯ ОҒЗАКИ ТАРЖИМАНИНГ АСОСИЙ

ТЕХНОЛОГИЯЛАРИДАН БИРИ СИФАТИДА

Имомов Элёржон Тўхтасинович

Инглиз тили таржима назарияси кафедраси катта ўқитувчи, ЎзДЖТУ


Фикрлаш соҳаси инсон фаолиятида иқтисодиёт принципи сифатида

намоён бўладиган соҳалардандир. Шу сабабли, инсон фаолиятнинг барча
соҳаларида, шу жумладан инсон нутқида ҳам кам харажатларга интилиши
табиий кўринади. Тилда тежамкорлик принципи универсалдир, чунки у тил
тизимининг барча даражаларида ўз ифодасини топади.

Иқтисодиёт тамойилининг таъсири замонавий инглиз тилида эллипсис,

лисоний тежамкорлик каби ҳодисаларининг кенг қўлланилишида кўришимиз
мумкин. Масалан, инглиз тилида тўлиқ формадаги “How did it come
about?(Қандай содир бўлди?)” ўрнига “How come?” шаклини ёки тўлиқ
формадаги “If it is necessary (агар керак бўлса)” ўрнига “If necessary” қўлланиши
мумкин.

Таржима назарияси ва амалиётида тежамкорлик принципи тил

комрессиясида ёрқин намоён бўлади. Таржима фаолиятида компрессия манба
матнини ихчам шаклга ўтказиш орқали - ифоданинг ортиқча белгиларини
ташлаб юбориш орқали амалга оширилади. Бунда нафақат контекстдан ва
тилдан ташқари вазиятда, балки ихчам ифода шаклларидан фойдаланган
ҳолда матн яратиш компрессия жараёнини қамраб олади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, компрессия кўпинча синхрон таржима

қилиш учун таржима техникаси сифатида ишлатилади. Компрессия одатда нутқ
тезлиги юқори бўлганда ва синхрон таржимон маърузачининг нутқ тезлилига
улгура олмайдиган ҳолатларда қўлланилади, чунки 1-3 сониядан кўп бўлмаган
вақт ичида нафақат тез таржима қилиш, балки олинган маълумотларни бир
вақтнинг ўзида қайта ишлаш ҳамда олдинги нутқ сегментини таржима қилиш
жараёнига ҳам катта эътибор қаратиш керак.

Экспериментал маълумотлар шуни кўрсатадики, бир дақиқада 150-

200 сўздан иборат хабар тезлиги синхрон таржиманинг юқори чегараси бўлиб,
ундан кўп бўлган маълумотни сифатли синхрон таржима қилиш мумкин эмас.

Шу нуқтаи назардан, синхрон таржимон маърузачи нутқининг юқори

тезлигида сўзнинг йўқолишига мумкинлигини ёдда тутган ҳолда, манба
тилидаги матннинг алоҳида сегментларини қисқартириши керак. Бу жараёнда
маъручачи томонидан айтилган сўзларнинг семантик занжири ҳақида
тингловчиларнинг тушунчаси пайдо бўлишига эътибор қаратади. Шу сабабли,
таржимон манба тили матнидан барча кераксиз ёки ортиқча сўзларни ажратиб
олишга ва фақат асосий маълумотларни тингловчиларга этказишга мажбур
бўлади. Бундан келиб чиқадики, маълум миқдордаги ортиқча маълумотни ўз
ичига олган матнларгина синхрон таржима пайтида, шунингдек ярим
синхронизатсия (бир-бирини такрорлаш) жараёнида компрессига учрайди.


background image

475

Албатта, оғзаки тақдимот учун олдиндан тайёрланган ёзма нутқда

одатда, оғзаки нутқга қараганда камроқ лингвистик тежамкорлик бўлади. Бироқ,
ёзма матнни материалнинг аниқлиги ва шунинг натижасида лингвистик
воситаларнинг тежамкорлик содир бўлишига қарамай, у ҳар доим кераксиз ва
ортиқча сўзларни ҳам ўз ичига олади, бу оғзаки таржимани муваффақиятли
амалга ошириш учун асос бўлиб хизмат қилади. Одатда нотиқ ёзма матнга том
маънода риоя қилишдан узоқлашса ва материални ўз сўзлари билан тақдим эта
бошласа, лисоний тежамкорлик зудлик билан кўпаяди ва тажрибали
синхронистга ишлаш осонроқ бўлади. Л. Виссоннинг таъкидига кўра, “жонли
нутқни қисқартириш ва зичлаштириш қобилияти синхронизм санъатидаги
биринчи кўникмалардан биридир”.

Бу таржимонга ўтказиб юборилган дақиқаларни бартараф этишга имкон

берадиган микро-паузалар яратишга, тингловчилар учун таржиманинг
нотўғрилигини тузатишга, маърузачининг нутқ сегментларини ўз овози фонида
эмас, балки аслият тили синтаксисини соддалаштириш ва асосий ва аниқ
маълумотни аниқроқ узатиш бўйича тезкор қарорларни қабул қилиш, шунингдек
бошқа таржима стратегияларини амалга ошириш имконини беради.

Узоқ муддатли кузатувларга кўра, олим маърузачи нутқининг касбий

даражаси ва маданияти қанчалик паст бўлса, унинг нутқи шунчалик ортиқча
бўлади, деган хулосани беради. Ҳаддан ташқари ортиқча нарса нутқни
тушунишни қийинлаштиради ва материални тақдим этишда мантиқнинг
этишмаслиги таржимон учун муҳим (асосий) маълумотни ажратиш ва
аҳамиятсиз маълумотни кесиб ташлашни қийинлаштиради. Бундай шароитда
таржимон таржима матнида тингловчилар қабул қилиши мумкин бўлган
мантиқий семантик ва синтагматик занжирни яратиш учун матнни доимий
равишда таҳрир қилиши керак ва нотиқнинг тингловчига қилган нутқининг
асосий маъносини етарли даражада етказиши керак. Бундай матнларни
таржима қилишда таржимонларнинг профессионал даражаси муҳим рол
ўйнайди. Маърузачи тез суръатларда гапирганда хатолар эҳтимоли ошади.
Таржимон буларнинг барчаси юзасидан матнни таҳрирлаш ва қисқартириш
бўйича бир зумда қарор қабул қилишлари керак.

Шундай қилиб, компрессия – бу маълумотнинг ортиқча миқдорини

камайтиришдир. У қуйидаги усуллар билан амалга оширилиши мумкин:
1) бўғинли компрессия, 2) лексик-фразеологик компрессия, 3) семантик
компрессия, 4) синтактик компрессия, 5) сўз ясаш компрессияси.

1.

Бўғинлик компрессия бир неча синонимлардан қисқароқ сўзни танлаш

орқали амалга оширилади, масалан, инглиз тилида “negotiations” ўрнига “talks”,
“courageous” ўрнига “brave”, “complacent” ўрнига “smug”, “significant”,
“considerable” ўрнига “big” ёки “great” ва бошқалар мисол бўлади. Албатта, кўп
бўғинли сўзларни қисқароқ сўзлар билан алмаштиришда уларнинг услубий
белгиси, лисоний бирликнинг баҳоловчи, эмоционал ёки услубий бўёқдорлиги
тарзидаги контсентрациясини, синонимларнинг одатий, контекстли ёки
окказионал характерини, сўзловчининг прагматик истагини ва бошқа кўплаб
омилларни ҳисобга олиш керак.

2.

Лексико-фразеологик компрессия қуйидагилардан иборат. Мумкин

бўлган бир неча синоним турғун бирикмалар, клишелар, иборалар, мақоллар,
маталлар ва ҳокозолардан энг қисқасини танлашда ёки уларни бир сўзли исм


background image

476

билан алмаштиришда лексик-фразеологик компрессия қўлланади. Масалан,
инглиз тилида “as busy as a bee”, “be as busy as a bee”, “busy a beaver”, “on the
jump”, “hard at work” каби бир-бирига синоним бўлган фразеологик бирликларни
лексик-фразеологик компрессиядан фойдаланиб, уларнинг ўрнига “busy”,
“swamped” вариантларини қўллаш мумкин.

3.

Семантик компрессия. Семантик компрессияга таржима ифодасида

ортиқча сўзларнинг такрорланишини камайтириш, тафтологияни йўқ қилиш
орқали эришилади, масалан, “Эртага Германиядан ишбилармонлар
делегатсияси мамлакатимиз пойтахти Тошкентга келади – Tomorrow a
delegation of busine

ss people from Germany arrives in Tashkent”. Ушбу гапда

“...мамлакатимиз пойтахти” деган бирикма ортиқча маълумот хисобланади.
Шунинг учун буни семантик компрессиядан фойдаланиб, таржимада фақатгина
“Тошкент”ни ўзини қолдирсак, мақсадга мувофиқ бўлади. Семантик
компрессиядан фойдаланиб, қисқартирилган ахборот мазмунига эга қуйидаги
гапга ҳам эътибор қаратамиз: “Each member of the team must know the task for
which he or she is responsible.

– Команданинг ҳар бир аъзоси ўз масулиятини

билиши керак”. Ушбу гапда аслият матнидаги “the task for which he or she– ҳам
аёл, ҳам эркакга белгиланган вазифа” бирикмаси семантик компрессия
ҳодисасига учрамоқда.

4.

Синтактик компрессия.Синтактик компрессия ёки бошқача қилиб

айтганда синтактик қисқартириш бу асл нусхада кўрсатилган қурилиш билан
таққослаш орқали қисқа ва содда синтактик қурилишни танлашдир.

Таржимон манба тилидаги ўхшаш тузилишдаги мураккаб жумлаларга дуч

келганда, у ақлий равишда уни семантик сегментларга (синтагмаларга)
ажратади ва уларни таржима қилади, асл маъносини сақлаган ҳолда таржима
тилидаги соддалаштирилган тузилманинг бир қанча жумлаларини олади.
Масалан,

“For example, we might ask people to express agreement or disagreement

with a set of statements like, «those supporting competitive elections are doing harm
to the country» or «to improve things in the country people should be given the
opportunity to say what they want, even if that can lead to public disorder

”.

Ушбу турдаги жумлаларга дуч келганда, синхронист уларни аҳамиятсиз,

тавтологик ва бошқа ортиқча маълумотларни ташлаб, асосий фикрларни
сақлаб қолган ҳолда уларни муҳим семантик сегментларга ажратади.

“Шундай қилиб, сиз фуқароларнинг розилиги ёки келишмовчилиги

тўғрисида қуйидаги баёнотлар билан чиқишингиз мумкин: Эркин сайловларни
қўллаб-қувватлаш мамлакатга зарар этказиш ёки оммавий тартибсизлик
бўлса ҳам мамлакатдаги ишларни ҳолатини яхшилпш борасида ихтиёрий
эркинлик ифода этиш”.

Синхрон таржимон ортиқча маълумотларни йўқ қилиш билан бирга, ҳар

доим таржимани аниқ ва равшан қилишга интилади. Л. Виссоннинг фикрига
кўра, синхрон таржимада таржима тилининг синтаксиси содда ва жумлаларнинг
ўртача узунлиги бўйича ёзма матнга нисабан ҳар доим бир оз қисқароқ бўлади.

5.

Сўз ясалиш воситаларидан фойдаланган ҳолда компрессия.

Компрессиянинг бундай тури кўпинча бир-бирига маъно жиҳатдан мос
келадиган синоним гаплардан кенг фойдаланилади. Бунда одатда аслият
тилида маълум бир лексик бирликни таржима тилида тушиб қолиш ҳолати
кузатилади. Масалан,

Мен эрта туришга одатланиб қолганман → I am an


background image

477

early riser; У голфни жуда ажойиб ўйнайди → He is a great golfer. У деярли
сигаретни оғзидан қўймайди → He is a heavy smoker.

Таржимон томонидан ибораларни шошилинч талаффузи, ҳар қандай

темпда бўлсада, компрессияни ишлатмасдан маърузачи билан ҳамнафас
бўлиш истаги грамматик ва лексик ноаниқликларга олиб келади, шунингдек нутқ
бирликларини семантик даражада тўғри талқин қилинишига салбий таъсир
қилади.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ

1.

Швейцер А.Д. Перевод и лингвистика: уч. для институтов и

факультетов ин. яз. М.: Воениздат, 1973.

2.

Горохова Л.А. Проблема оценки качества перевода // Формирование

профессиональной личности переводчика в условиях новой образовательной
парадигмы высшего профессионального образования: коллективная моно-
графия. Пятигорск, 2015.

3.

Виссон Л. Практикум по синхронному переводу с русского языка на

английский (с аудиоприложением). М.: Р. Валент, 2002.

Библиографические ссылки

Швейцер А.Д. Перевод и лингвистика: уч. для институтов и факультетов ин. яз. М.: Воениздат, 1973.

Горохова Л.А. Проблема оценки качества перевода И Формирование профессиональной личности переводчика в условиях новой образовательной парадигмы высшего профессионального образования: коллективная монография. Пятигорск, 2015.

Виссон Л. Практикум по синхронному переводу с русского языка на английский (с аудиоприложением). М.: Р. Валент, 2002.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов