Инглиз – ўзбек бадиий таржималарида муқобил вариантни шаклланиш ва ривожланиш босқичлари

CC BY f
78-81
58
20
Поделиться
Абдуллаева, М. (2022). Инглиз – ўзбек бадиий таржималарида муқобил вариантни шаклланиш ва ривожланиш босқичлари. Переводоведение: проблемы, решения и перспективы, (1), 78–81. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/translation_studies/article/view/5999
Мархабо Абдуллаева, Тошкент давлат Шарқшунослик университети

ўқитувчи, Ғарбий тиллар кафедраси

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Жаҳон адабиёти билан ҳам ўзбек адабиётнинг алоқалари ранг- барангдир. Уларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида ўзбек адабиёти ҳам мазмунан, ҳам мундарижа эътибори билан ўсиб, юксалиб бормоқда. Адабиётимизга янги мавзулар, янги жанрлар, янги усул ва формалар кириб келди. Ўз-ўзидан равшанки. Жаҳон адабиётининг жуда кўп асарларини биз бундан кирқ – эллик йил муқаддам таржима қилолмаган, башарти таржима қилсак ҳам, бу санъат асарларини, эҳтимол, ўша давр авлоди қабул қилолмас, ҳазм этолмаслиги мумкин эди. Масалан, буюк инглиз детектив ёзувчиси Агата Кристининг маълум ва машҳур “Пуаро тергов қилади” (1924 йилда ёзилган), (1925 йилда ёзилган) трагедияси илк бор 80 – йиллардагина билвосита Хасанбой Тешабоев томонида ўзбек тилига ўгирилди. Бу таржима, турган гап, 90 – йиллардаги ўзбекларга мўлжалланган ва буни ўша давр жамоатчилиги маданий ҳаётдаги қандайдир ҳайратомуз бир воқеа сифатида гоҳ ажабланиб, гоҳ мамнуният билан ва хатто баъзан шубҳаланиб қабул қилган эди.


background image

77

ИНГЛИЗ – ЎЗБЕК БАДИИЙ ТАРЖИМАЛАРИДА МУҚОБИЛ

ВАРИАНТНИ ШАКЛЛАНИШ ВА РИВОЖЛАНИШ

БОСҚИЧЛАРИ

Абдуллаева Марҳабо Рахмонкуловна

ўқитувчи, Ғарбий тиллар кафедраси, Тошкент давлат Шарқшунослик

университети


Жаҳон адабиёти билан ҳам ўзбек адабиётнинг алоқалари ранг-

барангдир. Уларнинг ажралмас таркибий қисми сифатида ўзбек адабиёти ҳам
мазмунан, ҳам мундарижа эътибори билан ўсиб, юксалиб бормоқда.
Адабиётимизга янги мавзулар, янги жанрлар, янги усул ва формалар кириб
келди. Ўз-ўзидан равшанки. Жаҳон адабиётининг жуда кўп асарларини биз
бундан кирқ – эллик йил муқаддам таржима қилолмаган, башарти таржима
қилсак ҳам, бу санъат асарларини, эҳтимол, ўша давр авлоди қабул қилолмас,
ҳазм этолмаслиги мумкин эди. Масалан, буюк инглиз детектив ёзувчиси Агата
Кристининг маълум ва машҳур “Пуаро тергов қилади” (1924 йилда ёзилган),
(1925

йилда ёзилган) трагедияси илк бор 80 – йиллардагина билвосита

Хасанбой Тешабоев томонида ўзбек тилига ўгирилди. Бу таржима, турган гап,
90

– йиллардаги ўзбекларга мўлжалланган ва буни ўша давр жамоатчилиги

маданий ҳаётдаги қандайдир ҳайратомуз бир воқеа сифатида гоҳ ажабланиб,
гоҳ мамнуният билан ва хатто баъзан шубҳаланиб қабул қилган эди.

Асосий қисми:

Агата Кристи номини алоҳида таништиришга ҳожат йўқ.

Адабиёт аҳли томонидан ҳақли равишда детектив жанрининг етакчиларидан
бири сифатида тан олинган. Адиба қаламига мансуб асарлар: “Пуаро тергов
қилади”(The A.B.C. Murders, 1926), – “10 та негр боласи” (And After There Were
None, 1939),

“Шохида (Гувох)” (The Witness for the Prosecution, 1925),

ҳисобланиб, уларда асосан буржуа тузумида аёллар тақдири қаламга олинган.

Агата Кристига унинг “10 та негр боласи” Муаллифнинг ўзи айнан шу асарини

энг яхшиси дея эътироф этгани ҳам бежиз эмас. Агата Кристи ўз детектив
қиссалари билан инглиз адабиётида классиклар қаторидан ўрин олди.

Ушбу асарда бир-бирига ҳеч қандай алоқадор бўлмаган ўнта одам хилват

оролдаги уйга келади. Сирли таклифнома билан уларни бу ерга ким чақирди?
Яхши детектив ихлосмандларининг юраги дарров шув этиб кетадиган манзара.
Дунёдан ажраб қолган бўм-бўш орол, кўп хонали, зимистон йўлакли катта сирли
уй ва Занжилар оролининг соҳиби таклифига кўра уйга келган ўнта мутлақо
нотаниш, бир-бирига ўхшамаган ўнта одам. Бу ерда уларни қулай шарт-
шароитлар, мазали таом ва шинам ётоқхо- налар кутиб турибди. Лекин ҳавас
қилгудек меҳмондўстлик тез орада саробга айланиб, меҳмонлар савдойи қотил
қурган тузоққа тушиб қолгани маълум бўлади. Улар оролнинг тошлоқ заминига
қадам қўйган заҳоти тузоқ ёпилган. Оролдан қочишнинг иложи йўқ. Барчани
шубҳа-гумон чулғаб олган. Чеҳраларда ажал сояси. Қўрқув ва даҳшат.
Фақатгина болалар саноқ шеъри ва митти негр болалари тугаши билан бу
даҳшатли ўйинга ҳам хотима ясалади. Бироқ нега?


background image

78

Фақат ўзбеклардагина эмас, балки, жаҳон таржимачилиги тарихида юксак

санъат асарларини, таржималари воқеа ҳодисаларни билвосита таржималарни
миллийлик ўгиришда муоммолар тез – тез учраб туради. Ҳатто, ҳозирги даврда
ҳам айрим мамлакатларда (масалан: Англия, Акмерика, Германия, Францияда)
бу батамом нормал ҳол ҳисобланади. Ноқардош халқлар асарларидан муайян
бир сўзни ўзбек тилида, Фараз қилайлик ўзимизнинг 10 та сўзимиз билан
маънога ҳалал етмайдиган қилиб ифода этиш мумкин бўлган жойда чинакам
таржимон улар орасидан энг мақсадга мувофиғини, энг муқобилини топади.

Ҳа, ўқувчи детектив асарни ўқиганда қурбон бериш муқаррар, деган

фикрга ишора қилинаётганини пайқаб турибти. Худди шу сабабли баъзи
истедодли мутаржимлар ҳам асл нусха (оригинал)ни “қурбон беришга” журъат
қилолмай, унинг бадиий мазмунини феълий иборалар билан ифода этишни
афзал деб билганлар.

Ҳар бир даврнинг ўз хусусияти, ҳар бир авлоднинг ўз талаби, ҳар бир

ижодкорнинг ўз эътиқоди бор. Лекин, қандай бўлганда ҳам, қурбон беришдан қочиб,
назм билан бунёд қилинган бадиий асарни насрга кўчиришнинг ўзиёқ биринчи катта
йўқотишдир. Аввало, насрда баён қилинган ҳар қандай фикрни ҳам назмга кўчириш
амримаҳолдир, худди шунингдек, ҳар қандай шеърий асарни ҳам насрга ўтказиб
бўлмайди. Башарти, шеърият намуналарини бўлак тилларга сидирғасига, ялпи
насрга ўгириш расм бўлганида, бу, даставвал, китобхонни таажубга солмайдими?
Чунончи, у муайян детектив ғояни ҳаммага баб – баравар тушунарли бўлган насрий
мақомда ажабтовур бериб бўларкану, асарнинг асл нусхада ўзини – ўзи қийновга
солган эканда, деб ўйлаши турган гап.

Муддаога қайтайлик “Ўнта негр боласи” трагедиясининг саксонинчи

йиллардаги ўзбекча насрий таржимаси такрорланмас ва асл инглизча
оригиналига нисбатан, шубҳасиз, катта “йўқотиш” бўлса, Иззат Ахмедов
қаламига мансуб сўнгги детектив адекват таржимасига нисбатан ҳам ҳийла
сифатсиздир. Лекин ҳамма гап шундаки, буюк инглиз драматургининг қудратли
овозини илк бор бизга етказган биринчи восита – трагедиянинг ўша таржимаси
бўлди. Бу – Агата Кристи даҳоси оламига журъат билан қўйилган биринчи дадил
қадам эди. Ажаб эмаски, ўзбек тилидаги ўша “ибтидоси” бўлмаганда, ҳозир
тилимизда тўда мазмун ва юксак шеърий нафосат билан жаранглаётган
қудратли таржимаси ҳам яратилиши қийин бўларди.

Ирқчи сўзлардан фойдаланганлиги сабабли, болалар учун замонавий

версияларда қофия объэкти сифатида кўпинча “самолётлар”, “аскар болалар”
ёки “айиқчалар” ишлатилади. Исландиялик ношир Скрудданинг 2007 йилда
ўзгартирилмаган “ Ўн кичкина негр”нинг 1922-йилдаги исландча версиясини
нашр этиши ўша мамлакатда катта мунозараларга сабаб бўлди, китобни
ирқчилик деб билганлар ва уни “ кулгили воқеаларнинг бир қисми ва ўтмишда
яратилган аҳмоқона ҳикоялар” деб ҳисоблаганлар ўртасида кучли бўлиниш
пайдо бўлди.

Кристин Лофтсдоттирнинг баҳсга берган баҳосида, “Ўн кичкина негр”

асарини қайта нашр этишга қаратилган баъзи мунозараларни мустамлака
носталжиси сифатида кўриш мумкин, чунки улар бундай тасвирларга эътироз
билдирилмаган “оддий” даврларнинг тасвирларини келтирадилар. Шундай
қилиб, “And After There Were None” филми бу оммавий нутқларда Исландия
ўзига хослигини ўтмишдаги ирқчилик ва нотўғри қарашлардан ажратишга


background image

79

интилади. 1922 йилда Эвропа ва Шимолий Америка контекстларида болалар
боғчасининг нашр этилишини контекстга солиш шуни кўрсатадики, китоб
Овропанинг ирқ ҳақидаги нутқлари билан жуда мос келади ва тасвирлар Қўшма
Штатлардаги қора танлиларнинг карикатураларига ўхшашлигини кўрсатади.
Йиллар давомида “10 та негр боласи” асари номи бир неча маротаба
ўзгартирилган бўлсада, лекин бизда етиб келган таржима хали хануз ўша “10
та негр боласи” номи билан китобхонларга етиб бормоқда.

“Ten little neggers” – “10 та кичкина негрчалар” деб эмас балки “10 та негр

боласи” тарзида билвосита таржима қилинди.

2020-

йилда Агата Кристининг “Ўнта негр боласи” романининг номи “Улар

ўн нафар эди” деб ўзгартирилди, сабабки, ҳақорат сифатида қабул қилиниши
мумкин бўлган сўзлардан фойдаланиш мумкин эмас ва келажакда асар номи
бутун дунё бўйлаб ўзгартирилади. Энг машҳур романлардан бирининг қайта
нашри энди “Ўнта негр боласи” номи билан Францияда чиқарилмайди. РТЛ
радиосининг хабар беришича, бу қарорни таниқли ёзувчининг эвараси Жеймс
Причард қабул қилган, у Агата Кристи Лимитед ташкилотига раҳбарлик қилади.
“Китоб ёзилаётган пайтда тил бошқача эди. Романнинг дастлабки номи АҚШда
ҳеч қачон ишлатилмаган, Буюк Британияда 1980-йилларда уни қабул
қилишмаган. Энди биз асар номини бутун дунёда ўзгартирмоқдамиз. Ҳатто
битта одам ўзини камситилган ҳисобласа ҳам бу ортиқчалик қилади”, дея изоҳ
берди Причард.

Унинг таъкидлашича агар бувиси ҳаёт бўлганида асар номи ўзгаришини

қўллаб-қувватлаган бўларди, чунки у кимдир азоб чекишини хоҳламасди. 2020-
йилнинг октябр ойида роман Францияда янги – “Улар ўн нафар эди” номи билан
чиқарилди.

Хулоса қисми:

Америка адабиётидан ўзбек тилига таржима қилинадиган,

ўзига xос бутун бир адабиётни ташкил қилувчи сертармоқ таржималарда
муаллифларнииг турфа xил услуб жилоларини қайта ифодалаш бобида
жафокаш таржимонлар олдида ҳар гал махсус таҳлил ва таҳсилни, ҳар сaфap
ўзгача бир чора-ю тадбирни талаб этадиган муоммолар кўндаланг бўлиши аниқ.
F.Саломов таъкидлагандек, таржима қилинаёттан муаллифнинг дунёқарашию
синфий мавқеидан тортиб, мавзу, ғоя, материал, давр тақозоси билан унинг
қандай, не йўсинда қалам тебратганини инобатга олган ҳолда, таржимон турли
– туман услуб жилваларини акс эттиришга мажбур.Таржима назарияси вa
амалиётида ўзбек, pус бошқа xориж тадқиқотчиларининг билим ва
тажрибалари умумлаштирилиб, олиб борилаётган илмий ишларда янги
қарашлар баëн қилинмокда. Аммо таржиачиликлада ҳали етарли даражада
ўрганилмаган, ютуқ ва камчиликлари объектив тарзда очиб берилмаган, давр
тақозоси билан турли мунозараларга сабаб бўлган билвосита таржимадан
бевосита таржимага далил ўтиш масаласи борасида илмий жиҳатдан
тўлдирилиши лозим бўлган жойлар талайгина эканлиги кўриниб турибди.


background image

80

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:

1.

Саломов Ғ. Таржима назариясига кириш. Ҳамидов Ҳ. қайта нашри,

ТДШИ, 2015. – Б. 165.

2.

Кристин Лофтсдоттир. 2011. “19 ва 20-асрларда Исландиядаги

ирқчилик карикатуралари”. Исландияда ва Шимолий тасвирлар, СР Íслеифссон
томонидан таҳрирланган. Қуебеc: Прологуе Инc, 187-204 (198-200-бетлар, 199-
бетдан иқтибос).

3.

Абдуллаева Мархабо Рахмонкуловна. «Национальный колорит в

художественном переводе (узбекском языке)». Проблемы и перспективы
развития России: Молодежный взгляд в будущее. 2018.

4. M.R. Abdullayeva.

“Ingliz va O‘zbek tillatirida semantik tarjima ma’nosini

berish

”. Xorazm Ma’mun akademiyasi axborotnomasi – 2/2022. – B. 314–316.
5.

Агата Кристи: Кейин ҳеч ким йўқ эди (1945) Ўн кичик ҳиндистонлик

(1965)

Гумнаам (1965) Наду Иравил (1970) ва кейин ҳеч ким йўқ эди (1974)

Десят Негритят (1987) Ўн кичик ҳиндистонлик (1989).

6.

Р. Рилей, П. МcАллистер, Ж. Сймонсм Б. Cассидай., Агата Кристига

тўшак, ванна ва кресло ҳамроҳи (Cонтинуум, 2001), 144-45-бетлар.

7.

Абдуллаева Марҳабо Рахмонкуловна, (2020). “Инсониятнинг ўзаро

муносабатидаги миллий колоритни ифодаловчи феълли фраземалар (Агата
кристи

асарлари

талкинида)”

“Марказий

Осиёда

лексикология

ва

лексикография: анъаналар ва ҳозирги замон илмий мактаблари” республика
илмий-амалий конференцияси илмий тўплами, 153–158.

8.

Рахмонов А.Б. Функции и этапы организации самостоятельных работ в

языковых вузах // образование, воспитание и педагогика: традиции, опыт,
инновации. – 2020. – С. 165–168.

Библиографические ссылки

СаломовГ. Таржима назариясига кириш. Х,амидов цайта нашри, ТДШИ, 2015.-Б. 165.

Кристин Лофтсдоттир. 2011. “19 ва 20-асрларда Исландиядаги ирцчилик карикатуралари”. Исландияда ва Шимолий тасвирлар, СР (слеифссон томонидан тахрирланган. Куебес: Прологуе Инс, 187-204 (198-200-бетлар, 199-бетдан иктибос).

Абдуллаева Мархабо Рахмонкуловна. «Национальный колорит в художественном переводе (узбекском языке)». Проблемы и перспективы развития России: Молодежный взгляд в будущее. 2018.

M.R. Abdullayeva. “Ingliz va 0‘zbek tillatirida semantik tarjima ma’nosini berish”. Xorazm Ma’mun akademiyasi axborotnomasi - 2/2022. - B. 314-316.

Агата Кристи: Кейин х,еч ким йух эди (1945) Ун кичик х,индистонлик (1965) Гумнаам (1965) Наду Правил (1970) ва кейин х,еч ким йуц эди (1974) Десят Негритят (1987) Ун кичик х,индистонлик (1989).

Р. Рилей, П. МсАллистер, Ж. Сймонсм Б. Сассидай., Агата Кристига тушак, ванна ва кресло х,амрохи (Сонтинуум, 2001), 144-45-бетлар.

Абдуллаева Мархабо Рахмонкуловна, (2020). “Инсониятнинг узаро муносабатидаги миллий колоритни ифодаловчи феълли фраземалар (Агата кристи асарлари талкинида)” “Марказий Осиёда лексикология ва лексикография: анъаналар ва хозирги замон илмий мактаблари” республика илмий-амалий конференцияси илмий туплами, 153-158.

Рахмонов А.Б. Функции и этапы организации самостоятельных работ в языковых вузах // образование, воспитание и педагогика: традиции, опыт, инновации. - 2020. - С. 165-168.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов