Сиёсий интервьюни тажима қилишда муаммолар ва методлар

CC BY f
155-157
21
13
Поделиться
Махкамова, М. (2022). Сиёсий интервьюни тажима қилишда муаммолар ва методлар. Переводоведение: проблемы, решения и перспективы, (1), 155–157. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/translation_studies/article/view/6029
Мунисхон Махкамова, Uzbekistan State World Languages University

Master student

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

Инглиз тилидан олинган “interview” сўзи “оралиқ”, “нигоҳ” деган маъноларни англатади. Бу нигоҳ ҳар хил бўлиши мумкин. Уларни орасидаги юпқа пардани олиб ташланса, “нигоҳлар оралиғи” деган мазмунни беради. Яъни журналист билан суҳбатдошнинг қарашлари, нуқтаи назарлари оралиғи ҳисобланади. Интервью – содир бўлган воқеани кимнингдир қараши ёки, фикри орқали ифода этилади. “Интервью – журналистикада ахборот олишнинг асосий усулидир” [1], деганди ҳиндистонлик профессор К.М. Шривастава. Биз ҳам ушбу фикрни тўлиқ қабул қилишимиз мумкин.


background image

154

СИЁСИЙ ИНТЕРВЬЮНИ ТАЖИМА ҚИЛИШДА МУАММОЛАР

ВА МЕТОДЛАР

Maxkamova Munisxon

Master student, Uzbekistan State World Languages University


Инглиз тилидан олинган “interview” сўзи “оралиқ”, “нигоҳ” деган маъноларни

англатади. Бу нигоҳ ҳар хил бўлиши мумкин. Уларни орасидаги юпқа пардани олиб
ташланса, “нигоҳлар оралиғи” деган мазмунни беради. Яъни журналист билан
суҳбатдошнинг қарашлари, нуқтаи назарлари оралиғи ҳисобланади. Интервью –
содир бўлган воқеани кимнингдир қараши ёки, фикри орқали ифода этилади.
“Интервью – журналистикада ахборот олишнинг асосий усулидир” [1],

деганди

ҳиндистонлик профессор К.М. Шривастава. Биз ҳам ушбу фикрни тўлиқ қабул

қилишимиз мумкин. Чунки журналист ахборотни асосан сўраб-суриштириб йиғади.
АҚШда чоп этилган “Оммавий ахборот воситалари луғати”да ҳам шунга ўхшаш
тушунча бор: “интервью – бир шахснинг бошқа шахс ёки шахслар гуруҳидан
ахборот излаши ва топиши жараёнидир” [2].

Интервью тушунчаси икки хил

мазмунни ифодалайди. Биринчиси, интервью-ахборот олиш усули. Бу усул
социология ва психологиянинг ҳам тадқиқот методларидан саналади. Журналист
маълумот олиш учун турли ахборот манбалари билан ўзаро гаплашади. Бу жараён
расмий ёки норасмий тарзда бўлиши мумкин. Журналист берган саволларга
суҳбатдош турли кўринишда: оғзаки, ёзма, визуал, вербал тарзда жавоб бериши
мумкин. Бундай интервьюда иккинчи томон, яъни суҳбатдош фаоллик кўрсатмайди,
фақат ахборот манбаси сифатида иштирок этади. Иккинчиси, журналистиканинг
жанрлари: интервью ёки суҳбатдир. Журналист ўзи танлаган суҳбатдоши билан
бир мавзу, мақсадга қаратилган савол-жавобдан иборат мулоқотида жамиятда
содир бўлган аниқ бир воқеа-ҳодиса, жараёнлар, ўзгаришлар ва суҳбатдошнинг
эришган ютуқлари, соҳасига доир ўзгаришлар ҳамда янгиликлар ҳақида ўзаро
мулоқот олиб боради. Журналистикада интервью – бир шахснинг бошқа шахс ёки

шахслар гуруҳидан ахборот излаш ва топиши жараёнидир. В.А. Аграновский
айтганидек, “Интервью – бу фақат савол жавоблар эмас. Журналист интервьюер
олдига биринчидан фикр билан, иккинчидан фикр учун боришга мажбур” [3].

Интервю турларига кўра

сиёсий,

ижтимоий ҳамда маданий маърифий

интервюларга бўлинади. Интервью журналистнинг қаҳрамон билан қиладиган
суҳбати. Интервью тартибига кўра бир киши савол беради, иккинчиси жавоб.
Саволнинг фақат журналист бериши факт бўлмагандай, берилган саволга жавоб
беришнинг мажбурлиги ҳам факт эмас. Интервью олувчининг мақсади
суҳбатдошнинг нимани ўйлаши, нуқтаи назарини, фикрини аниқлаштиришга
қаратилади. Интервью ва суҳбатни қайси жанрлар туркумига киритиш
журналистика назариясида кўп баҳс-мунозараларга сабаб бўлган. Хусусан, рус
тадқиқотчилари А. Стерльцов, М. Шостаклар суҳбатни ахборот ва янгиликни
саволларга муайян субъектнинг берган жавоблари орқали олиш усули сифатида
информацион жанрларидан бири интервьюнинг ўзи эканлигини таъкидласалар,
бошқа бир тадқиқотчи А. Тертычный интервьюнинг ўзини иккига информацион ва
таҳлилийга бўлади. Ва таҳлилий интервъюнинг кўринишлари суҳбат жанрининг


background image

155

талабларини ўзида ифода этади. В. Ворошилов эса “Сиёсий интервью – бу конкрет
шахснинг (шахслар гуруҳи) оммани қизиқтирадиган саволларига жавобидир.

Таъкидлаш керакки, интервью фақат жанр эмас, балки бошқа материаллар учун
ахборот олиш усулидир” [4]

дейди. Шунингдек, амалий журналистикада ўзининг

қўлланмалари билан машҳур бўлган журналист Девид Рендалл ҳам интервью
билан суҳбатнинг фарқини алоҳида кўрсатмаган бўлса ҳам, интервью ҳақидаги
мулоҳазалари унинг суҳбат билан айнан эмаслиги ҳақида таассуротни беради. У
шундай ёзади: “Сиёсий интервью – сиз ўз фикрингизни билдириб, истеъдодингизни
ярқ этиб кўрсатиб, қизғин баҳс олиб борадиган жараён эмас, балки интервью – узоқ
давом этадиган заҳматли машғулот бўлиб, унда сиз саволларингизга жавоб олиш
ёки ёритадиган мавзуингизни тушуниш учун савол беришдан чекинмайсиз” [5].

Бундан кўринадики, интервьюнинг ўз чегаралари, амал қилиш лозим бўлган
қоидалари мавжуд эканлиги ва энг муҳими, биз синоним деб ўйлаган суҳбатдан
фарқли жиҳатлари бор экан. Маълумки, сиёсий интервьюни таржима қилишда бир
қанча муаммолар бор. Сиёсий интервьюни таржима қилиш жараёнида таржимон
терминларни тўғри қўлланилишини назорат қилиши ҳамда мазкур интервью орқали
жамият ва давлат мафаатларига зарар етказмаслигини олдини олиши лозим.

Сиёсий интервьюни таржима қилиш жараёнида таржимон қуйдаги

камчиликларга йўл қўяди:

– интервьюни таржима қилишда муаллиф фикрини тўлиқ тингламасдан

фикрдаги ғализликларни келтириб чиқариш;

– Фонетик ҳамда услубий камчилиликлар;
– Муаллиф фикрини таҳрир қилиш орқали қисқартириш жараёнида

сиёсий вазиятга бошқача тус бериш;

– сиёсий атамалардан бехабар бўлиш орқали терминларни хато қўллаши.
Таниқли таржимашунос олимлар сиёсий интервюьни таржима қилишда

қуйдаги хусусиятларга алоҳида эътибор қаратиши керак деб ҳисоблашади.

Биринчидан,

сиёсий интервьюда ижодкор

услубини таржимада қайта яратиш

– бу матиндаги қўллаган тасвирий воситалар – тимсолий ифодалар, муболаға,

ўхшатишлар ва бўёқдорликнинг таржимада акс этишидир.

Ижтимоий-сиёсий

интервью

муаллифи услубини таржимада қайта яратишда публицистик

услубга хос бўлган хусусиятларга алоҳида эътибор қаратган ҳолда иш
юритилади. Бундай сиёсий интервью таржимаси борасида услубшунос
Т.Қурбонов диссертациясида муайян фикрлар билдирилган. Унда муаллиф
таржима услубининг энг муҳим хусусиятларини санайди. Улардан айримларига

тўхталиб ўтамиз:

1.

Ижтимоий-сиёсий интервьюда муносабатни ифодалаш. Бунда

оперативлик, ижтимоий ҳаётда содир бўлаётган воқеа-ҳодисаларни қисқа баён
қилиб бериш лозим бўлади. Публицистика – бу публицист билан ўқувчи
ўртасидаги очиқ мулоқотдир. Сиёсий услубнинг асосий мақсади кенг оммага
ғоявий таъсир ўтказиш, уларда ижтимоий-сиёсий дунёқарашни шакллантириш
ва ўз қилаётган ишларига ишонч билан киришишларига ёрдам беришдир.

2.

Сиёсий интервьюда аниқлик, лўндалик, амалий нутққа хос синтаксис,

қатъият ва ҳаётийлик устувор бўлади.

3.

Ахборотни тезкорлик билан етказиш учун публицистик услубда тил

лаҳжаларидан, архаизм ва историзмлардан камроқ фойдаланилади. Унда
бугунги кун муаммолари устувор бўлади. Масалан, «куч» сўзини оладиган
бўлсак, илмий услубда ушбу сўзнинг жисмоний хусусиятлари кўрсатилиши


background image

156

мумкин. Аммо публицистик атама сифатида бу сўзлар – прогрессив куч, ёт куч,
қора куч каби бирикмалар таркибида қўлланилиши мумкин. публицистик
услубда ижтимоий-сиёсий атамалар, бирикмалар ва муайян қолипдаги
сўзлардан

кенг

фойдаланилади.

Масалан,

умумхалқ,

ҳамкорлик,

қуролсизланиш, миллий мустақиллик, совуқ уруш, коинотни ўзлаштириш,
сиёсий демонстрация, ишлаб чиқариш илғорлари кабилар.

4.

Лўндалик, масалани аниқ қилиб қўйиш, сўзамоллик публицистик

услубга хос бўлган хусусиятлардир.

5.

Публицистик услубдаги гаплар асосан риторик характерга эга бўлиб,

унда содда гаплардан кўпроқ фойдаланилади.

6.

Публицистик услуб расмий иш услубига жуда яқин келади.

7.

Публицистик услубда фактлар биринчи шахс томонидан гаъирилади.

сиёсий интервюда эса бу вазифа кўроқ учинчи шахсга ҳавола этилади. Бадиий
асардаги автор нутқи муаллифнинг шахсий нутқи бўлмайди [6].

Хулоса қилиб айтганда сиёсий интервью таржимасида муаллифидан

фарқли равишда, журналист, аввало, ўз нутқини кенг омма, шунингдек оддий
халқ учун мослаштириши, мувофиқлаштириши керак бўлади. Шунга кўра
биринчидан, нутқда соддаликка интилиши, иккинчидан, нутқни жонли мулоқот
шаклида олиб бориши мақсадга мувофиқ.


ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Основы

творческой

деятельности

журналиста.

под

ред.

С.Г. Корконосенко. – СПб.: Знание, СПбИВЭСЭП, 2000. – С. 51.

2.

Саидов Ҳ., Тўхлиева Н. Репортёрлик маҳорати. – Тошкент. 2008. – Б. 68.

3.

Шибаева Л. Жанры в теории и практике журналистики.Учебно-

методическое пособие. – Москва, 2000. – С. 5.

4.

Омонов Б.

“Сиёсий

етакчи

нутқ

маданиятининг

жамиятни

демократлаштириш жараёнларига таҳсири”, сиёсий фанлар ном. дисс., Т.:
2004,

– Б. 8.

5.

Саломов Ғ. “Таржима ташвишлари”, Ғ. Ғулом номидаги Адабиёт ва

санҳат нашриёти, – Т.: 1983, – Б. 16.

6.

Бакиев Ф. “Гид экскурсоводлик матнларида эквивалентсиз бирликлар

таржимаси” мақоласи, “Тил, маданият, таржима ва мулоқот” Республика илмий-
оммавий конференсияси материаллари- Самарқанд, 2016–2017 ноябр.

Библиографические ссылки

Основы творческой деятельности журналиста. под ред. С.Г. Корконосенко. - СПб.: Знание, СПбИВЭСЭП, 2000. - С. 51.

Саидов X,., Тухлиева Н. Репортёрлик махдрати. - Тошкент. 2008. - Б. 68.

Шибаева Л. Жанры в теории и практике журналистики.Учебнометодическое пособие. - Москва, 2000. - С. 5.

Омонов Б. “Сиёсий етакчи нутк маданиятининг жамиятни демократлаштириш жараёнларига тахсири”, сиёсий фанлар ном. дисс., Т.: 2004, - Б. 8.

Саломов F. “Таржима ташвишлари", F. Рулом номидаги Адабиёт ва санхдт нашриёти, - Т.: 1983, - Б. 16.

Бакиев Ф. “Гид экскурсоводлик матнларида эквивалентсиз бирликлар таржимаси” макдласи, “Тил, маданият, таржима ва мулоцот” Республика илмий-оммавий конференсияси материаллари- Самарканд, 2016-2017 ноябр.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов