309
ХОЛИД ҲУСАЙНИЙ АСАРЛАРИНИНГ ҚИЁСИЙ ТАДҚИҚИ:
АФҒОНИСТОН ПЕРСПЕКТИВАСИ
Рузматова Дилноза Раматжановна
Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети Лингвистика ва инглиз
адабиёти кафедраси доценти
Афғон-америка адабиёти намояндаси Холид Ҳусайний романларини
Афғонистон, оила, аёллик ва болалик
перспективаларига ажратиб таҳлил
қилиш жараёнида
Афғонистон
перспективаси қобиқ, яъни ўраб олувчи
перспектива вазифасини бажарганлиги ҳамда у ўз навбатида
оила, аёллик
ва
болалик
перспективаларини қамраб олиши кузатилди. Ёзувчи романларида
инсоний муносабат чизгиларини
Афғонистон, оила, аёллик
ва
болалик
нуқтаи назаридан ифодалайдики, гарчи тўқима персонажлар ёрдамида
Афғонистоннинг тарихий-ижтимоий ҳаёти акс этади. Асарларида Афғонистонда
толибонлар ҳукмронлиги, уруш даврида Афғонистон перспективаси ажал билан
олишиб яшаётган афғонлар тимсолида тасвирланган. Ҳусайний афғонлар ҳам
дунёнинг бошқа инсонлари каби тинч яшашга ҳақли эканлигини бадиий усулда
исботлай олди. Демак, Афғонистонда содир бўлган ва ҳозирда ҳам юз
бераётган воқеалар ёзувчини бефарқ қолдирмаганлиги, дунёнинг кўплаб
мамлакатларида адабиётшунослар ҳамда китобхонлар томонидан Ҳусайний
романларининг қизиқиш билан қабул қилинганлиги жаҳон адабиётшунослигида
Афғонлар ва Афғонистон мавзусини ўрганиш заруратини кўрсатади. Муаллиф
асарларида инсон манфаатлари ва унинг жамиятдаги ўрни асосий мавзу
сифатида танланган, ёзувчи асарларини ўқиган китобхон қалбида тинч юртда
яшаётганлигидан, мусаффо осмон остида нафас олаётганлигидан шукроналик
туйғуси ўтади.
Диаспора адабиётининг муҳим хусусияти – бадиий макон ва замон
муаммосини “Минг қуёш шуъласи
»
романи мисолида тадқиқ қиларканмиз,
Афғонистон ҳақидаги тарихий фактлар ва жой номлари тасвири асарнинг
ишонарлилик хусусиятини оширганлигига иқрор бўлдик.
Асар воқеалари
асосан Ҳирот, Кобул, Мурида бўлиб ўтади, айнан шу маконларга ёзувчи
ташриф буюрган ёки баъзи ҳудудларда истиқомат қилган. Афғонистон
перспективасини адиб романда тарихий манбаларга асосланиб, Ҳиротнинг
буюк маданият ўчоғи сифатидаги таърифидан бошлайди:
“You couldn’t stretch a
leg here without poking a poet in the ass”
[1.
Б. 6]
.
Тарихдан маълумки, Ҳирот
нафақат Афғонистон, балки Хуросон маданиятида ҳам муҳим шаҳар
хисобланишини муаллиф Жалил тилидан қизи Марямга сўзлаб беради
.
Биргина Ҳирот мисолида Навоийнинг Биноийга қилган ҳазилини келтириб,
интерматн спецификасини қўллаши, муаллиф бу замин қанча алломаларга
бешик бўлгани, буюк ўтмишга эгалигини эътироф этиши билан характерланади.
Адиб Ҳиротда адабиёт ва санъат нақадар ривожлангани, Шарқ ренессанси
айнан шу ҳудуд билан боғлиқлигига Биноий ҳазили орқали ишора қилади.
Ватанининг келажагига, юксалишига, авлодлар ўз аждодларига муносиб
бўлишларига, албатта, ёруғ кунлар келишига ишонади.
310
“Минг қуёш шуъласи” Афғонистон ва афғон аёлларининг мудҳиш турмуш
тарзи хақидаги асар бўлиб, Афғонистон перспективасининг янада ёрқинроқ
ифодаси хронологик тарзда тарихий воқеаларнинг бадиий тўқима билан
уйғунлаштирилганлигида намоён бўлади.
Ҳусайний асарларидаги Афғонистон перспективасини бадиийлик мезони
ҳисобланмиш таъсирдорликнинг ҳаёт ҳақиқати ва бадиий ҳақиқат мароми
ёрдамида таҳлилга тортганимизда, бадиий ҳақиқат билан реал ҳақиқат
уйғунлашиб, ҳаққонийлик принципини юзага келтирганининг гувоҳи бўлдик.
Муаллиф
асарларида
тарихийликнинг
устуворлиги
ёзувчи
маҳорати,
билимдонлиги ва адабий техникасининг юқори эканлигини кўрсатади. Айниқса,
толибонлар билан боғлиқ парчаларда Ҳусайний объектив фокусда воқеаларни
баён этади ва Афғонистонга толибонларнинг асл муносабатини бадиий деталлар
ёрдамида очиб беради. Толибонларнинг босқини саҳналари тарихийлик нуқтаи
назаридан реал маконда реал деталларнинг берилиши боис эътиборли. Ёзувчи
ўша манзарани китобхон кўз ўнгида гавдалантира олади. 1992-1996 йиллар
Афғонистон тарихида фуқаролик уруши йиллари бўлиб, 1996 йил 27 сентябрда
бутун аҳоли толибонларнинг кириб келишини байрамдек тантанали нишонлаган
эди ва буни Ҳусайний “Минг қуёш шуъласи” асарида қуйидагича келтиради:
September 1996 Two and a half years later, Mariam awoke on the morning of September
27 to the sounds of shouting and whistling, firecrackers and music. She ran to the living
room, found Laila already at the window, Aziza mounted on her shoulders. Laila turned
and smiled.
“The Taliban are here”, she said
[2. Б. 265]
.
Толибонлар ҳар бир эгалланган ҳудудда ўз қонунларини ўрнатар, уларга
қарши чиққанларни аёвсиз жазолашарди. Улар ўз қонунларини машиналардан
микрофон орқали эълон қилишар ҳамда варақаларда тарқатишарди.
Эътиборли томони шундаки, гендер муаммолари нуқтаи назаридан ҳам
қонунлар аёллар ва эркакларга алоҳида-алоҳида ишлаб чиқилганлиги
Афғонистон
тарихида
аёлларнинг
жамиятдаги
фаолиятига
нуқта
қўйилганлигини кўрсатади. Толибонлар мамлакатларини Афғонистон Ислом
амирлиги деб номлашса-да, бу юртда асл ислом қадриятлари топталганлигини
улар эълон қилган қонунларнинг моҳиятидан ҳам яққол билиш мумкин эди.
Ҳусайний жамиятда аёлларнинг эркакларга тобеликларини, болалар
образи орқали мазкур романда моҳирона тасвирлайдики, Афғонистондаги
аёлларнинг роли, жинсий тенгсизлик масалаларини Нана, Марям, Фариба,
Лайло, Азиза каби аёл персонажлар мисолида перспектив ёритиб, уруш,
камситиш, хўрлаш, зуғум ушбу юрт аёллари кундалик турмуш тарзининг
ажралмас қисмига айланиб бўлганлигидан гувоҳлик беради. Ёзувчи нафақат
жамиятда, ҳатто оилада ҳам ота-оналар қиз ва ўғил фарзандларига фарқли
муносабатда бўлишаётганини Азиза ва Залмай образлари мисолида очишга
ҳаракат қилади, яъни Рашид молиявий таназзул кунларда ҳам Залмайга
ўйинчоқ ва ширинликлар олиб келиб берар ва бунинг эвазига оилада
кимнингдир қорни овқатга тўймай қолар, энг ачинарлиси Азизанинг
зиммасига рўзғордаги қийинчиликларни, Залмай учун кетган харажатларни
инобатга олиб, тиланчилик қилиш ва болалар уйида қолиш юклатилган.
Оилада фарзандлар муносабатида ҳам тенгсизлик акс этади.
“Минг қуёш шуъласи” асарида Марям ва Азиза образларида Ҳусайний
бир хил “ҳароми” мақоми билан ҳаёти бошланган тақдир эгаларининг
311
бахтсиз болаликларини тасвирласа, Марям эришолмаган бахт асар охирида
Азизага муяссар этадики, муаллиф Афғонистонда ёруғ кунлар келишига, бу
ерда болаликка ҳақли болалар камол топишига ўқувчини ишонтиради. Холид
Ҳусайний қарашларида Афғонистондаги аёлларнинг барча ёшлардаги
тақдири “Минг қуёш шуъласи” романидаги феминистик перспектив орқали
ёритиб берилган. Уч авлод вакиллари бўлган аёл образлари Азиза – қизалоқ,
Лайло – ўрта ёшли аёл, Марям – катта ёшли аёл тимсоллари орқали
Афғонистоннинг барча ёш қатламларида носоғлом муҳит ҳукм
сураётганлигини тасвирлайди. Келажакка умид билан боқаркан, ёзувчи
аёлларга қилинаётган ноўрин муносабатдан ранжиб, барчани аёл зотига
хурмат ва эҳтиром билан қарашга чорлайди.
Афғонистон – Ҳусайний асарларидаги етакчи перспектива бўлиб, ёзувчи
Америкадан туриб, юртдошлари дардини ҳис қилади, бир кун улар кутган,
истаган кунлар келишига ишонади.
“Laila finds it strange to be back in Kabul the
city has changed every day now she sees people planting saplings, painting old
houses, carrying bricks for new ones. They dig gutters and wells. On windowsills,
Laila spots flowers potted in the empty shells of old Mujahideen rockets-rocket
flowers, Kabul is call them. Recently, Tariq took Laila and the children to the Gardens
of Babur, which are being renovated. For the first time in years, Laila hears music at
Kabul
’s street corners, rubab and tabla, dooiar, harmonium and tamboura, old
Ahmad Zahir songs”
[1.
Б. 402].
Толибонлар босқини сабаб афғонларнинг бир гуруҳи она юрти билан
видолашаркан, ўзга юртдаги дарбадарликда ҳам эртанги кунга, фарзандлари
истиқболига ишонишарди. “Шамол ортидан югуриб” романи қаҳрамонлари бирдан-
бир ечим – ватанни тарк этиш деб тушунишади. Аммо ёзувчи муаммоларини шу
тариқа ҳал қиляпти, дейиш ноўрин. Бадиий асарда бирваракайига бир неча муаммо
кўтарилади, аммо уларнинг катта қисми ҳал этилмай қолаверади. Бу табиий ҳол.
Бадиий адабиёт – ҳаётдаги муаммоларни ҳал қилишга эмас, балки уларнинг
борлигини кўрсатишга диққат қаратадиган ҳодиса.
ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР РЎЙХАТИ:
1. Khaled Hosseini A Thousand Splendid Suns.
– New York: Riverhead Books,
2007.
– P. 384.
2. Khaled Hosseini. And the Mountains Echoed.
– New York: Riverhead
Books, 2013.
– P. 402.
3. Khaled Hosseini. The Kite Runner.
– New York: Riverhead Books, 2003. – P. 371.
4.
Минг қуёш шуъласи: роман. Холид Ҳусайний / Таржимонлар Рустам
Жабборов, Мунира Норова. – Тошкент, Янги аср авлоди, 2017. – Б. 688.
5.
Рахмонов А.Б. Формирование исследовательских умений будущих
педагогов в научно-проектной деятельности // Современное образование
(Узбекистан). – 2020. – №. 12 (97). – С. 11–18.