Беморларда инсультдан кейинги депрессия ушбу депрессив ўзгаришларни коррекция қилишни талаб
этади. Шуни таъкидлаш жоизки, инсульт билан касалланган беморлар - бу, кун давомида 3 турдан кам бўлмаган дори қабул қилувчилардир. Дори воситалари метаболизми тезлиги пасайган, турли хил соматик касалликлар билан касалланган қари ёшдаги беморлардир. Турли психопатологик депрессиялар зарарланиш ўчоқлари турлича бўлса хам деярли бир хил тақсимланади. Инсульт ўтказган беморларда Стимулотон номедикаментоз чора-тадбирлар билан қўлланилганда, депрессив бузилишлар нормаллашди, психосоциал адаптация яхшиланди ва ўз навбатида хаёт сифати ошди.