Категории корыстно-насильственных преступлений, совершенных молодежью и профилактические меры, проводимые с ними

CC BY f
62-63
51
1
Поделиться
Гофуров, Ш. (2020). Категории корыстно-насильственных преступлений, совершенных молодежью и профилактические меры, проводимые с ними. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 62–63. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1886
Ш Гофуров, Академия Министерства внутренних дел

доцент

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье освещаются специфические особенности лиц, совершивших корыстно­ насильственных преступлений, причины и условия совершаемых ими преступлений, классификация и категории молодежи, совершивших преступления с применением насилия в корыстных целях, а также меры, необходимые предпринять для предупреждения данного вида преступлений.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

62

Ш. Ғофуров

ИИВ Академисяси доценти

ҒАРАЗ МАҚСАДЛАРДА ЗЎРЛИК ИШЛАТИБ ЖИНОЯТ

СОДИР ЭТГАН ЁШЛАР ТОИФАЛАРИ ВА УЛАР

БИЛАН АМАЛГА ОШИРИЛАДИГАН ПРОФИЛАКТИК

ЧОРА-ТАДБИРЛАР

Аннотация:

ушбу мақолада ғараз мақсадларда

зўрлик ишлатиб жиноят содир этган шахсларнинг ўзига
хос хусусиятлари, улар томонидан содир этиладиган
жиноятларнинг сабаблари ва имкон берадиган шарт-
шароитлари, ғараз мақсадда зўрлик ишлатиб жиноят
содир этган ёшларнинг таснифи ва уларнинг
тоифалари ҳамда ушбу турдаги жиноятларнинг олдини
олиш борасида амалга оширилиши лозим бўлган чора-
тадбирлар ёритиб берилган.

Калит сўзлар:

ёшлар, ғараз мақсад, зўрлик

ишлатиб содир этилган жиноят, ғараз мақсадда зўлик
ишлатиб жиноят содир этган ёшлар тоифалари.


Аннотация:

в статье освещаются специфические

особенности

лиц,

совершивших

корыстно-

насильственных преступлений, причины и условия
совершаемых ими преступлений, классификация и
категории молодежи, совершивших преступления с
применением насилия в корыстных целях, а также ме-
ры, необходимые предпринять для предупреждения
данного вида преступлений.

Ключевые слова:

молодёжь, корыстная цель, ко-

рыстно-насильственные преступления, категории мо-
лодежи совершивших корыстно-насильственных пре-
ступлений


Annotation

: the article highlights the specific charac-

teristics of the perpetrators of violent crimes selfish, caus-
es, and conditions them to commit crimes, classification
and category of youth who have committed crimes with
violence for personal gain, as well as the necessary
measures to take to prevent this type of crime.

Keywords:

youth, self-serving purpose, self-serving

and violent crimes, categories of youth who committed
self-serving and violent crimes


Шахсдаги маълум руҳий-физиологик хусусиятлар

унинг ёши билан боғлиқ ҳолда шаклланади.
Криминологияда

жиноятчи

шахсининг

типларга

ажратган ҳолда ўрганилиши, улар томонидан содир
этилган жиноятларнинг сабаблари ва имкон берган
шарт-шароитларни

аниқлашда

алоҳида

ўринни

эгалллайди.

Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи ёш

жиноятчининг шахси ўзини кўрсатишга, ўз бевосита
муҳитидаги

шахслар

юксак

баҳосини

олишга

интилишнинг кучлилиги билан ажралиб туради.

Зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи ёшларнинг

шахси, умуман жиноятчининг шахси каби, эгоистик
хусусиятга эга. Чунки зўрлик ишлатиб жиноят содир
этувчи ёшларнинг асосий хусусияти шундаки, улар
бошқалар

ичида

ажралиб

туришга

интилади.

Шунингдек,

ёшларда

бошқаларга

нисбатан

қимматбаҳо

буюм

ва

нарсаларга

бўлган

қизиқишларнинг

юқорилиги,

натижада

уларда

эҳтиёжлар кўпайишига олиб келади. Аммо, аксарият
ҳолларда айрим ёшларнинг ота-онаси қарамоғида
эканлиги, ишламаслиги уларнинг ғаразли мақсадларда

зўрлик ишлатиб жиноят содир этишларига олиб
келади [1].

Ёшлар мавжуд эҳтиёжларини тезроқ қондириш учун

ўзларига қулай ва енгил усулларини танлашига,
хусусан жиноят орқали амалга оширишга ҳаракат
қилади.

Шу билан бир қаторда ёшларнинг қизиқишларининг

яқинлиги, ўхшашлиги уларнинг мақсадларига эришиш
йўлида гуруҳий жиноятлар содир этишига олиб келади.
Демак бу ҳолатда улар норасмий гуруҳга қаттиқ боғ-
ланган ҳолда, ўз фаоллиги, ўзининг қобилиятларини
расмий даражада маъқулланувчи шаклларда намойиш
этишга ҳаракат қилмайди, аксинча улар гуруҳ
таркибида ўзларига берилган вазифадан келиб чиқиб
ғараз мақсадда зўравонлик ишлатиб жиноят содир
этиши мумкин.

Шуни алоҳида таъкидлб ўтиш жоизки, барча

турдаги жиноятлар ҳам гуруҳий тарзда содир
этилмайди ва уларнинг ўзига хослиги эса якка ҳолатда
жиноят содир этилишига сабаб бўлади.

Таъкидлаш жоизки, ғараз мақсадда зўрлик ишлатиб

жиноят содир этган ёшларни қуйидагича таснифлаш
мумкин:

1)

субъектнинг

ҳуқуқий

ҳолати

(мақоми)ни

тавсифловчи аломатлар;

2) жиноятчи шахсининг демографик (жисмоний) ва

бошқа хусусиятларини тасвифловчи аломатлар;

3) шахс жиноий ҳаракатларининг ўзига хос

хусусиятлари, шунингдек субъектнинг жабрланувчи
билан ўзаро муносабатлари.

Биринчи гуруҳга

шахснинг фуқаролиги, ҳарбий

хизматчилиги, мансабдорлиги, касби ва бошқалар
билан таснифланса,

иккинчи гуруҳ

, жинси, соғлиги

билан,

учинчи гуруҳ,

таърифда айтилганидек, қандай

ҳолатда жиноят содир этганлиги ёки жабрланувчи
билан яқин қариндошлиги ва бошқалар билан
тавсифланади.

Ёшлар жиноятчилиги катталар жиноятчилиги билан

бир хил сабабларга эга, бироқ уларнинг жиноятчи-
лигига таъсир кўрсатиш механизми анча фарқ қилади.
Бу сабаблар шахснинг шаклланишига сезиларли
даражада таъсир кўрсатади. Мазкур тарбия ташкилий
ва стихияли жиҳатларни, тарбия ҳамда тегишли
ижтимоий амалиёт таъсирини ўз ичига олади [2].

Шахснинг алоҳида ижтимоий типини ажратиш учун

асос бўладиган шахсий хусусиятлар мавжудлиги
тўғрисидаги масала қизғин баҳсларга сабаб бўлиб
келмоқда. Айрим муаллифлар фикрига кўра, жиноятчи
шахс сифатида бошқа одамлардан ажралиб туради [3],
айрим муаллифлар эса, асосан жиноят содир этиш
пайтида шахснинг шарт-шароит билан ўзаро таъсирига
ишора қилади [4].

Умуман олганда, шахснинг ижтимоий хусусиятлари

у мансуб бўлган ижтимоий гуруҳ билан боғланади, бу –
типларга

ажратишга

нисбатан

методологик

ёндашувнинг негизи.

Ғаразли мақсадда зўрлик ишлатиб жиноят содир

этган ёшларни уларнинг жиноятининг сабабларидан
келиб чиқиб, икки тоифага ажратиш мумкин:

Биринчидан,

бунда тоифанинг ижтимоий табиати

тўғрисида сўз юритилади, масалан жаҳлдорлиги,
қизиққонлиги,

ҳуқуқбузарликларга

мойиллиги,

гиёҳвандлик ва сурункали ичкиликбозликка мойиллиги
ва бошқалар.

Иккинчидан,

жиноят содир этган ёшларнинг жиноий

хулқ-атвор факти билан эмас, балки унинг имконияти
билан белгиланади. Масалан, кам таъминланган


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

63

оилада ўсганлиги, ишсизлиги, моддий етишмовчилиги,
касбининг йўқлиги ва бошқалар. Хусусан, бу
тоифадаги ёшлар шарт-шароит таъсирида жиноят
содир

этувчи

“тасодифий

жиноятчи”

тоифаси

ҳисобланади.Бундай тоифадаги жиноятчи ёшлар
фақат ижтимоий муҳит билан ўзаро таъсирга киришиш
натижасида жиноят содир этади ва жиноятчига
айланади. Шу боисдан, бу тоифадаги шахсларни ўз
вақтида аниқлаш, уларнинг ижтимоий муҳитини соғ-
ломлаштириш, шахсга зарур ижтимоий ёрдам
кўрсатиш, тарбиявий-профилактик ишларни таъсирни
кучайтириш зарурати келиб чиқади.

Ғаразли мақсадда зўрлик ишлатиб жиноят содир

этган ёшларнинг тоифалари ўзига хос жиҳатларига
қараб ажралиб туришини кўрсатади:

фаол ғайриҳуқуқий ва ахлоқий таъсир шароитида

шахснинг шаклланиши, оилада ғайриҳуқуқий хулқ-
атвор ва хатти-ҳаракатларнинг кузатилиши ва ш.к.;

хатто жамият ва давлат муҳити ҳамда унинг

қадрият ва меъёрлар тизими томонидан таъсир
ўтказиш чоралари кўрилганидан кейин ҳам ҳар хил
ахлоққа зид ва ғайриҳуқуқий қилмишлар тизимининг
мавжудлиги;

жиноят содир этиш шароитида шахснинг фаоллиги

ва одатда жиддий сабаблар бўлмаган шароитда
жиноят содир этиш.

Юқорида келтирилган тавсиф умумий хусусиятга

эга бўлиб, криминоген шахс типларининг ранг-
баранглигини акс эттирмайди.

Ваҳоланки, жиноятларнинг олдини олиш, жазолаш

ва ҳуқуқбузарларни ахлоқан тузатиш ижтимоий тизими
шахсларнинг у ёки бу гуруҳларига хос бўлган
хусусиятларни эътиборга олиши лозим. Одатда,
бундай хусусиятлар икки асосий белги: шахснинг
криминоген бузилиш даражаси ва бу бузилишнинг
хусусиятидан келиб чиқиб ҳисобга олинади. Ёшлар
микромуҳитининг тавсифини, унинг жиноят содир
этишдан

олдинги

хулқ-атвори

ҳақидаги

маълумотларни,

онгнинг

мазмун

томони

хусусиятларини ҳисобга олувчи комплекс мезонга
асосланиб, қасддан жиноят содир этувчи ўсмир-
ларнинг уч типи: изчил криминоген, ситуатив
криминоген ва ситуатив типлари қайд этилган.

Ижтимоий шахс ва муҳит мураккаб шароитда –

муаммоли ва можароли вазиятларда ўзаро таъсирга
киришиш

механизмининг

нуқсонлари

айниқса

муҳимдир. Жиноят бошқа шахсларнинг айбига кўра
юзага келувчи вазият таъсирида содир этилади. Бунда
ахлоқ ва ҳуқуқ нормалари бошқа субъектлар
томонидан бузилади. Айни вақтда, тегишли шароитда
шахс ўзининг ва бировнинг ғайриҳуқуқий хулқ-
атворини, ҳатто жиноятини оқлаши ёки можароларни
ҳал қилишнинг бошқа, қонуний ва ахлоқий усулларини
билмаслиги мумкин. Бу ерда жиноят содир этилган
шарт-шароит ҳал қилувчи аҳамиятга эга.

Ёшлар ўртасидаги жиноятларнинг олдини олишда

ҳар қандай тўсиқ, муаммоларни ўрганиш уларнинг
ижтимоий

категориясининг

мазмуни,

унинг

шаклланиши, ривожланиши ва жамиятдаги ўрни,
ёшларнинг идеаллари, қадриятлари, мўлжаллари ва
фаол ҳаётий позициясининг шаклланишига таъсир
кўрсатувчи ижтимоий омиллар, ёш хусусиятларини
таҳлил қилиш билан боғлиқ айрим умумий қоидаларни
кўриб чиқиш ва таҳлил қилишни ҳамда зарурий
профилактик чора-тадбирларни қўллашни тақозо
этади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат

Мирзиёев

2020

йил

29 декабрда Олий мажлисга мурожаатномасида
ёшлар масалаларига алоҳида эътибор қаратиб: “Дунё
тажрибаси шуни кўрсатадики, ёш авлодни ҳар
томонлама баркамол этиб вояга етказиш учун
сарфланган сармоя жамиятга ўн, юз баробар кўп
фойда келтиради” [5], - деб таъкидлаб ўтди. Шу билан
бирга 2021 йилган мамлакатмиизда “Ёшларни қўллаб-
қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш
йили”, - деб ном беришни таклиф этиб, бу
йўналишдаги ишларни янада ривожлантириш ва кенг
кўламли ишлар давом эттирилишини билдириб ўтди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, ғараз мақсадларда

зўрлик ишлатиб жиноят содир этувчи ёшлар билан
самарали профилактик ишларни амалга ошириш,
уларнинг ижтимоий турмушда ўз ўрнини топишларини
таъминлаш борасида қуйидаги чора-тадбирларни
амалга ошириш мақсадга мувофиқдир:

биринчидан,

ҳар бир жиноят содир этган ёшлар

билан билан “фуқаробай” ёндошган ҳолда уларнинг
муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда
кўмаклашиш;

иккинчидан,

“маҳаллабай” ишлаш жараёнида

ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган бўлган ёшларнинг
аниқ рўйхатини шакллантириш ҳамда уларни “Ёшлар
дафтари”га киритиб бориш ва мунтазам таҳлил
асосида лозим бўлган чораларни амалга ошириш;

учинчидан,

маҳаллаларда “оилабай” ишларни

ташкил этишда ёшлар, хусусан, ёш оилалардаги
мавжуд муаммоларни аниқлаш, жумладан уларнинг
моддий қийинчиликларини инобатга олган ҳолда
имтиёзли кредитлар олишларида, уй-жойлар билан
таъминлашда,

тадбиркорлик

фаолияти

билан

шуғулланишларида яқиндан ёрдам кўрсатиш.

Хулоса қилиб шуни алоҳида таъкидлаб ўтиш

жоизки, бугунги Ўзбекистоннинг келажаги бўлган
ёшларнинг ижтимоий муаммоларини ҳал этиш, уларга
таълим ва тарбия бериш борасидаги тадбирлар
самарадорлигини

ошириш

чора-тадбирларини

мунтазам ташкил этиб борилиши ва амалга
оширилиши улар ўртасида ғараз мақсадларда зўрлик
ишлатиб содир этиладиган жиноятларнинг ҳар қандай
кўринишларини олдини олишда муҳим аҳамият касб
этади.

Адабиётлар рўйхати:

1.

Исмаилов И. И – 81 Криминология. Умумий

қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик /
И. Исмаилов, Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов;
Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. – Т.: Ўзбекистон
Республикаси ИИВ Академияси, 2015. – 272 б.

2.

Долгова А.И. Социально-психологические

аспекты преступности несовершеннолетних. – М.,
1981.

– 35-б.

3.

Лейкина Н.С. Личность преступника и уголовная

ответственность. – Л., 1968. – 9-б.

4.

Сахаров А.Б. Кўрсатилган асар. – 111-б.

5.

Postda. На посту. 31 декабрь 2020 йил., №48

(4486).

Библиографические ссылки

Исмаилов И. И - 81 Криминология. Умумий қисм: ИИВ олий таълим муассасалари учун дарслик / И. Исмаилов, Қ. Р. Абдурасулова, И. Ю. Фазилов; Масъул муҳаррир Ш.Т. Икрамов. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2015. - 272 6.

Долгова А.И. Социально-психологические аспекты преступности несовершеннолетних. - М., 1981.-35-6.

Лейкина Н.С. Личность преступника и уголовная ответственность. - Л., 1968. - 9-6.

Сахаров А. Б. Кўрсатилган асар. -111-6.

Postda. На посту. 31 декабрь 2020 йил., No48

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов