Некоторые вопросы эффективной организации профилактических мероприятий субъектов уголовного судопроизводства

CC BY f
64-66
40
2
Поделиться
Хайитов M. (2020). Некоторые вопросы эффективной организации профилактических мероприятий субъектов уголовного судопроизводства. Обзор законодательства Узбекистана, (4), 64–66. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/uzbek_law_review/article/view/1887
M Хайитов, Ташкентский государственный юридический университет

Юрист, независимый исследователь

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В статье акцентируется внимание на эффективной организации профилактической деятельности субъектов уголовного судопроизводства, изучении причин и условий преступности, обеспечении этой деятельности необходимой информацией.

Похожие статьи


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

64

М. Хайитов

Адвокат, мустақил илмий изланувчи

ЖИНОЯТ ИШИНИ ЮРИТИШГА МАСЪУЛ БЎЛГАН

СУБЪЕКТЛАРНИНГ ПРОФИЛАКТИК ФАОЛИЯТИНИ

САМАРАЛИ ТАШКИЛ ҚИЛИШНИНГ АЙРИМ

МАСАЛАЛАРИ

Аннотация:

мақолада жиноят ишини юритишга

масъул субъектларнинг жиноятларни олдини олиш
фаолиятини самарали ташкил қилиш, жиноятнинг
сабаб ва шароитларини ўрганиш, мазкур фаолиятни
зарур ахборотлар билан таъминлаш масалаларига
эътибор қаратилган.

Калит сўзлар:

жиноятларнинг олдини олиш,

жиноятнинг сабаб ва шароитлари, мониторинг,
ахборот, тақдимнома, ажрим, ҳамкорлик.


Аннотация:

в статье рассмотрены вопросы

эффективной организации деятельности субъектов
уголовного

судопроизводства

по

профилактике

преступлений,

изучение

причин

и

условия

преступлений,

обеспечению

этой

деятельности

необходимой информацией.

Ключевые слова:

профилактика преступлений,

причины преступления и условия, мониторинг, инфор-
мация, представление, частное определение, сотруд-
ничество.


Annotation:

the article deals to the effective organiza-

tion of the activities of subjects of criminal proceedings for
the prevention of crimes, the explore of the causes and
conditions of a crime and the provision of this activity with
the necessary information.

Key words:

crime prevention, causes and conditions

of crime, monitoring, information, representation, private
verdict, cooperation.


Жиноятчилик жамиятда мавжуд ижтимоий салбий

ҳодиса сифатида инсоният тараққиётининг ҳар бир
даврида унга қарши курашни долзарб вазифа
сифатида намоён қилиб келган. Жиноятчиликка қарши
кураш, жиноятлар профилактикаси амалиётига назар
ташлайдиган бўлсак, кейинги даврда жиноят ишини
юритишга масъул бўлган субъектларнинг содир
этилган жиноятнинг сабаблари, унга имкон берган
шарт-шароитлар ҳамда оқибатларини бартараф
қилиш, унга қарши курашиш вазифалари билан бирга,
жиноятларни барвақт олдини олиш борасидаги
фаолиятини

ҳам

такомиллаштириш

долзарб

вазифалардан бири бўлиб қолмоқда. Ушбу муҳим
масалага

Президентимиз

алоҳида

тўхталиб

қуйидагиларни

таъкидладилар:

“...ҳуқуқбузарликларнинг

олдини

олиш

ва

профилактикаси бўйича ишлар асосан, содир этилган
ғайриқонуний қилмишларнинг оқибатларига қарши
курашишдан

иборат

бўлиб

қолмоқда,

ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш, уларни
содир этиш сабаблари ва шарт-шароитларини чуқур
таҳлил қилиш, аниқлаш ва бартараф этиш бўйича
тизимли ва самарали чора-тадбирлар кўрилмаяпти”
[1].

Маълумки,

жамиятда

жиноятчилик

сабаб

бузилаётган ижтимоий муносабатларнинг оқилона
нисбати бир-бирига жуда яқин ёхуд бир-бирини айнан
такрорлайди.

Шу

нуқтаи-назардан,

профилактик

фаолиятга жиноят содир этилишига имкон берган

сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, уларни
бартараф қилиш орқали ёндашиш дунё ҳамжамиятида
қўлланилиб келинаётган энг самарали усуллардан
бири ҳисобланади. Шундан келиб чиққан ҳолда,
жиноят

ишини

юритишга

масъул

бўлган

субъектларнинг профилактик фаолиятини самарали
ташкил қилиш, хусусан улар томонидан жиноятларни
барвақт

олдини

олиш

вазифалари,

шубҳасиз,

жиноятнинг сабаб ва шарт-шароитларини ўз вақтида
аниқлаш, уларни таҳлил қилиш, юритилаётган тизимли
мониторинг

ишларининг

самарадорлигига

узвий

боғлиқ. Бу эса, ўз навбатида, профилактик фаолиятни
ўз вақтида зарур ахборотлар билан таъминлаш
имкониятини яратади.

Албатта, жиноятлар профилактикаси, жумладан

жиноятларни барвақт олдини олиш фаолиятини зарур
ахборотлар билан таъминлаш, фуқароларни мунтазам
равишда

жиноятларнинг

сабаблари

ва

шарт-

шароитлари ҳақида хабардор қилиб бориш муҳим
аҳамият касб этади. Шу сабабли, жиноятлар
профилактикасини

зарур

ахборотлар

билан

таъминлаш масалалари олим ва мутахассислар
томонидан мунтазам тадқиқ этиб келинади. З.Зарипов
ҳамда

Ю.Пулатовларнинг

таъкидлашича,

ахборотлаштириш

ижтимоий

ҳаётнинг

турли

йўналишларини ҳаракатга келтиришда муҳим ўрин
тутувчи ташкилий тадбир бўлиб, ижтимоий ҳаётнинг
барча жабҳаларида зарур ахборот манбаларига
таяниш ишнинг самарадорлигини ошишига олиб
келади[2]. А.Матчанов суриштирув ва дастлабки
тергов органлари томонидан аҳолининг кенг қатламини
жиноят содир этилишига имкон берган сабаблар ва
шарт-шароитлар ҳамда уларни бартараф қилиш
тўғрисида хабардор қилиш профилактик чора-
тадбирлардан бири сифатида жиноятчиликка қарши
курашга хизмат қилишини қайд этиб ўтган[3].

Фикримизча,

жиноят

ишини

юритувчи

субъектларнинг профилактик фаолиятини самарали
ташкил

қилишни

зарур

ахборотлар

билан

таъминлашда икки муҳим вазифани алоҳида ўрганиш
мақсадга мувофиқ. Биринчи йўналишга содир этилган
муайян жиноятга имкон берган сабаблар ва шарт-
шароитларни аниқлаш ҳамда жиноят оқибатларини
бартараф

қилиш

бўйича

профилактик

чора-

тадбирларни

киритсак;

иккинчи

йўналишга,

жиноятчиликнинг содир бўлишига имкон бераётган
сабаблар ва шарт-шароитларни умумлаштириш ҳамда
улар асосида жиноятларни барвақт олдини олиш
бўйича амалга ошириладиган профилактик фаолиятни
зарур ахборотлар билан таъминлашни киритишимиз
мумкин. Ҳар икки профилактик фаолият мазмунан бир-
бири билан узвий боғлиқ бўлиб, ўзаро бир-бирини
тўлдирсада, бироқ биринчи йўналиш содир этилган ва
муайян оқибатларни келтириб чиқарган аниқ бир
жиноят иши доирасида олиб борилса, иккинчи
йўналиш умумий характерга эга бўлиб, бунда
жиноятларга йўл қўймаслик, уларни барвақт олдини
олиш ҳамда ушбу фаолиятни зарур ахборотлар билан
таъминлаш асосий мақсад сифатида намоён бўлади.

Жиноят

ишини

юритишга

масъул

бўлган

субъектлар

суриштирув

ва

дастлабки

тергов

босқичида, суд органлари эса жиноят ишини судда
кўриш босқичида жиноятни содир этилишига имкон
берган сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш,
уларни ўз вақтида бартараф этиш чораларини
кўришлари билан бир вақтда, жиноятнинг аниқланган
сабаб

ва

шарт-шароитларидан

бўлғусида


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА


2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

65

жиноятчиликни барвақт олдини олиш фаолиятини
ташкил қилишда фойдаланиш масаласига алоҳида
эътибор

қаратишлари

лозим.

Жиноятлар

профилактикаси, хусусан жиноятларни барвақт олдини
олишга бундай ёндошув, шубҳасиз, ушбу фаолиятни
зарур ахборотлар билан таъминлаш билан бир вақтда
профилактик фаолиятни самарали режалаштириш ва
ташкил қилиш учун асос бўлиб хизмат қилади.

Жиноят

ишини

юритишга

масъул

бўлган

субъектлар томонидан жиноят содир этилишига имкон
берган сабаблар ва шарт-шароитларга оид тўпланган
ахборотлардан қуйидаги йўналишларда жиноятларни
барвақт олдини олиш фаолиятини ташкил этишда
фойдаланиш мумкин:

Биринчидан, маълум бир жиноят турларини содир

этилишини барвақт олдини олишда. Бунда муайян
ҳудудда жиноятларнинг ўсиш динамикаси асосида
жиноят содир этилишига имкон бераётган шарт-
шароитларни

бартараф

этиш

чора-тадбирлари

кўрилади. Бундай профилактик фаолият такрорий
жиноятлар, шунингдек бир турдаги жиноятларга йўл
қўймасликда

самарали

ҳисобланади.

Масалан,

автомашина салонларидан ўзгалар мулкини ўғирлик
йўли билан талон-тарож қилиш жиноятларига йўл
қўймаслик мақсадида автотураргоҳларга кузатув
камераларини ўрнатиш, ўз навбатида, бундай турдаги
жиноятларни барвақт олдини олиш, жиноятни содир
этиш учун имкон берадиган мавжуд шароитларни
олдиндан

бартараф

қилишни

таъминлайди.

Жиноятларни

барвақт

олдини

олишда

ушбу

йўналишининг ўзига хос томони ҳар бир жиноят учун
хос бўлган шароитларнинг мавжудлигида намоён
бўлади.

Жумладан,

жамоат

транспортида

йўловчиларнинг меъёрдан ортиқ бўлиши, тиқилинч
шароитда киссавурлик жиноятлари учун қулай
шароитни юзага келтириши мумкин. Шундан келиб
чиққан ҳолда суриштирувчи ва терговчилар ўз
тақдимномаларида, суд эса хусусий ажримида жиноят
содир этилишига туртки бўлган шарт-шароитлар айнан
нималардан иборат бўлганлигини ҳамда уларни
бартараф қилиш бўйича чора-тадбарларни аниқ
кўсатишлари лозим бўлади.

Иккинчидан, фуқароларнинг жиноят қурбони бўлиб

қолмаслиги учун айнан қайси жабҳаларда ҳуқуқий
онгини юксалтириш йўналишларини белгилашда.
Ушбу масалада кейинги вақтларда кузатилаётган
жиноятчиликнинг янги тури, яъни фуқароларнинг
пластик карточкаларидаги маблағларни жиноятчилар
томонидан турли усуллар билан ечиб олинишини
мисол сифатида келтириб ўтишимиз мумкин. Бунда
пластик карточкадан фойдаланадиган фуқароларни
ушбу турдаги жиноятлардан хабардор қилиш, уларни
зарур ахборотлар билан таъминлаш, уларни огоҳликка
чорлаш орқали жиноятлар барвақт олди олинади.

Учинчидан, жиноят содир этган шахслардаги

жиноий хулқ шаклланишига асос бўлган омилларни
бартараф қилишда. Мисол тариқасида ёшларни
ижтимоий хавфли қилмишларни содир этишга
қизиқтираётган, бундай хатти-ҳаракатларга жалб
қилаётган ва уларда жиноий хулқни шакллантираётган
шахсларнинг ноқонуний фаолиятига чек қўйилиши,
муайян турдаги жиноятларни барвақт олдини олишни
таъминлайди. Шунингдек, компьютер клубларида
вахшийликни, ёвузликни тарғиб қилувчи компьютер
ўйинларининг бугунги кунда ёшлар онгига салбий
таъсирларини инобатга олган ҳолда бундай клублар
фаолиятини назоратга олиш, маълум бир чекловларни

жорий қилиш жиноятлар профилактикасида муҳим
ўрин тутади.

Тўртинчидан, муайян сабаблар ва шароитларга

асосланган жиноятларни барвақт олдини олиш
мақсадида тегишли давлат ва нодавлат ташкилотлари
билан

ҳамкорлик

йўналишларини

белгилашда.

Масалан, жиноятга сабаб бўлган ёки шароит яратган
носоғлом муҳитли оила масаласида маҳаллалар
билан ҳамкорлик, ёшлар ўртасида жиноятчиликни
барвақт

олдини

олиш

масаласида

таълим

муассасалари

билан

ҳамкорлик

шулар

жумласидандир.

Бундан ташқари жиноят содир этилишига имкон

бериши

мумкин

бўлган

ишсизлик,

хуфёна

иқтисодиётнинг

мавжудлиги,

коррупциянинг

авж

олиши, қонунчиликдаги бўшлиқлар, назоратсизлик,
ижро интизомининг пастлиги каби сабабларни
аниқлаш, ўрганиш ва ўз вақтида бартараф қилиш
жиноятлар профилактикасида, хусусан жинояларнинг
сабаблари ва шарт-шароитларини барвақт бартараф
қилишга имкон яратади.

Қайд этиб ўтилган маълумотлар жиноят ишини

юритишга масъул бўлган субъектларнинг жиноят
содир этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-
шароитларни ўз вақтида аниқлаши профилактик
фаолиятнинг асосини ташкил қилишини, ушбу
фаолиятни самарали режалаштириш имкониятини
яратишини, шунингдек жиноятларни барвақт олдини
олишда муҳим ўрин тутишини намоён қилмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, жиноят ишини

юритишга масъул бўлган субъектлар томонидан
аниқланган жиноятни содир этилишига имкон берган
сабаблар ва шарт-шароитларга оид маълумотларни
умумлаштириш ҳам жиноятлар профилактикасининг
самарадорлигида муҳим аҳамиятга эга. Маълумки,
жиноят процессуал қонунчилилига мувофиқ дастлабки
тергов прокуратура органлари, Ички ишлар органлари,
Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан
тааллуқлилигига кўра амалга оширилади. Мазкур
органларнинг ҳар бири жиноят иши доирасида
жиноятнинг

сабаблари

ва

шарт-шароитларини

аниқлайдилар ва бартараф қилиш чораларини
кўрадилар. Ушбу ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар
томонидан ҳамкорликда жиноятнинг сабаблари ва
шарт-шароитларини умумлаштириш эса жиноятлар
профилактикасини мувофиқлаштириш, профилактик
фаолиятни самарали ташкил қилиш, ушбу соҳада
таъсирчан механизмни яратиш борасида аниқ
вазифаларни белгилашда ҳал қилувчи аҳамият касб
этади. Ушбу масала Президентимиз томонидан ҳам
алоҳида

таъкидланган,

яъни

ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш
тизимини

янада

такомиллаштириш

хусусида

давлатимиз

раҳбари

“...ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси ва жиноятчиликка қарши кураш
бўйича фаолиятни мувофиқлаштиришнинг таъсирчан
тизимини яратиш, қонун бузилишларининг олдини
олиш ва уларни бартараф этишнинг замонавий
ташкилий-ҳуқуқий механизмларини жорий этиш, ушбу
мақсадда

ҳуқуқбузарликларнинг

самарали

профилактикасини амалга ошириш давлат органлари,
шу жумладан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи, маҳаллий
давлат

ҳокимияти

органлари,

бошқа

давлат

ташкилотлари,

шунингдек

хўжалик

бошқарув

органларининг устувор вазифаси этиб белгилансин”
[4],-

деб қайд этиб ўтган.


background image

ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

2020

№4 ♦ ЎЗБЕКИСТОН ҚОНУНЧИЛИГИ ТАҲЛИЛИ ♦ UZBEK LAW REVIEW ♦ ОБЗОР ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА УЗБЕКИСТАНА

66

Жиноят

ишини

юритишга

масъул

бўлган

субъектларнинг профилактик фаолиятига оид муҳим
йўналишлардан яна бири бу жиноят содир этган
шахснинг хулқ-атворига оид муҳим маълумотларни
аниқлаш билан бевосита боғлиқ. Бунда жиноят содир
этган шахснинг ижтимоий хавфлилиги, жиноятни
қасддан ёхуд эҳтиётсизлик оқибатида содир этганлиги,
қасднинг тўғри ёки эгри қасд эканлиги, содир этилган
қилмишга айбдорнинг муносабати, айбига чин
кўнгилдан пушаймонлиги, жиноятни очишдаги фаол
ёрдами, жиноят иштирокчилари орасидаги роли,
тузалиш

йўлига

ўтган-ўтмаганлиги,

жиноятнинг

сабаблари

ва

шарт-шароитлари

каби

муҳим

маълумотлар аниқланади ва баҳоланади. Ўзбекистон
Республикаси Олий суди Пленуми Қарорида ҳам ушбу
масала алоҳида қайд этилган бўлиб, судлар жазо
тайинлашда айбланувчининг жиноят содир этиш
пайтидаги ва содир этилгандан кейинги хулқ-атворини
инобатга олишлари қатъий белгиланган[5].

Таъкидлаш жоизки, жиноятчининг шахсини чуқур

ўрганиш жиноятлар профилактикасини самарали
ташкил қилишнинг муҳим омилларидан ҳисобланади.
Ушбу

ўринда

Р.Душановнинг

жиноятчи

шахс

психологиясига доир фикрларини келтириб ўтиш
мақсадга мувофиқ, яъни жиноятчи шахснинг ички
дунёсини англаш учун унинг ҳаётда тутган ўрни,
атроф-муҳитдаги воқеълик, инсонлар, жамият, давлат,
қонун, меҳнат ва ҳоказоларга муносабатини билиш
лозим. Чунки ҳар қандай жиноий фаолият кўп
жиҳатдан жиноят содир этган шахснинг ўзига хос
индивидуал-психологик хусусиятларига узвий боғлиқ
[6].

Жиноят

ишини

юритишга

масъул

бўлган

субъектларнинг профилактик фаолиятини самарали
ташкил қилиш масаласида юқорида қайд этиб ўтилган
маълумотлар асосида қуйидаги хулосаларга келинди:

биринчидан,

жиноят ишини юритишга масъул бўлган

субъектларнинг профилактик фаолияти жиноят содир
этилишига имкон берган сабаблар ва шарт-
шароитларни ўз вақтида, тўла-тўкис аниқлаш ҳамда
бартараф

қилиш

вазифасининг

самарали

бажарилишига узвий боғлиқ, айни вақтда мазкур
вазифа

жиноятлар

профилактикасини

зарур

ахборотлар билан таъминлашга имкон яратади;

иккинчидан,

жиноятлар профилактикасини зарур

ахборотлар билан таъминлаш орқали ушбу фаолиятни
самарали режалаштириш, бу орқали жиноятларни
барвақт олдини олиш имкониятлари яратилади;

учинчидан,

жиноят ишини юритишга масъул бўлган

субъектлар

профилактик

фаолиятини

мувофиқлаштириш, ушбу мақсадда дастлабки тергов
ва суд босқичида аниқланган жиноят содир этилишига
имкон

берган

сабаблар

ва

шарт-шароитлар

тўғрисидаги

маълумотларни

ҳар

чоракда

умумлаштириб бориш, профилактик чора-тадбирларни
ҳамкорликда ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга;

тўртинчидан,

жиноятчи шахсига доир қайд этиб

ўтилган

муҳим

маълумотларнинг

профилактик

фаолиятдаги ўрни ва аҳамиятини инобатга олган
ҳолда жиноят ишини юритишда уларни аниқлаш,
умумлаштириш ва жиноятчиликка қарши кураш,
уларни барвақт олдини олишда қўллаш жиноятлар
профилактикасида муҳим йўналиш бўлиб қолиши
мақсадга

мувофиқ,

бешинчидан,

фуқароларни

оммавий ахборот воситалари, хусусан телевидения
ҳамда

радио

каналлар,

шунингдек

ижтимоий

тармоқларда жиноятлар профилактикаси, хусусан

жиноят содир этилишига имкон бераётган сабаблар
ҳамда шарт-шароитлар тўғрисида махсус дастурлар
орқали хабардор қилиб бориш, уларнинг ҳуқуқий
билимларини

юксалтириш,

огоҳликка

чорлаш

профилактик фаолиятнинг самарадорлигини янада
оширишга хизмат қилади.

Адабиётлар рўйҳати:

1.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Фармони “Ички ишлар органларининг фаолияти
самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини,
фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний
манфаатларини

ишончли

ҳимоя

қилишни

таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси
қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 243-модда.

2.

Криминология: Дарслик / Зарипов З.С., Пулатов

Ю.С., Аванесов Г.А. ва бошқ.; проф З.С. Зарипов
тахрири остида. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2006. – Б. 165.

3.

Матчанов

А.А.

Технология

профилактики

преступлений в деятельности дознавателей и
следователей органов внутренних дел // XXI аср илм-
фани: муаммо ва истиқбол: Республика илмий-амалий
конференцияси материаллари / масъул муҳаррир
Б.А.Матлюбов. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2019. – Б. 24

4.

Ўзбекистон

Республикаси

Президентининг

Қарори

“Ҳуқуқбузарликлар

профилактикаси

ва

жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада
такомиллаштириш

чора-тадбирлари

тўғрисида”.

Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами,
2017 й., 12-сон, 184-модда.

5.

Ўзбекистон

Республикаси

Олий

суди

Пленумининг Қарори // 2006 3 февраль. 1-сон. 37-
банд.

6.

Душанов Р.Х. Жиноятчи шахс психологияси:

Ўқув қўлланма / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ
Академияси, 2011. -Б. 15.

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони “Ички ишлар органларининг фаолияти самарадорлигини тубдан ошириш, жамоат тартибини, фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ишончли ҳимоя қилишни таъминлашда уларнинг масъулиятини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 15-сон, 243-модда.

Криминология: Дарслик / Зарипов З.С., Пулатов Ю.С., Аванесов Г.А. ва бошқ.; проф З.С. Зарипов тахрири остида. - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2006. - Б. 165.

Матчанов А.А. Технология профилактики преступлений в деятельности дознавателей и следователей органов внутренних дел // XXI аср илм- фани: муаммо ва истиқбол: Республика илмий-амалий конференцияси материаллари / масъул муҳаррир Б.А.Матлюбов. Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. - Б. 24

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”. Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2017 й., 12-сон, 184-модда.

Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг Қарори // 2006 3 февраль. 1-сон. 37- банд.

Душанов Р.Х. Жиноятчи шахе психологияси: Ўқув қўлланма / - Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2011. -Б. 15.

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов