ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
49
А
.
Якубов
,
ТДЮУ
ҳузуридаги
Юридик
кадрларни
ҳалқаро
стандартлар
бўйича
профессионал
ўқитиш
маркази
директори
,
мустақил
тадқоқтчи
ТАШҚИ
САВДО
МУНОСАБАТЛАРИНИ
ОБЪЕКТИ
СИФАТИДА
КРИПТО
-
ВАЛЮТА
ВА
БЛОКЧЕЙН
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИНГ
ҲУҚУҚИЙ
ТАБИАТИ
Аннотация
:
мазкур
мақолада
крипто
-
валюта
ва
блокчейн
технологиялари
тушунчаси
,
тарифи
,
уларнинг
ҳуқуқий
табиати
,
бу
борадаги
хорижий
мамлакатлар
тажрибаси
ёритилган
.
Шунигдек
крипто
-
валюта
ва
блокчейн
технологиялари
фуқаролик
-
ҳуқуқий
муносабатлар
ва
ташқи
савдо
муносабатлари
объекти
сифатида
ўзига
хос
жиҳатлари
,
уларни
эътиборга
олган
ҳолда
миллий
ҳуқуқ
тизими
ва
қонунчиликни
такомиллаштиришга
оид
таклифларни
илгари
сурилган
.
Калит
сўзлар
:
криптовалюта
,
блоечейн
,
криптоактив
, big data,
қимматли
қоғоз
, Initial Coin
Offering.
Аннотация
:
в
данной
статье
описаны
понятие
,
тарифы
,
правовая
природа
криптовалютных
и
блокчейн
-
технологий
,
опыт
зарубежных
стран
в
этой
сфере
.
Также
есть
предложения
по
совершенствованию
национальной
правовой
системы
и
законодательства
с
учетом
специфики
криптовалюты
и
технологии
блокчейн
как
объекта
гражданского
права
и
внешнеторговых
отношений
.
Ключевые
слова
:
криптовалюта
,
блоечейн
,
криптоактив
, big data,
ценных
бумаг
, Initial Coin
Offering.
Abstract:
this article analyzes the concept, tariffs, the
legal
nature
of
cryptocurrency
and
blockchain
technologies, the experience of foreign countries in this
area. There are also proposals to improve the national
legal system and legislation, taking into account the
specifics of cryptocurrency and blockchain technology as
an object of civil law and foreign trade relations.
Keywords:
cryptocurrency, blockchain, cryptoasset,
big data, securities, Initial Coin Offering.
Президентимиз
Шавкат
Мирзиёевнинг
Олий
Мажлисга
йўллаган
Мурожаатномасида
2020
йил
–
“
Илм
,
маърифат
ва
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
йили
”
деб
эълон
қилинди
.
Ушбу
Мурожаатномани
нафақат
жорий
йилга
қўлланма
ва
йўлланма
сифатида
,
балки
яқин
ўрта
муддатда
рақамли
технологиялар
асосида
Ўзбекистоннинг
ривожланиш
йўлини
белгилаб
берувчи
дастур
,
фундаментал
аҳамиятга
эга
бўлган
ҳужжат
сифатида
баҳолаш
мумкин
.
Криптовалюта
борасида
мамлакатимизда
дастлабки
норматив
-
ҳуқуқий
хужжатлар
қабул
қилини
мазкур
соҳанинг
ривожланишига
замин
бўлиб
ҳизмат
қилади
.
Мазкур
масалалар
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2018
йил
3
июлдаги
«
Ўзбекистон
Республикасида
рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
»
ги
ПҚ
-
3832-
сон
қарори
[1],
2018
йил
2
сентябрдаги
“
Ўзбекистон
Республикасида
крипто
-
биржалар
фаолиятини
ташкил
этиш
чора
-
тадбирлари
тўғрисида
”
ПҚ
-3926-
сон
қарори
[2]
ва
мазкур
ҳужжатлар
ижроси
юзасидан
Ўзбекистон
Республикаси
Президенти
ҳузуридаги
Лойиҳа
бошқаруви
миллий
агентлигининг
2019
йил
21
январдаги
16-
сон
қарори
билан
тасдиқланган
“
Крипто
-
биржалар
фаолиятини
лицензиялаш
тартиби
тўғрисида
”
ги
низом
[3] (
рўйхат
рақами
3127)
да
акс
этган
бўлсада
,
унда
асосан
мазкур
фаолият
билан
шуғулланиш
тартибини
белгиловчи
,
маъмурий
қоидалар
йиғиндисини
ифодалаганлиги
сабабли
,
шуниндек
ушбу
маъмурий
ҳуқуқий
масалалар
мустақил
тадқиқот
объекти
доирасида
ўрганилиши
зарур
деган
хулосага
келиниб
,
ушбу
қонун
ҳужжатларига
батафсил
тўхталмадик
.
Бундан
ташқари
,
Ўзбекистон
Республикаси
Президентининг
2019
йил
5
апрелдаги
Ф
-5464-
сонли
фармойиши
билан
тасдиқланган
Ўзбекистон
Республикасининг
фуқаролик
қонунчилигини
такомиллаштириш
Концепциясида
ҳам
фуқаролик
-
ҳуқуқий
муносабатларда
ахборот
-
коммуникация
технологияларни
қўллашнинг
ҳуқуқий
асосларини
шакллантириш
,
хусусан
,
крипто
-
активлар
,
шу
жумладан
майнинг
айланмасини
ривожлантириш
,
шахси
кўрсатилмаган
маълумотларнинг
сезиларли
массивларини
(«big data»)
йиғиш
ва
қайта
ишлашни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
,
электрон
тижоратдан
фойдаланиш
,
электрон
майдончалар
орқали
харидларни
амалга
ошириш
бўйича
имкониятларни
кенгайтириш
вазифаси
қўйилган
[4].
Энг
қизиғи
криптовалюта
ва
блокчейни
технологиялари
хали
фуқаролик
қонунчилигида
муносабат
объекти
сифатида
расман
қайд
этилмасдан
туриб
,
Ўзбекистон
Республикаси
Олий
суди
Пленумининг
2011
йил
11
февралдаги
“
Жиноий
фаолиятдан
олинган
даромадларни
легаллаштиришга
оид
ишлар
бўйича
суд
амалиётининг
айрим
масалалари
тўғрисида
”
ги
1-
сон
қарорига
2020
йил
3
июль
санасида
киритилган
ўзгаришлар
билан
қарорнинг
3-
бандида
легаллаштириш
объекти
сифатида
Фуқаролик
кодексининг
169-
моддасида
назарда
тутилган
ҳар
қандай
мулк
,
шу
жумладан
,
виртуал
активлар
(
криптовалюта
ва
ҳ
.
к
.)
бўлиши
мумкинлиги
қайд
этилган
[5].
Бундан
кўринадики
,
жиноят
хуқуқий
муносабатлар
бу
борада
анча
илгарилаб
кетган
.
Эътибор
берсак
, “
крипто
-
валюта
”
атамаси
биринчи
марта
2009
йилда
Биткоин
тўлов
тизими
яратилганда
қўлланилган
бўлиб
, 2013
йил
июл
ойига
қадар
Ripple
дан
бошқа
барча
крипто
-
валюта
дастурлари
Биткоин
тизимининг
очиқ
манба
кодига
асосланган
эди
. 2013
йил
июлдан
сўнг
Nxt, Maastercoin, BitShares
каби
янги
крипто
платформалар
пайдо
бўла
бошлаши
натижасида
мессенжерлар
,
савдо
комплекслари
,
биржа
савдоларида
қўллаб
-
қувватланди
.
Бугунги
кунда
,
бутун
дунё
бўйлаб
ишлатиладиган
ўндан
ортиқ
йирик
крипто
-
валюталар
мавжуд
бўлиб
,
улар
блокчейн
технологиясига
асосланган
.
Умуман
олганда
,
крипто
-
валюталар
сони
мингдан
ошади
.
Улар
орасида
энг
машҳури
биткоин
саналади
.
Қайд
этиш
зарурки
,
крипто
-
валюта
пайдо
бўлиши
ва
уларни
янада
ривожланиши
,
шунингдек
улардан
фойдаланиш
истиқболларини
баҳолашни
нафақат
иқтисодий
нуқтаи
назардан
,
балки
юридик
нуқтаи
назардан
ҳам
тадқиқ
қилишга
бўлган
зарурат
мавжуд
.
Крипто
-
валюта
ва
биткоинни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
масаласига
мурожаат
қилишдан
олдин
,
бу
ҳодисалар
нима
эканлигини
ва
уларни
тартибга
солиш
заруриятини
келтириб
чиқарадиган
сабабларни
аниқлаш
керак
.
Биткоин
,
R.Grinberg
томонидан
таърифлангандек
,
бу
рақамли
,
марказлаштирилмаган
,
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
50
қисман
аноним
(
номаълум
)
валюта
бўлиб
,
ҳукумат
томонидан
ёки
бирон
бир
юридик
шахс
томонидан
қўллаб
-
қувватланмайди
,
тенг
ҳуқуқли
(peer-to-peer)
тармоқлар
ва
криптографияга
асосланган
ҳолда
олтин
ёки
биржа
товарларига
алмаштирилмайди
[6].
K.V.
Tu
ва
M.W.Meredith
фикрича
,
биткоин
концепцияси
ва
виртуал
валюта
ва
рақамли
валюта
каби
бошқа
муҳим
тушунчалар
ўртасидаги
муносабатни
аниқлаштириш
керак
.
Виртуал
валюта
,
қоида
тариқасида
,
уларнинг
яратувчилари
томонидан
назорат
қилинадиган
тартибга
солинмаган
рақамли
пулларни
англатади
ва
қоида
тариқасида
виртуал
дунёда
тўлов
учун
қабул
қилинади
[7].
Биткоин
-
бу
тенг
ҳуқуқли
,
хусусий
,
аноним
ва
марказлаштирилмаган
тармоқ
бўлиб
,
у
банк
тизими
ёки
ҳукуматидан
мустақил
равишда
ишлайди
.
Бир
қарашда
,
биткоинни
пул
сифатида
тан
олиш
мумкин
,
чунки
у
товарларни
сотиб
олиш
ёки
сотиш
,
қиймат
ўлчовини
аниқлаш
учун
ишлатилиши
мумкин
.
Биткоин
тизимини
иқтисодий
жиҳатларини
таҳлил
қилар
экан
, J. Brito, H.Shadab
ва
A.,Castillo
лар
ушбу
тизимни
сиёсат
ва
ҳуқуқ
олами
учун
ўзига
хос
чақирув
эканлигини
таъкидлаб
ўтишади
.
Уларнинг
фикрича
,
номарказлаштирилган
тармоқ
ва
очиқ
протоколга
эга
бўлган
ҳеч
қандай
расмий
юридик
шахсларсизёки
марказлашган
серверларсиз
ҳаракатланувчи
қимматли
қоғоз
шакли
келгусида
ҳуқуқ
олдида
тартибга
солиш
нуқтаи
назаридан
мураккаб
саволлар
қўйиши
табиий
[8].
Биткоин
ва
крипто
-
валютани
технологияларини
иқтисодий
ва
ҳуқуқий
жиҳатлари
бир
қатор
МДҲ
давлатлари
олимлари
томонидан
ҳам
сўнги
йилларда
тадқиқ
қилинмоқда
[9].
Адабиётларда
ва
қонунчиликда
криптовалютага
расмий
,
ягона
таъриф
мавжуд
бўлмаганлиги
сабабли
унга
қуйидагича
таъриф
беришни
лозим
,
деб
топдик
.
Криптовалюта
–
бу
тўлиқ
автоматик
режимда
ишлайдиган
,
марказлаштирилмаган
тўлов
тизими
томонидан
таъминланадиган
,
мустақил
,
ўзаро
хисоб
-
китобларни
юритишда
мақсад
қилган
,
рақамли
-
электрон
валютанинг
бир
туридир
.
У
алмашинув
операцияларида
валютага
паралель
восита
сифатида
ишлатиладиган
,
шифрланган
,
тартибга
солинмаган
рақамли
актив
.
Криптовалюта
хеч
қандай
жисмоний
шаклга
эга
бўлмайди
ва
фақат
маълумотлар
кўринишида
электрон
тармоқда
(
тизимда
) –
блокчейнда
мавжуд
бўлади
.
Криптовалюта
орқали
хисоб
-
китоб
қилиш
электрон
почта
ёки
шу
каби
воситалар
ёрдамида
эркин
алмашиш
билан
амалга
оширилади
ҳамда
шунинг
учун
банк
орқали
содир
бўладиган
комиссиялар
ва
воситачилик
йиғимларидан
ҳоли
бўлиб
,
уни
амалга
оширишда
тарафлар
эркинининг
мустақллиги
ва
вақтдан
ютиши
билан
афзалдир
.
Илмий
тадқиқотларда
биринчи
марта
Биткоин
тушунчаси
ва
унга
мос
келадиган
блокчейн
технологияси
2008
йилда
Сатоши
Накамото
(S.Nakamoto)
томонидан
“
Биткоин
:
электрон
пиринг
пул
тизими
”
мақоласида
тилга
олинган
эди
[10].
Мазкур
тадқиқотчи
ва
бошқалар
томонидан
сўнги
йиллар
ушбу
соҳада
бир
қатор
тадқиқот
ишлари
ҳам
эълон
қилинганлигини
кўрсатиб
ўтиш
зарур
[11].
T.I. Kiviat
томонидан
2015
йилда
эълон
қилинган
тадқиқот
ишида
блокчейн
транзакцияларни
ҳуқуқий
тартибга
солиш
,
унда
биткойнларни
тутган
ўрни
,
уларни
халқаро
савдо
объекти
сифатидаги
ўрни
таҳлил
қилинган
[12].
Мазкур
соҳада
илмий
тадқиқотлар
ўн
йиллар
давомида
амалга
оширилаётган
бўлсада
,
ушбу
соҳа
мамлакатимиз
ва
МДҲ
давлатлари
учун
янги
ҳуқуқий
тадқиқот
объекти
ҳамда
ҳуқуқий
муносабат
саналади
.
Шу
боис
,
ушбу
ҳозирги
кунга
қадар
мамлакатимизда
ва
қолаверса
МДҲ
давлатлари
орасида
ҳам
крипто
-
валютадан
тўлов
воситаси
сифатида
фойдаланишга
рухсат
йўқ
,
аммо
таъқиқ
ҳам
мавжуд
эмас
.
Фуқаролик
муомаласи
объекти
сифатида
ҳам
гарчанд
таъқиқ
бўлмасада
,
расмийлаштириш
учун
ҳуқуқий
асос
мавжуд
эмас
.
Бизнингча
ушбу
ҳолат
турли
хил
омиллар
билан
боғлиқ
эканлигини
қайд
этиш
зарур
.
Хусусан
,
крипто
-
валютани
тўлов
воситаси
сифатида
жорий
этиш
бир
гуруҳ
олимларнинг
фикрига
кўра
,
мамлакатда
пул
айланишига
путур
етказиши
ва
Марказий
банкнинг
монополиясининг
йўқолишига
,
пировард
натижада
пул
-
кредит
сиёсатини
назорат
филиш
имкониятини
сусайишида
намоён
бўлиши
мумкин
[13].
Ҳозирги
вақтда
крипто
-
валюта
ва
тегишли
атамалар
таърифлари
асосан
миллий
ва
халқаро
молиявий
институтларнинг
маълумот
ҳужжатларида
мавжуд
.
Айрим
хорижий
мамлакатлар
технологик
бетарафликка
асосланган
ҳолда
“
крипто
-
валюта
”
сўзининг
ўрнига
“
виртуал
валюта
”
таърифидан
фойдаланишган
.
Бугунги
кунда
мавжуд
бўлган
таърифларнинг
умумийлиги
,
битта
юрисдикция
доирасида
виртуал
валютанинг
айланиши
натижасида
вужудга
келадиган
турли
хил
ҳуқуқий
муносабатлар
учун
уни
“
хусусий
пул
”,
мулк
ҳуқуқи
,
товарлар
,
активлар
ва
тўлов
воситалари
сифатида
таснифлашга
имкон
беради
.
Виртуал
валютадан
фойдаланган
ҳолда
амалдаги
солиқларни
тартибга
солиш
кўп
мамлакатларда
ушбу
тамойилга
асосланади
[14].
Ҳуқуқий
табиати
нуқтаи
назардан
крипто
-
валюта
бу
–
товарми
,
тўлов
воситасими
ёки
ўзаро
алмашинув
воситасими
деган
саволларга
жавоб
топиш
керак
,
деб
ҳисоблаймиз
.
Мазкур
соҳадаги
ҳорижий
мамлаатлар
тажрибасига
назар
ташар
эканмиз
2015
йил
ноябрь
ойида
Европа
суди
(European Court of Justice)
Биткоинни
товар
сифатида
эмас
,
балки
валюта
(
тўлов
воситаси
)
сифатида
кўриб
чиқиш
кераклиги
тўғрисида
қарор
қабул
қилганлигини
кўриш
мумкин
.
Бундай
ёндашув
крипто
-
валюта
тўлов
амалга
оширилганда
тарафлардан
бирида
ҳеч
бўлмаганда
солиққа
тортиш
нуқтаи
назаридан
мажбурият
вужудга
келишига
доир
ёндашилганлигига
гувоҳ
бўлиш
мумкин
.
Демак
,
анъанавий
фиат
валюталари
учун
биткоинни
сотиб
олиш
ва
сотиш
операциялари
қўшилган
қиймат
солиғига
тортилмаслиги
керак
.
Норвегия
,
Финляндия
ва
Германияда
крипто
-
валюта
капитал
даромад
ўсиши
ва
ҳашамат
солиғига
тортилади
.
Австрияда
крипто
-
валюта
солиқ
органлари
томонидан
номоддий
актив
сифатида
қаралади
ва
майнинг
операцион
фаолият
сифатида
қаралади
.
АҚШда
крипто
-
валюталар
мулк
деб
ҳисобланади
,
бундай
валюта
билан
боғлиқ
барча
операциялар
солиққа
тортилади
.
Блокчейн
технологиясини
қўллашнинг
асосий
соҳаларидан
бири
крипто
-
валюта
ва
тўлов
воситасидир
.
Аммо
,
блокчейн
технологияси
марказлаштирилмаган
маълумотлар
ва
ахборотларни
сақлаш
учун
бир
йўл
сифатида
бошқа
кўплаб
соҳаларда
фойдаланиш
мумкин
.
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
51
Л
.
В
.
Санникова
ва
Ю
.
С
.
Харитонованинг
фикрига
кўра
,
тарқатилган
рўйхатга
олишнинг
моҳияти
шунда
намоён
бўладики
,
рақамли
битимларнинг
тақсимланган
реестри
маълум
бир
режимда
марказлашмаган
тарзда
сақланадиган
,
яратилган
ва
янгиланган
рақамли
ёзувларнинг
маълум
бир
тизимлаштирилган
маълумотлар
базаси
бўлиб
кўринади
[15].
Замонавий
шароитда
крипто
-
валютани
ривожлантиришнинг
энг
муҳим
йўналишларидан
бири
уни
фақат
тўлов
ва
алмашинув
воситаси
сифатида
эмас
,
балки
,
масалан
, “
акциялар
”
ёки
“
вексел
”
сифатида
блокчейнда
белгиланган
ҳуқуқ
(
мажбуриятлар
)
сифатида
фойдаланиш
имкониятидир
.
Бундан
ташқари
,
биткоин
ва
умуман
крипто
-
валюта
қимматли
қоғозми
деган
масала
ҳам
муҳим
ҳисобланади
.
Ушбу
соҳада
Л
.
Ю
.
Ефимова
томонидан
чиқарилган
хулосалар
диққатга
сазовор
.
Жумладан
,
унинг
қайд
этишича
FINMA
маълумотларига
кўра
,
қимматли
қоғозлар
фақат
инвестиция
токенларини
(
белгиларини
)
тан
олиши
мумкин
.
Амалий
қўлланмада
ҳақиқий
тўлов
белгиларининг
қимматли
қоғозлар
сифатида
тан
олинмаслиги
ҳақида
аниқ
хулоса
мавжуд
. FINMA
маълумотларига
кўра
, Bitcoin
ёки
Ethereum
каби
тўлов
турлари
ҳозирда
қимматли
қоғозлар
сифатида
қаралмайди
[16].
Эркин
ахборот
алмашиш
,
мамлакатлар
ва
қитъалар
чегаралари
бўйлаб
ҳаракат
қилиш
,
халқаро
савдо
,
шу
жумладан
Интернет
савдоси
–
бу
объектив
ҳақиқатдир
.
Шу
муносабат
билан
ушбу
соҳадаги
халқаро
шартномалар
рақамли
муҳитда
барча
мамлакатлар
учун
мақбул
бўлган
ягона
стандартлар
ва
хулқ
-
атвор
қоидаларини
ўз
ичига
олиши
керак
[17].
Ўзбекистон
қонунчилиги
учун
крипто
-
валюта
фаолиятини
тартибга
солиш
бўйича
Европа
тажрибаси
муҳим
аҳамиятга
эга
.
Европа
Иттифоқида
рақамли
иқтисодиётни
шакллантириш
ва
ривожлантиришнинг
дастлабки
босқичларида
ICO
рухсат
бериш
сиёсати
,
агар
улар
пул
ювишга
қарши
сиёсат
ва
“
мижозингизни
билиш
” (AML/KYC)
ва
тадбиркорлик
фаолиятининг
асосий
талабларига
мос
келадиган
бўлса
,
устувор
йўналиш
сифатида
тан
олинди
.
Блокчейн
технологияларидан
фойдаланганда
шахсий
маълумотларни
ҳимоя
қилиш
йўлидаги
муҳим
қадам
бу
Европа
парламенти
ва
Европа
Иттифоқи
Кенгашининг
2016/679-
сонли
GDPR (General Data
Protection
Regulation
–
Маълумотларни
ҳимоя
қилишнинг
умумий
қоидалари
)
Регламентидир
[18].
2018
йил
январ
ойида
Швейцария
Конфедерациясида
Crypto Valley Association (CVA)
Ассоциацияси
Швейцария
учун
IC
О
Хулқ
-
атвор
кодексини
эълон
қилди
,
бу
крипто
-
валюта
айланмасининг
барча
иштирокчиларининг
ўз
-
ўзини
бошқариш
муносабатларини
тартибга
солади
[19].
Буюк
Британияда
ICO
нинг
тартибга
солинмайдиган
хусусияти
тўғрисида
сармоядорларга
огоҳлантириш
эълон
қилинди
,
шу
билан
бирга
Буюк
Британия
молиявий
назорат
бошқармаси
таъкидлашича
,
ҳатто
виждонан
иш
тутган
тақдирда
ҳам
,
сармоядорлар
ICO
бизнес
моделларининг
ҳали
ҳам
экспериментал
табиати
туфайли
барча
пулларини
йўқотишлари
мумкин
.
Шунга
ўхшаш
огоҳлантириш
Германиянинг
молиявий
назорат
органи
томонидан
чиқарилди
ва
Германияда
ICO
га
нисбатан
махсус
норматив
талаблар
мавжуд
эмас
,
чунки
у
банк
қонунчилиги
,
инвестициялар
,
қимматли
қоғозлар
савдоси
,
тўлов
хизматлари
ва
эмиссия
проспектлари
нормаларини
тақсимлаш
назорати
тўғрисидаги
қонунчилик
билан
тартибга
солинади
.
Бир
қатор
мамлакатларда
(
масалан
,
Португалия
,
Испания
,
Италияда
) ICO
га
бутунлай
рухсат
этилган
,
Хитой
ва
Македонияда
эса
қатъиян
тақиқланган
.
Крипто
-
валютани
ҳуқуқий
тартибга
солишни
белгилаган
давлатлар
бугунги
кунда
асосан
қуйидаги
соҳаларда
ҳуқуқий
тартибга
солишни
жорий
қилишга
интилмоқда
:
1)
легаллаштириш
ва
терроризмни
молиялаштиришнинг
олдини
олишга
қаратилган
чора
-
тадбирларни
жорий
этиш
;
2)
давлатнинг
динамик
ривожланаётган
виртуал
валюталар
бозорига
тўғридан
-
тўғри
муносабатининг
энг
машҳур
чораси
бўлмиш
Аргентина
,
Филиппин
,
Япония
ва
АҚШ
тажрибаси
шуни
кўрсатадики
,
виртуал
валюталар
билан
бошқа
ҳисоб
-
китоб
операциялари
иштирокчилари
сифатида
фаолият
юритувчи
виртуал
валюта
ва
юридик
шахсларни
айирбошлаш
бўйича
операторларни
мижозингизни
билинг
know
your
customer (KYC)
тартибини
жорий
қилиш
,
битимларнинг
бухгалтерия
ҳисобини
юритиши
ва
миллий
юрисдикциянинг
обрўсини
пасайтириш
хавфини
камайтириш
учун
бошқа
чораларни
кўриш
мажбуриятини
юклаш
;
3)
виртуал
валютадан
фойдаланган
ҳолда
ҳисоб
-
китобларни
солиққа
тортиш
тизимини
ривожлантириш
(
Япония
,
Европа
Иттифоқи
мамлакатлари
,
Бразилия
,
АҚШ
),
виртуал
валюта
билан
айирбошлаш
операцияларини
амалга
ошириш
(
Япония
,
Европа
Иттифоқи
мамлакатлари
),
виртуал
валютани
майнинги
бўйича
фаолиятни
амалга
ошириш
(
фуқароларнинг
ўз
–
ўзини
иш
билан
таъминлашдан
олинган
даромад
-
Буюк
Британия
,
Швеция
,
АҚШ
);
4)
мижозлар
олдида
жавобгарликни
оширишга
қаратилган
валюта
операциялари
ва
виртуал
валюталар
билан
бошқа
биржа
операцияларини
тартибга
солиш
бўйича
чора
-
тадбирларни
амалга
ошириш
орқали
миллий
юрисдикциянинг
обрўсини
йўқотиш
хавфини
камайтириш
.
Хусусан
,
биржа
фаолиятининг
молиявий
таъминоти
,
операцияларнинг
киберхавфсизлигини
таъминлаш
,
биржа
операциялари
операторлари
томонидан
мижоз
томонидан
низоларни
ҳал
қилишнинг
махсус
муқобил
механизмларидан
(
Филиппин
,
Япония
)
фойдаланиш
имконияти
ҳақида
гап
бормоқда
.
Бугунги
кунда
мавжуд
бўлган
крипто
-
валюталар
рўйхати
жуда
кенг
ва
уларни
қонуний
мустаҳкамлаш
учун
крипто
-
валюталарнинг
бутун
мажмуасини
таснифлаш
керак
.
Шундай
қилиб
,
крипто
-
валюта
тоифаси
учта
гуруҳни
ўз
ичига
олади
.
Биринчи
гуруҳ
:
тўлов
воситаси
,
тўплаш
(
жамғариш
)
ва
айирбошлаш
воситаси
сифатида
ишлатиладиган
крипто
-
валюталар
.
Кўпинча
,
ушбу
гуруҳ
крипто
-
валюталари
инвестиция
воситаси
сифатида
ишлатилади
(Bitcoin, Bitcoin-cash, Dash,
Ripple, Litecoin, Eteherium
ва
бошқалар
).
Иккинчи
гуруҳ
:
Initial Coin Offering (
бундан
кейин
-
ICO)
натижасида
олинадиган
крипто
-
валюта
токенлари
.
Ушбу
гуруҳнинг
крипто
-
валюталари
бонус
сифатида
тўлов
воситаси
,
тежаш
(
жамғарма
)
ва
айирбошлаш
воситаси
сифатида
ишлатилади
.
Иккинчи
гуруҳнинг
крипто
-
валюталарини
инвестиция
воситаси
сифатида
ишлатиш
жуда
кам
учрайди
(STRAT, IOT,
Waves
ва
бошқалар
).
Учинчи
гуруҳ
:
тўлов
воситаси
,
жамғарма
(
тежаш
)
ва
айирбошлаш
воситаси
сифатида
тақсимланмаган
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
2020
№
1
♦
ЎЗБЕКИСТОН
ҚОНУНЧИЛИГИ
ТАҲЛИЛИ
♦
UZBEK LAW REVIEW
♦
ОБЗОР
ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВА
УЗБЕКИСТАНА
52
ва
инвестиция
воситаси
сифатида
фойдаланилмайдиган
(TRUMP-COIN
ва
бошқалар
)
токенлар
ва
крипто
-
валюталар
киради
.
Юқорида
айтиб
ўтилганидек
,
крипто
-
валютанинг
асосий
хусусияти
унинг
яратилишининг
асосий
технологияси
блок
ёки
тақсимланган
рўйхатга
олиш
технологиялари
ҳисобланади
.
Шундай
қилиб
,
ҳозирги
вақтда
давлатлар
рақамли
электрон
тизим
доирасидаги
муносабатларни
самарали
тартибга
солиш
учун
маълум
имкониятларга
эга
деган
хулосага
келишимиз
мумкин
.
Ушбу
соҳани
ҳуқуқий
тартибга
солиш
бўйича
бир
нечта
йўналишларни
ажратиб
кўрсатишимиз
мумкин
.
Биринчи
,
келажакда
биткоин
ва
бошқа
крипто
-
валюта
бутунлай
тақиқланиши
мумкин
.
Бу
энг
замонавий
ва
либерал
бўлмаган
вариант
,
аммо
бу
мавжуд
,
чунки
крипто
-
валюта
,
ўз
моҳиятига
кўра
,
кибер
фирибгарликдан
бошлаб
,
терроризмни
молиялаштириш
ва
пул
ювиш
билан
тугайдиган
жиноятлар
қуроли
сифатида
катта
хавф
туғдиради
.
Бироқ
,
крипто
-
валюта
бўйича
расмий
тақиқ
бу
тарзда
биткоинлар
билан
операциялар
тўхтайди
дегани
эмас
.
Шунинг
учун
ҳар
қандай
ҳолатда
ҳам
бу
йўналиш
самарасиз
ва
имконсиз
бўлиши
мумкин
.
Иккинчи
,
замонавий
шароитда
крипто
-
валютани
ривожлантиришнинг
энг
муҳим
йўналишларидан
бири
уни
фақат
тўлов
ва
алмашинув
воситаси
сифатида
эмас
,
балки
,
қимматли
қоғозлар
ўрнида
масалан
,
“
акциялар
”
ёки
“
вексел
”
сифатида
блокчейнда
белгиланган
ҳуқуқ
(
мажбуриятлар
)
сифатида
фойдаланиш
имконияти
ҳақида
ўйлаш
вақти
келган
.
Учинчи
,
крипто
-
валюта
устидан
кенг
қамровли
давлат
назоратини
ўрнатиш
техник
ва
ҳуқуқий
жиҳатдан
имкони
йўқлигини
инобатга
олган
ҳолда
,
кўпгина
давлатлар
тажрибасидан
келиб
чиқиб
,
ушбу
соҳада
ўз
-
ўзини
бошқариш
институтига
устувор
аҳамият
берилиши
юқори
самара
беради
.
Тўртинчи
,
крипто
-
валюта
устидан
давлат
назоратини
тўлиқ
ўрнатишнинг
мумкин
эмаслиги
баъзи
савдо
ва
электрон
жараёнларни
қисман
тақиқланишига
тўсқинлик
қилмаслиги
мумкин
.
Жумладан
,
фирибгарлик
ҳолатларининг
олдини
олиш
учун
биткоинлар
билан
товарлар
учун
тўлаш
;
айрим
соҳаларда
,
масалан
,
солиққа
тортишда
давлат
назоратини
жорий
этиш
имконияти
ҳам
бундан
мустасно
эмас
.
Бешинчи
,
Ўзбекистонда
ҳам
янги
молиявий
технологиялар
пайдо
бўлиши
билан
ушбу
соҳада
ҳуқуқий
муҳитни
шакллантириш
,
ўз
фаолиятида
крипто
-
валютадан
фойдаланган
ёки
фойдаланишни
режалаштирган
бизнес
ва
жамоатчилик
ҳуқуқларини
ҳимоя
қилиш
мақсадларига
хизмат
қилиши
керак
.
Адабиётлар
рўйхати
:
1. https://lex.uz/ru/docs/3891616
2. https://lex.uz/ru/docs/3806048
3. https://lex.uz/docs/4176346
4. https://lex.uz/docs/4272621
5. https://www.lex.uz/docs/1766419
6. Grinberg, R., Bitcoin: An innovative alternative digi-
tal currency. Hastings Sci. & Tech. LJ, 4, 2012. p.159.
7. Tu, K.V. and Meredith, M.W., Rethinking virtual
currency regulation in the Bitcoin age. Wash. L. Rev., 90,
2015. p.271.
8. Brito, J., Shadab, H. and Castillo, A., Bitcoin finan-
cial regulation: Securities, derivatives, prediction markets,
and gambling. Colum. Sci. & Tech. L. Rev., 16, 2014.
p.144.
9. Rustem, M., Sergey, K., Anastasia, K., Muhamat,
G., Venera, G. and Aleksey, K., 2019, October. Problems
of Legal Regulation of Cryptocurrencies. In 2019 12th In-
ternational Conference on Developments in eSystems
Engineering (DeSE) (pp. 956-959). IEEE.; Hrudnytskyi, V.,
Chornous, Y., Denysenko, S., Turkot, O. and Sikorskyi,
O., Legal regulation of cryptocurrency turnover in Ukraine
and the EU. 2019.
10. Nakamoto, S., Bitcoin: A peer-to-peer electronic
cash system. 2008.
11. Nakamoto, S., Bitcoin: A peer-to-peer electronic
cash system. Manubot. 2019; Lemieux, P., Who Is Satoshi
Nakamoto?. Regulation, 36(3), 2013. P.14. Popper, N.,
Decoding the enigma of Satoshi Nakamoto and the birth of
Bitcoin. The New York Times, 2015.15.
12. Kiviat, T.I., 2015. Beyond bitcoin: Issues in regulat-
ing blockchain tranactions. Duke LJ, 65, p.569.
13.
Егорова
М
.
А
.
Биткоин
как
особый
вид
крипто
-
валюты
:
понятие
,
значение
и
перспективы
правового
регулирования
в
предпринимательской
деятельности
.
Актуальные
проблемы
российского
права
. 2019.
№
6
(103)
июнь
14.
В
.
К
.
Шайдуллина
.
Криптовалюта
как
новое
эко
-
номико
-
правовое
явление
.
Вестник
университета
№
2,
2018. –
С
. 137-142.
15.
Санникова
Л
.
В
.,
Харитонова
Ю
.
С
.
Цифровые
активы
и
технологии
:
некоторые
правовые
проблемы
выработки
понятийного
аппарата
//
Право
и
цифровая
экономика
. — 2018. —
№
1. –
С
. 71-76.
16.
Ефимова
Л
.
Г
.
Некоторые
аспекты
правовой
природы
криптовалют
//
Юрист
. 2019.
№
3.
17.
Егорова
М
.
А
.
Биткоин
как
особый
вид
крипто
-
валюты
:
понятие
,
значение
и
перспективы
правового
регулирования
в
предпринимательской
деятельности
.
Актуальные
проблемы
российского
права
. 2019.
№
6
(103)
июнь
18.
Регламент
Европейского
Парламента
и
Совета
Европейского
Союза
2016/679
от
27
апреля
2016
г
.
О
защите
физических
лиц
при
обработке
персональных
данных
и
о
свободном
обращении
таких
данных
,
а
также
об
отмене
Директивы
95/46/
ЕС
(
Общий
Регла
-
мент
о
защите
персональных
данных
).
Текст
перевода
официально
опубликован
не
был
;
текст
Регламента
на
английском
языке
опубликован
в
: OJ, N L 119. 04.05.2016. Pp. 1—88.
19. URL: https://cryptovalley.swiss/