18
Янги Ўзбекистонда Ташқи иқтисодий фаолиятни
ривожланишининг устувор йўналишлари
Н.Х. Жумаев,
Олий Мажлис Қонунчилик
палатаси депутати,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Ж.Х. Атаниязов,
ТМИ кафедра мудири,
иқтисодиёт фанлари доктори, профессор
Янги
Ўзбекистонда
Ташқи
иқтисодий
фаолиятни
ривожланишининг янги босқичга чиқиши айнан 2017 йилда
бошланди. Президентимизнинг сиёсий иродаси ва қатъий
позициялари
туфайли
мамлакатимизда
валюта
сиёсати
эркинлаштирилиб,
валютанинг
эркин
конвертациясига
эришилганлиги тадбиркорларимизга кенг имкониятлар яратгани
ҳеч кимга сир эмас.
Яқин-яқинда ҳам валютанинг эркин конвертацияси ҳақида
фақатгина орзу қилиш мумкин эди. Ҳозир олдинги вақтдаги каби
банклар олдидаги пала-партиш навбатлар, тўс-тўполонлар йўқ!
Бугун у бозор қонуни — талаб ва таклиф асосида амалга
оширилмоқда. Мазкур йўналишда амалга оширилган ислоҳотлар
туфайли бир замонлар турли хил бюрократик тўсиқларни
енголмай ҳафсаласи пир бўлиб, қўл силтаган чет эллик
инвесторлар Ўзбекистондаги муҳит мўътадиллашгач, яна қайта
бошлашди.
Бу йўналишда муҳим уч қадам ташланганини қайд этиш
жоиз:
биринчидан,
ташқи иқтисодий фаолият эркинлашиб, бизнес
учун маъмурий тўсиқлар олиб ташланди;
иккинчидан,
янги, замонавий, модернизация талабларига
жавоб берадиган технологияларни олиб келишга кенг имкон
яратилди;
учинчидан,
мамлакатимиз фуқароларига, шунингдек,
мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона ва
ташкилотларга бир хил шароит яратилди.
19
Маълумки, сўнгги йилларда мамлакатимизда ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан
янгилаш, юқори технологияли қайта ишлаш тармоқларини қўллаб-
қувватлаш, иқтисодиёт тармоқлари учун самарали рақобатбардош
муҳитни шакллантириш, ички ва ташқи бозорларда миллий
товарларнинг рақобатбардошлигини таъминлаш, иқтисодиётда
энергия ва ресурслар сарфини камайтириш, экспорт таркибини ва
географиясини диверсификация қилиш, шунингдек иқтисодиёт
тармоқлари ва ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини кенгайтириш ва
шу орқали миллий иқтисодиётни барқарор ривожлантиришга
қаратилган иқтисодий ислоҳотлар фаол равишда амалга
оширилмоқда.
Мазкур ҳолатни қуйидаги долзарб масалалар билан изоҳлаш
мумкин:
биринчидан,
миллий
иқтисодиётни
барқарор
ривожланишини таъминлаш, унинг тармоқларида ишлаб чиқариш
суръатларининг ўсишига эришиш мамлакатнинг халқаро
рақобатбардошлигини оширишнинг муҳим омили ҳисобланади;
иккинчидан, жаҳон бозоридаги кескин рақобатлашув шароитида
миллий
ишлаб
чиқарувчиларнинг
юқори
сифатли
ва
рақобатбардош маҳсулотлар билан жаҳон бозорларига чиқишини
фаоллаштириш зарурияти; учинчидан, илмий сиғими юқори
бўлган
маҳсулотлар
ишлаб
чиқаришга
қаратилган
тенденцияларнинг ривожланиши ва шунга мувофиқ тарзда саноат
тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва
технологик жиҳатдан янгилаш жараёнларида миллий иқтисодиёт
доирасида доимий равишда замонавий технологиялар ҳамда
инновацияларни яратиш ва жорий этишни талаб қилади.
Бизга маълумки, миллий иқтисодиётнинг ривожланиш
ҳолатини ифодаловчи кўрсаткичлардан асосийси мамлакатда
яратилган ялпи ички маҳсулот бўлиб, унинг ўсиш суръатлари
орқали бевосита иқтисодий ривожланиш ҳолатини баҳолаш
мумкин.
Ушбу натижага иқтисодиётнинг барча тармоқларида
ислоҳотларнинг тизимли ва изчиллик билан амалга оширилиши
туфайли эришилди. Хусусан, ички ва ташқи бозорлардаги
талаблар асосида ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник
20
ва технологик жиҳатдан янгилаш, принципиал жиҳатдан янги
маҳсулот ва технология турларини ўзлаштириш жараёнларининг
изчил амалга оширилганлиги, иқтисодиётда энергия ва ресурслар
сарфини камайтириш, ишлаб чиқаришга энергия тежайдиган
технологияларни кенг жорий этиш ва меҳнат унумдорлигини
ошириш ҳисобига миллий иқтисодиётнинг рақобатбардошлиги
ошди.
Статистик маълумотларга эътибор қаратадиган бўлсак, 2020
йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2016 йилдагига нисбатан қарийб
икки ярим баробарга ошган ҳолда 580,2 трлн. сўмни ташкил этди.
Миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминлашда
мамлакат саноати етакчи ўрин тутади. Хусусан, саноат
маҳсулотлари ишлаб чиқариш умумий ҳажми сўнгги йилларда
барқарор ўсиш суръатларига эга бўлди, жумладан мазкур
кўрсаткич 2020 йилда 367,1 трлн. сўмни ташкил этгани ҳолда 2016
йилга нисбатан 255,2 трлн. сўмга ошган. Бу жараёнда
мамлакатимизда саноат салоҳиятини ривожлантириш, ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашга
доир тармоқ дастурлари доирасида амалга оширилган чора-
тадбирлар муҳим аҳамият касб этди.
Ҳукуматимиз томонидан пандемия ва бошқа глобал хавф-
хатарлар шароитида макроиқтисодий барқарорликни, иқтисодиёт
тармоқлари ва соҳаларининг узлуксиз ишлашини таъминлаш,
ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, аҳолини самарали
ижтимоий қўллаб-қувватлаш, мамлакат аҳолиси даромадлари
кескин пасайиб кетишининг олдини олиш мақсадида бир қатор
муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди.
Ўз вақтида амалга оширилган таъсирчан чора-тадбирлар
натижасида мамлакатимизда пандемия салбий оқибатларига
қарамасдан айрим давлатларга қараганда сезиларли даражада
иқтисодий ўсишга эришилди. Халқаро валюта фонди (ХВФ)
маълумотларига кўра, ялпи ички маҳсулотнинг ўсиши 2018 йилда
5,4 фоизни, 2019 йилда эса 5,6 фоизни ташкил этди. Пандемия
таъсири натижасида мазкур кўрсаткичнинг тахминан 0,7% гача
пасайишига қарамай, ХВФ минтақада ЯИМ ўсишини 2025 йилгача
5,5-6% гача прогноз қилмоқда. МДҲ давлатлари ичида Ўзбекистон
21
2020 йилда ижобий ўсиш суръатларини сақлаб қолган учта
давлатдан
биттаси
ҳисобланади,
хусусан,
дастлабки
маълумотларга кўра, 2020 йил якунлари бўйича Ўзбекистонда
ЯИМнинг ўсиши 1,6 фоизни, Туркманистонда 5,9 фоизни,
Тожикистонда 4,5 фоизни қолган МДҲ давлатларида эса, 2019
йилга нисбатан пасайиш тенденцияси қайд этилган. Бу ҳолатга
пандемия шароитида мамлакатимиз ҳукумати томонидан миллий
иқтисодиётни қўллаб-қувватлашга қаратилган муҳим чора-
тадбирлар қўлланиши ижобий таъсир кўрсатди.
Пандемия шароитида мамлакатимизда макроиқтисодий
барқарорлик ва иқтисодий ўсишни сақлашга хизмат қилган асосий
омиллар сифатида қуйидагиларни қайд этиш мумкин:
–
сўнгги йилларда иқтисодиёт тармоқ ва соҳаларида ишлаб
чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан
янгилаш ишларини фаол тарзда олиб борилганлиги ҳамда юқори
технологияли ишлаб чиқаришларни ташкил этилганлиги;
–
ташқи савдони эркинлаштириш ҳамда валюта сиёсати
барқарорлигини таъминлаш борасидаги чора-тадбирларнинг
самарали тарзда амалга оширилганлиги;
–
молия,
пул-кредит
сиёсати
бўйича
таъсирчан
механизмларнинг амалиётга татбиқ этилганлиги;
–
хусусий секторни ривожлантириш бўйича имтиёзли
режимларнинг жорий қилинганлиги;
–
барқарор
олтин-валюта
заҳирасининг
шакллантирилганлиги;
–
пухта ўйланган ташқи қарзлар сиёсатини амалга ошириш
ҳамда жалб қилинган хорижий инвестиция ва кредитлардан
самарали фойдаланиш асосида маблағларни истиқболли
лойиҳаларни амалга оширишга йўналтирилганлиги;
–
ташқи иқтисодий фаолиятни рағбатлантириш, етакчи
халқаро ва хорижий молиявий институтлар билан алоқаларни
кенгайтириш
борасида
муҳим
ислоҳотларнинг
амалда
қўлланилганлиги;
–
аҳолини самарали ижтимоий қўллаб-қувватлаш ва
даромадлари кескин пасайиб кетишининг олдини олиш, янги иш
22
ўринларини яратиш борасида юқори натижаларга эришилганлиги
ва бошқалар.
Қайд этиш жоизки, сўнгги йилларда амалга оширилган
ислоҳотлар туфайли саноат бўйича меҳнат унумдорлигининг
жадал ўсишига эришилди. Бунга биринчи навбатда, экспорт
қилувчи корхоналарни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва
уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш, иқтисодиётнинг реал
секторида ресурс базасини кенгайтириш ва инвестицион
фаолликни ошириш, иқтисодиётда энергия ва ресурслар сарфини
камайтириш,
ишлаб
чиқаришга
энергия
тежайдиган
технологияларни кенг жорий этиш, хусусий тадбиркорлик
субъектларини қўллаб-қувватлашни кучайтириш борасида амалга
оширилган чора-тадбирлар сабаб бўлди.
Саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб
чиқарадиган саноат ҳиссасига тўғри келиб, унинг жами саноат
ишлаб чиқаришдаги улуши 2020 йилда 83,0 фоизни, шунингдек,
ЯИМ таркибида саноатнинг улуши 28,5 фоизни ташкил этди. 2019
йилнинг мос даври билан солиштирганда ишлаб чиқарадиган
саноат таркибида юқори технологияли тармоқнинг улуши 1,9
фоизни, ўрта-юқори технологияли - 22,4 фоизни, ўрта-қуйи
технологияли - 40,1 фоиз ва қуйи технологиялиси - 35,6 фоизни
ташкил этди.
Жами ишлаб чиқарадиган саноат таркибида машина ва асбоб-
ускуналар ишлаб чиқариш, таъмирлаш ва ўрнатиш, автотранспорт
воситалари, ярим тиркамалар ва бошқа тайёр буюмларни ишлаб
чиқариш соҳасининг улуши - 19,4 фоиз, металлургия саноатининг
улуши - 26,0 фоиз, тўқимачилик, кийим, тери маҳсулотларини
ишлаб чиқаришнинг улуши - 15,8 фоиз, озиқ-овқат, ичимликлар ва
тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқаришнинг улуши - 16,9 фоиз,
кимё маҳсулотлари, резина ва пластмасса буюмларини ишлаб
чиқаришнинг улуши - 6,9 фоизни ташкил этди. Бу эса, сўнгги
йилларда мамлакатимизда саноат таркибини диверсификация
қилиш борасидаги амалга оширилган чора-тадбирларнинг ижобий
натижаси сифатида изоҳланади. Шунингдек, яқин истиқболда
миллий иқтисодиётнинг барқарор ривожланишини таъминловчи
саноат тармоғини таркибий жиҳатдан ўрганиш, таҳлил қилиш ва
23
саноат маҳсулоти ишлаб чиқариш учун энг самарали тармоқларга
алоҳида эътибор қаратиш лозимдир.
Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29
декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида миллий
иқтисодиётда чуқур таркибий ислоҳотлар орқали узоқ муддатли
барқарор ўсишни таъминлашнинг қатор муҳим йўналишлари
белгилаб берилди. Ушбу муҳим йўналишлардан бири сифатида
янги экспорт бозорларига чиқиш Ҳукуматнинг энг асосий
вазифаларидан бири эканлиги қайд этилди. Ҳозирги кунда
мамлакатимизда
ишлаб
чиқарилган,
қайта
ишланган
маҳсулотларнинг жаҳон бозорларидаги улуши сезиларли бўлса-да,
уни
янада
ошириш
имкониятлари
мавжуд.
Миллий
иқтисодиётнинг экспорт салоҳиятини ривожлантириш ва унинг
маҳсулот таркибини диверсификация қилиш иккита ўзаро
алоқадор бўлган омиллар гуруҳи орқали белгиланади. Бир
томондан бу табиий ресурслар соҳасидаги қиёсий устунликлар
билан тавсифланган статик омиллар бўлиб уларнинг таъсири
натижасида кейинчалик юқори технологик ва юқори даражада
қайта ишланган маҳсулотларга эътиборни кучайтиришга имкон
яратилади. Бошқа томондан бу инновациялар ва илмий-техник
ютуқлар билан боғлиқ бўлган динамик равишда ўзгариб турадиган
рақобат устунлиги омиллари ҳисобланади. Мазкур омилларнинг
биргаликда узвий ҳаракати натижасида миллий иқтисодиёт
рақобатбардошлигини ошириш, экспортнинг барқарор ўсишини
ва умуман иқтисодиёт ривожида рағбатлантирувчи таъсирни
таъминлашга эришилади.
Қайд этиш лозимки, мамлакатимизнинг ташқи иқтисодий
фаолияти ва жаҳон хўжалигига интеграцияси мажмуи аниқ
белгиланган мақсадлар ҳамда уларни амалга оширишга
қаратилган асосий тадбирларни ўз ичига олади. Бунинг учун
аввало миллий иқтисодиётнинг кучли экспорт бўғинини ташкил
этувчи ва унинг жаҳон бозорида муносиб ўринни эгаллашини
таъминловчи тармоқларни аниқлаш, шунингдек, иқтисодиётнинг
экспорт
соҳасида
давлат
томонидан
қўллаб-қувватлаш
усулларидан кенг фойдаланиш лозим.
24
Хулоса қилиб қилиб айтганда, миллий иқтисодиётнинг
барқарор ривожланишини таъминлаш борасида сўнгги йилларда
мамлакатимиз ҳукумати томонидан амалга оширилаётган кенг
қамровли ислоҳотлар иқтисодий ўсишнинг барқарор пойдевори
сифатида хизмат қилмоқда. Жаҳон иқтисодиётида пандемиянинг
салбий таъсирлари ҳали тўлиқ бартараф бўлмаганлигини ҳисобга
олган ҳолда, миллий иқтисодиётнинг яқин истиқболда барқарор
юқори ўсиш суръатларини таъминлашда қуйидаги йўналишлар
бўйича чора-тадбирларни янада фаоллаштириш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз:
–
миллий иқтисодиёт тармоқларида ишлаб чиқаришни
модернизация қилиш, техник янгилаш ва диверсификация қилиш
ишларини янада фаол давом эттириш;
–
саноатда юқори қўшилган қийматга эга бўлган
маҳсулотлар турини кенгайтириш ва сифат жиҳатидан
рақобатбардошлик даражасини ошириш;
–
инсон
капиталига
инвестициялар
киритишни
фаоллаштириш орқали истиқболда илмий сиғими юқори бўлган
маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўламини кенгайтириш;
–
иқтисодиёт
тармоқларида
фаолият
юритувчи
корхоналарнинг экспорт ва импорт тузилмасини, уларнинг ишлаб
чиқариш салоҳиятини ривожлантириш ҳамда экспорт таркибини
диверсификациялашга
қаратилган
чора-тадбирларни
фаоллаштириш;
–
фаол инвестиция сиёсатини олиб бориш орқали муҳим
стратегик аҳамиятга молик лойиҳаларни амалга ошириш,
шунингдек хорижий капитални аввало моддий экспортга
йўналтирилган ва импорт ўрнини босувчи ишлаб чиқаришга жалб
қилиш.
Янги
Ўзбекистонда
Ташқи
иқтисодий
фаолиятни
ривожланишининг янги босқичга чиқиши қуйидагиларни амалга
оширишга асос бўлади.
Биринчидан,
келгуси беш йилда ЯИМ ҳажмини 1,6 баробарга
ошириш, натижада 2030 йилга келиб, жон бошига даромадни
йилига 4 минг АҚШ долл.дан ошириб, “даромади ўртачадан
юқори бўлган давлатлар”га қаторига киришига пухта замин
25
яратиш. Бунинг тагида аҳолини муносиб ҳақ тўланадиган иш
билан таъминлаш вазифаси ётибди;
Иккинчидан, рақамли иқтисодиётни асосий “драйвер” соҳага
айлантирилади, унинг ҳажми камида 2,5 баробарга оширилади.
Рақамли
иқтисодиётни
ривожлантириш
орқали
барча
ислоҳотларни
шаффофлигини
таъминлаш
билан
бирга
коррупцион ҳолатларни қисқартиришга муваффақ бўламиз.
Шунингдек, дастурий таъминотларни экспортини йўлга қўямиз.
Учинчидан, 2023 йилнинг охиригача инфляция даражасини
5%гача тушириш. Бу чора-тадбир нархларни кескин ошишини
олдини
олишга
қаратилган.
Натижада,
экспорт-импорт
операцияларига таъсир ўтказадиган нобарқарор ҳолатларни
(курсларни кескин тебраниши) олди олинади.
Тўртинчидан, ўсиш суръатларини сақлаб қолиш учун, 120
млрд.долл, шундан 70 млрд.долл. хорижий инвестициялар жалб
қилиш. Бу орқали, иқтисодиётнинг барча тармоқ ва соҳаларини
янада ривожлантириш устувор саналади.
Бешинчидан, мамлакат экспорт салоҳиятини 1,7 баробарга
ошириб, 2026 йилда 30 млрд.долл.га етказиш. Бунда қўшилган
қиймат
занжири
ва
чуқур
қайта
ишлаш,
экспорт
диверсификацияси орқали валюта тушумларини барқарор
кўпайтиришдек улкан вазифалар белгиланган.
Олтинчидан, 2026 йилга бориб, электр-энергия, табиий газ ва
банк тизимларини трансформация қилиш орқали ЯИМдаги
хусусий секторни улушини 67 фоиздан 80 фоизга етказиш, экспорт
ҳажмида эса, 32%дан 60 фоизга ўстириш режалаштирилган.
Еттинчидан, “Яшил иқтисодиёт” технологияларини барча
соҳаларга фаол жорий қилиш;
Саккизинчидан, замонавий технологияларда ишлай оладиган
юксак билимли ва малакали кадрларни тайёрлаш тизимини янада
такомиллаштириш. Буни биз сўнгги йиллардаги таълим
тизимидаги ўзгаришларадан, хусусан, олий таълимни қамровини
9%дан қарийб 30%га етканидан кўришимиз мумкин.
Шунингдек, 14 та ҳудуднинг ўзига хос хусусиятларидан
келиб чиқиб, ҳар бири бўйича уларни ривожлантиришнинг 5
йиллик Дастурлари ишлаб чиқилди!
26
Мақсад битта, ҳудудларда, чекка чекка жойларда ҳам
халқимизни муносиб иш билан таъминлаш! Бир сўз билан
айтганда, барча ислоҳотлар – инсон ва унинг қадри учун!
Бу режалар ва амалга ошириладиган ислоҳотлар Янги
Ўзбекистонни тараққиёт йўлини янги босқичга олиб чиқишнинг
кафолати, деб ҳисоблайман.
Ишонч билан айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистон – инсон
қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир. Чунки,
барча ислоҳотларда давлат ва жамиятимизни янада ислоҳ қилиш,
фуқароларимизнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш ва орзу-
умидларини рўёбга чиқаришни олий мақсад этиб белгиланган!
Буларга эришиш учун эса, ташқи иқтисодий фаолиятни
ривожлантириш нақадар муҳимлигини қайд этиш лозим!
ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТДА БОЖХОНА ТАРТИБ-
ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИЛИШИ ВА УНИ
ТАКОМИЛЛАШТИРИШ
Кучаров А.С. ТДИУ профессори
Акбаров Н.Г. ТДИУ доценти
Ишманова Д.Н. ТДИУ катта ўқитувчисии
АННОТАЦИЯ
В условиях усиливающейся глобализации
положение страны на международной арене зависит, прежде
всего, от ее участия в международных экономических
отношениях. С первых лет независимости особое внимание
уделялось развитию экономики, особенно внешнеэкономической
деятельности.
КЛЮЧЕВЫЕ СЛОВА
внешнеэкономическая деятельность,
экономическая безопасность, единая экономическая политика,
модернизация
экономики,
таможня,
законы,
прововые-
нормативные документы.
АННОТАЦИЯ
. Глобализация жараёнларининг кучайиб
бориши шароитида, мамлакатнинг халқаро майдонда ўз ўрнини
эгаллаши биринчи навбатда халқаро иқтисодий муносабатлардаги
иштирокига
боғлиқ.
Мустақилликнинг
илк
йилларидан
мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасини, хусусан ташқи иқтисодий