44
pandemic”. International Journal of Modern Agriculture ISSN:
2305-7246,
journals.com/index.php/ijma/article/view/1048/888
МИЛЛИЙ ИҚТИСОДИЁТДА ЭРКИН ИҚТИСОДИЙ
ҲУДУДЛАР КИЧИК БИЗНЕС КОРХОНАЛАРНИ
ФАОЛИЯТИНИНГ ҚЎЛЛАБ-ҚУВАТЛАШ
МЕХАНИЗМЛАРИ ТАҲЛИЛИ
ТДИУ, таянч докторанти
Назаров Назар
Мамлакатимизда кичик биснес корхоналарни фаолиятини
ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. “2017–2021
йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта
устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”да
иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий
иқтисодиѐт барқарорлигини таъминлашда эркин иқтисодий
ҳудудлар фаоллигини ошириш алоҳида эътибор қаратилоқда.
Эркин
иқтисодий
ҳудудларни
(ЭИҲ)
маҳаллий
минералхомашё ресурсларни чуқур қайта ишлаш асосида юқори
қўшимча қийматга эга рақобатдош маҳсулотлар ишлаб чиқаришни
таъминлайдиган замонавий корхоналар ташкил этиш, республика
ҳудудларининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс
ва самарали фойдаланиш, шу аснода янги иш ўринлари яратиш ва
аҳоли даромадини ошириш учун хорижий, аввало, тўғридан-тўғри
хорижий инвестицияларни жалб қилишнинг муҳим омили
сифатида қатор ислоҳотлар амалга оширилмоқда.
Мазкур чора-тадбирлар Ўзбекистон Республикаси Президенти
Ш.Мирзиёевнинг
«Ўзбекистон
Республикасини
янада
ривожлантириш бўйича ҳаракатлар стратегияси тўғрисида» ва
2016 йил 26 октябрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини
фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар
тўғрисида”ги фармонлари ЭИҲларда кичик бизнес корхоналарни
фаолиятининг қўллаб-қуватлаш механизмларининг янгича
ёндашувларини бошлаб берди.
Эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари фаолиятини давлат
томонидан тартибга солиш ва мувофиқлаштириш, алоҳида
45
ҳуқуқий ва иқтисодий режимга риоя этилиши устидан назоратни
амалга ошириш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналарининг
самарали фаолият юритишини ташкиллаштириш, эркин
иқтисодий ва кичик саноат зоналари дирекцияларини
шакллантириш ҳамда улар фаолияти устидан назоратни амалга
ошириш, инвестиция лойиҳаларини танлаш ва уларни амалга
ошириш учун эркин иқтисодий зоналар ҳудудида жойлаштириш
бўйича қарор қабул қилиш, тадбиркорлик субъектларини танлаб
олиш ва уларни кичик саноат зоналарида жойлаштириш бўйича
танлов комиссияси функцияларини амалга ошириш, инвестиция
лойиҳаларини амалга ошириш учун эркин иқтисодий ва кичик
саноат зоналарининг иштирокчиларига ер майдонлари тақдим
этиш
масалалари
тадбиркорларни
қўллаб-қувватлашга
қаратилаган рағбатдир.
Шу билан бирга, давлат мулки бўлган ишламаётган
корхоналар ва бўш ётган мол-мулкларни эркин иқтисодий зоналар
ва кичик саноат зоналарининг иштирокчиларига инвестиция
мажбуриятларини қабул қилган ҳолда «нол» харид қиймати
бўйича сотиш тўғрисида қарор қабул қилиш, эркин иқтисодий
зоналар
ва
кичик
саноат
зоналарини
ривожлантириш
дастурларини ишлаб чиқиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат
зоналарида
муҳандислик-коммуникация
ҳамда
транспорт
инфратузилмасини қуриш, янги кичик саноат зоналари барпо
этиш натижасида янги иш ўринларини ташкил этиш ҳамда
ҳудудлар инфратузилмасини ривожлантириш асосий вазифалар
сифатида белгиланган.
Эркин иқтисодий ҳудудлар кичик бизнес корхоналарни
фаолиятининг қўллаб-қуватлашда мамлакатимизда мавжуд эркин
иқтисодий зоналар ва кичик саноат, шунингдек, фармацевтика
зоналарида фаолият юритаётган, экспортга маҳсулот чиқараётган,
инновацион, юқори технологик ишлаб чиқаришларни ташкил
қилган кичик бизнес субъектлари ва тадбиркорларга берилаётган
қўшимча имкониятлар, имтиёз ва преференцияларнинг ташкилий-
ҳуқуқий асослари мустаҳкамланиб бормоқда.
Бугунги кунда, 21 та эркин иқтисодий зоналар мавжуд бўлиб,
уларнинг 12 таси саноат, 7 таси фармацевтика, биттадан қишлоқ
46
хўжалиги ва туризм соҳаларига ихтисослашган. Эркин иқтисодий
зоналарда умумий қиймати 2,4 млрд долларлик (шундан, 768,7
млн доллар тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар) 450 та
лойиҳалар фойдаланишга топширилган ва 34,9 мингта янги иш
ўринлари яратилган. Шу билан биргаликда, қиймати 2,9 млрд
долларлик (шундан, 1,4 млрд доллар тўғридан-тўғри хорижий
инвестициялар) 440 та лойиҳалар амалга оширилмоқда ва 41,1
мингта янги иш ўринлари яратилиши режалаштирилган.
2021 йилда қиймати 1,4 млрд долларлик 177 та лойиҳа амалга
оширилади ва 16,2 мингта янги иш ўринлари яратилади. 2021
йилнинг январь-февраль ойларида эркин иқтисодий зоналарда
қиймати 61,3 млн долларлик 18 та лойиҳа ишга туширилган.
Вазирлар Маҳкамасининг “Махсус иқтисодий зоналар ва
кичик
саноат
зоналари
муҳандислик-коммуникация
инфратузилмасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари
тўғрисида” қарори лойиҳаси ишлаб чиқилди ва бугунги кунда
Вазирлар Маҳкамаси аппарати билан келишилмоқда.
Мазкур қарор лойиҳасига мувофиқ эркин иқтисодий
зоналарни инфратузилма билан таъминлашга 2021 йилда жами
604,7 млрд сўм ажратилади, бунда:
131,9 млрд сўм - ичимлик ва оқава сув тармоқларини
қуришга;
49,9 млрд сўм - автомобиль йўлларини қуриш, реконструкция
қилишга;
328,3 млрд сўм - электр тармоқлари ва қурилмаларини
қуришга;
55,4 млрд сўм газ тармоқларини қуришга;
39,0 млрд сўм маблағлар ирригация объектларини
реконструкция қилишга йўналтирилиши режалаштирилган.
Жорий йилнинг ўзида республикамизнинг тадбиркорлик
яхши ривожланган, аҳоли зич жойлашган ва муҳандислик-
коммуникация тизимига уланиш қулай бўлган ҳудудларида 149 та
кичик саноат зонаси ташкил этилди ва бугунги кунда уларнинг
сони 298 тага етди.
47
Кичик саноат зоналарида умумий қиймати 12,4 трлн.сўмлик
жами 2 849 та лойиҳа жойлаштирилган. Амалга оширилган 1 385
та лойиҳа доирасида 2020 йилда жами қиймати 2,5 трлн.сўмлик
маҳсулот ишлаб чиқарилди ва 42,1 млн. долларлик маҳсулот
экспорт қилинди. Натижада 29 788 та янги иш ўринлари яратилди
ҳамда кичик саноат зоналрида ишлаб чиқарилган маҳсулот
республика саноат маҳсулотининг 0,7 фоизини ташкил этди.
Шу билан бирга, умумий қиймати 7,7 трлн.сўмлик 1432 та
лойиҳани амалга ошириш ва 49 337 дан зиёд янги иш ўринларини
яратиш бўйича тегишли ишлар олиб борилмоқда.
Кичик саноат зоналарида жойлаштирилган лойиҳаларнинг
884 таси (ёки 31,1 %) қурилиш мтериаллари, 583 таси (ёки 20,4 %)
текстил
ва тўқимачилик, 309 таси (ёки 10,8 %) озиқ-овқат, 244 таси
(ёки 8,5 %) мебель, 173 таси (ёки 6,1 %) кимё ва 135 таси (ёки 4,7
%) электротехника
ва 521 таси (ёки 18,2 %) бошқа саноат тармоқларига тўғри
келади.
Барпо этилган кичик саноат зоналари самарадорлигини
ошириш
ва улардаги корхоналарнинг тўлиқ қувватда ишлашини
таъминлаш
мақсадида
муҳандислик-коммуникация
инфратузилмаси билан таъминлаш ишларига Инқирозга қарши
курашиш жамғармасидан 300 млрд.сўм маблағ йўналтирилди.
Бундан ташқари тадбиркорлик яхши ривожланган, аҳоли зич
жойлашган ва муҳандислик-коммуникация тизимига уланиш
қулай бўлган 765,1 гектар бўш ер майдони негизида 128 та янги
кичик саноат зонаси ташкил этилмоқда.
Республикадаги мавжуд ва янгидан барпо этилаётган кичик
саноат зоналарини йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация
тармоқлари билан тўлиқ таъминлаш учун 2021 йилда жами 417,4
млрд.сўм маблағ ажратилади. Шундан 284,3 км электр энергия
тармоғини тортиш учун 151,3 млрд.сўм, 415,9 км табиий газ
тармоғи қуришга 92,1 млрд. сўм, 169,6 км ичимлик суви тармоғини
қуриш ишларига 96,4 млрд. 33,9 км оқава сув тармоғини қуриш
48
ишларига 51,3 млрд. сўм ҳамда 22,5 км автомобил йўлини қуриш
учун
26,1 млрд. сўм сарфланади.
Мавжуд ва янгидан ташкил этилган кичик саноат
зоналарининг
733,4 гектар (ёки 36 %) ер майдонларида лойиҳалар
жойлаштирилмаган. Қорақалпоғистон Республикаси 44,3 гектар
ер майдони (ёки 6 %), Андижон вилояти 33,2 гектар ер майдони
(ёки 4,5 %), Бухоро вилояти 28,3 гектар
ер майдони (ёки 3,9 %), Жиззах вилояти 77 гектар ер майдони
(ёки 10,5 %), Қашқадарё вилояти 25,4 гектар ер майдони (ёки 3,5
%), Навоий вилояти
16,4 гектар ер майдони (ёки 2,2 %), Наманган вилояти 217,7
гектар
ер майдони (ёки 29,7 %), Самарқанд вилояти 76,7 гектар ер
майдони (ёки 10,5 %), Сурхондарё вилояти 14 гектар ер майдони
(ёки 1,9 %), Сирдарё вилояти 17,3 гектар ер майдони (ёки 2,4 %),
Тошкент вилояти 116 гектар ер майдони (ёки 15,8 %), Фарғона
вилояти 42 гектар ер майдони (ёки 5,7 %), Хоразм вилояти 23,4
гектар ер майдони (ёки 3,2 %), Тошкент шаҳар 2,2 гектар ер
майдони (ёки 0,3 %) бўш турибди.
Кичик саноат зоналарида 289 та лойиҳани ишга тушириш
ишлари кечиктирилмоқда. Бухоро вилоятида 1 та лойиҳа, Жиззах
вилоятида 16 та лойиҳа, Қашқадарё вилоятида 17 та лойиҳа,
Навоий вилоятида 4та лойиҳа, Наманган вилоятида 124 та лойиҳа,
Самарқанд вилоятида 17 та лойиҳа, Сурхондарё вилоятида 6 та
лойиҳа, Тошкент вилоятида 49 та лойиҳа, Фарғона вилоятида 4 та
лойиҳа, Хоразм вилоятида 25 та лойиҳа ва Тошкент шаҳарда 25 та
лойиҳа белгиланган муддатларда ишга туширилмаган.
“Навоий” эркин иқтисодий зонасида 31 та корхона негизида
45 та лойиҳалар амалга оширилган (қиймати 241,6 млн.доллар
шундан 55,5 млн. доллар хорижий инвестиция, яратилган иш ўрни
3 191 та ).
2020 йил январь-октябрь ойлари давомида 42,6 млн
долларлик (шундан, хорижий инвестициялар 5,8 млн доллар) 6 та
49
лойиҳалар амалга оширилган ва 458 та янги иш ўринлари
яратилди.
2020 йилнинг январь-октябрь ойларида “Навоий” ЭИЗ
корхоналари томонидан жами 2085,6 млрд.сўмлик маҳсулотлар
ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 164,9 %
ўсди. Шунингдек, 22,0 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниб
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,4 % ўсди.
Бугунги кунда, қиймати 556,6 млн долларлик 60 та корхонада
69 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида
224,1 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 5 887 та
янги иш ўринлари яратилади.
Шундан:
Кармана туманидаги ЭИЗ худудида 18 та корхонанинг
қиймати 94,1 млн. долларлик 19 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1
403 та иш ўринлари;
Навоий шаҳридаги ЭИЗ худудида 20 та корхонанинг қиймати
112,4 млн. долларлик 25 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1 409 та иш
ўринлари;
“Навоий” ЭИЗнинг бошқа худудларида 22 та корхонанинг
қиймати 350,1 млн. долларлик 25 та лойиҳаси ишга туширилиб,
3075 та иш ўринлари яратилади.ЭИЗ иштирокчилари томонидан
хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашёларга ва
уларни қайта ишлаб сотиш натижасида ҳосил бўладиган қўшимча
қийматга 20 фоизлик ставкада ҚҚС тўланиши ЭИЗ ҳудудида
яратилган божхона ва солиқ имтиёзлари жозибадорлигининг
йўқолишига сабаб бўлмоқда.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИНИ
ЯХШИЛАШДА ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
САМАРАДОРЛИГИ
Файзиева Ҳамида Қудратовна,
ТДИУ Жаҳон иқтисодиёти
кафедраси катта ўқитувчиси
Мамлакатимизда
экспорт
салоҳиятини
юксалтиришда,
тадбиркорларни қўллаб қувватлаш чора-тадбирларини амалга
ошириш, уларга экспорт операцияларини амалга оширишда турли