
49
лойиҳалар амалга оширилган ва 458 та янги иш ўринлари
яратилди.
2020 йилнинг январь-октябрь ойларида “Навоий” ЭИЗ
корхоналари томонидан жами 2085,6 млрд.сўмлик маҳсулотлар
ишлаб чиқарилиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 164,9 %
ўсди. Шунингдек, 22,0 млн. долларлик маҳсулот экспорт қилиниб
ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 110,4 % ўсди.
Бугунги кунда, қиймати 556,6 млн долларлик 60 та корхонада
69 та лойиҳалар амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳалар доирасида
224,1 млн доллар хорижий инвестициялар ўзлаштирилиб, 5 887 та
янги иш ўринлари яратилади.
Шундан:
Кармана туманидаги ЭИЗ худудида 18 та корхонанинг
қиймати 94,1 млн. долларлик 19 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1
403 та иш ўринлари;
Навоий шаҳридаги ЭИЗ худудида 20 та корхонанинг қиймати
112,4 млн. долларлик 25 та лойиҳаси ишга тушурилиб, 1 409 та иш
ўринлари;
“Навоий” ЭИЗнинг бошқа худудларида 22 та корхонанинг
қиймати 350,1 млн. долларлик 25 та лойиҳаси ишга туширилиб,
3075 та иш ўринлари яратилади.ЭИЗ иштирокчилари томонидан
хориждан ўз эҳтиёжлари учун олиб келинган хом ашёларга ва
уларни қайта ишлаб сотиш натижасида ҳосил бўладиган қўшимча
қийматга 20 фоизлик ставкада ҚҚС тўланиши ЭИЗ ҳудудида
яратилган божхона ва солиқ имтиёзлари жозибадорлигининг
йўқолишига сабаб бўлмоқда.
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА АҲОЛИ ТУРМУШ ТАРЗИНИ
ЯХШИЛАШДА ЭКСПОРТНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ
САМАРАДОРЛИГИ
Файзиева Ҳамида Қудратовна,
ТДИУ Жаҳон иқтисодиёти
кафедраси катта ўқитувчиси
Мамлакатимизда
экспорт
салоҳиятини
юксалтиришда,
тадбиркорларни қўллаб қувватлаш чора-тадбирларини амалга
ошириш, уларга экспорт операцияларини амалга оширишда турли

50
соҳалар буйича яратилаётган имтиёзлардан фойдаланишда амалий
кўмаклашиш ва ҳуқуқий билимларини ошириш лозим.Ҳозирги
кунда экспорт операцияларини амалга оширишда давлатимизда
экспортчи корҳоналар учун жорий қилинган қулайликлар
экспортни қўллаб-қувватлашда ўз ижобий самарасини бериши
устувор вазифалардан биридир. Бунда миллий маҳсулотларни
хорижга экспорт қилишда соҳага оид юқори ташкилотлар билан
ҳамкорликни амалга ошириш ва экспортни ривожлантиришда
яратилаётган
имтиёзлар
ва
преференсиялар
ҳақида
тадбиркорларда
экспорт
салоҳияти
бўйича
билим
ва
кўникмаларни ошириш зарур.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 7 май “Экспорт
фаолиятини
янада
қўллаб-қувватлаш
чора
тадбирлари
тўғрисида”ги қарорининг қабул қилиниши ҳамда “Экспорт
фаолиятини молиявий қўллаб қувватлашни янада кенгайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони (ПФ-6091-сон 21.10.2020
йил) тадбиркорлик фаолиятида экспортни қўллаб-қувватлашда
давлат молиявий кўмагини аҳамиятини ортишига сабаб булди.
Экспортни қўллаб қувватлашда “Ўзбекистон Республикаси
Инвестиция ва ташқи савдо Вазирлиги” ҳузуридаги “Экспортни
рағбатлантириш агентлиги” амалий жиҳатдан кўмаклашмоқда.
Бунда тадбиркорларга ҳорижий ҳамкорларни жалб қилишга
кўмаклашда, турли бизнес форумларни ташкиллаштирида,
экспорт шартномаларни тузишга кўмаклашишда, электрон ташқи
савдо платформаларида фаолият олиб боришида, халқаро савдо
майдонига киришда амалий ёрдам бериб келмоқда. Бундан
ташқари 2020 йилдан бошлаб молиявий жиҳатдан кўмаклашиш
мақсадида экспорт қилинаётган 68 турдаги маҳсулотларни ташиш
ҳаражатларини 50% миқдорини қоплаб беришни амалга
оширмоқда. Аммо маҳсулот экспортида бундай молиявий
кўмаклашиш бешта чегарадош қўшни давлатларга булган экспорт
жараёнида қўллаш назарда тутилмаган.
Жорий йилнинг 14 январда “2021 йилда “Ўзбекистон
Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-
тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4949-сон президент қарори
имзоланди. Ушбу қарорга кура жорий йилда Экспортни қўллаб

51
қувватлаш
жамғармасидан
экспортга
йўналтирилган
ташкилотларга хом-ашё сотиб олиш учун 100 миллион АҚШ
доллари ажратилиши назарда тутилган.
2021 йилнинг 1 апрелидан экспорт корхоналари чет элларда
ўзларининг офис, савдо, омборларни ижарасини 50 фоизини
“Экспортни рағбатлантириш агентлиги” зиммасига юклатилди ва
бу экспорт билан фаолият олиб борувчи корхоналар учун кенг
имконият ҳисобланади. Бу эса келгусида жаҳон бозорида “Made in
Uzbekistan” брендининг янада танилиб мустаҳкам ўрин
эгаллашига замин яратади.
Давлат Статистика қўмитасининг маълумотига кўра 2020
йилда ташқи савдо айланмаси 36 299.3 млн АҚШ долларини
ташкил этиб, 2019 йилга нисбатан 5 451.7 млн АҚШ долларига ёки
13.1% га камайди.Савдо айланмасининг хажмини камайишига
бутун дунё нигоҳидаги глобал муаммо пандимия ўз тасирини
кўрсатди.
Ўзбекистон экспорти бўйича ташқи савдо айланмасида асосий
шерик мамлакатлардан Хитой Халқ Республикаси (17.7%), Россия
Федирацияси
(15.5%),
Қозоғистонда
(8.3%),
Корея
Республикасида (5.9%), Туркияда (5.8%), Қирғизистонда (2.5%),
Германияда (2.3%) қайд этилган.
Юқоридаги
Давлат
Статистика
Қўмитасининг
маълумотларидан Хитой Ўзбекистон учун энг йирик экспорт
бўйича ҳамлорлигини кўришимиз мумкин.
Жорий йилнинг 10 апрель ойидан бошлаб Ўзбекистон Европа
Иттифоқининг махсус преференциялар тизими (GSP+) кучга
кирди. Ушбу тизимдан мамлакатимиз бенефициар мақомини
олгунга қадар (GSP)дан фойдаланган. 3000 та товарни божхона
божларисиз, қолган 3200 та товарни пасайтирилган божхона
тарифлари орқали экспорт қилиш имконияти берилган эди. GSP+
тизимида эса экспортчи корхоналарга белгиланган умумий
ҳисобда 6200 тадан ортиқ товарларга нисбатан божхона
божларисиз экспорт қилиш имконияти яратилди. Бунинг
натижасида мамлакатимиз халқаро иқтисодий муносабатларда ва
жаҳон савдо бозорида ўз ўрнига ва нуфузини ортишига сабаб

52
булади. Ушбу имконият натижасида экспорт ҳажмининг ортиши
кутилмоқда.
Ҳар қандай давлат учун валюта муҳим аҳамиятга эга. Шунинг
учун
валюта
назорати
амалга
оширилади.
Экспорт
операцияларини амалга оширувчи корхоналар Е-контракт
тизимида ўзларининг шартномаларини расмийлаштиришлари
зарур яъни шартномаларни Ташқи савдо операцияларининг ягона
электрон ахборот тизимида рўйхатдан ўтказишлари зарур.
Агар экспортчи корхоналар Ўзбекистон ҳудудидаги электрон
платформалар орқали экспортни амалга оширишида Ташқи савдо
операцияларининг ягона электрон ахборот тизимига инвойслар
тўғрисида тегишли маълумотлар киритиши шарт. Банк
ҳисобрақамига маблағлар келиб тушгандан сўнг божхона
декларацияси асосида жаҳон электрон савдони амалга ошириши
яъни экспорт қилишга хақли. Экспорт қилинаётган товар ва
хизматлар суммаси 5000 АҚШ долларигача булганда божхона юк
декларациясини расмийлаштирмасдан,почта хизматини кўрсатиш
орқали реализация қилиниши мумкин. Бунда ҳеч қандай шартнома
расмийлаштирилмайди. Инвойс Ташқи савдо операцияларининг
ягона электрон ахборот тизимига киритилади.
Бундан ташқари мамлакатимиз экспортчи корхоналари учун
яна бир муҳим утувор вазифалардан бири дебиторлик
қарздорликларини ўз вақтида сўндирилишидир. Экспорт
шартномалари бўйича тушум тушиши Божхона юк декларацияси
(БЮД) расмийлаштирилган санадан ва хизматларга нисбатан
бажарилган ишларни қабул қилиш далолатномаси имзоланган
санадан бошлаб 180 кундан ошиб кетмаслиги керак. Пул
маблағлари ҳисобрақамга келиб тушганидан сўнг, шартнома
ёпилади. Е-контрактдан чиқаришимиз зарур бўлади.
Ҳозирги кунда юртимиз равнақи учун экспортни қўллаб
қувватлаш, уни жаҳон бозоридаги ўрнини кенгайтириш учун
мамлакатимизда етарли шарт-швроитлар яратилган. Экспортни
ривожлантириш
жамиятимиз
учун
кўплаб
иқтисодий
самарадорликка эришишни устувор йўналишларидан бири
ҳисобланади.
Экспортчи
корхоналаримиз
яратилган
имкониятлардан унумли фойдаланган ҳолда ўз бизнесларини

53
кенгайтиришлари ва Ўзбекистон ташқи савдо айланмасинидаги
улушини ортишига сабаб бўлишлари керкак. Бу имкониятлар
кундан-кунга ўз самарасини бермоқда.
Фойдаланилган адабиётлар:
1.
У.Дадабаев, Файзуллаев Х., "Ўзбекистоннинг пандемия
шароитида кишлоқ хўжалик маҳсулотлари экспортини
ошириш" In science журнали, Жамият ва инновациялар,
Special
Issue
–
2
(2021)
/
ISSN
2181-1415,
https://inscience.uz/index.php/socinov/index
2.
Umidjon
Abdusamat
Ugli
Dadabaev,
Abduvali
Abdurakhimovich Isadjanov, Zokir Rustamovich Sodikov,
Shuhrat Ziyavitdinovich Mukhitdinov, Nilufar Sherkulovna
Batirova. “Ways to increase the export potential of agricultural
products of Uzbekistan in a pandemic”. International Journal of
Modern Agriculture ISSN: 2305-7246,
journals.com/index.php/ijma/article/view/1048/888
3.
Dilmurod Yusupaliyevich Khujamkulov, Ruhiddin Khusniddin
Ogli Zayniddinov, Dilmurod Rakhmatullayevich Ergashev,
Mamajon
Akhmatjonovich
Mamatov,
Khusniddin
Fakhriddinovich Uktamov. Improving the Use of Islamic Banking
Services in Financing Investment Projects in Uzbekistan.
REVISTA
GEINTEC-GESTAO
INOVACAO
E
TECNOLOGIAS. 2021.
http://www.revistageintec.net/
IQTISODIYOTNI TARTIBGA SOLISHDA NOTARIF
USULLARINING O`RNI VA AHAMIYATI
Rashidov Uchqun Ro’zimurod o’g’li - Toshkent davlat
iqtisodiyot universiteti Magistratura bosqichi talabasi.
Rashidov Abror Ro’zimurod o’g’li – Mirzo Ulug’bek
nomidagi O’zbekiston Milliy universiteti Jizzax filiali
o’qituvchisi
Kalit so’zlar:
notarif usullar, litsenziyalash, tashqi savdo, eksport
cheklovlari.
Annotatsiya:
Ushbu maqolada notarif usullarning ahamiyati
ularning turlari va jahon savdosida tutgan o`rni qay darajada ekanligi