Упрощение и совершенствование таможенных процедур во внешнеэкономической деятельности

CC BY f
26-33
20
4
Поделиться
Кучаров, А., Акбаров, Н., & Ишманова, Д. (2021). Упрощение и совершенствование таможенных процедур во внешнеэкономической деятельности. Вопросы усиления позиций Узбекистана в международной торговле и оптимизации его интеграции в мировой рынок в условиях глобальной трансформации, 1(1), 26–33. извлечено от https://inlibrary.uz/index.php/world_economy/article/view/3987
А Кучаров, Ташкентский государственный экономический университет

профессор

Н Акбаров, Ташкентский государственный экономический университет

доцент

Д Ишманова, Ташкентский государственный экономический университет

старший преподаватель

Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Аннотация

В условиях усиливающейся глобализации положение страны на международной арене зависит, прежде всего, от ее участия в международных экономических отношениях. С первых лет независимости особое внимание уделялось развитию экономики, особенно внешнеэкономической деятельности.

Похожие статьи


background image

26

Мақсад битта, ҳудудларда, чекка чекка жойларда ҳам

халқимизни муносиб иш билан таъминлаш! Бир сўз билан
айтганда, барча ислоҳотлар – инсон ва унинг қадри учун!

Бу режалар ва амалга ошириладиган ислоҳотлар Янги

Ўзбекистонни тараққиёт йўлини янги босқичга олиб чиқишнинг
кафолати, деб ҳисоблайман.

Ишонч билан айтиш мумкинки, Янги Ўзбекистон – инсон

қадри устувор бўлган жамият ва халқпарвар давлатдир. Чунки,
барча ислоҳотларда давлат ва жамиятимизни янада ислоҳ қилиш,
фуқароларимизнинг ҳаётий муаммоларини ҳал этиш ва орзу-
умидларини рўёбга чиқаришни олий мақсад этиб белгиланган!
Буларга эришиш учун эса, ташқи иқтисодий фаолиятни
ривожлантириш нақадар муҳимлигини қайд этиш лозим!

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ ФАОЛИЯТДА БОЖХОНА ТАРТИБ-

ТАОМИЛЛАРИНИ СОДДАЛАШТИРИЛИШИ ВА УНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

Кучаров А.С. ТДИУ профессори
Акбаров Н.Г. ТДИУ доценти
Ишманова Д.Н. ТДИУ катта ўқитувчисии

АННОТАЦИЯ

В условиях усиливающейся глобализации

положение страны на международной арене зависит, прежде
всего, от ее участия в международных экономических
отношениях. С первых лет независимости особое внимание
уделялось развитию экономики, особенно внешнеэкономической
деятельности.

КЛЮЧЕВЫЕ СЛОВА

внешнеэкономическая деятельность,

экономическая безопасность, единая экономическая политика,
модернизация

экономики,

таможня,

законы,

прововые-

нормативные документы.

АННОТАЦИЯ

. Глобализация жараёнларининг кучайиб

бориши шароитида, мамлакатнинг халқаро майдонда ўз ўрнини
эгаллаши биринчи навбатда халқаро иқтисодий муносабатлардаги
иштирокига

боғлиқ.

Мустақилликнинг

илк

йилларидан

мамлакатимизда иқтисодиёт соҳасини, хусусан ташқи иқтисодий


background image

27

фаолият соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб
келинмоқда.

КАЛИТЛИ СЎЗЛАР

ташқи иқтисодий фаолият, иқтисодий

хавфсизлик, ягона иқтисодий сиёсат, иқтисодий модернизация,
урф-одатлар, қонунлар, ҳуқуқий қоидалар

ANNOTATION

In the context of increasing globalization, a

country's position in the international arena depends, first of all, on its
participation in international economic relations. Since the first years of
independence, special attention has been paid to the development of the
economy, especially foreign economic activity.

KEYWORDS

foreign economic activity, economic security,

uniform economic policy, economic modernization, customs, laws,
legal regulations.


Ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятлар, бошқа

иқтисодий жиноятлар сингари, мамлакатнинг иқтисодий
хавфсизлиги асосларига тажовуз қилади. Замонавий шароитда
иқтисодий хавфсизликни таъминлаш жуда катта аҳамиятга эга,
чунки иқтисодий глобаллашув халқаро иқтисодий алоқаларни
ривожлантиришда ва ягона иқтисодий маконни шакллантиришда
сифат жиҳатидан янги босқични англатади.

Ушбу соҳадаги жиноий қонунчиликни такомиллаштириш,

миллий қонунчилик тизимини янада ривожлантириш ҳамда
мустаҳкамлашга йўналтирилган ислоҳотлар изчиллик билан
давом эттирилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2017 йил 7

февралда “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”ги ПФ-4947-сонли
Фармони билан Республикамизда олиб борилаётган ислоҳотлар
самарасини янада ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама
ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш,
мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча
соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни
амалга ошириш мақсадида 2017-2021 йилларда Ўзбекистон


background image

28

Республикасини

ривожлантиришнинг

бешта

устувор

йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси тасдиқланди.

1

Ҳаракатлар стратегиясида бешта асосий устувор йўналишлар

белгиланган бўлиб, иккинчи йўналиши қонун устуворлигини
таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш борасида
Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 14 майдаги
“Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон
қарори билан “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят ва жиноят-
процессуал қонунчилигини такомиллаштириш” Концепцияси
тасдиқланди.

2

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 июнда

“Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон
Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини
такомиллаштириш тўғрисида ПФ-6005-сон Фармони билан 2020
— 2023 йилларда божхона органлари фаолиятини ривожлантириш
ва такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари бири сифатида;

- божхона соҳасидаги норматив-ҳуқуқий базани янада

такомиллаштириш;

- контрабанда ва божхона тўғрисидаги қонун ҳужжатлари

бузилишига қарши курашиш;

- божхона иши соҳасида божхона органлари ва ТИФ

иштирокчилари ўртасидаги зиддиятли вазиятларни камайтириш
имконини берадиган божхона органларидаги низоларни судгача
ҳал этиш тартибини жорий этиш;

- божхона ҳуқуқий муносабатларининг барча иштирокчилари

томонидан божхона қонун ҳужжатлари нормаларининг бир хилда
қўлланилишини таъминлаш каби вазифалар белилаб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, мақоланинг долзарблиги

сифатида қуйидагиларни келтириш мумкин:

1

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон

Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида”
ПФ-4947-сон Фармони

2

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-

процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари
тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон қарори


background image

29

- биринчидан, бугунги кунда ташқи иқтисодий фаолият

соҳасидаги жиноятлар сонининг кўпайиши;

- иккинчидан,

жиноят

қонунчилигида

“иқтисодий

жиноятлар”, “ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги жиноятлар” ва
“божхона жиноятлар” тушунчаларининг ўзаро боғлиқлиги
масаласи тўлиқ ўрганилмаганлиги;

- учинчидан, хорижий давлатлар тажрибасини ўрганиш

ҳамда уларнинг ижобий хусусиятларини миллий жиноят
қонунчилигимизга тадбиқ этиш;

- тўртинчидан, ташқи иқтисодий фаолият соҳасидаги

жиноятларни малакалашдаги муаммолари ва жавобгарликни
либераллаштириш юзасидан илмий асосланган таклиф ва
тавсиялар ишлаб чиқишга бўлган зарурат.

Иқтисодий манфаатларни кўзлаб содир этилаётган ташқи

иқтисодий фаолият билан боғлиқ божхона қонунчилигини
бузилиши жиноятларининг трансмиллий уюшган жиноятчилик
сифатида кенг кўлам ёйиши - глобаллашув жараёнининг оқибати
бўлиб, жахон ривожига жиддий зиён келтирувчи XXI асрнинг бош
муаммоси сифатида тан олинади. Охирги вақтларда ушбу
кўринишдаги жиноятчиликнинг ўсиш суръатлари бошқа турдаги
жиноятлардан анча юқори бўлиб, жаҳон ҳамжамияти учун, аввало
мамлакатлакатимиз учун алохида хавф туғдиряпти.

Республикамизда

божхона

тартиб-таомилларини

соддалаштирилиши ва хавфни бошқариш тизимини амалиётга
жорий

этилиши

ТИФ

қатнашчиларининг

иқтисодий

имкониятларини сезиларли даражада оширди десак, асло муболаға
бўлмайди. Лекин берилган бу имкониятлардан ўз манфаати
йўлида фойдаланиш илинжида бўлган тадбиркорлар ҳам афсуски
учраб турибди. Бундай тадбиркорлар томонидан мамлакатимизга
экспорт ва импорт қилинадиган товарларни божхона чегараси
орқали ноқонуни.й йўллар билан ўтказиб, товарларга тақдим
этиладиган хужжатларни сохталаштириб божхона тўловларидан
бўйин товлашга уриниш ҳолатлари кўпаймоқда. Ушбу
жиноятларни содир этилиш усуллари, келиб чиқиш сабаб ва
шароитларини билмасдан туриб аниқлаш мушкул албатта.


background image

30

Юқорида таҳлил қилинган ТИФ соҳасидаги жиноятлар турли

усулларда содир этилиши мумкин бўлиб, асосан солиқ, бож ва
бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан қочишга қаратилган
қасддан содир этиладиган ҳаракатларда ифодаланади.

Бундай ҳаракатлар жумласига:

товарларнинг ТИФ ТН кодларини нотўғри кўрсатиш

орқали товарларни бошқа ном билан декларациялаш;

товарларнинг божхона қийматини нотўғри кўрсатиш;

товарлар импорт қилинишида чет эл давлатидан олинган

ҳужжатлар – экспорт божхона декларацияси, юк-кузатув
ҳужжатлари (инвойс, ўрам варағи ва ш.к.), сертификатлар ва
товарларга тегишли бошқа ҳужжатларни қалбакилаштириш
орқали божхона органларига нотўғри маълумотлар тақдим қилиш;

божхона юк декларациясида товарларнинг бир қисмини

кўрсатмаслик;

чет давлатларда оффшор ҳудудларда ташкил қилинган

фақат қоғозда мавжуд хўжалик юритувчи субъектлар билан олди-
сотди шартномалари тузиш, бундай субъектлар номидан тузилган
ёлғон маълумотлар акс эттирилган ҳужжатларни божхона
расмийлаштирувига тақдим этиш кабиларни кўрсатиб ўтишимиз
мумкин.

3

ТИФ сохасидаги жиноятларнинг мавжуд бўлишига ишлаб

чикариш, ташкилий-бошқарув ва хўжалик муаммоларини ечиш
асосида амалга ошириладиган мамлакатнинг иқтисодий
хавфсизлигига салбий таъсир этувчи бир қатор омиллар мавжуд.
Ушбу холатларни қиёсан учта гурухга бўлиш мумкин: а)
ижтимоий-иктисодий; б) ташкилий-бошқарув; в) маънавий-рухий.

Ижтимоий - иқтисодий ҳолатларга қуйидагилар киради:

пулнинг қадрсизланиши, иқтисодиётнинг турли соҳаларда хизмат
қилувчилар иш ҳакининг камлиги, нарх-навони ушлаб туриш
механизмининг йўқлиги, айрим хом ашё ва товарларнинг
етишмаслиги, жиноий йўл билан топилган даромадни юзага
чиқариш, солиқ ва божларнинг юқорилиги ва уларни тўлаш

3

Глобал ўзгаришлар шароитида божхона тизимини такомиллаш-тиришнинг долзарб

масалалари

// Монография. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент, 2020 йил, ДБҚ БИ,

58бет


background image

31

қоидаларининг бузилиши, ҳужжатлар назоратининг мукаммал
тизими йўқлиги ва бошқалар.

Мазкур ёндашувга фақат қисман қўшилиш мумкин, чунки

ТИФ нафақат иқтисодий, балки юридик йўналишга ҳам
боғлиқдир. Шу туфайли ҳам мазкур рўйхатни ҳуқуқий тусдаги
сабаблар ва шарт-шароитлар билан тўлдириш мақсадга мувофиқ
деб ҳисоблаймиз.

ТИФ соҳасидаги жиноятларнинг содир этилишига имконият

яратадиган, жиноятларнинг олдини олишда ҳисобга олиниши
лозим бўлган омилларни ажратиш мақсадга мувофиқдир. Булар:
маънавий- аҳлокий; сиёсий; иқтисодий; ижтимоий; ташкилий-
бошқарув; ҳуқуқий тусдаги омиллардир. ТИФ соҳасидаги
жиноятлар содир этилишини белгиловчи маънавий- ахлокий
омиллар (сабаб) тизими анча ранг-барангдир.

Биринчидан, айрим тадбирколик субектларининг солиқ ва

божхона соҳасида етарли билимларга эга эмаслиги. Бундай
шароитда қонунга хилоф йўллар билан бўлса ҳам енгил йўл билан
пул топиб, бойлик ортиришга интилиш кучаяди, фукароларнинг
ҳуқуқий онги, маданияти ва ҳулқ-атвори криминоген вазият
таъсири остида қолади.

Иккинчидан, тадбиркорлар ва фуқаролар орасида ҳуқуқий

нигилизмнинг тарқалганлиги туфайли айрим фуқаролар
қонунларда, жумладан Конституцияда белгилаб қуйилган солиқ
ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлаш каби бурчларини
бажармайдилар. Ҳуқуқий нигилизм нафакат конституциявий
бурчни бажармаслик балки, мамлакатда ўрнатилган солиқ ва
божхона қонунчилигини рад этишда ҳам намоён бўлади.

ТИФ соҳасидаги жиноятларни содир этишнинг асосий

сабабларидан бири шахсдаги ижтимоий-ахлоқий белгиларга
боғлиқдир. Бунда шахс мамлакатда амал қилаётган қонунларни
ҳурмат қилмайди ва унга риоя қилмаслик оқибатида солиқ ёки
бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан буйин товлайди. ТИФ
субъектининг моддий ахволи қанча ёмон бўлса, солиқ ва божхона
тўловларини тўлашдан бўйин товлашга туртки берувчи
омилларнинг таъсири шунча кучли бўлади. Жумладан, барча
солиқ ва божхона мажбуриятларининг бажарилиши жисмоний ёки


background image

32

юридик шахснинг иқтисодий ҳолатини ёмонлаштириши, ҳатто
унинг тугатилишига ҳам сабаб бўлиши мумкин. Айни шу сабабли
ТИФ субъекти солиқ ва божхона тўловларини тўлашдан бўйин
товлашни ҳаёт кечиришнинг ягона йўли, деб ҳисоблаши мумкин.

ТИФ соҳасидаги жиноятларни содир этилишида имконият

яратувчи ижтимоий омиллар доираси ҳам анча кенгдир. Хусусан,
иқтисодиёт соҳасидаги жиноятчиликнинг ўсиш суръатлари
жадаллашувига аҳолининг даромадлар даражасига кўра
табақаланиши айниқса кучли таъсир кўрсатди. Бундай
табақаланиш жамиятда ижтимоий кескинликни кучайтиради.
Ўзининг моддий аҳволини солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни
тўлашдан бўйин товлаш йўли билан бойитишга тайёр бўлган
тадбиркорлар ва фуқаролар сони кўпаяди.

ТИФ субектлари ва солиқ тўловчиларга солиқ ёки бошқа

мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш ёки бошқа
ғайриконуний ҳаракатларни содир этиш имкониятини берувчи
ташкилий-бошқарув соҳасидаги камчилик (омил)лар орасида
юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби билан
боғлик камчиликлар алоҳида ўрин эгаллайди.

Бу камчиликларни бартараф этиш учун қонунда юридик шахс

тушунчасини аниқ белгилаб қўйилиши ва сохта манзиллар бўйича
рўйхатдан ўтказишга қарши кураш механизмини кучайтирилиши
лозим. Зеро, хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатдан
ўтказишнинг соддалаштирилган тартиби криминал фаоллик,
айниқса солиқ ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин
товлашнинг камайишида муҳим аҳамият касб этади.

ТИФ соҳасидаги жиноятлар миқдорининг кўпайишига

имконият яратувчи омиллардан бири солиқ ва божхона
қонунчилигининг ўзгарувчанлигидир. Солиқ ва божхона
қонунчилиги жуда кенг қамровли муносабатларни тартибга
солиши ва мураккаблиги билан ажралиб туради. Солиқ ва божхона
соҳасига доир норматив-ҳуқуқий база юздан ортик қонунлар,
Президент фармонлари, Ҳукумат қарорлари, солиқ ва божхона
идораларининг йўриқномалари ва тушунтиришларини ўз ичига
олади. Шу билан бирга амалдаги солиқ ва божхона қонунчилигига


background image

33

доимий равишда киритилаётган ўзгартиришлар қўшимча
кийинчиликлар туғдиради.

ФОЙДАЛАНИЛГАН АДАБИЁТЛАР

1.

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 14 майдаги

“Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан
такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон
қарори

2.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7

февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш
бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сон
Фармони.

3.

Глобал

ўзгаришлар

шароитида

божхона

тизимини

такомиллаш-тиришнинг долзарб масалалари

// Монография.

Муаллифлар жамоаси. – Тошкент, 2020 йил, ДБҚ БИ, - 180 б.

4.

http://www.logistika.uz

5.

https://lpi.worldbank.org

6.

http://www.stat.uz

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЖАҲОН МОЛИЯВИЙ

ХИЗМАТЛАР СОҲАСИГА ИНТЕГРАЦИЯСИ:

ТАКОФУЛ КОМПАНИЯЛАРИ ФАОЛИЯТИНИНГ

ҲУҚУҚИЙ АСОСЛАРИ, ЮРТИМИЗДА МАЗКУР

ХИЗМАТЛАРНИ ЙЎЛГА ҚЎЙИШДАГИ ДОЛЗАРБ

МУАММОЛАР ВА УЛАРНИНГ ЕЧИМЛАРИ

Тошкент давлат иқтисодиёт университети,
“Жаҳон иқтисодиёти” кафедраси
катта ўқитувчиси У.Дадабаев

Маълумки, 2018 йилда исломий банк тизимини жорий этиш

бўйича Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори лойиҳаси
тайёрланган ва кенг жамоатчиликка тақдим этилган эди. Мазкур
ҳужжат асосида ислом банк иши ва молияси принциплари асосида
татбиқ этилувчи банк-молия хизматлари тузилмаси тасдиқланиши
мумкин бўлади. Шунингдек, ислом банк иши ва молияси
принципларини ишлаб чиқиш ва татбиқ этиш бўйича Комиссия
тузилиб. Ушбу комиссияга қуйидаги вазифалар юкланди:

Библиографические ссылки

Ўзбекистон Республикаси Президенти 2018 йил 14 майдаги “Жиноят ва жиноят-процессуал қонунчилиги тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3723-сон қарори

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида” ПФ-4947-сон Фармони.

Глобал ўзгаришлар шароитида божхона тизимини такомиллаш-тиришнинг долзарб масалалари // Монография. Муаллифлар жамоаси. – Тошкент, 2020 йил, ДБҚ БИ, - 180 б.

http://www.logistika.uz

https://lpi.worldbank.org

http://www.stat.uz

inLibrary — это научная электронная библиотека inConference - научно-практические конференции inScience - Журнал Общество и инновации UACD - Антикоррупционный дайджест Узбекистана UZDA - Ассоциации стоматологов Узбекистана АСТ - Архитектура, строительство, транспорт Open Journal System - Престиж вашего журнала в международных базах данных inDesigner - Разработка сайта - создание сайтов под ключ в веб студии Iqtisodiy taraqqiyot va tahlil - ilmiy elektron jurnali yuridik va jismoniy shaxslarning in-Academy - Innovative Academy RSC MENC LEGIS - Адвокатское бюро SPORT-SCIENCE - Актуальные проблемы спортивной науки GLOTEC - Внедрение цифровых технологий в организации MuviPoisk - Смотрите фильмы онлайн, большая коллекция, новинки кинопроката Megatorg - Доска объявлений Megatorg.net: сайт бесплатных частных объявлений Skinormil - Космецевтика активного действия Pils - Мультибрендовый онлайн шоп METAMED - Фармацевтическая компания с полным спектром услуг Dexaflu - от симптомов гриппа и простуды SMARTY - Увеличение продаж вашей компании ELECARS - Электромобили в Ташкенте, Узбекистане CHINA MOTORS - Купи автомобиль своей мечты! PROKAT24 - Прокат и аренда строительных инструментов