Авторы

  • Ғани Ботиров

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.128176

Аннотация

Турли мамлакатларда, шу жумладан жиноий-ҳуқуқий муносабатларни эркинлаштиришга қараб сезиларли қадамлар ташлаган Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлаётган ҳуқуқни тиклаш одил судловнинг шаклланаётганлиги кузатилмоқда. 


background image

93

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

ҲУҚУҚНИ ТИКЛОВЧИ ОДИЛ СУДЛОВГА ЎТИШНИНГ

ИЖТИМОИЙ ШАРТЛАНГАНЛИГИ

Ғани Каримкулович Ботиров,

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси

Фуқаровий-ҳуқуқий фанлар кафедраси

катта ўқитувчиси, ю.ф.н.

https://doi.org/

10.5281/zenodo.16400546

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi:28-iyun 2025 yil

Ma’qullandi: 30-iyun 2025 yil

Nashr qilindi: 24-iyul 2025 yil

Турли

мамлакатларда,

шу

жумладан

жиноий-ҳуқуқий

муносабатларни

эркинлаштиришга қараб сезиларли қадамлар

ташлаган Ўзбекистонда ҳам пайдо бўлаётган

ҳуқуқни тиклаш одил судловнинг шаклланаётганлиги

кузатилмоқда.

KEY WORDS

ҳуқуқни тикловчи одил судлов,

муқобил одил судлов ,жазолашга

асосланган

судлов

тизими,

жабрланувчидаги

қўрқув,

иштирок

этиш

принципи,

ярашув,

маънавий

зарар,

етказилган

зарарни

қоплаш

институти.

Уни эмпирик жиҳатдан ўрганиш натижалари тавсифловчи уч ҳолатни таърифлашга

асос яратди.
Биринчи ҳолат. Амалдаги ҳуқуқий тизим асосий эътиборни жиноятчиларга қаратади,

бироқ уларнинг хулқ-атворини муваффақиятли равишда тартибга солишга қодир эмас.

Шу боис судлар томонидан тайинланаётган жиноий таъсир чоралари аксарият

ҳолларда, жиноят содир этган шахсларнинг хулқ-атворини ижобий томонга

ўзгартиришга самарали таъсир этмаяпти. Бунга сабаб шахсни жиноий жавобгарликка

тортишдан мақсад белгиланган жазо орқали унга адекват зарар етказишдан иборат

эмаслигида. Зеро, ҳақиқий жавобгарлик кимга ва қандай зарар етказилганлигини ва

уни бартараф этиш лозимлигини тушунишдан ташкил топади.1
Одил судлов мавжуд принциплар тизимига асосан, давлат жиноят содир этилганлик

ҳолатини исботлашга мажбур бўлиб, ҳуқуқбузар эса “ўзи ҳақида ўзи ғам чекиши”

кераклиги билан ифодаланади. Одил судлов “чиғириқларидан” ўтказилган маҳкум

жазони ижро этиш муассасаларига юборилади. У мазкур жойда ўзи ҳам жабрланувчига

айланиши ҳамда жабр тортишига ишонч ҳисси пайдо бўлиши мумкин. Айнан одил

судлов тизими уларнинг зиммасига жавобгарликни юклайди, яъни уларга қандай

қилмиш содир этганлиги ва ўз ҳаракатлари учун жавобгарлигининг даражасини

англашга ёрдам беради. Жумладан, одил судлов жараёни жиноят содир этган шахсни

ўзига нисбатан уят, ор-номус ҳиссини сезишига ва виждон азобида қийналишга

мажбур қилади. Бироқ шахс ушбу ҳиссиётни четлаб ўтиб, ўзини оқловчи важ-баҳоналар

топишга имкон қидиради. “Бундай жараённи бошидан кечирган маҳкум озодликдан

маҳрум қилиш жойларида ўзига ўхшаш бошқа шахслар билан бирлашиб шунга хос

1

Қаранг: Акрамходжаев Б.Т. Правовосстановительная функция в уголовном процессе. Т.: Академия МВД

Республики Узбекистан. 1997. - 74 с.


background image

94

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

гуруҳни ташкил қилади”2. Улар жамиятда мавжуд қадриятларни остин-устун қилиб

номуносиб деб ҳисобланган хусусиятларни ва ҳокозаларни “шарафли” деб билишади.
Иккинчи ҳолат бевосита жабрланувчига тегишлидир. Сўнгги йилларда жиноятдан

жабрланганларнинг ҳуқуқий мақоми мустаҳкамланиб бораётганлигига қарамай уларга

етарли даражада эътибор берилмаяпти. Чунки унча оғир бўлмаган жиноятдан ёки оғир

жиноятдан жабр кўришнинг мушкуллик даражаси бир хил эканлиги кўп ҳолларда

англаб етилмайди. Жабрланувчи бир қатор салбий ҳиссиёт ва туйғуларни бошидан

ўтказади ва натижада ўзида қўрқувни ҳис қила бошлайди. Қўрқув – уларда бўлиб ўтган

ҳодисани эслаганида ёки жиноятчи нима сабабдан буни содир қилганлигини ўйлаш

жараёнида ортиб бораверади. Оқибатда, жабрланувчида қўрқув натижасида боғлиқлик

ва ўхшашликлар пайдо бўлади. Масалан, маълум ёшдаги эркак кишининг тажовузига

дучор бўлган аёл, худди шундай нотаниш ёшдаги эркаклардан қўрқишни бошлайди.

Борди-ю жиноятни у ёки бу миллатдаги шахс содир этган бўлса жабрланувчида худди

шунга ўхшаш миллатдаги одамлардан қўрқиш таъсири ортиб боради. Жабрланувчилар

ўзларини бошқалардан хўрланган, таҳқирланганлар қаторига қўшиб аксарият

ҳолларда ғазабнок ҳам бўладилар. Бу ғазаб эса фақатгина жиноятчига нисбатан эмас,

балки ички ишлар идоралари ходимларига ва судга нисбатан ҳам вужудга келади.

Жабрланувчилар бўлиб ўтган воқеада ўзларини ҳам айбдор деб ҳисоблайдилар ва

ўзларидан ҳам ғазабланишади. “Керакли ёрдам ва кўмак кўрсатмаётганлиги учун, - деб

ёзади Н.Кристи, - уларнинг ғазаблари қариндошлар, дўстлар ва яқинларига нисбатан

ҳам пайдо бўлиши мумкин. Шу боис, уларда табиий равишда одил судлов тизими

томонидан қаноатлантирилиши лозим бўлган эҳтиёжлар вужудга келади3”. Бу ҳолат

уларнинг ана шундай дардини камайтиради. Акс ҳолда жабрланувчи икки марта:

биринчи маротаба жиноятчидан ва иккинчи маротаба одил судлов жараёнида

жабрланувчи бўлиб қатнашади. “Ушбу вазият туфайли бир қатор эҳтиёжлар вужудга

келиши эҳтимоли борлигини Р.Максудов биринчилар қаторида изоҳлаб берган”4.
Биринчи эҳтиёж: хавфсизлик ҳисси.
Иккинчи эҳтиёж: бу етказилган зарарни бартараф этиш ва жудоликни ўрнини қоплаш

ҳисси, яъни айбланувчи зарарни бартараф қилиб, айбини ўз бўйнига олганлигини

англашнинг ўзи ҳам жуда муҳим.
Учинчи эҳтиёж: содир бўлган воқеанинг ҳақиқий сабаблари нимадан иборатлигини

билиш ҳисси.
Тўртинчи эҳтиёж: содир бўлган ҳолат ҳақида гапириб бериш, ўз ҳис- туйғуларини

айтиш, жиноятнинг содир бўлиш сабаблари, мотивлари ва ўз далилларини келтириш.
Бешинчи эҳтиёж: ўз ҳаётига хўжайинлик қилиш ҳиссини қайта тиклаш.
Учинчи ҳолат. Муаммонинг моҳияти жазога устунлик бериладиган амалдаги одил

судлов тизимига қандай ёндашилишига боғлиқ. Чунки жазолашга асосланган судлов

тизимида жиноят жабрланувчига қаратилган бўлса ҳам давлатга нисбатан содир

этилади деб ҳисобланади. “Бунда зарар етказилганлиги эмас, балки қонуннинг

2

Қаранг: Шомансуров А.А. Законодательное обеспечение уголовно - исполнительной системы

Республики Узбекистан. – Т.: Академия МВД Республики Узбекистан. 2000. 52 с.

3

Кристи Н. Борьба с преступностью как индустрия. Вперед к Гулагу западного образца/ - М.: 1994 -78 с.

4

Қаранг: Максудов Р. Об основных этапах деятельности социального работника в рамках ювенальной

юстиции. -М., 2000. - 77 с


background image

95

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

бузилганлиги муҳим бўлади ва судлов айбни аниқлаш ва жиноятчига жазо тайинлаш

билан чекланади”5.
Одил судловни амалга оширишнинг аксарият анъанавий усуллари жавобгарликни

бўйнига олиши учун амалга оширилади. Ҳуқуқни тикловчи одил судлов ҳам айнан шу

мақсадларга мавжуд судлов тизими доирасида етишга ҳаракат қилади. Соддароқ қилиб

айтганда, ҳуқуқни тикловчи одил судловнинг икки асосий принципи мавжуд.
Устунлик қиладиган принцип, етказилган зарарга тааллуқлидир. У икки хил тадбиқ

этилади.
Биринчидан, зарар жабрланувчига етказилганлиги боис, айнан жабрланувчининг

эҳтиёжлари одил судлов жараёнининг диққат марказида туриши кераклигини

англатади.
Иккинчидан, жиноят содир этган шахснинг жавобгарлик даражаси етказилган зарарни

ҳисобга олган ҳолда аниқланиши лозим. “Бунда уни ўз айбини бўйнига олганлиги ва

етказилган зарарни қоплаганлиги учун рағбалантириш керак”6. Ушбу ҳолатдан келиб

чиққан ҳолда жиноий қилмиш оқибатида етказилган зарарни тўлиқ қоплаш

судланувчиларга озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазо тайинлаш

орқали маҳкумнинг тузалишига имкон берувчи ҳуқуқни тикловчи одил судлов

амалиётини кенг тарғиб қилиш бугунги куннинг долзарб масаласидир.
Ҳуқуқни тикловчи одил судловнинг асосий принципларидан бири бу –иштирок этиш

принципидир. Ушбу жараёнда жабрланувчи ва жиноятчининг роли белгиланиши

ҳамда давлат улар билан тенг равишда иштирок этишини таъкидлайди. Чунки

эндиликда давлатнинг жиноятга оид янги сиёсати жазо устунлигига асосланган

судловнинг таъсир доирасини чеклашни ҳамда ярашув ва етказилган зарарни қоплаш

институтларини кенгроқ қўлланишини тақозо этади. Б.Т. Акрамходжаевнинг таъбири

билан айтганда, “жавобгарлик жиноий жазони эмас, балки содир этилган қилмишни ва

унинг оқибатларини англаш ҳамда жабрланувчига етказилган зарарни бартараф этиш

бўйича мажбуриятларни олиш муҳимлигини келтириб чиқаради”7.
Шундай қилиб ҳуқуқни тикловчи одил судловнинг тизими жиноий ҳодиса натижасида

юзага келадиган (аксарият ҳолларда давлат томонидан мантиқсиз жазоловчи

санкцияларни қўллаш йўли билан жиноят содир этган шахсни батомом синдириб йўқ

қилувчи) жавобгарликнинг ижтимоий хусусиятларини кучайтиради ва шу билан

боғлиқ жиноий вазиятларни ҳал этишда мавжуд бўлган давлат монополиясини

чегаралашга имкон беради. “Бундай ҳолларда озодликдан маҳрум қилишга муқобил

жазо ва эҳтиёт чораларининг қўлланилиш имкониятлари кенгайтирилишга,

муддатидан олдин жазодан озод қилиш ва озодликдан маҳрум бўлганларнинг

муддатлари қисқартирилишга асос яратилади”8.
Бироқ бугунги кунда амалдаги судлов тизими инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликларини

олий қадрият сифатида ҳимоя қила оладими? Айнан шу масалаларнинг ечими

сифатида ҳуқуқни тикловчи одил судлов тизимини шакллантириш зарурияти юзага

келади. Ҳуқуқни тикловчи одил судловнинг негизида инсонпарварлик бўлиб, мавжуд

судлов тизимидан фарқли равишда жиноят содир этган шахсни жазолашни эмас, балки

5

Каранг: Олейник А.Н. “Тюремная субкультура в России”: от повседневной жизни до государственной

власти. М., 2001. -18 с.

6

Қаранг: Шакуров Р. Жиноят - ҳуқуқий рағбатлантиришнинг функциялари Ҳуқуқ-Право-Law. -1998. - С. 30.

7

Акрамхаджаев Б.Т. Обеспечение прав и законных интересов потерпевшего. - М., 1992. - 112 с.

8

Қаранг: Қодиров Р.Қ. Жиноий жазолар ижросини инсонпарварлик гамойилларига мувофиқлаштириш

чора - тадбирлари. // Ҳуқуқ-Право-Law. 2002. №3. - 60-б.


background image

96

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

бузилган ҳуқуқларини тиклашни асосий мақсад қилиб қўяди. Шу мақсаддан келиб

чиққан ҳолда янги ҳуқуқий институтлар ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш

механизмларини ишлаб чиқиш долзарб аҳамият касб этади.
Криминолог олимлар қатъий равишда “жазонинг муқобил шаклларини излаш

кераклиги”9 ҳақида қанчалик сўз юритмасинлар, шунчалик давлатнинг назорати ва

қўрқитишга, яъни мажбурлашга асосланган ҳуқуқ-тартибот тўғрисидаги анъанавий

қарашлари бугунги кунда ишонарсиз бўлиб қолаверади. Шунинг учун ҳам айни

пайтдаги мавжуд одатий қарашларни қайта кўриб чиқиш, ўзгартириш зарурга

ўхшайди. Шу нуқтаи назардан муқобил одил судловга бўлган муносабат тобора

кучайиб, унда асосий эътибор жазога эмас, балки ҳуқуқбузар билан жабрланувчини

яраштириш ва етказилган зарарни қоплашга қаратилади. Ҳуқуқни тикловчи одил

судлов жамиятнинг жиноятга нисбатан янгича ёндашуви, янгича парадигмасидир.
Ҳуқуқни

тиклаш

қоидасига

мувофиқ

одил

судловнинг

асосий

мақсади

жабрланувчининг руҳий соғлом бўлишига кўмак бериш. Жиноят натижасида

етказилган зарарни ҳақиқатдан ҳам бартараф этилиши, жиноят содир қилган шахс ўз

айбига иқрор бўлиши ҳамда у томонидан ижтимоий муҳитдаги муносабатларнинг

бузилганлиги учун жавобгарликни ўз зиммасига олишдан иборатдир. Шунингдек, аниқ

бир жиноятнинг сабаб ва оқибатлари билан боғлиқ муаммоларни ечишда доимо воқеа

иштирокчиларининг ўзлари, яъни айбланувчи ва жабрланувчининг қатнашишини

кўзда тутади.
Янги нуқтаи назар ўзгача амалиётни шакллантиради. Бу борада ҳуқуқни тиклаш одил

судлов негизининг яраштирув институти ташкил этиб амалга ошириш

технологиясининг марказий элементи воситачилик ҳисобланади. Яраштирув эса баъзи

олимларнинг фикрича “жиноятга нисбатан акс таъсирнинг муқобил усулидир”10.
Ҳуқуқни тикловчи одил судлов – бу бепарволик ёки барча нарсани кечиришни эмас,

балки жамиятнинг соғлом, тўғри мазмундаги муносабатидир. Унда жиноий

жавобгарлик принципи минимал тарзда эмас, балки салмоқлироқ даражада рўёбга

чиқарилади. Чунки ярашув фақат жиноят содир этган шахс айбига иқрор бўлганда ва

етказган зарарини бартараф этишга тайёр бўлганида амалга оширилади11. Жазоловчи

судлов томонидан маҳкум этилган шахс ўзини мазкур тизимнинг қурбони, - деб ҳис

қилади ва жазони ўташ орқали унга юклатилган давлат олдидаги жавобгарликни

ўтайди, аммо, афсуски жабрланувчи олдида ҳеч қандай жавобгарликни ҳис этмайди

ҳамда зиммасига олмайди. Жазо – бу озодликдан маҳрум этиш ва азоб-уқубат орқали

жавобгарликни ҳис этишдир. У жиноят натижасида вужудга келган вазиятни

принципиал тарзда бартараф қилмайди, бироқ шахсга жиддий мураккабликларга дуч

келишга туртки бўлиб хизмат қилади. Ҳуқуқни тикловчи одил судлов шароитида эса

жавобгарликка азоб-уқубат эмас, балки яратувчанлик хос бўлади. “Дарҳақиқат, - деб

ёзади Р.Қодиров, - ўз қилмиши орқали давлат ва жамиятга, жабр кўрган фуқарога

моддий зарар етказган шахсни қамоққа олгандан кўра, шу зарарни қоплашга имкон

бериш афзал эмасми? Илгариги амалиётдан бизга маълумки, тергов ва суд органлари

иқтисодий жиноятлар содир қилиб, мулкий зиён етказган шахсларни дарҳол қамоққа

олиш, узоқ муддатларга озодликдан маҳрум қилиш тарафдори бўлганлар. Қонунчилик

9

Қаранг: Зер X. Восстановительное правосудие: новый взгляд на преступление и наказание. -М. 1998. -

85с.

10

Каранг: Максудов Р., Флемер М.. Герасенкова А. Институт примирения в уголовном процессе:

необходимость и условия развития. - М., 1998. - 41 с.; Юношев С. Укрепление правового статуса потерпевшего и

его представителя. /7 Российская юстиция. 1998. №11. -С 21.

11

Қаранг: Сахаддинов С.М. Механизмы раскаяния и примирения: две грани института медиации Ҳуқук-

Право-Law. 2003. №4. -С. 66.


background image

97

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

ҳам худди шундай ёндашувни рағбатлантирган. Оқибатда моддий зарар қопланмасдан

қолаверган. Бундан ташқари, маҳкумни қамоқхонада сақлаш, озиқ-овқат билан

таъминлаш учун йиллар давомида давлат ҳисобидан қанчадан қанча маблағ

сарфланарди. Шу зайл инсонларга ва уларнинг оила аъзоларига етказилган маънавий

зарар ўрнини ҳеч қандай пул билан ўлчаб бўлмасди”12.
Умуман аввалгига ўхшамайдиган ёндашув, яъни ярашув институтининг жорий

этилиши ҳуқуқбузар ва жабрланувчи муносабатларини инсонийлаштиришдан

ташқари жамиятнинг имкониятларидан самарали фойдаланишга асос яратади.

Жавобгарликнинг муқаррарлиги принципи сақланган ҳолда жазога муқобилликнинг

мавжудлиги: “қандай бўлмасин айбни тан олмасликни” четлаб ўтишга; озодликдан

маҳрум қилиш жойларида жиноят содир этган шахсларнинг жиноийлашувини ва ғайри

ижтимоийлашувининг

олдини

олишга,

рецидив жиноятчиликнинг

умумий

жиноятчилик таркибидаги улушини камайтиришга; жиноий суд иш юритуви

харажатларни қисқартиришга; мавжуд ресурсларни қайта тақсимлаб, уларни анча

қийин ва оғир бўлган ишлар бўйича тергов ва суд муҳокамасини амалга ошириш учун

йўналтиришга;

маҳкумларни

сақлаш

харажатларини

сезиларли

даражада

қисқартиришга шароит туғдиради. “Ҳуқуқни тикловчи одил судлов ғоялари ва

амалиётининг тарқалаётганлиги, - деб таъкидлайди В.А.Уткин, - жамият олдига

жазолаш бобида қай тарзда муносабатда бўлиш ёки ёндашиш, яъни жазони қўллаш

мақсадга мувофиқ эканлиги бўйича бир қатор муаммоларни кўндаланг қўяди”13. Бy

эса турган гапки қуйидаги долзарб саволни беришимизга сабаб бўлади. Ҳуқуқни

тикловчи одил судловни умуман одил судлов деб ҳисоблаш мумкинми?
Бир томондан, юқорида қайд этилган нуқтаи назар доирасида яраштирув – бу

давлатнинг жиноятчиликка умум эътироф қилинган акс таъсир этиш усулининг

муқобил туридир. Ушбу маънода бу – муқобил одил судловдир.
Бошқа томондан, у умуман ўз принциплари ва қоидаларига таянган ҳолда маълум суд

иш юритуви жараёнидан тўлиқ фарқ қиладиган усулда амалга оширилади. Муқобил

одил судлов натижасида низоли ҳолат ўзгача ечимини топади, шу билан бирга унинг

иштирокчилари доираси ва қарор қабул қилиш субъектлари ҳам мазмунан ва сон

жиҳатдан ўзгаради.
Юқорида қайд этганимиздек, миллий қонунчиликда ярашув институтини тартибга

солувчи нормаларнинг мавжудлиги (ЖКнинг 661 м.) Ўзбекистонда ҳуқуқни тикловчи

одил судлов амалиётини шакллантириш ва уни ривожлантиришда муҳим мезон

сифатида қаралади. Албатта, ушбу модда ярашув муносабати билан тугатилиши

мумкин бўлган ишларнинг чекланган меъёрини (биринчи маротаба, унча хавфли ва

оғир бўлмаган жиноятларни содир қилган шахсларга нисбатан) белгилаб қўйган. Ушбу

институтни амалиётга жорий этилиши қисқа муддат ичида қуйидаги ижобий

аҳамиятга сазовор натижаларни берди. Бу инсонпарварлик тамойилининг тўғри

қўлланилиши билиб-билмай жиноят кўчасига кириб қолган кишиларга ҳар бир

қадамини ўйлаб босиш, қилмишларини обдон таҳлил килгач, тўғри йўлга тушиб олиш

имконини беради.
Ярашув институтининг яна бир аҳамияти шундаки, жиноят иши соддалаштирилган

тартибда тезкорлик билан қисқа муддатда терговга қадар текширувдан, дастлабки

терговдан ўтказилади, сўнг судда мазмунан кўрилиб, шу босқичда қонуний ниҳоясини

топади. Натижада ортиқча сансалорлик барҳам топади. Энг асосийси, инсон тақдирига

12

Қодиров Р. Адолат ва конунийлик йўлида. /7 Халк сўзи, 2003 йил 5 август.

13

Уткин В.А. Пробелы в системе альтернативных наказаний. - Барнаул. 1997. - 23 с.


background image

98

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

судланганлик “тамғаси” босилмайди. Бироқ, яраштирув институтини ишлатишнинг

сезиларли салоҳияти баъзи ҳолларда етказилган зарарни ва зиённи бартараф этилиши

(ЖК 661-м.), шахснинг ижтимоий хавфлилигини йўқотиши (ЖК 65-м.) каби

яраштирувга хос элементлар бошқа бир қатор нормаларнинг таркибий қисмига

киритилган. Модомики, томонларнинг ярашиш ҳуқуқи ҳеч қандай шартлар билан

чегараланмаган. “Жиноят ишлари бўйича одил судлов тизими институтлари қаторига

яраштирув жараёнларини жорий қилиниши принципиал ҳолат бўлиб, ярашувнинг

хуқуқий асосларини яратиш эмас, балки унинг натижаларини юридик жиҳатдан

тартибга солиш лозим”14. Хусусан, ЖКнинг 661- моддасида берилган, бироқ рўйхатга

киритилмаган унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятлар бўйича амалга оширилган

яраштирув қандай ҳуқуқий оқибатларга олиб келиши мумкин - деган савол туғилади.
Ҳақиқатан ҳам амалдаги томонларнинг киритилган ярашув института доирасида

ярашувни амалга ошириш тартиби, тарафларнинг келишувларни назорат қилиш

шакллари, шунингдек уларни амалга оширишнинг ижтимоий реабилитацион

тузилмаси белгилаб берилмаган. Бошқача айтганда, гап кенг доирадаги ишлар бўйича

томонларнинг ярашув ҳуқуқини қонунан тан олган ҳолда диспозитивлик асосларини

кенгайтириб ярашганлик муносабати билан жиноят ишини тугатиш нмкониятни

ижтимоий хавфи катта бўлмаган, шунингдек, унча оғир бўлмаган ва оғир жиноятларни

содир қилган шахсларга нисбатан тааллуқлилигини кенгайтириш ҳақида бормоқда.
Шу билан бирга яраштирув дастурларини жиноят процесси билан мувофиқлаштириш

мақсадида яраштирувга оид ишларни олиб борувчи шахслар, яраштирувни ўтказиш

шартлари ва процессуал жиҳатларини белгилаш, ҳуқуқни тикловчи одил судлов

институти вакилларининг процессуал мақомини ярашганлиги муносабати билан ишни

тўхтатиш масалалари қонуний тартибга солинишга муҳтож.
Бу борада инсон хулқ - атворини кузатувчи ва уни ижобий йўналтириш билан боғлиқ

муаммоларни қандай ечишни биладиган ва аксарият ҳолларда инсонларни муайян

қарорга келишга туртки берадиган мутахассисларни тайёрлаш муҳим аҳамиятга эга.

Н.Кристининг таъкидлашича, “жиноятчилик устидан назорат қилишнинг замонавий

тизимлари ҳолати – бу инсонлар учун зарур бўлган масалаларни ечишга уларни жалб

қилиш имкониятларининг йўқотилиши сабабларидан биридир. Лекин бундай

ихтисослаштирилган муассасаларнинг иш фаолияти аста - секинлик билан у ёки бу

идоравий кўрсаткичлар ёки сиёсий талабларга ён босишга олиб келади. Деярли барча

МДҲга аъзо давлатларда аҳолини химоя қилиш эмас, балки қўрқитиш воситаси

сифатида идрок қилинади. Бу аса аҳолини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга

бўлган ишончсизлигини кучайишига олиб келиб низолар ва криминал вазиятларни

ечишда фуқаролар таъсирининг сустлиги натижасида уларнинг монополлашуви юзага

келади. Шу вақтнинг ўзида бундай таъсир чораларни муайян андоза сифатида

мустаҳкамланиш жараёни шаклланади ва у қонунлар, таълим дастурлари, жиноий

адлия идоралари вакилларининг аниқ ҳаракатларида акс этади ҳамда низо ва

жиноятчиликка қарши курашувчи вазиятларни ҳал этишда жамоат ташкилотларининг

фаолиятига тўсқинлик қилади.
Жиноят юзасидан олиб борилиши зарур бўлган жараён ва жазонинг муқобиллигини

стратегик жиҳатдан белгиланиши аниқ бир ҳужжатда ифодаланади. Ушбу амалиёт

барча мамлакатларда қўлланилиши бежиз эмас, чунки у 1990 йил 24 майдаги “Жиноят

ишлари бўйича ҳуқуқни тиклаш одил судлов дастурларини қўллашнинг асосий

принциплари” халқаро декларациясига асосланади. Бугунги кунда ҳуқуқни тиклаш

одил судловнинг дастурлари жиноий вазият оқибатларини таҳлил қилишда жамият

14

Шомансуров А.А. Альтернативные способы решения конфликтов Ҳукук-Право-Law. 2000. .N72 - 63 с.


background image

99

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

учун муҳим қадриятларни сақлаб қолишга имкон беради. Бундан ташқари, жиноий

судловнинг самарали хавф-хатарсиз амалга ошириш масаласи ҳам бирлаштирувчи

механизмлари ёрдамида ўз ечимини топади. Жумладан, жавобгарликнинг шундай

шакллари вужудга келадики, жиноят содир қилган шахсга жамият юз ўгирмай, балки

унинг ижтимоийлашувига, тузилган дастурлар талаб ва эҳтиёжларини ҳисобга олишга

ва жиноят қурбонларининг дардига даъво беришга имкон яратади. Шунингдек, махсус

дастурни амалга ошириш одамларнинг бир - бирига адовати ва нафратини бартараф

қилиш ва ижтимоий муносабатларни сақлаб қолишга ҳам йўналтиради. Ҳуқуқни

тикловчи одил судлов жиноят ҳуқуқининг субъектларини асосий ижтимоий (жиноий

ва низоли зазиятлардан чиқиш усулини кўрсатувчи нормаларни тартибга солувчи ва

ижтимоийлашув) жараёнларини қўллаб-қувватлашга қаратилган фуқаровий фаоллиги

юзага чиқишига кўмаклашади. У жиноий таъқибнинг имкониятларини бекор

қилмайди, балки ижтимоий вазиятни ҳал этишнинг муайян усулини қўллаш орқали

унга ҳуқуқни тикловчи тавсифини беради.
Зеро, адлия (адолат)нинг ижтимоийлашуви жиноятнинг хулқ-атворга акс таъсирни

таъминловчи асосий институт сифатида адолатнинг тикланишига ва ижтимоий

муносабатларнинг нормаллашувига шарт-шароит яратади.
Бошқача айтганда, суд ва ҳуқуқни мухофаза этувчи идоралардаги ходимлар

тафаккурининг қилмишга яраша жазо бериш заруратига асосланганлиги ҳамда

инсонга қарши қаратилган жиноятнинг муайян давлат манфаатига тажовуз деб

тушунилиши жазоловчи одил судлов парадигмасининг устунлигидан далолат беради.

Яъни ушбу доктрина шахслар ўртасида ёки жиноят содир этган шахс ва жамият

ўртасида юзага келган муносабатларни эмас, балки жиноят содир этган шахс билан

давлат ўртасидаги муносабатни назарда тутади. Шундай қилиб, давлат айбланувчига

жиноий санкцияларни қўллаш орқали унинг тақдири устидан ҳукмронлик қилишга

интилади15. Жамият мазкур жараёндан четлатилганлиги туфайли, жабрланувчиларга

етказилган зарар ўз вақтида, баъзан эса умуман қопланмай қолади. Бу эса, аксарият

ҳолларда уларнинг иккинчи маротаба, аммо энди давлатнинг ўзидан жабр

кўришларига олиб келади.
“Бундай ёндшув, - деб таъкидлайдилар Ю.С.Пўлатов ва М.Ю.Кержнер, - жиноятчиликка

қарши кураш соҳасида давлатнинг жазоловчи санкциялари устун эканлигини

тасдиқлайди, жазони ижро этиш муассасаларида маҳкумлар сонининг ўсишига олиб

келади, ғайриижтимоий хулқнинг ноформал тарзда, яъни жамиятга қўшилиш орқали

тарбияланишини, адолат ўрнатилишини ҳамда жиноий вазиятлар ва низоларнинг

бевосита ҳал этилишини жуда қийинлаштиради”16. Ушбу ҳолат ўзаро боғлиқ бўлган

икки муаммо - биринчидан, одил судловнинг ижроия ҳокимиятдан мустақил фаолият

кўрсата олмаслиги ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари ва судьяларнинг

қонунга итоат этмасликлари; иккинчидан, жазони ижро этиш муассасаларида

маъмурий услублар

қўллаш амалиётининг олди олинмаётганлиги туфайли янада

чигаллашади. Натижада амалиётда ечимини топмаган мазкур муаммолар қуйидаги

нохуш оқибатларнинг юзага келишига сабаб бўлмоқда:
а) маҳкумларни ушлаб туриш жойларининг ҳар доим ҳам талаб даражасида эмаслиги,

улар орасида даволаниши қийин бўлган юқумли касалликларнинг тарқалиш

хавфининг пастлиги;

15

Каранг: Закиров Б.Э. Охрана прав человека - важнейший принцип правового государства. Халкаро илм.

- амалий конф. матер. Т., 1997. - 221 с.

16

Пулатов Ю.С., Кержнер М.Ю. Не прибегая к тюремному заключению // Ҳукук-Право-Law. 2001 N°3. -

С.57.


background image

100

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY

TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

2-JILD, 7-SON, (YOʻITJ)

б) криминология мактабларининг ривожланиш босқичларининг давомийлиги

шаклланмаганлиги оқибатида жиноят қонунчилигига оид соҳани либераллаштириш

билан боғлиқ қонунларнинг талаб даражасида ишлаб чиқилмаётганлиги;
в) ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар фаолияти субъектларини фаолиятини тўлиқ

тартибга солиш механизмининг ўзгарувчанлиги сабабли уларнинг ностандарт

вазиятдан чиқиб кетиш йўлларини билмасликлари;
г) фуқаролик жамияти институтларининг фаолиятининг расмиятч лик билан

чегаранганлиги ва бошқ.
Шундай қилиб, хулоса қилиб айтганда, бир томондан, айни пайтда жиноятчиликни

жиловлаш, унга қарши кураш соҳасини янги мазмунли мафкуравий ғоялар билан

тўлдириш; иккинчи томондан, мазкур соҳада жиддий-ҳуқуқий ислоҳотларни амалга

ошириш лозим.
Жумладан, ҳозир жиноят ҳуқуқи принцпида ҳуқуқни тиклаш институтини, яъни

воситачиликнинг (жаврбланувчи, айбланувчи, давлат) манфаатлари икониятидан

тўлиқ ва мақсадга мувофиқ равишда фойдаланишга ундайдиган, низоларни ҳал этиш

жараёнини инсонийлаштиришга қаратилган ҳамда жамият иштирокининг кенгроқ

қўлланилишига асосланган жиноятчиликка қарши курашнинг замонавий моделини

яратиш вазифаси турибди. Чунки воситачиликнинг инсонпарвар модели шахсни

тубдан ўзгартирувчи ҳақиқий ҳамдардлик, иродалилик ва умумий инсонийликка

асосланган ярашув йўлини таклиф этади. Шу билан бирга, у инсонпарварлик

муносабатларининг мазмунини очиб беради, уларнинг таъсир доираси эса Жиноят

кодекси Умумий қисми институтларининг мазмунига ҳам, жиноят ҳуқуқи нормасининг

диспозиция ва санкцияларини қўшган ҳолда бошқа нормалар мазмунига ҳам ўз

таъсирини ўтказмокда.