Авторы

  • Лазиз Турдиев
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси доценти
  • Тохиржон Жўрабеков
    Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи кафедраси ўқитувчиси

DOI:

https://doi.org/10.71337/inlibrary.uz.yoitj.56701

Ключевые слова:

Жиноят процессида далил далил турлари терговга қадар текширувни амалга оширувчи оргнаннинг мансабдор шахс суриштирувчи терговчи прокурор суд судья.

Аннотация

Мақолада жиноят процессида далил тушунчаси илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш институтини такомиллаштиришга оид тавсиялар илгари сурилган.


background image

65

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИДА ДАЛИЛ ТУШУНЧАСИ,

ТАҲЛИЛИ ВА ТАРТИБИ

Турдиев Лазиз Зарипович

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси доценти

Жўрабеков Тохиржон Маъмуржон ўғли

Ички ишлар вазирлиги Академияси Жиноят-процессуал ҳуқуқи

кафедраси ўқитувчиси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14208152

ARTICLE INFO

ABSTRACT

Qabul qilindi: 9-noyabr 2024 yil

Ma’qullandi: 10-noyabr 2024 yil
Nashr qilindi: 14-noyabr 2024 yil

Мақолада жиноят процессида далил тушунчаси
илмий ва қиёсий-ҳуқуқий жиҳатдан таҳлил
қилинган. Шу билан бирга, далилларни тўплаш
институтини

такомиллаштиришга

оид

тавсиялар илгари сурилган.

KEY WORDS

Жиноят процессида

далил,

далил турлари, терговга қадар
текширувни амалга оширувчи
оргнаннинг мансабдор шахс,
суриштирувчи,

терговчи,

прокурор, суд, судья.

Процессуал-ҳуқуқий ва илмий категория сифатида далил тушунчаси дарҳол

ривожланмаган. Узоқ вақт давомида далил тушунчаси олимлар томонидан кўплаб
тадқиқотлар мавзуси бўлиб келган. Далил тушунчаси жиноят процессида исбот
қилишнинг энг муҳим элементи ҳисобланса-да, жиноят-процессуал қонун
ҳужжатларида унга таъриф ёки тушунчалар келтирилмаган. Ҳолбуки, Ўзбекистон
Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддаси бевосита “далил
турлари”га бағишланган ва унда фақатгина далил тушунчаси ва турлари доир тартиб
белгиланган.

Тарихда ҳам мамлакатимиз жиноят-процессуал ҳуқуқнинг далилларга доир

нормалари муайян жараёнлар таъсирида ривожланиб борган бўлиб одат ҳуқуқи ва
кейинчалик шариат нормалари амал қилган вақтларда ҳам далиллар масаласи суд
ишларини юритишда энг муҳим ҳал қилувчи аҳамият касб этган.

Кейинчалик расмий қонун ва кодификациялаштирилган қонунлар шаклида қабул

қилинган жиноят-процессуал нормаларда “далил”лар тушунчаси, уларга қўйиладиган
талаблар, далилларни тўплаш тартиби, манбалари ва усулларининг замон талаблари
асосида такомиллаштирилган кўринишлари пайдо бўлган.

Ўзбекистон

Республикасининг

Жиноят-процессуал

кодексида

“далил”

тушунчасига таъриф берилган бўлиб, Кодекснинг далилларнинг турлари деб
номланган 81-моддасининг биринчи қисмида: “Ижтимоий хавфли қилмишнинг юз
берган-бермаганлигини, шу қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини ва
ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни суриштирувчининг,
терговчининг ва суднинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган


background image

66

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил ҳисобланади” деб
белгиланган.

Демак, ушбу модданинг таҳлилига кўра, далилнинг асосини ҳақиқий

маълумотлар ташкил этиб, ушбу ҳақиқий маълумотлар жиноят иши бўйича далил
кучига эга бўлиши учун ўзида қуйидаги белгиларни мужассамлаштириши шарт
ҳисобланади:
1)

ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-бермаганлигидан далолат бериши;

2)

ижтимоий хавфли қилмишни содир этган шахснинг айбли-айбсизлигини

кўрсатиши;
3)

ишни тўғри ҳал қилиш учун аҳамиятга молик бошқа ҳолатларни ўзида

мужассамлаштирганлиги;
4)

қонунда белгиланган тартибда суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан

аниқланиши.

Таъкидлаш ўринлики, жиноят-процессуал қонунчилигида далилга берилган ушбу

таъриф фақатгина жиноят иши доирасида бўлиб, айнан ушбу тушунча шу тарафдан
ҳуқуқнинг бошқа тармоқларига доир қонунчиликда белгиланган “далил” тушунчалари
билан фарқ қилади.

Бизнингча, далилларнинг турлари деб номланувчи Ўзбекистон Республикасининг

амалдаги Жиноят-процессуал кодексида 81-моддасининг биринчи қисмида айрим
ҳуқуқий бўшлиқлар мавжуд бўлиб, улар сифатида қуйидагиларни кўрсатиб ўтиш
мумкин:

биринчидан,

қонун чиқарувчи ушбу таърифда “ишни

тўғри ҳал қилиш

учун”

деган жумла ишлатганлиги тушунарсизроқ;

иккинчидан,

қонун чиқарувчи томонидан ушбу таърифда “

суриштирувчи

нинг,

терговчи

нинг ва

суд

нинг қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган

ҳар қандай ҳақиқий маълумотлар” жумласини ишлатганлиги ҳам мунозаралидир.

Ҳолбуки, суд-тергов амалиётида исботлаш субъектларининг тажрибасизлиги,

билим ва кўникмасининг етарли эмаслиги, жиноят иши бўйича далиллар мажмуининг
етарли бўлмаслиги, шунингдек имконсиз вазиятларнинг мавжуд бўлиши

(айбдорликка

оид барча шубҳалар мавжуд бўлиб, уларни бартараф этиш имкониятлари мавжуд
бўлмаган ҳолатларда ишнинг гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчининг
фойдасига ҳал қилиниши билан боғлиқ ҳолатлар (ЖПК 23-м., 2-қ.), шунингдек, иш бўйича
тўпланган далиллар судланувчини айбдор деб топиш учун етарли бўлмаса ва қўшимча
далилларни тўплаш имконияти қолмаган бўлса (ЖПК 497

27

-м.))

ва бошқа

вазиятлардаги якуний натижаларни тўғри деб баҳолаб бўлмаслиги мумкин.

Бизнингча, қонун чиқарувчи томонидан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги

Жиноят-процессуал кодекси 81-моддасининг биринчи қисмида баён этилган “ишни

тўғри ҳал қилиш

учун” деган жумла“ ишни

қонуний ҳал қилиш

учун” деган жумла

билан алмаштирилиши лозим.

Зеро, исботлаш субъектларининг ҳаракатлари тўғри ёки нотўғрилиги нуқтаи

назаридан эмас, балки, қонуний ёки қонунга номувофиқ деб баҳоланиши мақсадга
мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикасининг амалдаги Жиноят-процессуал кодекси 81-

моддасининг биринчи қисмида “

суриштирувчи

нинг,

терговчи

нинг ва

суд

нинг


background image

67

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

қонунда белгиланган тартибда аниқлашига асос бўладиган ҳар қандай ҳақиқий
маълумотлар” жумласи ишлатганлиги ҳам мунозарали ҳолат бўлиб, ушбу жумла
ЖПКнинг айрим нормаларида белгиланган қоидаларга тескари пропорционал бўлиб
қолмоқда. Хусусан:
1)

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 39

2

-моддасининг

учинчи қисмидаги терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг
ва унинг мансабдор шахсининг ваколатлари қаторига далилларни тўплаш ваколати
киритилганлиги ва бу ҳолат Кодекснинг 81-моддасининг биринчи қисми билан
мувофиқлаштирилмаганлиги;
2)

Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексининг 53-модда

(Ҳимоячининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари) ва 87-модда (Далиллар тўплаш)лари асосида
ҳимоячига далил тўплаш ваколатининг берилганлиги.

Ушбу таҳлилдан кўриниб турганидек, Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-

процессуал кодекси 81-моддасининг биринчи қисмида белгиланган исботлаш
субъектлар қаторига терговга қадар текширувни амалга оширувчи орган бошлиғининг
ва унинг мансабдор шахсининг киритилмай қолганлиги қонунда бўшлиқ ҳосил қилган.

Шу боис фикримизча, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг

81-моддасининг биринчи қисмида белгиланган исботлаш субъектлар қаторига
терговга қадар текширувни амалга оширувчи органнинг бошлиғи ва унинг мансабдор
шахсини ҳам киритиш мақсадга мувофиқдир.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодексининг 81-моддасида далилга

берилган таърифда айрим ҳуқуқий бўшлиқлар мавжудлигини инкор этмаган ҳолда
айтиш ўринлики, жиноят-процессуал ҳуқуқига доир назарий манбалар ва илмий
тадқиқот ишларида ҳам “далил” тушунчасига ягона ёндошув мавжудлигини учратиш
қийиндир.

Хусусан, Б.А.Ражабов “далил деганда, ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-

юз бермаганлигини, шу қилмишни ким содир этганлигини ва унинг содир этилишида
кимлар айблилигини ҳамда ишни ҳаққоний ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа
ҳолатларни аниқлашга асос бўладиган, қонунда белгиланган тартибда тўпланган
маълумотлар тушунилади” [1, 25] дейди.

Бизнингча, Б.А.Ражабов томонидан “далил”га берилган таърифга қисман

қўшилиш мумкин бўлиб, ушбу таъриф Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал
кодексининг 81-моддасида белгиланган таърифга зид бўлмаса-да, унда айрим
бўшлиқларнинг мавжудлиги кўзга ташланади. Хусусан:

биринчидан,

далил сифатида қонунда белгиланган тартибда тўпланган

маълумотлар ҳақиқий бўлиши лозим;

иккинчидан,

мазкур таъриф далилларни аниқлаш ваколатига эга субъектлар

билан тўлдирилмаган;

учинчидан,

далил ишни

ҳаққоний

ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа

ҳолатларни эмас балки, ишни

қонуний

ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа

ҳолатларни аниқлашга асос бўлиши бизнингча тўғрироқдир.

Ҳолбуки, “ҳаққонийлик” ва “қонунийлик” этимологик ва маъно жиҳатидан бир-

бирига синоним сўзлар ҳисобланмайди.


background image

68

YANGI O'ZBEKISTON ILMIY
TADQIQOTLAR JURNALI

www.in-academy.uz

1-JILD, 12-MAXSUS SON (YOʻITJ)

Э.Х.Нарбутаев “маълумотларнинг ҳаммаси ҳам далил бўла олмайди, фақат

ҳақиқий маълумот, яъни ҳодисанинг юз бериш ҳолатига ва унинг юз беришига
дахлдор шахснинг айблилигига ойдинлик киритадиган, ҳодисага алоқадор
маълумотлар жиноят ишининг далилий базасини ташкил қилади”[2, 46] дейди.

Бироқ, Э.Х.Нарбутаевнинг ушбу фикри ўринли кўринса-да, ушбу фикр ҳам

мунозарали ҳисобланади. Чунки, бу ўринда гап фақатгина жиноят “ҳодиса”си ҳақида
юритилган бўлиб, ҳақиқий маълумотлар нафақат жиноят “ҳодиса”си ҳақида
қаралаётган ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берганлигини, балки юз
бермаганлигини ҳам кўрсатиши мумкин.

Юқоридаги таҳлил ва тадқиқот натижаларидан хулоса қилиб айтганда, бизнингча

далил деганда,

ижтимоий хавфли қилмишнинг юз берган-юз бермаганлигини, шу

қилмишни ким содир этганлигини ва унинг содир этилишида кимлар айблилигини ҳамда
ишни

қонуний

ҳал этиш учун аҳамиятли бўлган бошқа ҳолатларни аниқлашга асос

бўладиган, қонунчиликда белгиланган тартибда

терговга қадар текширув

органининг мансабдор шахси,

суриштирувчи, терговчи ва суд томонидан тўпланган

ҳаққоний маълумотлар тушунилади.

REFERENCES:

1.

Ражабов Б.А. Жиноят процессида исбот қилишнинг умумий шартлари:

Монография – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. – 156 б.
2.

Нарбутаев Э.Х. Жиноят процесси (Умумий қисм): Маърузалар курси / Э. Х.

Нарбутаев. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 109 б.
3.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача

бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси
Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.

4.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU,

2017. – B. 72.

Библиографические ссылки

Ражабов Б.А. Жиноят процессида исбот қилишнинг умумий шартлари: Монография – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2019. – 156 б.

Нарбутаев Э.Х. Жиноят процесси (Умумий қисм): Маърузалар курси / Э. Х. Нарбутаев. – Т.: Ўзбекистон Республикаси ИИВ Академияси, 2013. – 109 б.

Ўзбекистон Республикаси Жиноят-процессуал кодекси: (2024 йил октябргача бўлган ўзгартиш ва қўшимчалар билан): Расмий нашр / Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги. – Т.: “Адолат” ҳуқуқий ахборот маркази, 2024. – Б.

Jinoyat-protsessual huquqi. Umumiy qism: Darslik / Mualliflar jamoasi. – T.: TDYU, 2017. – B. 72.