ЎЗБЕК ЭРКАКЛАР РАҚСЛАРИНИНГ ЯККАХОН ВА ЖАМОАВИЙ КЎРИНИШИ

Abstract

Ушбу ишда ўзбек миллий эркаклар рақсининг яккахон ва жамоавий шакллари ҳамда бу рақсларни саҳналаштирган ижодкорлар изланишлари, рақсларнинг хилма-хиллиги, яккахон рақсларнинг ўзига хослигию жамоавий рақсларнинг устунлик томонлари хақида фикр юритилган. Шу билан бир қаторда яккахон рақсларнинг устоздан шогирдга ўтиб келиши яъни устоз ва шогирд анъаналарини нечоғлик сақланиб келинаётганлиги борасида бир қатор мисоллар келтириб ўтилган.

Source type: Conferences
Years of coverage from 2022
inLibrary
Google Scholar
29-31
41

Downloads

Download data is not yet available.
To share
Ёқубов , М. (2025). ЎЗБЕК ЭРКАКЛАР РАҚСЛАРИНИНГ ЯККАХОН ВА ЖАМОАВИЙ КЎРИНИШИ. Applied Sciences in the Modern World: Problems and Solutions, 4(1), 29–31. Retrieved from https://inlibrary.uz/index.php/zdaf/article/view/62520
Crossref
Сrossref
Scopus
Scopus

Abstract

Ушбу ишда ўзбек миллий эркаклар рақсининг яккахон ва жамоавий шакллари ҳамда бу рақсларни саҳналаштирган ижодкорлар изланишлари, рақсларнинг хилма-хиллиги, яккахон рақсларнинг ўзига хослигию жамоавий рақсларнинг устунлик томонлари хақида фикр юритилган. Шу билан бир қаторда яккахон рақсларнинг устоздан шогирдга ўтиб келиши яъни устоз ва шогирд анъаналарини нечоғлик сақланиб келинаётганлиги борасида бир қатор мисоллар келтириб ўтилган.


background image


29

ЎЗБЕК ЭРКАКЛАР РАҚСЛАРИНИНГ ЯККАХОН ВА ЖАМОАВИЙ

КЎРИНИШИ

Ёқубов Муҳаммадали

Ўзбекистон давлат хореография академияси

“Санъатшунослик” йўналиши 4 – курс талабаси

https://doi.org/10.5281/zenodo.14678488

Аннотация:

Ушбу ишда ўзбек миллий эркаклар рақсининг яккахон ва жамоавий

шакллари ҳамда бу рақсларни саҳналаштирган ижодкорлар изланишлари, рақсларнинг
хилма-хиллиги, яккахон рақсларнинг ўзига хослигию жамоавий рақсларнинг устунлик
томонлари хақида фикр юритилган. Шу билан бир қаторда яккахон рақсларнинг
устоздан шогирдга ўтиб келиши яъни устоз ва шогирд анъаналарини нечоғлик
сақланиб келинаётганлиги борасида бир қатор мисоллар келтириб ўтилган.

Калит сўзлар:

Рақс, Катта ўйин, Дилҳирож, Балиқчи, Чўпон.


Рақсни гўзаллик, нафосат, назокат санъати деб атайдилар, ўз навбатида уни

улуғворлик, жўшқинлик, шижоат, шиддат, сурур ифодасини бетакрор ҳаракатларда акс
эттирувчи улкан ҳиссиётлар салтанати десак муболаға бўлмас. Ўзбек эркаклар рақс
санъатига тамал тошини қўйган Юсуфжон қизиқ Шакаржонов, Ҳамдамхон Ҳайдаралиев,
Учқун Ғаниев, Абдуғаффор Қодиров, Қодир Муминов, Назриддин Шерматов сингари
дарғалар ижодида миллатимиз табиатига хос мана шундай сифатлар ўз аксини топган,
шу тариқа улкан ижод тури шаклланган, сайқалланган. Ўзбек эркаклар рақси миллий
маънавий мероснинг муҳим бўлаги сифатида асрлардан асрларга олиб ўтилган.
Номлари зикр этилган санъат усталари ижодида мард, жасур, шиддатли, улуғвор
қиёфаси билан бошқалардан ажралиб турувчи ўзбек эркакларининг тўлақонли миллий
қиёфаси, ўзига хос табиати, образи бадиий ифодасини топган.

Ўзбек эркаклар рақси тарихдан кўп холларда яккахон шаклда ижро этилган.

Бунинг сабаби шундаки эркаклар рақсида асосан рақс воқиявийлиги бир инсоннинг
ички кечинмалари орқали бутун бир халқ дардини очиб бериш асосий мақсад қилиб
олинган. Шунинг учун ҳам қадим замонлардан бери то шу кунгача ўзбек эркаклар рақси
тарихида яккахон рақслар сақланиб келинмоқда. Жамоавий рақсларнинг аксарияти
фақатгина маълум бир байрам ёки маросим шарафига ижро этилган ва шу билан ўз
аслини сақлаб қолмаган. Юқорида санаб ўтилган устоз санъаткорлардан Юсуфжон
қизиқ Шакаржонов ҳам асли қизиқчи бўлишига қарамасдан ўз давридан то бизгача
фақатгина шу санъаткор томонидан “Катта ўйин” рақси мукаммал тарзда ижро этилган
ундан сўнг бу ноёб рақс хазинасини хеч ким тўлиқ холда ижро этмаган. Бу ҳам бўлса
яккахон рақсларимизнинг замон ва маконга қараб аста-секин йўқолиб боришини
англатмоқда. Ўз замонасининг етук раққоси Ҳамдамхон Ҳайдаралиев томонидан ижро
этилган яккахон рақслар ҳам мутлақо сақланиб қолмаган. Бунинг сабаби Ҳамдамхон
Ҳайдаралиевнинг ўз қўл остида тарбия кўрган шогирдларнинг йўқлигидир, балки
ижодкор ўз санъат асарларини тарихга қолдиришни хохламагандир. Бироқ шу даврда
Ҳамдамхон билан бирга ижод қилган машхур раққос Учқун Ғаниев яккахон рақслари
ҳамон ижро этилади ва рақс мухлислари томонидан севиб томоша қилинади. Биргина
“Балиқчи” ёки “Чўпон” рақслари қачон саҳна юзини кўрса томошабинлар мамнуният
билан қарши олишади. Бундан кўриниб турибдики ижодкор томонидан ижро этилган


background image


30

рақслар ўз мукаммаллиги билан ҳамон қийматини сақлаб келмоқда. Ўзбек эркаклар
рақс санъатидан ўзининг такрорланмас рақслари билан рақс мухлислари қалбидан жой
олган Абдуғаффор Қодиров ижоди тўғрисида қанча гапирсак ҳам камдир. Айниқса ўзбек
эркаклар рақсининг гултожи бўлган “Дилҳирож” рақси борасида бир оз тўхталсак. Ракс
миллатнинг эрки, менталитети, чинакам феъл – атворини, хусусиятлари ва
фазилатларини акс эттиради. Халқ ўз хурсандчилиги, шодлиги ва кечинмаларини
мусиқаси ва рақслари орқали осонгина ифодалай олади. Дил сўзи, қалб изтиробини
ўзига хос тарздаги самимий ва енгил ижро талқинини «Дилхирож» рақсида кўришимиз
мумкин. Бу рақсда мусиқа ва рақс ҳаракатлари бир бирини тўлдирган ҳолда, хамоҳанг,
ўзаро уйғунликда ижро этилади. Дилхирож рақсининг илк намунаси юртимизнинг
сўлим Фарғона водийсида ижод қилган созанда ва раққос Абдуғофир Қодиров
томонидан саҳналаштирилиб, ижро этилган. Кейинчалик шогирди созанда Алишер
Мелибоев устозининг бу рақсини йўқолиб кетишига йўл қўймади. Хозирги кўриниши
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нарзиддин Шерматов томонидан
саҳналаштирилиб узоқ йиллар давомида ижро этилган. Н.Шерматов ўз ижодий
изланишлари давомида бу рақсни фақат яккахон шаклда эмас балки жамоавий
кўринишда ҳам саҳналаштирди. Лекин бугунга келиб “Дилҳирож” рақсининг жамоавий
шакли деярли ижро этилмайди. Чунки ўзбек эркаклар рақсида яккахон рақсларга
қадимдан урғу бериб келинганлиги сабабли ҳам жамоавий рақсларнинг ривожи ортда
қолиб келмоқда. Бугунги кунда хам кўплаб рақс усталари жумладан таниқли раққос
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Э.Қаххоров томонидан деярли барча умумхалқ
байрамларида бир-биридан ажойиб йигитлар жамоавий рақслари саҳналаштириладию
лекин байрамлар ўтгач ўз ўзидан қумга сингиган сувдек йўқолиб кетади. Бунинг сабаби
ижрочиларнинг тарқоқлиги бўлса керак. Қанийди мана шу йигитлар рақсларини ижро
этадиган ва сақлаб қолишга хизмат қиладиган бирор-бир йигитлар рақс ансамбли
ташкил этилса жуда яхши иш бўларди.

Биз билган рақс усталаридан Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Н.Шерматов

томонидан қачонлардир бир гурух рақс фидоийларини йиғиб ташкил қилинган
“Зарафшон” йигитлар рақс ансамблида жуда кўп жамоавий рақслар қайта тикланиб
саҳна юзини кўрганди. Бугун бўлса фақат яккахон рақсларни кўрмоқдамиз халос. Тўғри
яккахон рақсларнинг ҳам ўзига яраша жозибаси бор бироқ жамоавий рақслар ўзининг
томошабоплиги билан қизиқарлидир.

Хулоса ўрнида шуни айтиш керакки ўзбек эркаклар рақсида яккахон рақслар билан

бир қаторда жамоавий рақсларни ҳам кўпроқ саҳналаштириш ва сақлаб қолиш
лозимдир. Шу кеч-кундузда саҳналаштирилаётган рақсларда бир хиллик жуда кўп.
Айниқса ўзбек эркаклар яккахон рақсларида доимо бир хил ҳаракатлар акс этади.
Бундан кўриниб турибдики рақс соҳасида ижод қилаётган фидоийларимиз ўз ишига чин
кўнгилдан ёндошмаяпди. Балки улар устозлар қўйган рақс ҳаракатларини бузишга
ботина олишмаётгандир, бироқ устозлар рақсларини-ю ҳаракатларини аслича сақлаб
қолиб ўзлари янгилик яратса бўладику. Ўзбек эркаклар рақсларимизда жанговорлик
руҳи жуда кам, қолаверса тарихимиз ота-боболаримиз ҳаёти она ватан ҳимоясида, юрт
тинчлигида ўтганку. Нега энди бу тарихни рақсларда акс эттириш керакмас? Агар
балетмейстер маҳоратли бўлса, бутун бир Амир Темур бобомиз ҳаётини биргина рақс


background image


31

орқали ёритиб берса бўлади, хеч бир сўз ишлатмасдан. Бунинг учун бир оз вақт ажратиб
ўқиш, тарихни ўрганиш лозим.

References:

1.

Авдеева Л.А. Ўзбек миллий рақси тарихидан - Т.: М.Турғунбоева номидаги

“Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси, 2001. 204б.
2.

Авдеева

Л.А.

Мухитдин

Кари-Якубов.

(документальная

монография).

Т.:Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма, 1984 . 258б.
3.

Авдеева Л.А. Танцевальное искусство Узбекистана. –Т.: ГИХЛ, 1966. С.192.

References

Авдеева Л.А. Ўзбек миллий рақси тарихидан - Т.: М.Турғунбоева номидаги “Ўзбекрақс” миллий рақс бирлашмаси, 2001. 204б.

Авдеева Л.А. Мухитдин Кари-Якубов. (документальная монография). Т.:Издательство литературы и искусства имени Гафура Гуляма, 1984 . 258б.

Авдеева Л.А. Танцевальное искусство Узбекистана. –Т.: ГИХЛ, 1966. С.192.